1илова Коинотнинг ҳаёт йўли
1. Инфляция даври
0 – 10-32 секундлар: Катта Портлаш оқибатида бизнинг Коинот вужудга келади; унинг кескин тез (инфляцион) кенгайиши намоён бўлади; элементар заррачалар пайдо бўлади.
2. Нурланиш даври
0–3 минутлар: табиат кучлари ажралади (дифференциациялашиш жараёни); материя ва антиматерия оммавий аннигиляцияга учрайди; енгил элементлар вужудга келади (дейтерий, гелий ва литий).
300 мингинчи йил: материядан нурланиш ажралиб чиқади; коинот шаффофлашади.
3. Юлдузлар даври
– 109 йил: дастлабки юлдузлар ва галактикалар пайдо бўлади; оғир элементлар ҳосил бўлади.
– 1010 йил: сайёралар пайдо бўлади; ҳаёт, тирик организмлар вужудга келган.
1,4 – 1010 йил: ҳозирги давр.
1,5 – 1010 йил: Қуёш нури атрофни янада кучлироқ ёрита бошлайди; Ердаги ҳаёт сўнади.
2,0 - 1010 йил: бизнинг Галактикамиз Андромеда туманлиги (галактикаси) билан тўқнашиб, қўшилишиб кетади.
2,1-1010 йил: Қуёш қизил гигантга айланади, унинг ҳажми шу қадар катталашадики, Венера ва Меркурийни ҳам ўзига ютиб олади; Ернинг мантияси ва пўстлоғи эриб кетиб, фақат унинг темир никелли ядросигина қолади; кейин Қуёш то оқ карлик ўлчамидек кичик юлдузча даражасида сиқилиб зичлашади ва астасекин совийди.
1011-1012 йил: галактикалар бир-бирига қўшилишиб супергалактикалар ҳосил бўлади.
1013 -1014 йил: Коинотдаги сўнгги юлдузлар (қизил карликлар) ҳам сўнади, унда фақат қора туйнуклар, нейтрон юлдузлар ва оқ карликларгина қолади, улар эса совигандан сўнг қора карликларга айланади.
1015 йил: қачонлардир юлдузларни ҳосил қилган газли чанг булутлар йўқолиб кетади. 4. Парчаланиш даври
– 1017 йил: ўлик юлдузлар қўшни юлдузларнинг тортишиш кучига дучор бўлган планеталарни ютиб юборади.
йил: қўнғир карликларнинг тасодифий тўқнашишлари натижасида янги юлдузлар вужудга келади; Бизнинг галактикамизнинг барча ёруғлиги Қуёшнинг ҳозирги вақтдаги ёруғлигидан ошмайди.
1018 -1019 йил: галактикалар парчаланиб кетади; қарийб барча юлдузлар галактикалар аро космик фазога сингиб кетади.
1020 йил: ўлик юлдузлар охирги планеталарини ҳам йўқотади.
1023 йил: иккиталик юлдуз системаларини ҳосил қилувчи қўнғир карликлар бир-бири билан қўшилишиб, яна юлдузлар ҳосил бўлади.
1027 йил: коинотнинг фон нурланишининг ҳарорати пасайиб, қарийиб абсолют нолгача тушади (10-18 К).
1030 йил: галактикаларнинг марказидаги қора туйнуклар уларни ўраб турган юлдузларни ва ҳатто, ундан анча узоқдаги юлдузларни ҳам ўзига ютиб юборади.
Достарыңызбен бөлісу: |