Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет64/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   177
1- (1)

иРНК молекуласининг генетик коди







Кодондаги азотли асоснинг ҳолати










Кодоннинг иккинчи нуклеотиди




У




Ц

А

Г







УУУ
УУЦ

Фен

УЦУ
УЦЦ Сер
УЦА
УЦГ

УАУ УАЦ

Тир

УГУ
УГЦ Цис
УГА ерминатор
УГГ Трп

У
Ц
А
Г

УУА
УУГ

Лей

УАА терминатор
УАГ терминатор




ЦУУ
ЦУЦ
ЦУА
ЦУГ

Лей

ЦЦУ
ЦЦЦ Про
ЦЦА
ЦЦГ

ЦАУ ЦАЦ

Гис

ЦГУ
ЦГА Арг
ЦГА
ЦГГ

У
Ц
А
Г

ЦАА
ЦАГ

Гис




АУУ
АУЦ
АУА

Иле

АЦУ
АЦЦ Тре
АЦА
АЦГ

ААУ
ААЦ
ААА
ААГ

Асп
Лиз

АГУ
АГЦ
АГА
АГГ

Сер
Арг

У
Ц
А
Г

АУГ

Мет

Чап томонда коднинг биринчи нуклеотиди, ўнг томонда коднинг учинчи
нуклеотиди. (Жўра Мусаев).
Генетик инженерия – молекуляр генетика соҳаси; генларнинг табиатда учрамайдиган янги бирикмаларини генетик ва биокимёвий усуллар ёрдамида мақсадга мувофиқ ҳолда вужудга келтириш билан шуғулланади.
Генотип – (ген ва юнон. typos – из, шакл) – муайян организм хромосомалари ва цитоплазмасидаги барча генлар мажмуи. «Генотип» терминини фанга (1909) даниялик биолог В.Иогансен киритган. Генотип кенг маънода организм хромосомаларидаги, шунингдек, хромосомалардан ташқари (цитоплазма ва пластида) даги генларни ҳам қамрайди. Генотип ўзаро таъсир кўрсатадиган генларнинг ягона системаси ҳисобланади ва ундаги ҳар бир геннинг функционал фаолияти генетик муҳитга боғлиқ. Генотип организм муҳити билан ўзаро таъсирга киришиб, белгининг фенотипик намоён бўлишини таъминлайди.
Геном (нем. genom) – хромосомалар (унда жойлашган генлар билан биргаликда) гаплоид (бошланғич тур соматик хромосомалари тўпламининг фақат ярмигагина эга бўлган индивид) тўплами; индивид генетик тузилишининг асосий элементлари мажмуи. «Геном» терминини фанга немис биологи Г.Винклер 1920 йили киритган. Гаплофазада ҳар бир ҳужайра битта геномга, диплофазада эса иккита геномга эга бўлиб, зигота ҳосил бўлишида уларнинг бири эркак, иккинчиси урғочи гаметалардан ўтган бўлади. Геном асосий генетик ва физиологик системаларни ўзида намоён қилиб, унинг генетик жиҳатдан мукаммаллиги нормал гамета ва зиготаларнинг ҳосил бўлиш заминидир.
Геномика – генетика фанининг турли хил организмларда геномларнинг структураси ва функционал амал қилишини биологик, физик, химиявий ва компьютер методлари ёрдамида ўрганувчи бўлими.
Генофонд – генетик фонд – индивидларда мавжуд бўлган ва мазкур популяцияни ташкил қилувчи генлар йиғиндиси. Генофонд ирқ ва турларнинг пайдо бўлиш жараёни асосидир. Бу терминни фанга 1928 йили рус олими А.С.Серебровский киритган. Популяциядаги генларнинг нисбий такрорланиши етарли даражада катта популяциялар миқёсида ва танлаш рўй бермайдиган шароитларда авлоддан-авлодга ўзгаришсиз ўтади. Популяциялар генофонд мутацияларнинг вужудга келиши, дурагайлаш (бирон бир бошқа популяциядан генларнинг ўтиши) ва табиий танланиш натижасида ўзгаради. Кроссинговер ёки мейозда хромосомаларнинг қайта тақсимланишидан юзага келувчи рекомбинация геннинг янги бирикмаларини ҳосил қилади. Натижада, вужудга келган янги фенотиплар муайян даражада яшовчанликка қулай ёки, аксинча, ноқулай бўлиши мумкин. Таксономик таркибининг кенг кўламда рўй бераётган қашшоқланиши ва кўпгина экосистемалар тузилишининг соддалашиб бориши уларнинг оптимал даражада фаолият кўрсатишини ҳамда барқарорлигини чеклаб қўймоқда. Кўп популяцияларгина эмас, балки кўпгина турлар ва ҳатто туркумлар йўқолиб кетмоқда, натижада инсоният қимматли генетик материалдан маҳрум бўлмоқда. Генетик фондни сақлаб қолишда ўсимликлар географияси ва дунё коллекциялари генлар банкининг аҳамияти катта. (ЎзМЭ,2-ж, 613-614 б.)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет