130
ўқитиш методикаси” фани ва фан дастури асосида амалга оширилди. Шу
мақсад билан ишлаб чиқилган методика асосида тажриба-синов ишлари
тўрт босқичда, Республикамизнинг учта минтақасидаги олий таълим
муассасаларида ўтказилди. Хусусан:
1. Республикамизнинг олий таълим муассасаларида “Математика
ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишга
бағишланган тажриба-синов ўтказилди. Жумладан:
тажриба-синовни ўтказиш дастури ишлаб чиқилди;
“Математика” таълим йўналишлари фан дастури, ўқув режалари,
дарслик ва ўқув қўлланмалари мазмуни, келтирилган ўқув
машғулотлари
мақсади ва ўқитувчилар фаолияти ўрганиб чиқилди;
тадқиқот муаммосига оид педагогик, психологик ва методик
адабиѐтларининг мазмуни билан танишилди. “Математика” таълим
йўналишларида ўқитилаѐтган “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув
материалларини лойиҳалашнинг мавжуд аҳволи ўрганилди, тажриба-синов
майдонлари аниқланди;
олий таълим муассасаларида
математикадан бошқа таълим
йўналишларида “Математика ўқитиш методикаси” фанининг ўқитилиш
ҳолати ва ўқув материалларини лойиҳалаш жараѐни ўрганилди;
олий таълим муассасалари “Математика ўқитиш методикаси” фани
бўйича тайѐрланган ўқув материаллари лойиҳаларини тажириба-синовдан
ўтказиш бўйича тадбирлар амалга оширилди;
олий таълим муассасалари “Математика ўқитиш методикаси” фани
бўйича тайѐрланган ўқув материаллари лойиҳаси бўйича ўқув машғулотлари
ташкил этилди ва олинган натижалар умумлаштирилди.
2. Тажриба-синов ишининг биринчи ва иккинчи босқич якунида
ишлаб
чиқилган
“Математика
ўқитиш
методикаси”
фани
ўқув
машғулотларини лойиҳалаб ўқитишнинг ютуқ ва камчиликлари аниқланди
ва такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилди.
Олинган натижалар
132
ХУЛОСА
Диссертацияда “Математика
ўқитиш
методикаси”
фани
ўқув
машғулотларини лойиҳалаб ўқитиш методикасини такомиллаштириш
юзасидан қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида “Математика
ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитиш бўйича
республика ва хориж адабиѐтлари таҳлили олий таълимда инновацион таълим
технологиялари ва тамойиллари асосида ўқув машғулотлари лойиҳаларини
тузиш долзарб педагогик муаммо сифатида тадқиқ этишга муҳтож
деган
хулосани берди. Ишлаб чиқилган ўқув машғулотларини лойиҳалашнинг методик
асослари таълим жараѐнини лойиҳалаш ва пировардда ўқитиш самарадорлигини
ошириш имконини яратди.
2. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини
режалаштириш, лойиҳалаштириш илмий асосланди ва лойиҳаларни тузиш
босқичлари ишлаб чиқилди. Бўлажак ижтимой лойиҳалашнинг тури сифатида
таълим жараѐнини режалаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда ташкил этиш таълим
сифатини кафолатлайди.
3. Ўқитишни самарали ташкил қилиш омилларидан бири сифатида
математика фанлари ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитишнинг
замонавий
концепцияси ишлаб чиқилди ва ўқитувчи фаолиятини лойиҳалаш модели
яратилди. Натижада математика таълимининг дидактик мақсадлари асосида
машғулотларни лойиҳалаш ва амалиѐтга қўллаш орқали қўйилган мақсадга
эришиш мумкинлиги илмий асосланди.
4.
“Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари
лойиҳаларини тузиш методикаси ишлаб чиқилди.
Инновацион таълим
технологияларининг кенг жорий этилиши: таълим олувчини шахс сифатида
қадрлаш, танқидий фикрлашга эришиш, индивидуал хусусиятлар ва шахсий
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил билим олишларини
ривожлантириш асосини белгилаш имконини берди.
133
5. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув
машғулотларининг
лoйиҳаларини тузиш амалиѐтда кўрсатилди ва намунаси келтирилди. Намуна
талабаларда мустақил тафаккурни ривожлантиришга ва ўқув фаолияти
самарадорлигини таъминлашга хизмат қилди.
6. Педагогик тажриба-синов натижаларини математик статистик метод
асосида қайта ишлаш орқали «Математика ўқитиш методикаси» ўқув фани
мавзуларини лойиҳалаб ўқитишда олинган натижа самарадорлиги анъанавий
ўқитишга қараганда 10 фоизга ошиши ва бу талабаларнинг
ижодий ва билиш
фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши исботланди.
Достарыңызбен бөлісу: