Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар


Нутқ – фикрнинг жонли тил орқали ифодаланиши. Нутқ аъзолари



бет74/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   177
1- (1)

Нутқфикрнинг жонли тил орқали ифодаланиши.
Нутқ аъзолари – нутқни фикрни ифодаловчи тегишли товушларга айлантириб берувчи аъзолар мажмуаси ёки нутқ аппарати дейилади. Одам организмининг нутқ товушлари ҳосил бўлишида қатнашадиган турли қисмлари. Бундай аъзоларга тил, лаб, юмшоқ танглай, ҳиқилдоқ мускуллари, нафас мускуллари киради. Периферик нутқ аппарати фаолиятини бош мия пустлоғи бошқаради. Нутқ аъзолари актив ва пассив нутқ аъзоларига бўлинади. Актив нутқ аъзоларига – тил, лаб, юмшоқ танглай киради. Пассив нутқ аъзоларига эса тишлар, қаттиқ танглай ва бурун бўшлиғи киради. Нутқ аъзолари 3 қисмдан иборат: 1) нафас йўли – нутқ аппаратининг қуйи қисми; 2) ҳиқилдоқ – нутқ аппаратининг ўрта қисми; 3) томоқ, оғиз ва бурун бўшлиқлари – нутқ аппаратининг юқори қисми. Нутқ аппаратининг қуйи қисми (нафас йўли) товуш чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади. Турли хил товушлар нутқ аппаратининг юқори қисмида ҳосил бўлади.
Биоэтика – жонзодлар оламига мансуб бўлган мураккаб хулқ-атвор дастури бўлиб, у инсон хулқини табиий асослайди. Инсоннинг барча хатти-ҳаракатлари – унинг хулқи ҳисобланади. Инсон хулқининг хронометрияси бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз қай даражада биологик табиатга эгалигини кўрсатади. Ҳайвонларнинг яшаш тарзида қуйидаги таъқиқларга бўйсуниш кузатилган. 1) ўзингникини ўлдирма; 2) кутилмаганда орқадан келиб огоҳлантирмасдан ҳужум қилиш мумкин эмас; 3) ўзингники билан уришишда ҳалок қилувчи усуллардан фойдаланмаслик. Ҳатто бўрилар ҳам бир-бири билан уришганида ўлдирувчи усулларни қўлламас экан. Масалан, бўри буғи ёки лосьни ҳам бўғизидан бир тишлаб ўлдириши мумкин, лекин бу усулни бошқа бўриларга нисбатан қўлламайди.
Эмоция (франц. emotion – ҳаяжонланиш, лот. emoveo – ҳайратга соламан) – инсон ва ҳайвонларнинг ички ва ташқи қўзғатувчилар таъсирига яққол субъектив кечинмаларга бўялган ҳиссиётли, эхтиросли жавоб реакцияси. Организмнинг турлича эхтиёжлардан қониқиши (ижобий эмоция) ёки қониқмаслигидан (салбий эмоция) келиб чиқувчи ҳиссиётли реакция.
Ҳис-туйғу – фақат инсонгагина хос бўлган олий инсоний эхтиёжларнинг қондирилиши ёки қониқмаслиги билан боғлиқ руҳий туйғулар. Қувонч, қайғу, ғазаб, нафрат, меҳр-муҳаббат, ҳаё, шодлик, ҳайрат, ташвиш, рашк ва шу кабилар.
Аффект – (лот. affektus – руҳий ҳаяжон, эҳтирос) бирдан пайдо бўладиган кучли руҳий ҳаяжон, бундай ҳолатга тушган шахс ўзининг хатти-ҳаракатини идора қила олмай қолиши мумкин (физиологик аффект). Патологик аффектда эса шахс қисқа муддатда руҳий жароҳат олиб, қисман ёки тўлиқ амнезия (хотирани, эс-ҳушини йўқотиш) ҳолатига тушиши мумкин. Физиологик аффект ҳолатида қилинган жиноятга унчалик қаттиқ жазо берилмайди, патологик аффект ҳолатида қилинган жиноят эса жазоланмайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет