Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет112/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   177
1- (1)

«ЯХШИЛИК ҚИЛУВЧИ ЎҒРИ». Ўғри ҳеч қачон ёмон нарсани олишни истамайди. Яхши нарсани олишга интилиш хайрли иш. Демак, ўғри хайрли иш қилишга интилади.
«СЕНИНГ БАДИИЙ АСАРИНГ». Бу сурат – бадиий асардир.
Бу сурат сеники. Демак, бу сенинг бадиий асаринг.
«ОТАНГНИ ТАНИМАДИНГМИ?»
Бу ҳамма томони ёпиб қўйилган одамни танийсанми? Йўқ, танимайман. Бу сенинг отанг. Демак, сен ўзингнинг отангни ҳам танимайсан.
«ЎТИРГАН ОДАМ ТУРИБДИ».
Ўтирган ўрнидан турди. Ҳозир ўрнидан турган одам турибди. Демак, ўтирган турибди.
«КАСАЛГА КЎП ДОРИ БЕРАЙЛИК».
Касалга дори бериш яхши иш. Яхши ишни қанча кўп қилсангиз, шунча яхши бўлади. Демак, касалга қанча кўп дори берсангиз, шунча яхши бўлади.
«ЗЕНОН ПАРАДОКСЛАРИ».
Қадимги Юнон мутафаккири Элейлик Зенон бир қанча «апория» деб аталган парадокслари билан машҳурдир.

1. Учаётган камон ўқи


Камон ўқини бир нуқтадан бошқа нуқтага қараб отсак, у тинч ҳолатда бўладими ёки ҳаракатдами? – деган саволга Зенон камон ўқи тинч ҳолатда бўлади деб жавоб беради. Унинг мулоҳазаси қуйидагича: А нуқтадан В нуқтагача бўлган масофа нуқталар йиғиндисидан иборат. Камон ўқи боргунча ўтган вақт лаҳзалар йиғиндисидан иборат. Ҳар бир лаҳза ва нуқтада камон ўқи тинч ҳолатда бўлади. Тинч ҳолатлар йиғиндиси тинчликдир. Демак, камон ўқи А нуқтадан В нуқтага боргунча тинч ҳолатда бўлади. Хулоса, ҳаракат йўқ.

2. Дихатомия


Бу апорияга биноан бирор киши А нуқтадан В нуқтага бориши учун, аввал, шу масофанинг яримидан ўтиши керак, бу масофанинг яримига етиш учун эса, яримнинг ҳам яримидан ўтиши лозим. Унга етиш учун эса, унинг ҳам яримидан ўтиши, шу тарзда яримнинг ярми ва унинг ярмидан ўтиши лозим. Шундай қилиб, масофа чексиз ярим бўлакларга бўлиниб кетади. Чексиз ярим бўлаклардан ўтиш учун чексиз вақт лозим. Ҳеч ким чексиз вақт яшай олмайди. Демак, у В нуқтага ҳеч қачон ета олмайди.

3. Ахилл ва тошбақа


Ахилл деган Юнонистонлик олимпия чемиони тошбақани қувиб бормоқда. У тошбақани қувиб ета оладими? Зенон: «Йуқ, Ахилл тошбақага ета олмайди», – деб жавоб беради. Чунки у тошбақа турган жойга етгунча, тошбақа ҳам ҳаракатда бўлганлиги учун янги нуқтада бўлади. Ахилл бу нуқтага етгунча, тошбақа яна янги нуқтага силжийди. Шу тариқа, Ахилл тошбақа турган жойга етгунча, тошбақа янги жойга етади ва Ахилл ҳеч қачон тошбақани қувиб ета олмайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет