Мантиқий илинтириш нима?
Мантиқий қонун қоидалардан усталик билан фойдаланган ҳолда, уларни атайлаб бузиб ишлатиш асосида рақибининг мулоҳазаларини бошқариш методлари.
Қандай мантиқий илинтириш шаклларини биласиз?
Мантиқий илинтириш усуллари жуда кўп бўлиб, уларни мантиқий (софистик) ва ижтимоий-психологик турдаги мантиқий илинтириш усулларига ажратиш мумкин. «Кал», «Ёлғончи», «Шохли одам» ва шу сингари софистик илинтириш усуллари; «Хўрак», «Обрўйини тўкиш», «Фойдали фикр», «Демагогия» сингари ижтимоий-психологик мазмундаги мантиқий илинтириш усуллари мавжуд бўлиб, улардан амалиётда фойдаланиш мумкин.
Бу ҳақда VII бўлимга қаранг.
II БЎЛИМ
ДАРС МАЗМУНИГА ОИД СОДДА САВОЛ ВА МАШҚЛАР
Логика (Мантиқ) фанининг асосчиси ким? (Жавоб: Арасту).
Шарқда «муаллими ас-соний (иккинчи устоз)» номи билан машҳур бўлган мантиқшунос олим ким? (Жавоб: Абу Наср Форобий).
Символик логикага ким асос солган? (Жавоб: Готфрид Вильгельм Лейбниц).
Диалектик логикага ким асос солган? (Жавоб: Георг Вильгельм
Фридрих Гегель)
Қуйидаги мулоҳаза қайси мантиқий қонунга зид келади?
“Аҳмад инглизчани яхши билади, аммо бу тилни яхши билмаганлиги сабабли инглизча ёзилган маълумотномани тушунмади”. (Жавоб: Бу мулоҳазада нозидлик қонуни бузилган).
Қуйидаги фикрда қайси мантиқий қонун бузилган?
“Талаба Собиров командирининг «қўй, бу хатони қайта такрорлама!”- деган насиҳатини эшитгач, командиримиз мени «қўй» деб хақорат қилди деб хафа бўлди”. (Жавоб: бу мулоҳазада айният қонуни бузилган).
Қуйидаги мулоҳазаларнинг айният қонунига зидлиги нимада?
А) Сен инглиз тилини биласанми? – деди йўловчи. –Ҳа, биламан! – деб жавоб берди талаба. У ҳолда мана бу хатни ўқиб бер. – деди йўловчи. – Мен инглизча гапиришни ва ўқишни билмайман – деди талаба. – Сен ёлғон гапирибсан-да?. – деди йўловчи. Аслида талаба ёлғон гапирмаган эди.
Б) Аҳмад, фойданинг кетидан қувиб одамлигини йўқотибди.
В) Айбланувчи қонунни инкор этган.
Достарыңызбен бөлісу: |