[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3259] Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»



бет1/13
Дата26.09.2023
өлшемі85.83 Kb.
#478631
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
4 БХМС (2)


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»ни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3259]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 май,
24-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ юридик шахсларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) мулк ҳуқуқида тегишли бўлган товар-моддий захираларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Стандарт молиявий инструментлар ҳисобини юритишга нисбатан тадбиқ этилмайди.
2. Қуйидагилар товар-моддий захиралар ҳисобининг асосий қоидалари ҳисобланади:
тан олиш пайтини аниқлаш, таснифлаш, баланс қийматини баҳолаш;
товар-моддий захиралар таннархига киритиладиган харажатларни аниқлаш, келгусида харажатларни, шу жумладан товар-моддий захиралар қийматини харажат сифатида тан олиш;
товар-моддий захиралар қийматини реализация қилишнинг соф қийматига қадар камайтириш (баҳолаш);
товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботда улар бўйича ахборотни ёритиб бериш тартиби.
3. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет