58
ҚИЁСИЙ ТАШҲИСИ клиник белгилари ўхшаш
касалликлар билан
ўтказилади.
Сурункали гиперацидли гастритнииг кўп белгилари (огриқ, жигилдон
қайнаши, кекириш, қусиш) яра касаллиги билан умумий.
Яра касаллигида,
гастритдан фарқи, оғриқ шиддатли ва овқатланишдан сўнг содир бўлади.
Гастритга «очлик» ва «тунги» огриқ, хас-таликнинг цикл билан кечиши ва
мавсумий қайталаниши кам характерли. Яра касаллигини
сурункали гастритдан
фарқлашда рентген ва эндоскопия текширишлари муҳим аҳамитга эга. Ҳаѐтда бу
икки касаллик биргаликда кечиши хам мумкин.
Сурункали холециститда огриқ хуружи ѐглиқ
таом истеъмолидан кейин
кучаяди, бир неча кун безовта қилади, эпигастрия ѐки ўнг қобирга ости соҳасида
жойлашади, ўнг елкага ва кўкракка тарқалади, қусишдан сўнг огриқ босилмайди.
Сурункали холециститда меъда секрецияси паст, яра касаллигида эса баланд.
Дуоденумни зондлаш (лейкоцитлар-эпителия хужайралари ва шиллиқ кўп
миқдорда) ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Меъда фаолиятининг бузилишида ҳам яра касаллигига ўхшаш жигилдон
кайнаши, «очлик» огриги, меъда гиперсекрецияси кузатилади. Лекин, функционал
диспепсияларда огриқни овкатланишга ва хасталикни цикл билан к-чишига аник
борлиқлиги кузатилади. Анамнезда ошқозондан қон кетганлигига кўрсатма, яра
борлигини тасдиқловчи рентген ва
эндоскопия маълумотлари, нажасда яширин
қон топилиши функционал бузилишларни инкор қилади.
ЯРА КАСАЛЛИГИНИНГ КЛИНИК ТУРЛАРИ. Хасталикнинг
клиник
кўринишлари яра жойлашишига, бемор ѐшига ва жинсига, асоратлар характерига
боғлик.
Достарыңызбен бөлісу: