Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет15/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   177
1- (1)

ОЛАМНИНГ КОСМОЛОГИК МАНЗАРАСИ


ВА ТАЪЛИМНИ ФУНДАМЕНТАЛЛАШТИРИШ МУАММОСИ1
Олам ҳақидаги билимлар мажмуаси тадқиқотчининг онгида оламнинг қиёфаси, кўриниши, тузилиши, ривожланиши ҳақидаги яхлит бир тасаввурни ҳосил қилади. Бундай яхлит тасаввурни оламнинг тадқиқотчи онгидаги манзараси деб аташ мумкин. Оламнинг илмий билимлар асосида ҳосил қилинган манзараси эса, оламнинг илмий манзарасидир. Билимларнинг ривожланиб бориши билан оламнинг илмий манзараси ҳам ўзгариб боради.
Коинотнинг тузилиши ва ривожланишини ифодаловчи оламнинг космологик манзараси, энг аввало, ҳозирги замон космологияси илмининг ютуқларига, қолаверса, ҳозирги за-мон табиий-илмий фанларининг хулосаларига, топология, синергетика, нисбийлик назарияси, қора туйнуклар физикаси сингари бир қатор фан соҳаларининг кашфиётларига таянилган ҳолда яратилади. Оламни, Коинотни яхлит тасаввур этиш учун оламнинг космологик манзараси муҳим ахамиятга эгадир.
Талаба ва ўқувчилар онгида оламнинг космологик манзарасини шакллантириш учун таълим системасида фундаментал билимларни ўргатишни кучайтиришнинг аҳамияти каттадир. Бунда, айниқса, физика, математика, астрономия сингари табиий фанларни ўргатиш зарурдир. Таълимни фундаменталлаштириш бу борада жиддий самара бериши мумкин. Физика ва математика фанларидан таълим беришда нисбийлик назариясининг асосларини, қора туйнуклар физикаси ютуқларини ўргатиб бориш, астрономия фанини ўқитишда эса, ҳозирги замон космологик назарияларининг асосларини ўргатиш муҳимдир.
Ҳозирги замон космологик назарияларидан бутунги кунда америка олими А. Гутнинг «шиддатли шишувчи Коинот» назарияси бу назариянинг А. Линде ва А. Старобинскийлар томонидан такомиллаштирилган модели Коинотнинг яхлит ривожланувчан манзарасини тасаввур этишга ёрдам беради. ҳозирги замоннинг кўзга кўринган космолог-олими Стивен Хокинг Коинотнинг ривожланишида вақтнинг оқиши, вақтнинг бошланиши сингари муаммоларни ўртага ташиб, фазовақт структурасининг янгича талқинини яратди. Унинг фикрича, вақтнинг бошланиши деган ибора маъносиз иборадир, чунки, вақтнинг бошланишини ахтарган киши, шимолнинг бошланишини ахтариб, шимолий қутбга етгач, ҳамма йўналишлар фақат жанубгагина олиб борадиган вазиятни бошидан кечирган сайёҳнинг ҳолатига тушиб қолади. Вақтнинг бошланиши, айни шу пайтнинг ўзида унинг якунланиши ҳамдир. Вақтнинг тугаши эса унинг бошланишидир.
Коинотнинг космологик манзарасини яратишда микро-, макро- ва мегадунёларнинг бир-бирига ўтиши, бир-бири билан алмашинуви ҳақидаги илмий билимлар билан танишиш ҳам жиддий аҳамият касб этади. Бу ғоя А. Марковнинг «фридмонлар» ҳақидаги, К. Станюковичнинг «планкеонлар» ҳақидаги илмий фаразларида назарий асослангандир.
Оламнинг космологик манзарасини яратишда Коинотнинг фазовақт структураси ҳақидаги билимлар алоҳида ўрин эгаллайди. Бу борада фазо-вакт структурасининг метрик ва топологик хусусиятларини англаш ва уларнинг бир-бирига айланишининг математик, физик, топологик ва метрик жиҳатларини таҳлил эта олиш керак бўлади. Бундай билимларни ҳозирги замон топология ва чизиқли алгебра фанларига, геометрик билим асосларига таянган ҳолда олиш мумкин.
Оламнинг космологик манзарасини яратишда Коинот ва уни кузатувчи субъект орасидаги боғлиқликни асословчи антропологик принципнинг моҳиятини билиш ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Бундай принципни Б. Картер ўртага ташлаган эди. Унинг фикрича, антропологик принципнинг кучли ва кучсиз талқинлари бўлиб, Коинотнинг ҳозирги ҳолати унинг пайдо бўлишидаги дастлабки портлаш пайтидаги вазияти билан узвий боғлангандир. Шу жиҳатдан оламда рўй берувчи ҳар қандай ҳодисанинг рўй бериши сабабий жиҳатдан олдиндан мўлжаллангандир деган хулосага келиш мумкин.
Хуллас, оламнинг космологик манзарасини яратиш ва таълимни фундаменталлаштириш ўртасида ўзаро алоқадорлик мавжуддир. Яъни оламнинг космологик манзарасини яратишда фундаментал билимларнинг аҳамияти катта бўлиб, уларни ўрганишда эса, ҳозирги замон табиий-илмий билимларини ўзлаштириш муҳимдир.
2002


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет