Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет147/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   177
1- (1)

Биринчи ҳолда Коинотдаги модда ва нурланишларнинг ўртача зичлиги муайян критик катталикка тенг бўлса, дунёвий фазо Евклид геометрияси талабларига мувофиқ келиб, Коинот дастлабки нуқтавий ҳолатдан чегарасиз равишда кенгайиб кетади.

Бу суратда x – фазонинг кенгайишини, t – вақтнинг ўтишини, y – Коинотнинг кенгайишини ифодалайди.
Иккинчи ҳолатда агар Коинотдаги модда ва нурланиш зичлиги критик зичликдан кичик бўлса, бундай Коинотнинг фазоси Лобачевский геометрияси талабларига мувофиқ келиб, у ҳам чегарасиз кенгаювчи коинотдир.

Чексиз ва чегарасиз кенгаювчи Коинот модели.
Учинчи ҳолда агар Коинотдаги модда ва нурланиш зичлиги критик зичликдан катта бўлса, бундай Коинотнинг фазоси Риман геометриясига мувофиқ келиб, кенгайиш муайян даражага етгач, торайиш жараёни билан алмашинади ва ундай Коинот тобора зичлашиб бориб, охир-оқибатда, яна дастлабки, кичик нуқтавий сингуляр ҳолатига қайтади. Бу моделни ўтган асрнинг 80 йилларида инглиз олими Стивин Ҳокинг таҳлил қилиб, катта портлашдан катта ёпилишгача бўлган вақт Коинот ёши бўлиб, унинг ўтмишдаги бошланиши ҳам, келажакдаги якунланиши ҳам йўқ, деган хулосани беради1. Унинг фикрича, катта портлашдан илгари ҳеч нима бўлмаган, катта ёпилишдан кейин ҳам ҳеч нима бўлмайди. Коинот ёши ҳеч нимадан, ҳеч нимагача.

Бу суратдаги Коинот эволюциясининг t1 нуқтаси Коинот вужудга келган Катта портлаш нуқтаси бўлса, y нуқтада Коинотнинг энг катталашган пайти, t2 нуқтада эса Коинотнинг Катта ёпилиш нуқтаси акс этган.
Хуллас, Коинотнинг ўртача зичлиги - r критик зичлик - rк дан катта (r>rк) бўлса Коинот «ёпиқ» бўлиб Коинотнинг кенгайиши муайян вақт ўтгач торайиш билан алмашинади (пульсланувчи Коинот модели), агар rк бўлса, Коинот «очиқ» бўлиб, у доимо бетўхтов кенгайиб боради. Шуни қайд этиш лозимки, бугунги кунгача ўртача зичлик (r) нинг қиймати яхши аниқланмаган.
Сингулярлик ва Катта Портлаш назарияси

1927 йили Бельгиялик аббат ва астроном Ж.Леметр (1894–1966) фазонинг кенгайишини астрономик кузатишлар билан боғлади ва Коинотнинг келиб чиқиши, ўта зич ва ўта кичик сингуляр ҳолатдан Катта портлаш натижасида пайдо бўлган деган фикрни илгари суради. Ж. Леметрнинг ҳисоб-китобларига кўра, Коинотнинг дастлабки радиуси 10-12 см.га, (яъни электрон радиусига яқин), зичлиги эса1096 г/см3.га тенг.
Бу фикр 1929 йили америкалик астроном Э. Хаббл (1894– 1966) томонидан астрономик объектларнинг спектрларини кузатиш натижасида исботланди. Хаббл Коинотнинг жуда узоқ бурчакларида жойлашган космик объектларнинг ёруғлик нури спектрларини таҳлил қилиб, бу объектланинг спектрларида қизил нурлар томонга спектрнинг силжиши ҳолатини пайқади. Ўзидан нур чиқарувчи объект уни кузатувчидан узоқлашса, ёруғлик нури тўлқинларининг кенгайиши содир бўлади. Маълумки, қизил нурларнинг тўлқин учунлиги каттароқ бўлади. Бу ҳолат спектрда қизилга силжиш эффектини беради. Шундай қилиб, Э.Хаббл кузатган қизил силжишлар Коинотдаги космик объектларнинг бир-биридан тобора узоқлашиб бораётганлигини кўрсатади. Бу эса Коинотнинг кенгайиб бораётганлигининг исботидир.
1940 йили америкалик физик Г. А. Гамов (1904–1968) қайноқ Коинот моделини ишлаб чиқди. Бу моделга кўра, Коинот кенгайган сари унинг ҳарорати пасайиб, совиб боради. Коинотнинг иссиқлиги кучли термоядро энергияси эвазига вужудга келган, деб ҳисоблайди ва бу модел «Катта Портлаш космологияси» деб аталади. Г.Гамовнинг модели асосида Коинотнинг дастлабки пайтдаги эволюциясини қуйидаги даврларга ажратиш мумкин:



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет