Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси Œзбек адабий тили тарихи



бет1/10
Дата14.07.2016
өлшемі1.28 Mb.
#198503
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Œзбекистон Республикаси олий ва œрта махсус таълим вазирлиги

Низомий номидаги Ташкент давлат педагогика университети

Œзбек тили тарихи ва шарš тиллари кафедраси

Œзбек адабий тили тарихи

(маърузалар матни)

Ташкент - 2003
«Ўзбек адабий тили тарихи» бакалавриат босқичининг ўзбек тили ва адабиёти йўналиши ўқув режасидан ўрин олган асосий фанлардан биридир. Мазкур лекциялар тўпламида шу курс бўйича тузилган дастурнинг барча масалалари қамраб олинган. Унда адабий тил унинг пайдо бўлиши, манбалари, адабий тилга ижтимоий-тарихий воқеаларнинг таъсири, таянч диалекти, адабий тилнинг тараққиётида машҳур сўз усталарининг тутган ўрни, адабий тил услублари ҳамда адабий тилни яратиш бўйича турли хилдаги мунозаралар акс эттирилган.

Ушбу лекциялар тўплами дарслик, қўлланма ва илмий-методик манбалар материаллари асосида тайёранди.

Аширбоев С., Раҳматов М. Ўзбек адабий тили тарихи.

Масъул муҳаррир - 3. Мирхолиқов, филология фанлари номзоди.

Тақризчилар: М.Асқарова, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби», филология фанлари доктори, профессор. Л. Халилов, филология фанлари номзоди.

Ушбу лекциялар тўплами ТДПУ Илмий кенгашининг 2003 йил 9- сонли қарори билан нашрга тавсия этилган.


1-мавзу

КИРИШ

Режа

1. «Ўзбек адабий тили тарихи» тил тарихи фанларидан бири сифатида.

2. Адабип тил тарихи ва унинг манбалари.

3. Адабий тилнинг шаклланишида услублар тараққиёти.

4. Адабий тилнинг шаклланишида услублар тараққиёти.

5. Ўзбек тилининг бошқа туркий тиллар ўртасида тутган ўрни.

6. Ўзбек адабий тили ва қадимги туркий тил, қадимги ёзувлар.

7. Ўзбек адабий тили ва эсш туркип тил, ёзув ёдгорликлари.
Ўзбек адабий тили тарихи ўзбек тилшунослиги доирасига кирадиган ихтисосий фанлардан биридир. Маълумки, ўзбек тили тарихи уч мустақил предметни ўз ичига олади. Булар - «Қадимги туркий тил», «Ўзбек адабий тили тарихи» ва «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси» предметларидир. Бу учала предмет ички хусусиятлари билан бир-бирига боғлик бўлишига карамасдан, текшириш объектларини ўрганиш усуллари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади.

«Қадимги туркий тил» курсида барча туркий қавмлар учун муштарак саналган турк руний ёзма ёдгорликлари, уларнинг фонетик, лексик ва морфологик ва синтактик хусусиятларини ўрганилади.

«Ўзбек тилининг тарихий грамматика»си тилнинг фонетик системаси тараққиётини, грамматик структурасининг ривожланишини ўрганиш билан қизиқади. Лекин тил ҳодисаларининг ижтимоий ҳодисалар билан муносабати, стиллар тараққиёти ва унинг турли кўринишлари, тилнинг нормаси каби масалалар унинг текшириш доирасидан четда қолади. Буларни эса «Ўзбек адабий тили тарихи» предмети текширади.

«Ўзбек адабий тили тарихи» курси тил тараққиётини халқ тарихи билан боғлиšлик ҳолда ёритиб беради. Адабий тил стилида юз берадиган барча ўзгаришлар у ёки бу даражада халқнинг моддий ва маънавий ҳаётида юз берадиган ўзгаришлар билан боғлиšдир.

Ишлаб чиқариш ва савдонинг ривожланиши, синфларнинг пайдо бўлиши, давлатларнинг келиб чиқиши, илм-фан ва адабиётнинг тараққиёти каби ижтимоий-тарихий омиллар тил тараққиётига таъсир кўрсатади. Бу ҳар бир омил ўзбек адабий ўзбек адабий тилида ўз аксини топиши билан чегараланиб қолмасдан, балки улар бадиий тасвир воситалари тараққиётига ўз таъсирини кўрсатади.

Тил тарихини ўрганиш ҳозирги замон ўзбек тилини тарихий тушуниш, яъни бу тилнинг узоқ асрлар мобайнида давом этган мураккаб тарихий жараёнларнинг тарихий самараси эканини кенг тушуниш имконини туғдиради. Ўзбек тили, унинг адабий формаси узоқ давр ва асрларнинг тарихий маҳсулидир. У тарихда маълум бўлган бошқа тиллар каби уруғ тилидан қабила, қабила тилидан халқ ва халқ тилидан миллий тилга қараб тараққий этди. Узоқ асрлар давом этган бу жараёнда ўтмиш асрлардаги тил ҳодисалари кейинги даврлардаги тил ҳодисаларидан фарқланиб қолди. Ижтимоий тарихий тараққиёт талабларига жавоб беролмаган тил ҳодисалари аста-секин умумтил алоқасидан чиқиб кетди. Уларнинг ўрнини замон талаби билан юзага келган янги тил ҳодисалари эгаллади. Шунинг натижасида юқорида айтилгандек, ҳозирги замон ўзбек тили ўзининг ўтмишидан узоқлашиб кетди. Бу ҳолатни ёзув ёдгорликларида акс этган ҳодисалар билан қиёслашда яққол кўриш мумкин.

Маълумки, тилнинг структура элементлари узоқ ўтган давр ичида бир хилда ўзгариб келмади. Ижтимоий-тарихий таракқиёт даставвал тилнинг лексикасига ўз таъсирини ўтказади. Шунинг учун тилнинг бошқа структура элементларига кўра тилнинг луғат состави ўзгарувчан бўлади.

Тилнинг луғат составига қараганда унинг грамматик курилиши секинлик билан ўзгарган. Тилнинг фонетик системаси фамматик структурасига нисбатан яна секинлик билан ўзгаради.

Ўзбек адабий тили тарихининг объекти матн ва адабий тил ҳисобланади.

Адабий тил тарихининг энг муҳим вазифаларидан бири буюк сўз усталари томонидан ривожлантирилган умумхалқ тилининг қайта ишланиш хусусияти ва ролини аниқлашдир.

Ўзбек адабий тили тарихи бир қатор фанлар билан боғлиš равишда ўрганилади ва улар билан узвий боғланади. Биринчи навбатда, ўзбек тилшунослиги доирасига кирадиган фанлар билан узвий боғланади. «Ўзбек адабий тили тарихи», «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси», «Ўзбек диалектологияси»нинг берган илмий хулосаларига суянади. Айни замонда ҳозирги ўзбек адабий тили курсига илмий замин ҳозирлайди. 2-
навбатда «Адабиёт тарихи» фани билан боғланади, чунки улкан ва бой маданий ёдгорликларимиз шу давр тилини ташувчи манба хисобланади. 3-навбатда «Ўзбекистон тарихи» фани билан муносабатда бўлади, чунки адабиёт ва тил тарихини халқ тарихисиз тасаввур қилиш мумкин эмас.

Ўзбек адабий тили тарихининг асосий манбаларига ёзма обидалар - бадиий, илмий асарларнинг мантлари, шева материаллари, жой номлари, киши исмлари, ҳозирги ўзбек адабий тили материаллари, тарихий лингвистик луғатлар, туркшуносликка оид ўзбек, рус ва хорижий олимларнинг тадқиқот ва қўлланмалари киради.



АДАБИЙ ТИЛ ВА УНИНГ ШАКЛЛАРИ

Адабий тил деб лексик состави барқарор, фонетик ва грамматик қурилиши силлиšлашган умумхалš тилининг олий формасига айтилади. Адабий тилнинг юзага келиши шу тилнинг халқ ва миллий тил босқичлари билан боғликдир. Маълум бўладики, адабий тил халқ ёки маиший тил заминида яратилади. Шунинг учун ҳам ўзбек адабий тилининг шаклланишини XIII аср охири ва XIV аср бошлари билан, эски туркий адабий тилнинг (қорахонийлар давлати адабий тили) шаклланишини XI – XIII асрлар билан боғлайдилар.

Адабий тил асосий эътибори билан умумхалқ тилидир, лекин у сўз усталари томонидан ижодий бойитилган ва қайта ишлангандир.

Адабий тилнинг ёзма ва ођзаки формалари бор. Маълумки, ёзувсиз адабий тил бўлиши мумкин эмас. Ўзбек адабий тилининг шаклланиши ва силлиšланиши Ўрта Осиёда ёзувнинг пайдо бўлиши билан ёзувдан олдинги халқ оғзаки поэтик ижодини оғзаки адабий тилнинг кўриниши деб қараш мумкин. Демак адабий тилнинг оғзаки формаси ёзма адабий тилнинг вужудга келишига замин яратган. Бу эса сўз адабий тил ёзувдан олдин юзага келди деган хулосани бермайди. Ёзма адабий тил оғзаки адабий тилнинг маълум нормада сақланиб туриши учун хизмат қилади, чунки адабий тил ёзув билан шакллангандагина ўзининг нормаларига қатьий эга бўлади. Адабий тилнинг нормалаштирилган тил дейилишининг боиси ҳам шундадир. Адабий тил диалект ва жаргонлардан ўзининг нормага солинганлиги билан фарқ қилади. Адабий тил услубда, сўз қўллашда, морфологик ва синтактик моделларга риоя қилишда ҳар бир тилнинг ўз ички қонунлари доирасидан чиқмайди. Оғзаки адабий тил эса, тил тараққиётининг маълум даврида бир хил талаффуз нормаларига амал қи,лишни талаб қилади.

Тилнинг тараққиётига боғлиқ равишда адабий тил нормаси ҳам ўзгариб боради. Масалан, ўзбек адабий тилида Алишер Навоий давридан бери унинг луғат составида ва грамматик курилишида турли ўзгаришлар бўлди.

АДАБИЙ ТИЛНИ ТАРИХИЙ-СТИЛИСТИК ТОМОНИДАН ЎРГАНИШ МАСАЛАСИ.

Ўзбек адабий тили тарихининг вазифаси бадиий, публицистик, илмий- оммабоп, документал асар ва ишларнинг тилини, уларда адабий тилнинг акс этишини, тараққиёт жараёнини ҳамда уларнинг стилларини ўрганишдан иборат. Умуман, адабиий тил тараққиёти икки аспектда ўрганилади; тарихий ва стилистик. Улар бир-бири билан боғлиқ ҳолда ўрганилади. Адабий тил стиллар системасидан иборат бўлиб, у турли даврларда жамиятнинг ривожи билан турли хил бўлиши мумкин. Чунки фикрни ифода этиш жараёнида хар бир асар нутš тузилишининг ўзига хослиги билан фарқланади.

Адабий тил стили тараққиётини адабий жанрлар тараққиётидан ажралган қолда қаралмайди. Тил бирликлари ва уларнинг қўлланиши нормалари асар жанри билан мустаҳкам алоқададир. Шунинг учун ҳам адабий тилнинг стилларини классификация қилганда,унинг жанр хусусияти ҳисобига олинади. Жанрларга қараб адабий тилнинг стилларини қуйидаги группаларга ажратиш мумкин.

1. Адабий-бадиий стил. Бу икки группага бўлинади: поэтик услуб ва прозаик услуб.

2. Ижтимоий-публицистик стил. Бунга газета-журнал, адабий-танқидий ишлар, мақолалар ва очерклар стили киради.

3. Илмий баён стили. Бунга бутун фанларга доир илмий асарларнинг стили киради.

4. Профессионал техник стил. Бу турли касб-ҳунар соќасида иш юритувчилар учун хизмат қилади.

5. Расмий ҳужжатлар стили.

6. Ҳар хил ёзишмалар, кундалик ва хатларга хос бўлган стил.

Адабий тил таракқиётининг турли даврларида адабий стилларнинг қўлланиши доираси ўзгариб боради. Масалан, инқилобгача ўзбек адабий тилида поэзия стили кенг қўлланган бўлса, ҳозир проза стилига ўз ўрнини бўшатиб бермоšда.

Энди адабий стиллар учун нималар умумий ва нималар ўзига хос хусусиятлари билан фарқланиб туради,деган саволга жавоб берамиз. Адабий тил стили учун умумий бўлган хусусият тилнинг структура элементларидан-тилнинг фонетик, грамматик ва лексик элементларидан фойдалана олишидир. Тилда шундай сўзлар борки, улар адабий тилнинг барча стилларида қатнаша олади. Бу каби сўзларни илмий адабиётларда стилистик нейтрал сўзлар деб ҳам юритилади. Масалан, оқ, сув, ўтирмоқ, бормоқ. Бундай умумийлик лексикада чегараланган бўлса, фонетик ва морфологияда деярли чегараланмаган.

Стиллар қуйидаги хусусиятига кўра бир-биридан фарқ қилади;

1. Сўз танлаш хусусиятига кўра. Расмий šоғозларда стилистик нейтрал сўзлар кўп қўлланса, шеъриятда образли сўзлар кўп қўлланади.

2. Терминологик маъноларига кўра. Масалан, морфология тилшуносликда сўз формаси ҳақидаги таълимотни билдирса, медицинада ҳужайралар ҳақида фикр юритиладиган соҳани билдиради ва х.к.

Ўзбек тили Ўрта Осиёдаги қорақалпоқ, туркман, қирғиз, МДЌ давлатларидан Волга бўйидаги татар, бошқирд, чуваш, Кавказдаги озарбайжон, қумук, šорачой, болқар, қримдаги гагауз, қрим-татар, чет мамлакатларидаги уйғур, усмонли турк каби қатор тиллар билан биргаликда алоҳида тил группасини ташкил этади. Бу группа фанда туркий тиллар оиласи деб юритилади. Туркий тиллар умумий группа қурилиши, фонетик тенг келиши, луғат состави жиҳатидан бир-бирига яқинлик даражаси шу тиллар таракқиётининг кейинги даврида юзага келган ҳодиса бўлмай, балки šадимги ҳодисадир. Туркий тиллар қанчалик қадим бўлса-да, улар орасидаги ўхшашлик, яšинлик кўпдир. Буларнинг ҳаммаси туркий тиллар қадим замонларда қандайдир бир тил манбаига, негизига эга бўлганлигидан дарак беради. Туркий тиллар эса, ўз навбатида, бошқа тиллар билан алоқасиз ва бошқа тиллардан ажралиб қолган оила тили бўлмаган, аксинча улар Олтой группасига кирадиган бошқа тиллар билан кўп жиҳатидан тарихий умумийликка эгадир. Туркий тилларнинг ўзаро ўхшашлик даражалари қуйидагиларда кўринади:

1. Ўзбек тилидаги сўзлар бошқа туркий тиллардагидек асосан уч товушли бўлади: бил, тил, кел, кўз ва ҳ.о.

2. Ўзбек тилида ва бошқа туркий тилларда кўп бўғинли сўзлар жуда кам. Асосан бир бўғинли: от, ов, ой; икки бўғинли бўлади: икки, олти, етти ва ҳ.о.

3. Барча туркий тиллардаги сингари сўзлар кўп маънолидир: бош, тош, тиш, уч.

4. Айрим кўмакчиларни ҳисобга олмаганда, сўзининг охирги бўғинида ундошлар šатор келмайди: остки, устки.

5. Бошқа туркий тиллардаги каби аффикслар сўз охирига қўшилади. Бундан форс-тожик тилидан ўзлашган префикслар мустасно.

6. Барча туркий тиллардаги сингари ўзбек тилида агглютинация қонунлари амал қилади ва ҳ.о.

Юқоридаги ўхшашликлар билан бир қаторда ўзбек адабий тили ўзига хос хусусиятлари билан бошқа туркий тиллардан фарқ қилади.

Масалан; ўзбек адабий тилида унлилар олтита (а, ә, о, ў, у, и) қирғиз тилида саккизта (а, ә, о, ө, у, ү, и, ы), уйғур тилида ҳам саккизта (а, э, о, ө, е, у, ү, и), хакос тилида эса тўққизтадир.

Ҳозирги ўзбек адабий тилида сингармонизм қонуниятига амал қилмайди, бошқа туркий тиллар эса бу қонуниятга амал қилади.

Эски ўзбек тилида унлилар уйғунлиги бўлган, лекин у қаттиқ ва юмшоšликка қараб фарšланган: кәлдук, көрүң, барды.

Ўзбек тилининг ундошлар тизими бошқа туркий тилларга мос тушади. Аммо туркий тиллардан баъзиларида ундошлар бошқачароқ ишлатилади.

Ўзбек ва туркман тилларида сўз бошида келадиган й товуши қипчоқ гуруҳидаги туркий тилларда дж ва ж товуши билан берилади: йигит - жигит, йўқ –жўқ, етти — жетти.

Ўзбек тилида к, т билан бошланадиган сўзлар ўғуз гурухидаги туркий тилларда д, г билан берилади: темир - дэмир, тевэ — дева, тил - дил, кўз — гўз, кун -гун каби.

Ўзбек тилида айрим сўзларда ч, ш ундошлари ишлатилгани ҳолда, қорақалпоқ ва қозоқ тилларида с ундошлари ишлатилади: куч куш, оч - аш, тиш — тис, бош-бас каби.

Ўзбек тилида ғ ундоши билан тугаган сўзлар татар, бошқирд, қирғиз, қозоқ, қорақалпоқ тилларида (в) у ундошлари билан берилади: тоғ – тав – тау, боғ – бав – бау, соғ – сав – сау кабилар.

Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги туркий тиллар грамматик šурилишида ҳам ўхшаш томонлар мавжуд. Туркий тиллардаги сўз туркумлари, сўз ясовчилар, сўз ўзгартирувчилар, шакл ясовчилар бир-бирига ўхшайди. Аммо аффикслар ҳар бир тилнинг ўз фонетик тузилишига кўра турлича вариантларда келади.

Масалан, ўзбек адабий тилидаги кўплик -лар афикси билан ифодаланади. Боқша туркий тилларда ҳам -лар билан берилади. Лекин қозоš тилида олтита (-лар, -ләр, - дар, - дәр, - тар, - тәр), қиргиз тилида ўн иккита (-лар, -ләр, - дар, - дәр, - тар, - тәр, - лор, - ләр, - дор, - дәр, - тор, - тәр) варианти бордир.

Худди юқоридаги каби ўзбек тилидаги келишик, эгалик, кесимлик, шахс, замон, аффикслари боқша туркий тилларнинг талаффуз қонунига кўра турлича фонетик вариантларда ишлатилади.

Ўзбек тили билан бошқа туркий тиллар ўртасидаги ўхшашлик ва ноўхшашликлар уларнинг луғат таркибида ҳам мавжуддир. Агар ўзбек тили луғат таркибини кўздани кечирсак, унда умумий туркий тилларга, Ўрта Осиё ва Қозоғистон туркий тилларга тегишли ва фақат ўзбек тилининг ўзига хос сўзларини учратамиз.

Умумий туркий тилларга тегишли сўзларнинг дастлабки қўлланишини руник ёзма ёдномаларда учратамиз. Ўрта Осиё ва Козоғистондаги туркий халқларга алоқадор бўлган сўзларнинг дастлаб ишлатила бошланиши Х-ХIII асрлар ёдгорликларида кўрамиз.

Ўзбек тилида бошқа туркий тилларга хос хусусиятлар билан бирга туркий бўлмаган тилларда сўзлашувчи унсурларнинг таъсири ҳам бор. Бу ҳол ўзбек тили материаллари асосида туркий тилларга оид бир қатор муаммоларни ҳал қилишда šиёсий-тарихий усулни жорий қилишга кенг имкон беради.

Тилларнинг šариндошлигини қиёсий-тарихий усул асосида ўрганишни биринчи марта Маҳмуд Қошғарий бошлаб берган. Бироқ унинг жаҳон ахамиятига эга бўлган «Девону луғатит турк» асари етарли даражада ўрганилмаган.

Маълумки, VI асрда туркий кабилалар кучайиб, ўзларининг кўчманчи Тукю империясини тузади.Бу империянинг чегараси Амударё, Марв, Балх, Ҳиндистонга бориб тақалар эди. Ўзаро урушлар ва араблар истилоси натижасида Тукю давлати икки қисмга ажралади. Бири маркази Еттисув бўлган ғарбий туркларга ва иккинчиси маркази Мўғилистон бўлган шарқий туркларга ажралади. Еттисувдаги Тукю давлати тургешларга ўтади. VIII асрда ўђиз ва қарлуқларнинг сиšуви остида бу давлат қарлуқларга ўтади ва Тукю давлати IX асрнинг бошигача Еттисувни эгаллаб турганлар.

Уйғурлар 745 йилда дастлаб шарšий тукю ерига, сўнг ғарбий тукю ерига хужум қилиб, бутун Тукю давлатини босиб олади. 840 йилда қирғизлар уйғурларга қарши курашиб, ќокимиятни қўлга киритадилар. Шундан сўнг уйғурларнинг бир қисми қарлуқлар томонига ва бир кисми Тибетга кетади.

Худди ана шу даврда ҳозирги ваšтда амалда қўлланиб келинаётган туркий тиллардан биронтасига ҳам тўла мос келмайдиган қадимги туркий адабий тили пайдо бўлади.

Қадимги туркий адабий тилнинг ёзма ёдгорликлари турк-руний (Ўрхун-Энасой) ва турк-уйғур ёзуви орқали бизгача етиб келган. Бу ёзувлар орқали етиб келган ёдгорликларни туркий тилларнинг биронтасига тегишли деб бўлмайди. Чунки уларда Ўрта Осиё ва Қозоғистонда яшовчи туркий халқларга тегишли фонетик, грамматик ва лексик хусусиятларни учратамиз.

Масалан: Култәгин йоқ, әрсәр, көплөлтари әртигиз. Иним Култегин кәргәк болты, өзим сақынтьм; көрүр көзүм көрмәзтәг, билир билигим билмәзтәг болты, өзүм сақынтым. Од тәңри йасар, киси оглы көп олғәлы (ёки өлүгли) торумыс.

Култагин обидасидан келтирилган бу парчада қарийиб ҳамма сўзлар тушунарлидир: Култегин бўлмаганда эди, сиз ҳаммангиз ўлар здингиз. Иним Култагин керак бўлди, ўзим сођиндим, кўрар кўзим кўрмасдек, билган билимимни билмагандек бўлдим, ўзим согиндим. Оҳ, тангри, инсон ўғли ўлиш учун туғиладими?

Кўриниб турибдики, қадимги туркий ёзув ёдномалари умумтуркий тиллар учун асосий манба бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, ёзма ёдгорликлар бизга ёзув орқали етиб келган. Шундай экан, туркий халқлар қандай ёзувлардан фойдаланган? - деган савол туғилади. Тарихий ва археологик манбаларнинг кўрсатишича, Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги туркий халқлар оромей, сўђдий, хоразмий, урхун-энасой ёки руний, уйғур, араб ёзувидан фойдаланганлар

Оромей ёзувининг таъсирида шаклланган сўғдий ва хоразмий ёзувлари эрамизнинг 1-У асрларида ишлатилган. Шунингдек, оромей ёзуви таъсирида эрамизнинг биринчи асрида уйғур ёзуви шаклланади. V асрга келиб эса, руний номи билан аталган урхун-энасой ёзуви пайдо бўлади.

Руний ёзуви оромей ёзуви таъсирида пайдо бўлган сўғдий ва хоразмий ёзувлари асосида шаклланган. Бунга туркий тиллар товушларини ифодаловчи тамға шаклидаги ҳарфлар ҳам қўшилган.

Бу ёзувларнинг борлиги фан оламига XVIII асрдагана маълум бўлди. Уларнинг намуналари Энасой дарёси бўйида топилади. XIX аср охирида рус сайёҳи ва ёзувчиси Н.М.Ядринцев Урхун дарёси бўйидан шу хилдаги ёзувларни топади ва тузилиши жиҳатидан Герман руник ёзувларига ўхшагани учун руний ёзув деб атайди. Руний ёзувдаги ёдгорликлар катта ҳудудга тақалган бўлиб, улар феодал ҳукмдорлар ва уларнинг қариндошлари қабри устига қўйилган тошлар, идишлар, ёғоч ва тоғ қояларда сақланган. Бу ёзувдаги битиклар Энасой дарёси бўйларидан, Қирғизистоннинг Талас водийсидан, Урхун дарёси Селенга ҳавзаси ва унга яқин жойлардан, Бойқол кўли атрофларидан топилган.

Уйғур ёзуви янги сўғд ёзуви асосида шаклланган бўлиб, у кейинчалик мўгулларга ва мўғуллардан манжурларга ўтган. Уйғур ёзуви VI тортиб XV асргача туркий халқларда ва буддавийлар орасида XVIII асргача ишлатилиб келинган. Уйғур ёзуви асосида 1Х-Х асрларга тепишли бўлган туркий тилларнинг ёзма ёдгорликлари пайдо бўлади. Улар диний, фалсафий хусусиятга эга бўлган асрлардир.

Уйғур алфавити билан ёзилган ёдгорликларнинг хусусияти ва мазмунига қараб, қуйидагиларга бўлиш мумкин: 1. Уйғур ёдгорлиги. 2. Маънавийлик ёдномаси. 3. Буддий ёднома. 4. Христиан ёдномаси.

Х1-ХУ асрларга оид кўпгина йирик асарлар турк уйғур ёзувида тартиб қилинган. Масалан, «Меърожнома», «Тазкираи авлиё», «Бахтиёрнома» каби бир қатор асарлар шу ёзувда кўчирилган. «Қутадғу билиг», «Ҳибатул ҳақойиқ», «Муҳаббатнома» каби асарларнинг уйғур ёзувида кўчирилган нусхалари ҳам мавжуд.

Академик В.В. Радлов биринчи марта кадимги туркий адабий тилнинг ўзига хос диалектларини ўрганиб чикди ва уни шимолий, жанубий ва аралаш диалект деб уч гуруҳга бўлди. Шимолий туркий адабий тилга руний ёки ўрхун-энасой ёзувлари асосида вужудга келган тил киритилади. Бу тилга хос хусусиятларидан бири сўз бошида ва сўз охирида жарангли ундошлар ўрнида кўпроқ жарангсиз ундошлар келишидир. Лекин бундан б ундоши истиснодир, чунки сўзнинг охири н ва нг товушлари билан тугаган сўзларда сўз бошидаги жарангли б ундоши сақланади: бән-мен, бинг-минг, бин-мин каби. Масалан Тонйуқуқ бәнәг айды - Тойўқуқ менга айтди (Тонйўқуқ). Багну таш тақытдым-Мангу тош тикдим (Култагин).

Бундан ташқари, т товуши сўз бошида кўп ишлатилади: Су барын тиди -Қўшин билан бор деди (Тонйўқуқ).

Тушум келиши учун асосан -ғ (-г) / -ығ - иг - уғ - үг аффискли шакл қўлланган: сабығ - сўзни, йағығ - душманни (Тонйўқуқ), он әриг - ўн эрни (Култагин).

Қаратқич келишиги аффикси -нинг/-инг шаклида ишлатилган: Култәгинниң алтунын, күмүшүн; Қағаның сабы -Хоқоннинг сўзи; бизиң сү - бизнинг аскар (Култагин).

Ўрин-пайт, чиқиш келишиклари учун — да / - дә// - та / тә аффиксли шакл қўлланган: Түргеш қағанта көрүг кәлти - Тургаш хоқондан айђоқчи келди (Култагин), Қырқызта йанты- миз — Қирғизлардан қайтдик (Тонйўқуқ).

Ўтган замон феъли маъносида -ды / - ди // - ты / - ти, - мыш / - миш (- мыс / - мис) аффиксларидан ташқари — дуқ / - дүк аффиксли шакл ҳам қўлланган. - дуқ / - дук аффиксли шакл ўтган замон феъли маъносида шахс-сон кўрсаткичисиз учала шахснинг бирлиги ва кўплиги учун ишлатилаверган.

Œрхун-Энасой ёзув ёдгорликларида ҳозирги туркий тилларга хос сўзлар учрайди: эл (эл), бен (мен) илиг (қўл), сиз, оғлан, йаш, ат, тәңри, алтмыш каби. Лекин семантик хусусиятлари билан истеъмолдан чиқиб кетган сўзлар ҳам мавжуд: бодун (халқ), бағ (иттифоқчшшк), сү (қўшин), сабым (сўзим) ыты (юборди), тосық (тўйган), укуш (кўп) каби.

Қадимги туркий тилнинг жанубий гуруҳ диалекти уйғур ёзуви асосида пайдо бўлган. Буларга Селенга, Сужи ва Турфон ёдгорликлари киради. Жанубий гурухдаги тиллар фонетик жиҳатдан шимолий гурухдаги тиллардан охири н, нг билан учрайдиган сўзлар бошидаги б товушининг м товушига ўзгариши билан фарқланади: баңу - маңу (мангу), бан - мен, бың - миң каби.

Қаратқич келишиги -ның / -ниң аффикси билан, чиқиш келишиги - дын / -дин // - тын / -тин аффикси билан ифодаланади. Феълнинг ўтган замон шакли ҳар бир шахс ва сон учун алоҳида аффиксларга эга.

Аралаш диалектнинг фонетик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари товушининг т товуши билан, ч товушининг з товуши билан алмашиниб ишлатилишидир: ачун -азун (дуне), атун - адун (бошқа) каби.



Савол ва топшириқлар:

1. «Ўзбек адабий тили тарихи» фани нимани ўрганади?.

2. Адабий тил шакллари нималардан иборат?

3. Ўзбек тили тарихига оид қандай адабий манбаларни биласиз?^

4. Адабий тилнинг шаклланишида услублар тараққиётининг аҳамияти нимадан иборат?

5. Адабий тилнинг оғзаки ва ёзма шакллари деганда нимани тушунасиз?



Таянч тушунчалар:

Ўзбек тили тарихи - ўзбек тилининг туркий тиллардан ажралиб мустақил тараққий этишини ёритадиган фан.

Кадимги туркий тил - барча туркий қавмлар учун муштарак саналган турк руний ёзма ёдгорликлари, уларнинг фонетик, лексик ва морфологик ва синтактик хусусиятларини ўрганувчи фан.

Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси - ўзбек тилининг фонетик, лексик-семантик, морфологик ва синтактик тизимининг ўрганувчи ўзбек тили тарихининг узвий кисми.

Ўзбек адабий тили тарихи - ўзбек адабий тилининг тарихий тараққиётини, нормалари тарихини ўрганадиган ўзбек тили тарихининг узвий қисми.

Ўзбек адабий тили тарихи фанининг манбалари - буюк сўз усталари томонидан яратилган адабий ёдгорликлардир.

Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет