Таърифлаш аниқланувчи ва аниқловчи қисмлардан ташкил топган бўлиб, унинг аниқланувчи қисми мазмуни очиб берилиши лозим бўлган тушунча ва аниқловчи қисми эса, аниқланувчи тушунчанинг мазмунини очиб берувчи тушунчалардан ташкил топган бўлади.
Таърифлаш орқали қандай вазифалар бажарилади?
Таърифлаш орқали: а) тушунчада акс этувчи предметнинг муҳим белгилари кўрсатилади; в) тушунчани ифода қилувчи сўзнинг (терминнинг) маъносини очиб беради; с) термин ҳосил қилишга имкон беради.
Номинал таъриф нима?
Номинал таърифда предметни тасвирловчи мураккаб ифодалар янги термин билан алмаштирилади ва унинг маъноси аниқланади.
Реал таъриф нима?
Реал таърифда предметнинг муҳим белгиси аниқланади. У аниқ ва ноаниқ кўринишларда учрайди.
Аниқ реал таъриф нима?
Аниқ реал таъриф предметнинг муҳим белгиларини тўғри-дантўғри кўрсатиб беради. Унинг иккита тури мавжуд: 1) яқин жинси ва тур белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш; 2) генетик таъриф.
Ноаниқ реал таъриф нима?
Ноаниқ реал таъриф деб тушунча мазмунининг ёрдамчи воситалар орқали очиб берилишига айтилади.
Воқеликка мос келиш даражасига кўра қандай ҳукмлар бўлади?
Воқеликка мос келиш даражасига кўра чин, хато ва ноаниқ (эҳтимолий, тахминий) ҳукмлар бўлади.
Тузилишига кўра, қандай ҳукмлар бўлади?
Тузилишига кўра, оддий ва мураккаб ҳукмлар бўлади.
Оддий ҳукм нима?
Оддий ҳукм деб таркибидан яна бир ҳукмни ажратиб бўлмайдиган мулоҳазага айтилади.
61.Оддий ҳукмнинг таркиби қандай тузилган? Оддий ҳукм мантиқий эга (субъект – S), мантиқий кесим (предикат – P) ва мантиқий боғловчидан ташкил топгандир.