Назорат учун саволлар:
Аудиторлик далиллар нима?
Аудиторлик далилларнинг қандай турлари мавжуд?
Аудиторлик далилларнинг қандай манбалари мавжуд?
Аудиторлик далилларни олишнинг қандай усуллари мавжуд?
Аудитда ишчи ҳужжатлар нима?
Аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатлари деганда нималарни тушунасиз?
10-БОБ. ТАҲЛИЛИЙ АМАЛЛАР 10.1.Таҳлилий амалларнинг умумий ҳолатини тушуниш.
Таҳлилий амаллар бошқа тегишли маълумотларга зид келувчи ёки башорат қилинаётган миқдорга мос келмайдиган, жумладан, четга чиқишлар ва турли муносабатлар натижасида юзага келувчи муҳим коеффицийентлар ва тенденциялар таҳлилидан иборат. Бошқа сўз билан айтганда, таҳлилий амаллар счёт қолдиқлари ёки бошқа маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун фойдаланиладиган таққослаш ва муносабатлар таҳлилини талаб қилади. Ушбу амаллар аудиторга предметларга кенгроқ назар ташлаш ва саволга жавоб бериш имконини беради: Рақамлари қандайдир маънога егами?
Таҳлилий амаллардан фойдаланишнинг асосий йетакчилиги маълумотлар орасида тўғри муносабатлар борлиги ва бу муносабатлар таҳминга асосланганлигидир. Таҳлилий амаллар корхонанинг молиявий ҳисоботини ўтган давр маълумотлари билан таққослашни, бюджетлар ва шунга ўхшаш соҳа маълумотлари каби кутилган натижаларни ўз ичига олади.
Таҳлилий амаллар молиявий ахборотлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш учун қўлланилади. Булар ходимлар сони ва меҳнат харажатлари ўртасидаги муносабатлар, субйект тажрибасига асосланган ялпи фойда фоизлари, шунингдек, молиявий ва номолиявий ахборотлар ўртасидаги муносабатлардир.
Таҳлилий амалларни қўллаш аудиторлик текширувлари харажатлари нуқтаи назаридан енг самарали ёндашув ҳисоблнади.
Таҳлилий амаллардан аудитор қуйидаги мақсадларда фойдаланади:
Хўжалик фаолиятининг еҳтимолли таваккалчилклар соҳасини белгиловчи ғайриоддий ёки нотўғри акс еттирилган фактлари ва натижаларининг мавжудлиги ёки мавжуд емаслигини аниқлаш;
Хўжалик юритувчи субъйект фаолиятини ўрганиш;
Корхона молия-хўжалик фаолияти узлуксизлигининг истиқболини баҳолаш;
Муфассал аудиторлик амаллари сонини қисқартириш;
Мижоз ҳисоби ва ҳисоботида кўзда тутиладиган камчиликларнинг ўрнини аниқлаш;
Юзага келган саволларга жавоб олиш мақсадида тестдан ўтказишни таъминлаш.
Аудиторга аудитни ўтказишда таҳлилий амалларни қўллаш аудитни режалаштиришда мижозни яхшироқ тушуниш ва бухгалтерия балансларини текшириш орқали аудитдаги таваккалчилик даражасинибелгилаш имкониятини беради. Шу билан бир қаторда бошқа аудиторлик амаллари сони ва ҳажмини қисқартириш, аудиторга аудит вақтида унинг асосланган, еътиборли фикрини шакллантириш, қўшимча аудиторлик амалларини талаб етувчи текширув соҳалари аниқлаб бериши мумкин бўлган молиявий муаммоларнинг мавжудлигини узил-кесил текшириш вазифаларини бажаради.
10.2.Тўртта умумий таҳлилий амалларни тасвирлаш.
Умумий таҳлилий амаллар тренд таҳлил қилиш, нисбатлар таҳлили, статистик ва маълумотларни интеллектуал таҳлили ва мулоҳазакор тестларни ўз ичига олади. Тренд таҳлил қилиш бу- узоқ вақт давомида ҳисоб балансидаги ўзгаришлар таҳлилидир. Нисбатлар таҳлили бу- бухгалтерия ҳисоботидаги счётлар ўртасидаги муносабатлар таққослаш, счётларни номолиявий маълумотлар билан таққослаш ёки бир саноат компаниялари ўртасидаги муносабатларни таққослашдир. Мулоҳазали тестлар бу- счёт қолдиқлари бўйича таҳлил ёки счёт қолдиқларининг "асослилиги" жиҳатидан, кутилаётган счётлар ўртасидаги муносабатлар миқёсида бухгалтерия ҳисобининг счётлари бўйича қолдиқлар ўзгаришларидир. Маълумотларни интеллектуал таҳлили катта ҳажмдаги ёки яширин маълумотларни кутилмаган маълумот ёки моделни аниқлаш мақсадида ўрганишни,шунингдек, мураккаб статистик таҳлил қилишда фойдаланиладиган компютер воситалари методлари йиғиндисидан иборат. Бунинг учун аудиторлар одатда аудитнинг компютер-дастурий таъминотидан фойдаланадилар.(CААТ)
Умумий таҳлилий амаллар: тренд таҳлил қилиш, нисбатлар таҳлили, статистик маълумотлар ва маълумотларнинг интеллектуал таҳлили, мулоҳазакор тестлар.Таҳлилий амалларнинг тури профессионал фикрлашнинг предмети орқали аниқланади. Аудит амалиётини шуни кўрсатмоқдаки, оддий қасддан ёндашувлар (масалан, таққослаш ва нисбатлар таҳлили) мураккаб статистик усулларга (масалан, вақт қаторларини моделлаштириш ёки регрессион ) қараганда кўпроқ тез-тез ишлатилади.
Бу амаллар одатда, қоидага кўра, компютер- дастурий таъминот (масалан CААТ) ёрдамида амалга оширилади.
■ Тренд таҳлил қилиш
Тренд таҳлил қилиш- жорий даврдаги баланс счётлари ёки муносабатларнинг ўзгаришини таҳлилидир. Тренд таҳлили орқали ўтган йилги баланс счётларини жорий текширилмаган балансга нисбатан ёки кўплаб бошқа даврдаги қолдиқларга нисбатан солиштириш мумкин. Ҳисоб ёки муносабатлар анча аниқроқ бўлса, тренд таҳлил ҳар қачонгидан кўра яхшироқ ишлайди (масалан, барқарор муҳитда ижара харажатлари). Аудит қилинаётган корхонада қандайдир сезиларли бухгалтерия ёки операцион ўзгаришлар рўй берган пайтда унчалик ҳам самарали бўлмайди. Тренд таҳлилини ўтказиш сони муомалалар барқарорлигининг бир функсияси ҳисобланади. Узоқ вақт давомида барқарор муомалалар кўпроқ бўлса, шунчалик нисбатлар қиймати аниқроқ бўлиши мумкин. Жамланма даражадаги тренд таҳлили нисбатан ноаниқ ҳисобланади (масалан, консолидациялашган асосда), чунки жамланма счётларнинг балансига мавжуд хатолик одатда камроқ бўлади. Тренд таҳлилининг аниқ бўлиши- маълумотларни қисмларга бўлиб ўрганишдир (масалан, бозор сегментлари, маҳсулот ёки жойлашув, шунингдек, ойлик ёки чораклик ва йиллик асосда).
■Нисбатлар таҳлили
Нисбатлар таҳлили молиявий ҳисоботнинг счётлари ўртасидаги муносабатларни таққослаш, счётларни номолиявий маълумотлар билан таққослаш, ёки бир соҳадаги компанияларни таққослаш бўлиб ҳисобланади. Нисбатлар таҳлилига яна бир мисол (баъзан умумий ҳажм таҳлили деб аталади) бу- счётлардаги барча қолдиқларни ёки жами суммадан активлар ёки даромадлар улуши ўрнатиш. Счётлар ўртасидаги муносабатлар йетарлича аниқ бўлганда ликвидлик даражасини таҳлилини қўллаш ўринли бўлади (масалан, савдо ва дебиторлик қарзлари ўртасидаги муносабатлар). Нисбатлар таҳлили, тренд таҳлил қилишга нисбатан самаралироқ бўлиши мумкин, бухгалтерия баланси ва даромадлар тўғрисидаги молиявий ҳисобот таққосланганда, кўпинча ғайриоддий ўзгаришларни ошкор қилиши мумкин.
Таҳлилий амалларда қўлланиладиган нисбатлар таҳлилининг беш тури мавжуд:
1.мижозлар ва саноат ҳақидаги маълумотларни солиштириштирувчи коеффисийентлар;
2.ўтган давр маълумотлари билан мижознинг ўхшаш маълумотларини таққословчи коеффисийентлар;
3. мижоз маълумотларини маълум натижаларни кутаётгам мижозлар маълумотлари билан солиштириш коеффисийентлар;
4.мижоз маълумотларини маълум бир аудитор кутаётган натижаларни билан таққословчи коеффисийентлар;
5.мижоз маълумотларини номолиявий маълумотлардан фойдаланган ҳолда кутилаётган натижалар билан таққословчи коеффисийентлар.
Достарыңызбен бөлісу: |