ds2 = dx2 + dy2 + dz2 (1)
Бу формуладаги ds – фазонинг икки нуқтаси орасидаги масофа, dx – x координати бўйича, dy – y координати бўйича, dz – z координати бўйича икки нуқта оралиғини ифодалайди.
Бу формула фазонинг эгилишини ҳисобга олган ҳолда ноевклид геометриясида қуйидаги кўринишга эга бўлади:
3 3 ds2 = ∑ ∑ gik·dxi·dxk (2) i=0 k=0 Псевдоевклид геометриясида эса бу формула ёруғлик тезлигининг доимийлиги принципини инобатга олган ҳолда қуйидагича кўринишга эга бўлади:
ds2 = с2dt2 – dx2 – dy2 – dz2(3)
Релятивистик комологияда бу метрикани бутун Коинотнинг структурасига тадбиқ этсак у қуйидаги кўринишни олади:
Rik – ½ Rgik = – χTik + Λgik(4)
Бу тенгламанинг чап қисми «геометрик» маъно касб этади (Rik– ўралган эгрилик тензори, R –фазонинг скаляр эгрилиги, gik– фундаментал метрик тензор), чап қисми эса «физик» маънога эга (Tik –материя тензори, χ – константа, Λ– космологик доимийлик)1.
Псевдоевклид геометрияси бўйича фазо ва вақт бир-бири билан узвий, чамбарчас боғланган бўлиб, бу муносабат Коинотнинг барча нуқталарида бир хилда сақланади, яъни фазо-вақт муносабати инвариантдир. Минковский фазосини акс эттирувчи псевдоевклид геометрияси бўйича икки ҳодиса ўртасидаги оралиқ юқорида қайд этилганидек 4 ўлчовли фазо-вақт метрикаси билан ўлчанади. Бу формуланинг математик ифодаланиши қуйидаги кўринишга эгадир:
ds2 = с2dt2 – dx2 – dy2 – dz2(5)
Шундай қилиб, математикада фазо-вақт метрикаси юқоридаги 5 та тенглама воситаси билан ифодаланади.
Давомийлик
Вақтнинг кўламга ўхшаш метрик хусусияти унинг давомийлиги дир. Давомийлик бу муайян ҳодисанинг рўй бериши мобайнида ўтган вақт. Аниқроғи, шу ҳодисанинг рўй беришидан олдинги ва рўй бергандан кейинги вақтлар айирмаси. Бу хусусиятни ҳам ўзгармас деб бўлмайди. Вақтнинг давомийлиги турли ҳисоб системаларида турлича қийматни беради. Давомийлик аслида ҳодисалар кетмакетлиги йиғиндиси. У жараённинг ўлчами. Одамнинг умри – бу ҳам вақтнинг давомийлиги хусусиятига мисол бўла олади. Бир инсоннинг умри 80-90 йил бўлса, бошқасиники эса атиги 30-40 йил. Лекин бу умрларнинг мазмуни турлича бўлиши мумкин. Бир пайтлар 30 йил бир инсоннинг ўртача умри ҳисобланган, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ўртача умр 75 ёшни кўрсатмоқда, Японияда ҳатто 85 йил. Бу давомийлик турли системада турлича. Фараз қилайлик иккита 20 яшар эгизакдан бирини – Ҳасанни космик кемада беш йил муддатга космик сафарга юборайлик, Ерда унинг укаси Ҳусан қолди. Космик кемада шу кема Ерга қайтиб келгунча беш йил ўтди деб фараз қилайлик.
Фазонинг барча жойларининг тенглигини ифодаловчи метрик хусусияти унинг бир жинслилигидир. Бу хусусият фазони ташкил этган барча нуқталарнинг бир хиллигини, ёки бошқача айтганда фазонинг барча нуқталарида физик қонуниятлар бир хилда ўтишини ифодалайди. Фазо – биржинслидир. Лекин бир жинслиликнинг ўзи нисбий хусусиятга эга. Коинотнинг бизга маълум қисмида моддалар нисбатан бир текис тарқалган, биржинсли. Аммо, гравитацион майдон интенсив бўлган сингуляр нуқталарда1 фазонинг табиати мутлақо ўзгариб кетади, оқибатда унинг хусусиятлари ҳам шунга мувофиқ кескин ўзгаради. Сингуляр нуқталар нималар? Сингулярлик – бу фазонинг муайян кичик бир нуқтасида ўта катта массанинг зичлашган ҳолда тўпланиши. Бундай нуқталарда 1 Сингуляр нуқталар – фазонинг жуда катта массани ўзида мужассамлаштирган жуда кичик нуқтаси, «ҳамма нарса”нинг (бутун моддий борлиқнинг) «ҳеч нима”да (вакуумда) мужассамлашуви (Б.Т).
фазонинг ўлчамлари компактлашиб бир нуқтага ўралиб қолиши рўй беради, натижада вақт билан фазонинг ўлчамлари бир-бирига алмашиб қолади. Фазо бир ўлчамли ва орқага қайтмас табиатга эга бўлиб қолади, вақт эса квантлашиб, кўп ўлчовли, кўп йўналишли, кўп тармоқли реалликка айланади. Бундай нуқтада фазонинг ҳар қандай ўлчови фақат марказга интилувчи ва орқага қайтмас хусусиятга эга бўлса, вақтнинг ўтиши эса ҳар бир нуқтада алоҳида йўналишларга эга бўлган хусусий вақт квантларига парчаланиб кетади.
Фазонинг яна бир метрик хусусияти – унинг изотроплиги.