Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет143/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   177
1- (1)

Микродунё атом масштабларидан кичик бўлган дунёдир. Бу дунёнинг яхлитлигини ва турғунлигини сақлаб турувчи иккита фундаментал куч мавжддир, улар: кучли ва кучсиз ядровий ўзаро таъсир кучларидир. Кучли ўзаро таъсирлар атом ядро-сининг структуравий бирлигини, яхлитлигини сақлаб турса, кучсиз ўзаро таъсирлар эса атом структурасининг яхлитлигини таъминлайди. Бу дунёга атом структураси ва элементар зарра-чалар, атом ядроси, атом ядросининг таркибий элементлари – кварклар, глюонлар, кернлар киради. Атом – молекулаларнинг таркибий қисми. У мустаҳкам ядро (нуклон) ва унинг атрофида ҳаракатланувчи электрон қаватдан ташкил топган. Электронлар манфий зарядли заррачалар бўлганлиги учун мусбат зарядли ядро атрофида бетўхтов айланади. Электрон стационар, яъни турғун ҳолатда бўлмаганлиги сабабли, уни бирор аниқ жисм сифатида ёки фақат майдон сифатида тасвирлаб бўлмайди, у модда ва майдоннинг бирлиги кўринишида намоён бўлади, электронлар электромагнит майдонини ҳосил қилади. Атомнинг ядроси эса оғир заррачалар (адрондан) ташкил топган бўлиб, улар – протонлар (мусбат зарядли) ва нейтронлардан (нейтрал зарядли) иборатдир. Адронлар ҳам мураккаб тузилгандир. Ҳозирги замон квант механикасида протонлар иккита u–кварк ва битта d–кваркдан (p=uud), нейтрон эса иккита d-кварк ва битта u–кваркдан (n=ddu) ташкил топган. Нейтрон протондан оғирроқ, чунки d-кварк u-кваркдан оғирроқ1. Кваркларни бирлаштирувчи қудратли куч – кучли ядровий ўзаротаъсирлар замирида глюоонлар ётади.
Макродунё биз одатланган миқёсдаги ўлчовлар билан боғланган дунё. Бу дунёда молекулалар тузилишидан тортиб, то бутун Ер шарининг яхлитлигини сақлашгача бўлган куч электромагнит ўзаро таъсирлардир. Макродунёда электромагнит ўзаро таъсир кучлари ҳукмронлик қилади. Электромагнит ўзаро таъсир кучлари молекулали бирикмалар ва ердаги барча ҳаётий жараёнларнинг структравий бирлигини сақлайди. Агар электромагнит ўзаро таъсир кучлари бўлмаганда эди Қуёш нурлари (яъни электромагнит нурланишлари) ерга етиб келмаган бўлар эди ва ерда ҳаётий жараёнлар шаклланмаган бўлар эди. Ўсимликларда фотосинтез жараёни рўй бермас эди. Бунинг оқибатида ерда ҳаёт пайдо бўлмаган бўлар эди. Шунингдек, атомлардан ташкил топган молекулалар парчаланиб кетар эди. Химиявий элементлар ўртасидаги реакциялар амалга ошмаган бўлар эди. Хуллас, электромагнит ўзаро таъсир кучлари моддий макроскопик оламнинг бирлигини таъминлайди.
Мегадунё Ердан тортиб то Коинот миқёсигача бўлган катта ўлчовдаги дунёдир Ер, унинг табиий йўлдоши ой ва бошқа сайёралар Қуёш атрофида ҳаракатланади. Бу системанинг ва умуман бутун Коинотнинг структуравий яхлитлиги эса, гравитацион ўзаротаъсир кучлари туфайли сақланди. Шу сабабли гравитацион ўзаротаъсир кучлари бириктириб турган дунёни мегадунё деб атаймиз. Академик М. Рахматулин гиподунё ва гипердунёлар ҳақида ҳам мулоҳаза юритади. Унинг фикрича микродунёнинг микродунёси гиподунё дейилса, мегадунёнинг мегадунёси гипердунё деб аталади1.
Бу учала дунё бир-бири билан чамбарчас боғлангандир, шунингдек, улар бир-бирига алмашиниши ҳам мумкин. Ҳозир мегадунё ҳисобланган Коинотимиз бундан 15-20 млрд. йил муқаддам ўта кичик микроскопик объект бўлган. Коинотнинг бундай ҳолати «сингулярлик ҳолати» деб аталиб, бундай ҳолатда ўта кичик ҳажмда, ўта катта масса мужассамлашган бўлади. Шунингдек, биз микрообъект деб ҳисоблаётган элементар заррача нейтрон ўзининг ичида миллиардлаб юлдуз ва галактикаларига эга бўлган бутун бошли Коинот бўлиши ҳам мумкин, ва аксинча, биз диаметри бир неча миллиард ёруғлик йилига тенг бўлган улкан Коинотимиз ҳам четдан кузатаётган кишига ўта кичик элементар заррача ҳисобланиши табиий бир ҳолдир. Кичик қора туйнуклар2нинг портлаши натижасида эса микро- ва макродунё мегадунёга айланиши, ва аксинча, гравитацион антиколлапс натижасида оқ туйнукларда эса мега – ва макродунёлар микродунёга айланиши мумкин.
Материянинг структуравий тузилишини унинг сифатий ва ташкилий ривожланиши нуқтаи назаридан олиб қарасак, моддий олам бу ҳолда ҳам, учта даражага ажралади. Материя ривожланган сари, унинг ташкилий структураси ўзгариб, такомиллашиб борган.
Материянинг ташкилий структура даражалари

Материянинг ташкилий структура даражалари анорганик дунё (жонсиз табиат), органик дунё (жонли табиат) ва ижтимоий дунё (жамият)га ажратамиз. Улар мустақил системалар бўлиб, бир-биридан система элементлари ўртасидаги зарурий алоқадорликларнинг хилма-хиллиги, ташкилий жиҳатдан уюшганлиги, нисбий мустақиллиги ва фаоллиги даражалари билан фарқ қилувчи объектлардир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет