Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет99/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   177
1- (1)

АВС1

d1

2

АВС2

d2







n

АВСn

dn

Эҳтимол, С ҳолат d ҳодисанинг сабабидир. (Агар, бир ҳолатнинг ўзгариши ҳодисанинг ўзгаришига ҳам олиб келса, шу ҳолат кузатилаётган ҳодиса ўзгаришининг сабабидир).

  1. Қолдиқлар методи нима?

Қолдиқлар методи мураккаб ҳодисаларга тадбиқ этилиб, бу ҳодисаларнинг биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ бўлганда, ана шу қолган қисмини вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг шакли қуйидагича:

ҳоллар

Ҳодиса вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган ҳолатлар

ҳодиса

1

АВС

x, y, z,

2

А

x

3

В

y

Эҳтимол, C ҳолат z ҳодисанинг сабабидир. (Агар ўрганилаётган мураккаб ҳодисани ташкил этувчи ҳодисанинг (ёки ҳодиса қисмининг) битта ҳолатдан бошқа ҳолатлар билан алоқаси зарурий тавсифга эга бўлмаса, ана шу қолдиқ ҳолат мазкур ҳодисанинг (ҳодиса қисмининг) сабаби бўлиши мумкин).

  1. Аргументлаш (далиллаш) нима?

Аргументлаш (далиллаш) деб бирор фикр, мулоҳазани ёки мулоҳазалар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йўли билан ёки чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар ёрдамида асослаб беришга айтилади.

  1. Аргументлаш (далиллаш)нинг қандай турлари бор?

Аргументлаш (далиллаш)нинг икки тури бор: бевосита ва бавосита аргументлаш.

  1. Бевосита далиллаш нима?

Бевосита далиллаш деб фикрнинг чинлигини ҳиссий билиш, яъни кўриш, тажриба-эксперимент орқали, яъни эмпирик усулда исботлашга айтилади.

  1. Бавосита далиллаш нима?

Бавосита далиллаш деб фикрнинг чинлигини аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазаларга, назарий билимларга таяниб хулоса чиқаришга айтилади.

  1. Исботлаш нима?

Исботлаш бир ҳукмнинг чинлигини у билан боғланган бошқа чин ҳукмлар ёрдамида асослашдан иборат бўлган мантиқий амалдир.

  1. Мантиқий исботлаш нима?

Мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, мулоҳазанинг чинлигини чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар орқали асослашга айтилади.

  1. Исботлашнинг таркиби қандай элементлардан ташкил топган?

Исботлаш уч элементдан ташкил топган: 1) тезис; 2) аргументлар (асослар); 3) исботлаш усули – демонстрация.

  1. Тезис нима?

Тезис – чинлиги асосланиши лозим бўлган ҳукм. У исботлашнинг марказий фигурасидир.



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет