Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет148/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   177
1- (1)

Адронлар эраси – бу даврда кучли ўзаро таъсирда иштирок этувчи оғир заррачалар пайдо бўлади: унинг давомийлиги – 0,0001 с., ҳарорати – 1012К, зичлиги – 1014г/см3. Бу эранинг охирига келиб зарралар ва антизарраларнинг аннигиляцияси (бу ҳақда кейинги бетга қаранг) рўй беради, аммо муайян миқдорда протонлар, гиперонлар ва мезонлар сақланиб қолади.

  • Лептонлар эраси – бу даврда электромагнит ўзаро таъсирларида қатнашувчи енгил зарралар ҳосил бўлади: унинг давомийлиги – 10 с., ҳарорати – 1010 К, зичлиги – 104г/см3. Бу даврда протонлар ва нейтронлар ўртасидаги реакцияларда қатнашувчи енгил зарралар асосий роль ўйнайди.

  • Фотонлар эраси – ёруғлик нурланиши вужудга келади: унинг давомийлиги – 1млн. йил, ҳарорати – 1010К.дан то 3000 К.гача пасаяди. Бу эрада Коинотнинг зичлиги анча пасаяди, зичлик 104г/ см3. Дан то 10-21 г/см3. Гача сийраклашади. Бу даврнинг охирида вужудга келган моддалардан ажралиб чиқадиган нурланишлар муҳим роль ўйнайди.

  • Юлдузлар эраси – юлдузлар, протоюлдузлар ва протогалактикалар вужудга кела бошлайдиган давр. Бу давр Коинот пайдо бўлгандан 1 млн.йил ўтгандан сўнг бошланади. Шундан сўнг Метагалактиканинг таркибий тузилиши ҳосил бўла бошлайди.

    Коинотнинг эволюцияси жараёнида ҳосил бўладиган сингулярлик ҳодисаси, яъни катта зичликдаги объектнинг ўта кичик, нуқтавий ўлчамда мужассамлашуви ҳақидаги ғоя К.П.Станюкович12 (мазкур объектни Макс Планк шарафига «планкеон» деб атаган) ва академик М.А.Марковнинг3 (А.А.Фридман шарафига «фридмон» деб атаган) тадқиқотларида ҳам илгари сурилган эди. Бу ҳақда М. А. Марков замонавий космологик тадқиқотларга квант физикаси методологиясини тадбиқ этиб қуйидаги фалсафий хулосани беради: «Ҳар бир элементар заррача ҳамма элементар заррачалардан ташкил топгандир»4 деб ёзади. Бундан ҳар бир кичикликда энг катталик мужассамлашгандир деган ғоя келиб чиқади.
    Стационар кенгаювчи Коинот модели

    Ҳозирги пайтда стационар кенгаювчи Коинот модели (Ф.Ҳойл, Г.Бонди, Т.Голд), но бир жинсли ва анизотроп коинот моделлари ҳам мавжудки, улар олам ҳақидаги тасаввурларимизни янада бойитади. Олимларнинг фикрича, Коинот тобора кенгайиб бормоқда. Унинг кенгайиб бораётганлигини тан олиш лозим, лекин Коинотнинг ўртача зичлиги сақланиб қолаверади. Кенгайиш эвазига ҳосил бўлган бўшлиқ материянинг бетўхтов яратилиши эвазига тўлғазиб борилади. Йўқ жойдан заррачалар пайдо бўлаверади. Шунинг эвазига Коинотнинг барқарорлиги, стационарлиги бир тарзда сақланиб қолаверади. Бу заррачаларни ким яратишини худонинг ўзи билади, деб жавоб беришди.
    Шиддатли шишувчи Коинот модели

    Энди ўтган асрнинг охирларида вужудга келган шиддатли шишувчи Коинот модели билан танишайлик. Массачусетс технология институти олими Алан Гут фикрича, Коинот вужудга келишининг дастлабки лаҳзасидаёқ жуда катта тезликда шиддат билан кенгайган бўлиб, бу ҳолатни космологик адабиётларда «экспоненциал кенгаювчи модель», «инфляцион сценария»,
    «шиддатли шишувчи коинот модели» деб аталади. Бу назарияга кўра, дастлаб Коинотнинг бутун энергияси квант вакуумида мужассамлашган бўлади ва вакуумнинг қўзғалган ҳолатида энергиянинг отилиб чиқиши ҳодисаси содир бўлади. Бу ҳодиса квант вакуумида ҳосил бўлган манфий босим туфайли вужудга келган космик итарилиш кучи таъсирида рўй берган портлаш натижасида пайдо бўлган. Бу итарилиш кучи Эйнштейннинг моделида статик Коинотнинг мувозанатини сақлаб туриш учун керак бўладиган кучга нисбатан 10120 марта катта кучдир. Бу қудратли куч Коинотнинг шиддат билан кенгайишига олиб келган. Бунда Коинотнинг ҳажми ҳар 10-34с. Ичида икки баравар катталашган ва қисқа вақт ичида ҳозирги ҳолатдагидек катталашган. Катталиги, радиуси1010ё.й.(ёруғлик йили)гатенг бўлиб, унда 1080та элементар заррача мужассамлашгандир. (Катта портлаш оқибатида Коинотнинг 1028см3лик ҳажмида 1090бит. Информация ҳосил бўлгандир). Коинот пайдо бўлиши пайтида жуда катта иссиқлик энергияси ажралиб чиққан бўлиб унинг қиймати ̴ 1019ГэВ.дир. (1 ГэВ иссиқлик 1014°К га тенгдир). Бу иссиқлик энергияси бутун Коинот бўйлаб тарқалиб, аста-секин совиган ва ҳозирги пайтда бу энергия ҳарорати 3°К (1°К = –273°C) га тушиб қолган бўлиб, уни ҳозирги замон космологиясида реликт нурланишлар1 деб аталади.
    Коинотнинг асосий таркибий элементи 4Не (гелий) изотопидир, қолган оғир элементлар Коинот массасининг 2%ни ташкил этиб, улар асосан юлдузларда, юлдуз тўпларида мужассамлашгандир. Жуда катта иссиқлик ажралиб чиққан даврида барча ўзаро таъсир кучлари бирлашган ҳолда, ягона кучни ташкил этган.
    Катта портлаш оқибатида, дастлаб, гравитацион ўзаро таъсир кучлари ажралиб чиққан ва космик итарилиш кучи Коинотнинг бирдан кенгайиб кетишига йўл очган. Шунинг учун Коинотнинг пайдо бўлишидаги 10-43с. гача бўлган давр квантлашган гравитация даври дейилади.10-43с. дан 10-35с.давр Планк вақти даври деб аталиб, бунда Коинотнинг фазо-вақт сигнатураси SU(5) 11 ўлчовли фазовақт кўпигидан иборат бўлган. Шундан сўнг, ўта оғир заррачалар вужудга келган. Коинот пайдо бўлгандан 10-35с ўтгач, буюк бирлашиш назарияси амал қилган, яъни кучли, кучсиз ядровий ва электромагнит ўзаро таъсирлари ягона куч бўлиб, унинг фазовақт сигнатураси SU(3)×SU(2)×U(1) кўринишида бўлади. 10-12с ўтгач, ундан кучсиз ядровий ўзаро таъсирлари ажралиб чиқади ва ҳосил бўлган фазо-вақт сигнатураси SU(2)×U(1) моделни беради. 10-35с.дан 10-6с.гача бўлган даврда кварк-лептонлар бўтқаси ҳосил бўлади ва оғир заррачалар таркибига кирувчи кваркларни кучли ўзаро таъсир кучлари тортиб туради ва атом ядросининг таркибий қисми ҳосил бўла бошлайди.
    10-6с.дан то 1с.гача бўлган вақт адронлар ва лептонларнинг вужудга келиш даври ҳисобланади. Бу даврда модда ва антимодданинг аннигиляцияси1 рўй беради, протон ва электронлар пайдо бўлади. 1 с.дан 3 мин.гача бўлган даврнуклеосинтез даври,яъни атом ядроси ҳосил бўладиган давр. Бу даврда кучсиз ўзаро таъсир кучлари жиловланади. 3 мин дан то 100 000 йил ўтгунча, дастлаб ядровий ўзаро таъсирлар жиловланади, фотонлар пайдо бўлади ва ниҳоят, Катта портлашдан 100 000 йил ўтгач электромагнит ўзаро таъсирлари жиловланиб, ёруғлик нури пайдо бўлади, Коинот шаффофлашади. Шундан сўнг галактикалар, юлдузлар пайдо бўла бошлайди.
    Коинот эволюциясининг бу инфляцион гипотезасига кўра Коинот ўз эволюцияси мобайнида бир қанча босқичлардан ўтади. Бу босқичлар қуйидагилар: Коинотнинг бошланиши(1), инфляция стадияси(2), инфляция стадиясидан фотон стадиясига ўтиш босқичи(3), нурланишдан модданинг ажралиб чиқиш босқичи(4).
    Коинотнинг дастлабки бошланғич босқичи супер-гравитациянинг квантлашган ҳолати бўлиб, бу даврда унинг радиуси 10–50см. бўлган. (Бу атом ўлчамидан ҳам кичикдир. Атом радиуси – 10-8 га тенг). Бу давр Коинот умрининг 10-45с.дан то 10-30с.гача давом этган.
    Бу босқичда Коинот квант ҳолатидан сакраб модда ва нурланишсиз вакуумнинг қўзғалган ҳолатига ўтади ва Коинот экспоненциаль қонунга биноан шиддат билан кенгайиб кетади. Бу даврда Коинот 10-34с. ичида 10-33см. катталикдан то 1028см. катталиккача кенгаяди. Бу дастлабки ҳолатидан 101 000 000 марта катталашиш демакдир! 10-34с. вақт ичида Коинотда на модда, на нурланиш бўлган. Ҳеч нимадан ташкил топган Коинот.
    Учинчи босқичда Коинотнинг сохта вакуум ҳолати тарқалиб, гравитация таъсири доирасидан ажралиб чиққан энергия ҳисобига оғир заррача ва антизаррачаларнинг туғилишига сабабчи бўлади. Пайдо бўлган зарра ва антизарралар бир-бири билан тўқнашиб аннигляция ҳодисаси рўй бериб, қудратли ёруғлик нури чақнаб, бутун Коинот ёришиб кетади. Аннигляция жараёнидан омон қолган заррачалар моддаларга айлана бошлайди.
    Тўртинчи босқичда Аннигляциядан омон қолган моддалар нурланиш учун шаффоф ҳолда қолади, модда ва нурланиш орасидаги алоқа узилади. Ҳосил бўлган иссиқ моддадан ажралиб чиққан нурланиш Коинотнинг ҳозирги реликт нурланишлар фонини ҳосил қилади. Бундай нурланиш борлигини Г.А.Гамов Катта Портлаш назариясини ишлаб чиққан пайтида башорат қилиб айтган эди. Реликт нурланишларнинг ҳақиқатдан ҳам мавжуд эканлиги 1965 йили экспериментал усулда аниқланди. Шундай қилиб, Коинотнинг эволюцияси максимал даражадаги бир жинслилик ҳолатидан мураккаб таркибли моддалар – атомлар, галактикалар, юлдузлар, планеталар, юлдузлар қаърида оғир элементлар синтези ва ниҳоят ҳаётдек мураккаб организмларнинг бирин-кетин пайдо бўлиши сари ривожланиб борди. Бу эволюциянинг чўққисида инсондек ўта мураккаб мавжудот пайдо бўлди. Бу ҳақда муҳим бир космологик принцип ишлаб чиқилган.
    У антропологик принцип дейилади. Бу принцип ҳақида кейинги бўлимда махсус тўхталамиз.
    Кейинги даврда вужудга келган космологик концепцияларда Коинот эволюциясининг хилма-хил сценариялари ишлаб чиқилмоқда. Шундай сценариялар Украина ФА академиги, физика фанлари доктори Олег Орестович Фейгиннинг «Катта портлаш» номли китобининг иловасида берилган бўлиб, ана шу иловани1 сизнинг эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик:
    ИЛОВАЛАР


    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   177




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет