Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет18/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38

V. ЕЧИШ: Муаммо ечимини топиш жараёни бўлиб, у ўзгарувчиларнинг ўзаро боғланиш қонуниятларини (қоида, қонун, алгоритм ва ҳ.к.) ўрганишдир. Улар объектга ва тадқиқот мақсадига мос модел, алгоритм, қонуният, қонун, усул, қоида, тамойил, мезон, макет, қурилма, механизм, машина ва шу кабиларни яратиш орқали қўйилган мақсадга эришиш жараёнидир. Бундай ишланмаларни яратишда ноаниқ боғланишлар ҳам вужудга келиб қолиши мумкин. Бунда қуйидаги ҳолатлар учраши мумкин:

1. Олинган математик аппаратлар (тенгламалар, функциялар, алгоритмлар ва ҳ.к.) тизими математика фани ривожи натижасида ўрганилган. Баъзи ҳолларда янги йўналишлар ҳам пайдо бўлган. Масалан, математика, логика, информатика, бошқариш назарияси ютуқлари асосида сунъий тафаккур йўналиши ёки математика, биология, техника фанлари ютуқлари асосида бионика фани ва ҳ.к. лар пайдо бўлган.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам тадқиқотчининг вазифаси ўзи яратган математик аппаратни мавжуд математик аппаратлар билан солиштириб ва ўрнатилган қонуният асосида уни ечишдан иборат бўлади.

2. Яратилган математик аппарат олдин учрамаган ва математиклар томонидан ўрганилмаган бўлмоғи лозим. Аммо бу ҳолатлар камдан-кам учрайди.

3. Яратилган математик аппаратнинг бир неча хусусий ҳоллари ечимга эгалиги. Бунда амалий фаолиятга кўпроқ, реалроқ яроқлилиги соҳасини ошириш мақсадида баъзи бир соддалаштиришлар, чеклашлар (қўшимча ҳад, қўшимча кўпайтувчи ва ҳ.к.) амалга оширилади. Масалан, Декард координата системасидан қутб координата системасига ўтишнинг умумий алгоритмидан киши кўриш майдонидаги бузилишларни баҳолаш алгоритми келтирилиб чиқарилган ёки текисликдаги ва фазодаги икки нуқта орасидаги масофани топиш алгоритми ёрдамида беморларга ташхис қўйиш алгоритми ишлаб чиқилган[2].

4. Яратилган математик аппаратларнинг замонавий компьютерлардан фойдаланиб оптимал ечимларини топиш ва шу кабилар.



VI. ЭКСПЕРИМЕНТ ОРҚАЛИ ТЕКШИРИШ:

Ҳар қандай илмий тадқиқот ишида тажриба – синов иши муҳим босқич ҳисобланади, чунки назарий илмий тадқиқотнинг натижалари тажриба-синов ишлари орқали текширувдан ўтмаса, у тугалланган деб ҳисобланмайди.

Бу босқичнинг зарурлигини қуйидагилар орқали ҳам асослаш мумкин:


  • муаммо қўйилиши ишчи фаразга асосланганлиги, чунки прогноз (башорат) қатъий режа эмас;

  • яратилган моделнинг – математик аппаратнинг объектни адекват акс этдириши тўғрисидаги охирги хулоса йўқлиги;

  • тадқиқот вазифаларини амалга ошириш давомида чекланишлар ёки чеклашлар юз беришининг аниқ режаси бўла олмаслиги ва уларни ҳисобга олган ечимларда аниқ қандай ўзгаришлар бўлишлиги ҳақида олдиндан айтиб бўлмаслик;

  • назарий тадқиқотларни амалий фаолиятга тайёрланаётганда тадқиқот методологиясига киритиладиган хусусий методлар (ростлашлар) натижасининг вақтинча мавҳумлиги;

  • муаммо ечими босқичида юз берадиган бошқа (ўлчаш, маълумотларни кодлаш, сифатий маълумотларни миқдорий маълумотларга ўтказиш давомида) хатоликларнинг ҳам юз бериши мумкинлиги ва ҳ.к.

Умуман олганда, тажриба – синов иши асосан икки йўналишдан иборат бўлади. Уларнинг биринчиси, илмий-назарий (фундаментал) тадқиқотларнинг амалиёт учун яроқли эканлигини исботласа, иккинчисида, мумкин ва мумкин бўлмаган фарқлар аниқланади ҳамда улар асосида тадқиқот тўлиқ ёки унинг маълум қисми қайта такрорланади.

Педагогик тажриба – синов ишлари эса асосан 3 босқичга бўлинади. Улардан биринчиси, ташхис босқичи, иккинчиси, шакллантирувчи босқич ва учинчиси, якунловчи босқичлардан иборат бўлади.

Тадқиқот хусусиятига қараб уларнинг ҳар бири бир неча босқичларга бўлиниши мумкин.

Демак, умумилмий тадқиқотлар олиб бориш ўзининг қатъий алгоритмик тарздаги кетма-кетлигига эга экан.



Агарда тадқиқотчи ўз илмий тадқиқот ишини олиб боришда унга амал қилса, самарали илмий тадқиқот ишини қўлга киритади ва муаммо ечимлари ичидан энг оптималини танлай олади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • умумилмий тадқиқотлар қандай тадқиқотлардан иборат бўлади?

  • умумилмий тадқиқотлар асосида шаклланган замонавий фанлар номларини санаб ўтинг?

  • умумилмий тадқиқотлар кетма – кетлигини санаб ўтинг?

  • фундаментал ва илмий – амалий тадқиқотлар қайси асосларга кўра ажратамиз?

  • умумилмий тадқиқотларда мақсад ва вазифалар қайси асосларга асосан амалга оширилади?

  • муаммонинг оптимал ечими деганда нимани тушунасиз?


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • умумилмий тадқиқотлар хусусий илмий тадқиқотлар учун методологик асос бўлиб хизмат қилади;

  • умумилмий тадқиқотлар инсон ақлий фаолиятининг маълум мақсадга йўналтирилган ижодий ҳаракатлари мажмуасидан иборат бўлиб, ҳодисалар ва нарсалар ўртасидаги алоқадорлик ҳамда тараққиёт қонунларини яратишга мўлжалланган ижодкорликдир;

  • йиғлган илмий билимлар тизими илмий тушунча, гипотезия, қонун, назария, ғояларда йиғилган бўлиб, улар асосан китоб, журнал ва бошқа оммавий матбуотларда келтирилади;

  • объект – бу ҳар қандай илмий тадқиқот ишида асосий босқич бўлиб, бунда объектни танлаш ва асослаш кўзда тутилади;

  • мақсад – бу тадқиқотчи илмий фаолиятида етиб бориши керак бўлган «уфқ»дир;

  • модел – бу тадқиқот объектини олдиндан танланган мезон, қонун, қоида асосидаги алмаштириш усулидан иборатдир;

  • ечиш – бу муаммо ечимини топиш жараёни бўлиб, у ўзгарувчиларнинг ўзаро боғланиш қонуниятларини ўрганишдир;

  • вазифалар – бу илмий тадқиқот ишининг мақсадига («уфқ»қа) етиб бориш учун мақсадлар кетма – кетлиги бўйича сай – ҳаракатлар кетма кетлигидир.


Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришдаги индукция ва дедукция тадқиқот усулларини умумий ва хусусий илмий тадқиқотларига бевосита қўллаш мумкинми?

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда вақтнинг чегараланганлигига қандай қарайсиз?

  • илмий тадқиқот ишининг турига қараб тадқиқот объектига алоҳида талаб қўйилади, деб ўйлайсизми? Нима учун?

  • илмий тадқиқот ишида ечиш босқичи билан вазифалар орасидаги боғланишни қандай тасаввур қиласиз? Аниқ мисолларда тушунтириб беринг;

  • илмий тадқиқот ишини олиб боришда коррекциялаш ва тескари алоқа зарурми? Агар зарур бўлса, нима учун?


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • тадқиқот олиб боришда унинг вазифалари, илмий янгилиги ва ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар бир – бирини кузатиб тўлдириб бориши керак;

  • илмий тадқиқот ишида моделлаштиришга тўғри келинса тадқиқот объекти, мақсад ва вазифалари ҳамда ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар мазкур тадқиқот иши бўйича тузилган ташкилий – тузилмавий модельнинг асосий пароматрлари бўлиб ҳисобланади, муоммонинг ишланганлик даражаси фойдаланиладиган модел учун пропедивтик материал ҳисобланади, унинг методологик асослари эса дидактик материал вазифасини бажаради;

  • илмий тадқиқот ишида моделлар ишлатилиш йўналишига қараб турлича бўлади. Улар: математик модел, физикавий модел, графикавий модел, ташкилий – тузилмавий модел, оғзаки (вербал) модел, концептуал модел ва ҳ.к. тадқиқот турига қараб уларнинг мос келадиганларидан фойдаланилади;

  • умумилмий тадқиқотларда ҳам хусусий илмий тадқиқотларда илмий тадқиқот иши жараёнининг алгоритмик тизими яратилса хато йўлга кетиб қолишнинг олди олинади ва илмий тадқиқот ишидаги вақтнинг чегараланганлиги тамойилини ҳам ҳисобга олишга имконият яратилади.



Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Ақмедов А.А. Илмий тадқиқот асослари. - Қарши, 2002. – 110 б.

2. Фалс фа: Қомусий луғат. – Тошкент: Шарқ, 2004. – 496 б.

V БОБ. ПЕДАГОГИК ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ ВА УЛАРГА

МОС ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
5.1. Педагогика фани ва унинг муаммолари


  • Таянч иборалар ва атамалар: педагогика, тарбия, таълимот, тарбиялаш, фан, маълумот бериш, дунёқараш, эътиқод, эзгулик, гўзаллик, яхшилик, ўқитиш тушунчаси, таълимнинг илмий модели, дидактика, хусусий дидактика, педагогика тарихи, педагогикада тарбия назарияси ва амалиёти тармоғи, педагогиканинг мактабшунослик соҳаси, оила педагогикаси, мактаб таълим педагогикаси, умумий педагогика, махсус педагогика, олий таълим педагогикаси, хусусий методика, дефекталогия, тифлопедагогика, сурдопедагогика, олигофрено педагогика, қиёсий педагогика, миллий педагогика, инсон камолоти, комил инсон тарбияси, «Авесто», мустақиллик педагогикаси, ижтимоий ва касбий педагогика, терроризм, кибертерроризм.


Мавзунинг матни: Педагогика фани ва унинг муаммолари.
«Педагогика (юнонча, pais–бола, agogos–етаклаш) тарбия ҳақидаги таълимот, тарбиялаш санъати, тарбия ҳақидаги фан. Педагогика тарбия ва таълим соҳасига тегишли билимлар йиғиндиси» [3].

«Педагогика (юнонча–paidagogike)–тарбия, таълим ҳамда маълумот беришнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганувчи фанлар мажмуаси» [5].

Педагогика (грекча «пайдагогос» бола ва етаклаш маъносини билдиради) инсонни шакллантиришга ҳаратилган муайян тизимли фаолият ҳамда таълим-тарбиянинг мазмуни, шакли ва методлари ҳақидаги фан.

У ёш авлодни ва катталарни тарбиялаш ҳақида бақс этади [2]. Таърифларни умумлаштириб, қуйидагича ифодалаш мумкин (5.1.1-шакл).

Таърифларда келтирилган тарбия, таълим ва маълумотлар бериш терминлари ҳақида қисқача маълумотни келтирамиз:

1. Педагогика фани тарбия жараёнининг қонуниятлари таркиби ва уни ташкил этиш механизмларини тадқиқ этади.

«Тарбия – шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларги эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора-тадбирлар йиғиндиси» [6].

Демак, тарбия ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсоннинг шахс бўлиб шаклланишини таъминлайдиган энг қадимий ва абадий маънавий қадриятдир. Тарбия инсоният пайдо бўлиши билан бирга пайдо бўлган бўлиб, усиз алоҳида одам ҳам кишилик жамияти ҳам фаолият кўрсата олмайди. Чунки, тарбия инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадрият бўлиб, у авлоддан, авлодга ўтиб бораверади.

Тарбия ёрдамида инсон шахсининг маънавий жиқатларини қарор топтириш кўзда тутилади. Дунёқараш, эътиқод, эзгулик, гўзаллик, яхшилик, адолатга қараш ва кўникмаларнинг шахс сифатига айлантирилиши тарбия ёрдамида амалга оширилади.


5.1.1.-шакл. «Педагогика»да таълим-тарбия ва маълумот ҳосил қилиниши.
Таърифларда келтирилган тарбия, таълим ва маълумотлар бериш терминлари ҳақида қисқача маълумотни келтирамиз:

1. Педагогика фани тарбия жараёнининг қонуниятлари таркиби ва уни ташкил этиш механизмларини тадқиқ этади.

«Тарбия – шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларги эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора-тадбирлар йиғиндиси» [6].

Демак, тарбия ижтимоий ҳодиса бўлиб, инсоннинг шахс бўлиб шаклланишини таъминлайдиган энг қадимий ва абадий маънавий қадриятдир. Тарбия инсоният пайдо бўлиши билан бирга пайдо бўлган бўлиб, усиз алоҳида одам ҳам кишилик жамияти ҳам фаолият кўрсата олмайди. Чунки, тарбия инсон ва жамиятнинг мавжудлигини таъминлайдиган қадрият бўлиб, у авлоддан, авлодга ўтиб бораверади.

Тарбия ёрдамида инсон шахсининг маънавий жиқатларини қарор топтириш кўзда тутилади. Дунёқараш, эътиқод, эзгулик, гўзаллик, яхшилик, адолатга қараш ва кўникмаларнинг шахс сифатига айлантирилиши тарбия ёрдамида амалга оширилади.

2. Таълим – таълим олувчига махсус тайрланган мутахассислар ёрдамида билим бериш ва улардаги кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш жараёни бўлиб, у кишини шахс сифатида қаётга ва меҳнатга онгли равишда тайёрлаш воситаси.



Таълимнинг бошланғич (дастлабки) вазифаси таълим олувчини ўқитишдан иборат. Шунинг билан бирга у оила, ишлаб чиҳариш ва бошқа соқаларга маълумот бериш вазифасини ҳам бажаради.

Ўқитиш тушунчаси инсонлар орасида яшаш, қаётда турмуш кечириш ва фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар йиғиндисини ўзлаштиришга ҳаратилган онгли фаолият ифодасидир.

Ўқитиш натижасида шахс зарурий билимлар билан таъминланиб, келгусида турли даражадаги махсус маълумотни олиш имконига эга бўлади.

2.1. «Таълимнинг миллий модели – ЎзРда таълим тизимини янгиланган соғлом педагогик тафаккур асосида тубдан ислоҳ қилиш, таълим-тарбия муассасаларида тайрланадиган кадрларни интеллектуал, маънавий ва ахлоқий савиясига кўра ривожланган мамлакатлардаги даражага етказиш бўйича белгиланган назарий-методологик, амалий педагогик ёндашувлар мажмуи. Таълимнинг миллий моделида маънавий интеллектуал жиқатдан баркамол шахснинг ўз ижодий қобилиятини тўла намоён этишини таъминлаш кўзда тутилади» [1].

3. Маълумот бериш – бу ўрганилаётган объект (таълим-тарбия жараёни, таълим-тарбия олувчи ва ҳ.к.)нинг муҳим хусусиятлари ва хоссалари ҳақидаги маълумотларни ифодалаш жараёни бўлиб, унда объект тўғрисида сонли ва сифатли маълумотлар акс эттирилган бўлади.

«Маълумот бериш – бунда нафақат ўқитиш, балки ўзига мустақил билим олиш, оммавий ахборотлар таъсирида бўлиш билан бирга инсоннинг илмий тизимни эгаллаши, илмий дунёқарашни шакллантириш кўзда тутилади [2].



Маълумот – таълим-тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқарашлар мажмуи.

Билимлар – одамларнинг ижтимоий-тарихий амалиёт жараёни тўпланган умумлашган тажрибасидир. Илмий билимлар объектив оламни анча тўғри акс эттиради. Илмий билимлар доимий эмас, улар ҳаммаси ўзгариб, такомиллашиб туради.

Билимлар асосида ўқувчиларнинг кузатувчанлик, тафаккур, хотира сингари билиш қобилиятлари ривожланади, уларда эътиқод ҳосил бўлади, илмий дунёқарашни шакллантирувчи ғоялар тизими таркиб топади.



Педагогика фани тарбиявий ва ўқув ишларни мазмуни, тамойиллари, уларни ташкил этиш шакллари, усуллари ҳамда йўналишларини белгилаб беради.

Педагогика фанининг асосий функцияси шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва маънавий етук қилиб шакллантиришдан иборат.

Педагогика фанининг асосий тушунчаси баркамол шахсни тарбиялашдан иборат.

Педагогика фанинг асосий фаолияти оила ва жамиятнинг баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилган биргаликдаги ҳаракатлар (жараёнлар) мажмуи.

Тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида (натижасида) одамда муайян шахс сифатлари шакллантирилади. Шахсни тарбиялаш ва ўқитиш орқали ўзида олдин бўлмаган маънавий интеллектуал сифатларга эга қилинади. Бу ҳол шахснинг умри мобайнида узлуксиз давом этади ва бу унинг ителлектуал салоҳиятли бўлиб юксалишига олиб келади.

Инсон ва уни шакллантиришга доир фан сифатида ПЕДАГОГИКА фани, фалсафа, этика, эстетика, маданиятшунослик, психология, иқтисодиёт, сиёсатшунослик, демогорафия, тарих, адабиёт, педиатрия, математика, информатика, мантиқ, сунъий тафаккур ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқ фан сифатида фаолият олиб боради.



Педагогика фани назарияси ва амалиёти тараққиётида бу фанларнинг назарий асослари, тадқиқот методлари, илмий хулосаларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш усулларидан фойдаланилади.

Педагогикада таълим ва тарбия жараёнларининг қайси жиҳатларини ўрганишдан келиб чиқадиган бир қанча соҳа ва бўлимлар мавжуд. Улар:



  1. Дидактика – бу ўқитишнинг мақсади, вазифалари, тамойиллари, усуллари билан шуғулланадиган соҳа. Дидактика педагогиканинг таълим жараёнининг умумий қонуниятларини ўргатувчи қисмидир. Дидактика грекча сўз бўлиб, «didasko» - ўқитиш, «didaskol» - ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан.

  2. Хусусий дидактика. Муайян ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари, усулари, воситалари, шакллари ва йўлларини ўргатувчи методика (тадрис) фанлари ҳам педагогика фанлари туркумининг асосий соҳаларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Дидактика хусусий дидактикага нисбатан умумий методика бўлиб ҳисобланади ва унинг ҳар бир тадқиқот предмети, методикаси хусусий дидактика ҳисобланади. Демак, хусусий дидактикалар умумий дидактика ютуқлари асосисда ривожланади ва унинг назарий умумлашмаларига асосланган ҳолдагина такомиллашиб боради.

Муайян бир фанга тадбиқ этилган дидактик қонуниятлар, ўша ўқув предметининг умумий жиқатларини конкретлаштиради ва уларда ўқитишнинг универсал жиҳатлари намоён бўлади.



  1. Педагогика тарихи – бу жаҳон ёки миллий тарбия назарияси, дидактика фани ва амалиётининг жамият тараққиёти турли даврларида қандай мазмун моҳиятга эгалиги, уларнинг қандай шаклда ифодаланганлиги, қайси, усул, восита, услубият ва шакллардан фойдаланиб фаолият кўрсатганлиги, қандай натижаларга эришганлиги каби масалаларни ўрганади.

  2. Педагогикада тарбия назарияси ва амалиёти тармоғи – бунда шахснинг ахлоқий сифаталарини таркиб топтириш, унда эътиқод, дунёқараш, ахлоқ сингари маънавий жиҳатларини шакллантириш масалалари ечими қаралади.

  3. Педагогиканинг мактабшунослик соҳаси – бунда таълим тарбияни ташкил қилиш, уюштириш ва уни бошқаришга оид бўлган ташкилий-педагогик қонуниятлар ўрганилади ва уларга мос қонуниятлар тадқиқ этилади.

Мазкур соҳа бўйича илмий тадқиқот иши олиб боришда албатта таълим олувчилар ва тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятлари эътиборга олинади. Шунингдек, муаммо ечимидаги натижаларнинг ҳаётийлигини таъминлашда у муҳим аҳамит касб этади. Бунга сабаб, муайян ёшдаги маълум ҳаётий ва ақлий тажрибага эга бўлган кишиларнинг ҳаётий фаолияти (турмуш тарзи) турличалигидир. Шу сабабли ҳам педагогикани қуйидагича қисмлар бўйича ўрганилади:

  • Оила педагогикаси;

  • Мактаб таълими педагогикаси;

  • Умумий педагогика;

  • Педагогика тарихи;

  • Махсус педагогика (сурдо, тифло, алегрофрено педагогикалар);

  • Олий таълим педагогикаси;

  • Хусусий методика.

Фан–техниканинг жадал ривожланиши натижасида соҳа педагогикалари ривожланиб бир қатор педагогика соҳалари вужудга келмоқда. Масалан, ишлаб чиҳариш педагогикаси, спорт педагогикаси, ҳарбийлар педагогикаси, ижтимоий педагогика ва ҳ.к.

Таълимнинг синф-дарс тизими ҳам педагогиканинг мактабшунослик соҳасига тегишли бўлиб, у мактабда таълим жараёнини ташкил этиш тизимидан иборат. Ушбу тизимда ўқувчиларни ёшларига ва ўқиш муддатларига қараб муайян синфларга ажратилади. Бунда ҳам давлат таълим стандартлари талаблари асосда таълим ўқув режаси ва дастурига мувофиқ синф-дарс тизимида машғулотлар олиб борилади.



  1. Дефектология – бу жисмоний ёки руҳий ривожланишда нуқсони бўлган болалар ривожланишининг руҳий-жисмоний хусусиятларини, уларни тарбиялаш, ўқитиш ва шакллантиришдаги ўзига хосликларни ҳисобга олиб иш кўрадиган педагогика фани тармоғи.

Дефектология ҳам боланинг қандай жисмоний нуқсонга эгалигига қараб ва уларга бериладиган таълим-тарбия мазмунига қараб қуидаги йўналишларга бўлинади:

    • тифлопедагогика;

    • сурдопедагогика;

    • олигофрено педагогика.

  1. Қиёсий педагогика – бу ХХ аср бошларида педагогика фанининг алоҳида тармоғи бўлиб ажраб чиқди ва у турли халқларнинг педагогик қарашлари ва таълим-тарбия тизимини қиёсий-генетик нуқтаи назардан солиштиради.

Бу тармоқда таълим-тарбия борасидаги инновацион услублар (янги педагогик технология, янги ахборот технология, инновацион педагогик технологиялар, мулоқат назорат дарси технологиялари ва ҳ.к.) ва ёндашувлар (тизимий, комплекс ва шу кабилар)ни солиштириш орқали амалга оширилади ҳамда уларни ҳар бир халқ, миллат ўзининг миллий тарбияси нуқтаи назардан таҳлил қилиб чиқади. Натижада жаҳон таълим-тарбия воситалари, усуллари, шакллари, йўллари ва шу кабилардан ўз миллий тарбиясига мос бўлганларини танлаб уларни миллий педагогика фани ва амалиётига жорий этади.

  1. Миллий педагогика. «Ўзбек педагогикаси жуда қадимги тарихга эга бўлиб, унинг дастлабки илдизлари «Авесто»га, Урхун-Енисей битикларига, Селунгур маданиятига бориб тақалади. «Авесто»даги «эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал» ҳақидаги кишиларга кўнгил маърифатини бериш борасидаги қарашлар, ёзма миллий педагогик қарашларнинг дастлабки намунаси бўлиб, етук инсонни шакллантиришга йўналтирилган.

Мамлакатимизда олиб борилаётган педагогик таълимнинг асосий мақсадларидан бири тарбияга баркамол шахс маънавиятини шакллантиришнинг асосий воситаси сифатида ҳарашидир.

Миллий педагогиканинг тараққиётида ислом дини ва тасаввуф таълимоти ҳал қилувчи ўрин тутади. Чунки, Қуръони Карим, ҳадиси Шариф ва тасаввуф таълимотининг марказида ахлоқ, комил инсон маънавиятини шакллантириш туради» [5].



Инсон камолати – бу инсоннинг кенг маънода ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланиши жараёнидир. Бу жараёнда тарбиянинг муҳим аҳамият касб этиши таъкидланади.

Комил инсон тарбияси – бу таълим-тарбия жараёни орқали амалга оширилади ва педагогика фани асосида таркиб топтирилади. Бунинг учун қуйидаги манбаларни чуқур ўрганиш, таҳлилқилиш, ўзлаштириш ва ўз турмуш тарзимизда (кундалик фаолиятимизда) жорий этишимиз лозим:

      • «Авесто»даги «Эзгу ўй эзгу фикрэзгу амал» тизими бўйича фикр юрита олишликни амалга ошириш ва ёшлар тарбиясида улардан фойдаланиш;

      • Қуръони Карим, ҳадиси Шарифлардаги манбалар бўйича ёшлар онгига маънавий руҳий покликнинг мезонлари ва тамойилларини сингдириш;

      • Абу Наср Фаробийнинг фозил одамлар ҳақидаги таълимоти асосида таълим-тарбия бериш;

      • Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синоларнинг педагогик ва фалсафий қарашлари асосида таълим-тарбия бериш;

      • Юсуф Хос Ҳожиб ва Ақмад Югнакий асарларида тасвирланган бенуҳсон инсонлар ҳақидаги таълимотлари асосида таълим-тарбия бериш;

      • Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Машраб, Имом ал-Бухорий, Ат-Термизий, Марғиноний, Мотрудий, Сўфи Оллоёр ва бошқаларнинг комил инсон ҳақидаги таълимотлари асосида таълим-тарбия бериш;

      • Амир Темур «Тузуклари» ва Қозизоданинг «ҳукмдорга ўгитлар» таълимотлари асосида таълим-тарбия бериш;

      • Алишер Навоийнинг адолатли жамият ва комил инсон таълимоти асосида таълим-тарбия бериш;

      • Мирзо Бобурнинг динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва бунёдкорлик ғоялари асосида таълим-тарбия бериш;

      • Ўзбек халқ педагогикаси намояндаларининг баркамол инсон таълим ва тарбияси ҳақидаги назариялари асосида таълим-тарбия бериш ва шу кабилар.

  1. Мустақиллик педагогикаси. Бу Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши натижасида ва эркин фикрлашга тўлиқ имкониятлар яратилиши билан боғлиқ ҳолда юзага кела бошлади. Натижада педагогикада соғлом Ақл, ижодий муҳит, миллий руҳият ва анъаналар, маросимлар, урф-одатларга мос тарзда таълим-тарбияни олиб бориш имконияти яратилди.

Замонавий миллий педагогикамизга миллат руҳиятининг нозик жиҳатларига кириб бориш имконияти яратилди ва дунё тарбияшунослигидаги энг сўнгги ютуқларни ҳам ҳисобга олиш имконияти яратилди. Ана шу сабабли ҳам бугунги миллий педагогикамиз мунтазам равишда тараққий этмоқда ва унга баркамол авлодни шукллантиришдек муҳим вазифа қўйилган. Айни пайтда барча педагогик тадбирларда ёшлар таълим-тарбия жараёнининг объектигина эмас, балки субъекти, яъни ижрочиси ҳам эканлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу таълим-тарбия олувчиларнинг мустақил ва эркин фикрлашларини таъминлашга имкон бермоқда. Энг асосийси ёшларда тарбияланиш ва ўқишга эҳтиёж уйғотишга йўналтирилган ҳолда таълим-тарбия ишлари олиб борилмоқда.

Демак, бугунги педагогикамиз учун муайян билимлар йиғиндиси эмас, балки бола шахси бош қадриятга айланди. Шу сабабли ҳам бугунги ёшларга қўйиладиган талаб, фақатгина билимли бўлиш эмас, балки изланувчан, ташаббускор, фидойи, интеллектуал салоҳиятли бўлишни ҳам талаб қилмоқда.

ПЕДАГОГИКА фанининг долзарб вазифалари:

1. Педагогика фанини миллий педагогика сифатида таркиб топдириш ва уни жаҳон фанлари тизимида юқори даражага кўтариш.

2. Педагогика фани миллий мафкура, кадрлар тайёрлаш Миллий модели, тараққиётнинг Ўзбек модели талаблари ва илғор ривожланган давлатлар давлат таълим стандартлари асосида инновацион ёндошувлар қилиш билан ўз методологияси ва йўналишларини тубдан ислоҳ қилиш.

3. Педагогика фанидаги тадқиқот савияси ва унинг мутодологиясига инновацион тус бериш, улардаги сифат ўзгаришлари ва самарадорликни мунтазам равишда баҳолаб боришга эришиш.

4. Педагогик тадқиқотларни олиб боришда бошқа фанларнинг илғор ютуқларидан фойдаланишга эришиш, шахсни бир бутунликда ўрганиш ва уни шакллантириш методологиясини яратиш.

5. «Педагогика фанлари тизим ва таркибини такомиллаштириш, ижтимоий педагогика соҳасида оила педагогикаси, маънавият-маърифат педагогикаси алоҳида фан сифатида таркиб топиши. Профессионал педагогикада иқтидорли болаларни танлаш ва уларни ўқитиш, мактаб, лицей, коллеж, малака ошириш, олий ва хусусий ўқув юртлари таълим-тарбия ишларини ташкил этиш назарияси ва амалиётини такомиллаштириш.

Педагогика назарияси ва амалиётининг ўзаро боғлиқлиги, педагоглар оммасининг эркин ижодкорлигига шароит яратиш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш тизимини таркиб топтириш» [4].

6. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида таълимни технологиялаштириш: педагогик технология, таълим технологияси, тарбия технологияси, инновацион таълим технологияси ва шу кабиларни алоҳида ўрганиш ва улар асосида инновацион педагогик технология, янги педагогик технология ва янги ахборотл технологияларни ишлаб чиқиш орқали таълимни ҳамда педагогик тадқиқотларни компьютерлаштиришга эришиш, шунингдек, замонавий таълим технологиясининг илмий-назарий асосларини яратиш.

7. Узлуксиз таълим тизимида бола тарбияси ривожининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда баркамол авлодни шакллантиришга замонавий таълим технологияларидан самарали фойдаланишга эришиш. Бунда мустақиллик мафкурасини инсонлар онгига сингдириш усуллари, шакллари, йўллари, воситалари ва уларнинг ахборотли таъминотларини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этиш орқали ёшларда ўзлигини билиши, ўз-ўзини бошқара билиши, ўз-ўзини тарбиялай олиши каби хислатларни такомиллаштириш.

8. Педагогик диагностика ва прогностика йўналишида илмий тадқиқот ишини давр талабига мос ривожлантириш. Бунда илм-фан ва техника-технологияларнинг энг сўнгги ютуқларидан самарали фойдаланишга эришиш.

9. Таълим-тарбия тизимида моделли, модулли таълим технологияларига кенг ўрин ажратиш ва улар асосида компьютер учун мулоқатли ишчи дастурлар тайёрлаб компьютерли тизимлар яратишга эришиш ва улардан таълим-тарбиянинг инновацион хусусиятларини вужудга келтиришда кенг фойдаланиш.

10. Таълим-тарбия жараёнида рейтинг-назорат тизимига катта эътибор бериш ва бу жараёнларни бошқаришни замонавий компьютерлар зиммасига юклашга ҳаракат қилиш.

11. Узлуксиз таълим тизимидаги таълим-тарбия тизими мақсади, вазифаси ва мазмунини замонавий давр талаблари асосида тубдан ислоҳ қилишга эришиш.

12. Таълим-тарбия тизими методологиясини тубдан ислоҳ қилиш концепциясини яратиш, комил инсон моделини ишлаб чиқиш технологиясини яратиш.

13. Таълим тарбия жараёнига бир бутунликда қараб, унга «тизимий ёндашув» тадқиқот усулини қўллашга эришиш.

14. Тарбиянинг умумий методларини такомиллаштириш, шарқ халқларининг тарбия борасидаги тажрибаларини қўллаш методикасини яратиш, тарбия мазмуни ва методини инсонийлаштириш;



  • истиқлол мафкураси асосида ёшларнинг миллий дунёқарашини шакллантириш, ўқув фанларининг ақлий камолат имкониятини ошириш синфдан ва мактабдан ташқари таълим таълим-тарбия ишларининг дунёқарашини таркиб топтириш даражасини ошириш;

  • маънавий-ахлоқий мазмунини (тарбиянинг) такомиллаштириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан бойитиш. Ахлоқий тарбияда Шарқона намуна методини қўллаш технологиясини яратиш» [4].

15. Касбий ва меҳнат тарбиясининг жамият, ишлаб чиқариш, илм-фан, техника-технологиялар асосида ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқариш.

16. Иқтисодий ва экологик таълим-тарбияни ривожлантиришда замонавий таълим технологияларидан унумли фойдаланишга эришиш ва бунда илм-фан ютуқларидан мунтазам фойдаланиб бориш механизмини яратиш.

17. Маънавий-маърифий тарбияни янада жонлантириш ва ёшларимиз ғоявий онгида бўшлиқ бўлишга йўл қўймаслик методологиясини яратиш.

18. Ақидапарастлик ва терроризм ва боларидан ёшларимизни асрашда касбий компьютерли ўйинлардан кенг фойдаланишга эришиш, айниқса, кибертерроризмдан ёшларимизни асраш механизмини яратишга кенг имкониятлар яратиш.

19. Ижтимоий ва касбий педагогикасини барча соҳаларини мунтазам равишда давр билан мос ҳолда такомиллаштириб боришга эришиш.

20. Таълим-тарбия соҳасидаги барча хатти-ҳаракатларимизни ЎзР Конституцияси, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги қонун ва бошқа шу каби давлат меъёрий ҳужжатлари асосида олиб боришга эришиш ва ҳ.к.



Ушбу муаммолар қаторини яна кўплаб давом эттириш мумкин, чунки таълим тарбия жараёни ҳам мураккаб тузилмага эга бўлган динамик жараёндир. Шу сабабли бу борадаги илмий тадқиқот иши ҳам узлуксиз раишда ривожланиб, такомиллашиб бораверади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • педагогика фани тўғрисидаги таърифларни айтиб беринг?

  • педагогика фанининг асосий функцияси нималардан иборат?

  • педагогика фанининг асосий фаолиятида нималар ҳақида баҳс юритилади?

  • педагогика фанининг соҳалари ва йўналишларини айтиб беринг?

  • дефектология нима?

  • дидактика нима?

  • педагогика фанининг долзарб муаммоларини санаб беринг?

  • хусусий дидактика нима?

  • маълумот бериш деганда нимани тушунасиз?

  • «таълимнинг миллий модели»ни гапириб беринг.


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет