Ў збекистондавлатстандарт и ўзбекистон узлуксиз таълимининг Давлат таълим стандартлари



бет2/5
Дата12.07.2016
өлшемі412.5 Kb.
#194560
1   2   3   4   5
Ўзбекистон узлуксиз таълимининг
Давлат таълим стандартлари
Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти

5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)

таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва

зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР
Государственные образовательные стандарты

непрерывного образования Узбекистана

Государственный образовательный стандарт высшего образования

ТРЕБОВАНИЯ

к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по

направлению 5120200 – Теория и практика перевода (по языкам)
State Educational Standards of Continuous Education of Uzbekistan

State Educational Standards of Higher Education

REQUIREMENTS

Necessary for content and level of Bachelors in 5120200 – Translation Theory and Practice (according to languages)




Амал қилиш муддати «____» _______201___ йилдан

«____» _______201___йилгача
I Қўлланиш соҳаси
1.1 Олий таълимнинг мазкур давлат таълим стандарти (ОТ ДТС) 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бўйича олий маълумотли бакалаврлар тайёрлашнинг асосий таълим дастурлари ўзлаштирилишини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун талаблар мажмуини ифодалайди.

1.2 Олий таълим муассасаси мазкур таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш ваколатига эга бўлганда ДТС асосида таълим дастурларини амалга ошириш ҳуқуқига эга деб хисобланади.

1.3 ОТ ДТСнинг асосий фойдаланувчилари:

- мазкур таълим йўналиши ва тайёргарлик даражаси бўйича фан, техника ва ижтимоий соҳа ютуқларини ҳисобга олган ҳолда асосий таълим дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, самарали амалга ошириш ва янгилаш учун масъул олий таълим муассасаларининг профессор - ўқитувчи жамоалари;

- таълим йўналишининг асосий таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия фаолиятини самарали амалга оширувчи барча ходимлари ва талабалари;

- ўз ваколат доирасида битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига жавоб берадиган олий таълим муассасаларининг бошқарув ходимлари (ректор, проректорлар, ўқув бўлими ва деканат);

- битирувчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашни амалга оширувчи Давлат аттестация ва имтиҳон комиссиялари;

- олий таълим муассасасини молиялаштиришни таъминловчи органлар;

- олий таълим тизимини аккредитация ва сифатини назорат қилувчи ваколатли Давлат органлари;

- таълим йўналишини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар ва бошқа манфаатдорлар.




  1. Атамалар, таърифлар, қисқартмалар

Мазкур стандартда Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ҳамда олий таълим соҳасидаги халқаро ҳужжатларга мос равишда атамалар ва таърифлардан фойдаланилган:



касбий фаолият тури – таълим йўналишига ўзгартиришлар киритиш мақсадида касбий фаолият объектига таъсир қилишнинг методлари, усуллари, услублари ва тавсифи;

компетенция – маълум соҳада муваффақиятли фаолият юритиш учун билимлар, амалий малакалар ва шахсий сифатларни қўллаш қобилияти;

модул – тарбиялаш ва ўқитишга йўналтирилган мақсадлар ва натижаларга нисбатан муайян мантиқий тугалланганликка эга бўлган ўқув фани (курси) ёки ўқув фанлари (курслари) қисмларининг мажмуаси;

таълим йўналиши – муайян касбий фаолият доирасидаги турли даражадаги таълим дастурларининг мажмуи;

касбий фаолият объекти – предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва фаолият доирасида ҳаракатга йўналтирилган тизимлар;

касбий фаолият соҳаси – илмий, ижтимоий, иқтисодий, ишлаб чиқаришда намоён бўладиган касбий фаолият объектларининг мажмуи;

бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари (бакалавриат дастури) талабаларнинг тарбияси ва тайёргарлик даражаси сифатини таъминлашга йўналтирилган ўқув режаси, ўқув курслари, предметлари, фанлари (модуллари)нинг дастурлари, малакавий амалиётлар дастурлари, ўқув жараёни жадвали ва мос равишдаги таълим технологияларини амалга оширилишини таъминловчи ўқув-услубий мажмулари методик материаллар;

профиль – асосий таълим дастурининг аниқ касбий фаолиятнинг муайян тури ёки объектига йўналганлиги;

ўқув-ўрганиш натижалари – ўзлаштирилган билимлар, амалий малакалар, кўникмалар мажмуи;

ўқув цикли – мос илмий ёки касбий фаолият доирасидаги билимлар ва амалий малакаларни ўзлаштириш ва кўникмаларни шакллантиришни таъминловчи асосий таълим дастурларидаги фанларнинг мажмуи.

АРМ - ахборот ресурс маркази;

ИТИ - илмий тадқиқот ишлари;

ОТМ - олий таълим муассасаси;

ЎУМ - ўқув-услубий мажмуа.
3 Таълим йўналишининг тавсифи
3.1 Ушбу таълим йўналишини қамраб олувчи олий таълимнинг асосий таълим дастурлари амалга оширилади, уни назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» малакаси (даражаси) ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий хужжат(лар) берилади.

3.2 Асосий таълим дастурининг меъёрий муддати ва мос малака (даража)си 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал

Асосий таълим дастурининг муддати ва битирувчиларнинг малакаси


Таълим дастурининг номи

Малака

(даража)

Таълим дастурини ўзлаштиришнинг меъёрий муддати

Бакалавриат таълим дастури

Бакалавр

4 йил


4 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг тавсифи
4.1 Бакалаврлар касбий фаолиятининг соҳаси

5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) - гуманитар фанлар соҳасидаги йўналиш бўлиб, лингвистика, адабиётшунослик, таржимашунослик истиқболини белгилашга, касбий кўникмага, мутасаддилик қобилиятига йўналтирилган илмий ва педагогик ҳамда таржимонлик соҳаларига доир усуллар, услублар, таржима бўйича хизмат кўрсатиш, таржима жараёнларини таъминлашга йўналтирилган методлар ва воситалар мажмуини қамраб олади.

Бакалаврларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади:

  • Таржима назариясида мавжуд муаммолар бўича илмий қарашларни таҳлил қила билиш;

  • Терминологик луғатлар тузиш, турли соҳалар бўйича иш жараёнларида апробациядан ўтказиш;

  • Таржимадаги асосий усулларни, таржима сифатини баҳолаш мезонларини билиш;

  • Турли жанрга мансуб ҳозирги ва классик бадиий асарларни таҳлил қила билиш;

  • Бадиий асарларни таржима қилиш ва унга алоқадор муаммоларни таҳлил қила билиш;

  • Таржима соҳасига замонавий педагогик ва ахборот технологиясини қўллаш;

  • Таржиманинг турлари бўйича назарий билимга эга бўлиш;

  • Чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига турли матн ва нутқларни оғзаки ва ёзма шаклда, тўғри ва сифатли таржима қила олиш;

  • Ўқитишнинг дидактик воситалари;

  • Таржимада миллий маданий хусусиятларни ифода этиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • Турли муассасаларда турист йўлбошловчиси, ҳаво йўлларида сервис ходими, турли фирма ва меҳмонхоналарда менежер хизматини кўрсата олиш кўникмаларига эга бўлиш;

  • Таълимнинг электрон воситалари;

  • Мактабгача таълим, умумтаълим муассасалари, академик лицей, коллеж ва бошқа таълим муассасаларида чет тиллардан дарс бериш кўникмаларига эга бўлиш. Бакалаврларнинг касбий фаолияти объектлари

5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари қуйидагилар:

- ўрганилаётган тилнинг назарий ва амалий асослари ва луғат бойлиги, мазкур тилда илмий ва бадиий адабиётларни таржима қилиш жараёнлари;

- ўрганилаётган тилдаги таржималар ва унинг ривожланиш жараёни;

- ўрганилаётган тиллардан бири бўйича унинг назарий, тарихий шевашунослик аспектларини;

- таржима назарияси ва амалиётининг асослари, матн таржимаси, синхрон таржима , кетма-кет таржима, бадиий таржима, терминология таржимаси, ёзма таржима, оммавий ахборот таржимаси, визуал таржима, дарс бериш маҳорати, ва нутқ маданияти тамойиллари.

4.3 Бакалаврларнинг касбий фаолият турлари

Бакалаврларнинг касбий фаолият турлари:


  • Илмий ва илмий-тадқиқот;

  • Таржимонлик;

  • Таржимонлик ва муҳаррирлик;

  • Ташкилий-бошқарув;

  • Ахборот - библиографик;

  • Оммавий ахборот воситаларида таржимонлик;

  • ЎМКҲТ ва умумтаълим тизимида педагогик фаолият кабиларни ўз ичига олади.

Бакалавр тайёрланадиган касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим тизими томонидан аниқланади.

4.4 Бакалаврлар касбий фаолиятининг вазифалари

5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бўйича бакалавр таълим дастурини ўзлаштириш натижасида касбий тайёргарликнинг асосий турлари ва ихтисосликнинг тайёргарлигига мос қуйидаги касбий вазифаларни бажариши керак:

Илмий ва илмий-тадқиқот фаолияти:

  • ўтказилаётган илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуси бўйича методлар, дастурий ечимлар, янги тадқиқотлар қилиш ва ишлаб чиқиш;

  • намунавий методикалар ва бошқалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов бериш;

  • ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шархларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;

  • илмий семинарлар, илмий-амалий конференциялар ишида иштирок этиш;

  • илмий-амалий мавзули журналларга мақолалар тайёрлаш.

Таржимонлик фаолияти:

  • Республикамизда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар, қўшма корхоналар, вазирликлар, элчихоналар, халқаро ташкилотлар турли муассасаларда чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига оғзаки ва ёзма таржима қилиш;

- бадиий, илмий асарларни чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига таржима қилиш.

Таржимонлик ва муҳаррирлик фаолияти:

- таҳририятларда, радио ва телевидение таҳририятларида, кино студияларида матнларни она тилига ва она тилидан чет тилларга таржима билан боғлиқ таржимонлик ишини бажара олиш ва матнларни таҳрир қилиш ва муҳаррир-таржимон вазифаларида ишлаш;

Ташкилий-бошқарув фаолияти:

  • маориф, маданият, туризм соҳаларида таржимон-иш юритувчи ва бошқалар;

  • таржимонлик фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш;

  • замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш мониторинги ва сифатини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш.

Ахборот-библиографик фаолият:

- Республика, шаҳар ахборот ресурс марказларининг чет эл китоблари бўлимларида ходим бўлиб ишлаш, оммавий ахборот воситаларида библиограф.



Оммавий ахборот воситаларидаги фаолияти:

  • чет тилларидаги газета-журналларни она тилига таржима қилиш;

  • радио-телевидениеда таржимон-иш юритувчи;

  • чет тилларидаги эшиттиришларни олиб борувчи сухандон;

  • радио-телевидение эшиттиришларини таржима қилиш;

ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида педагогик фаолият:

  • ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш;

  • ЎМКҲТ тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий машғулотларни, жумладан, махсус синхрон таржима қилиш хоналарида ўтказиш;

  • замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб, янгича ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

  • ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш;

  • мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар тизимида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш.

4.5 Таълимни давом эттириш имкониятлари

Бакалавр касбий тайёргарликдан кейин турдош таълим йўналишларининг магистратура мутахассисликлари бўйича таълимнинг ваколатли давлат органи томонидан аниқланадиган икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом эттириши мумкин.

Педагогик фаолиятни олиб борганда ўз малакасини ҳар уч йилда ошириб туриши керак.
5 Бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
5.1 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бўйича битирувчи қуйидаги умумий малакавий компетенцияларни эгаллаган бўлиши керак:

а) умумий малакавий компетенциялар:

- дунёқараш билан боғлиқ тизимли билимларга эга бўлиши, гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар асосларини, жорий давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши, ижтимоий масала ва жараёнларни мустақил таҳлил қила олиши;

- Ватан тарихини билиши; маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятлар масалалари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиши ва илмий асослай олиши, миллий ғоя асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаши;

- жамият ва табиатда кечаётган жараён ва ходисалар ҳақидаги яхлит тасаввурга эга бўлиши, табиат ва жамият ривожланиши ҳақидаги билимларни эгаллаши ҳамда улардан замонавий илмий асосларда ҳаётда ва ўз касб фаолиятида фойдалана олиши;

- жамиятга, атроф муҳитга муносабатини белгиловчи ҳуқуқий ва маънавий мезонларни билиши, касб фаолиятида уларни ҳисобга ола билиши;

- ахборот тўплаш, таҳлил қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва унумли фойдаланиш методларини эгаллаш, ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил фикрлаш ва керакли қарорларни қабул қила олиши;

- тегишли бакалавриат йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;

- янги билимларни мустақил эгаллай билиши, ўз устида ишлаши ва меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил қила олиши;



- соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмонан бақувват ва спорт билан шуғулланиб бориш зарурати тўғрисида илмий тасаввур ҳамда эътиқодга, ўзини жисмоний такомиллаштиришнинг малака ва кўникмаларига эга бўлиши лозим.

б) касбий компетенциялар, жумладан:

Умумкасбий компетенциялар:

таржима жараёнида: таржиманинг назарий асослари билан қатнашиш, таржиманинг грамматик, лексик, фразеологик, стилистик ва прагматик муаммолари, таржима типлари, лексик муқобиллик, таржимада қўлланиладиган асосий методлар ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши;

таржимонлик соҳасида: таржима тарихида юзага келган муаммолар ва олимларнинг таржимачилик ҳақидаги баҳслари, фикр-мулоҳазалари, таржима соҳасида яратилган асосий методлар, қадимги давр таржимонлари ва тадқиқотчиларнинг тажрибаларини ўрганиш, таржимашунослик соҳасида мавжуд бўлган баҳслар ҳақида асосий масалаларни ўрганиш, таржимани холисона баҳолай олиш ва таҳлил қилиш, ёзма, оғзаки ва визуал таржиманинг асосий хусусиятларини ўрганиш малакаларига эга бўлиши;

таржима соҳасида: таржима назарияси ва тарихи соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, таржима тарихида буюк таржимонлар яратган тажриба ва услубларини ҳозирги замон таржимачилигига тадбиқ эта олиш, назарий билимларни амалиётда қўллашни билиш, таржимашунослик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, олинган назарий билимларни асарлар таржимасида қўллай олиш, таржимада тил воситаларини онгли равишда танлаш, лексик, семантик, фразеологик услубий матнларни ўзига хосликларини она тили ва чет тилларида инобатга олиш малакасини эгаллашга имкон яратишни билиши ва улардан фойдалана олиши;

таржима ва таълим соҳаларида: ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўтказилишига кўмаклашиш, тадқиқотларда иштирок этиш, маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этиш ҳамда замонавий технологияларни эгаллаш ва тадбиқ этишни турли соҳаларида чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига оғзаки ва ёзма таржимани, визуал, синхрон, терминологик, кетма-кет таржимани билиши;

Касбий маҳорат бўйича: ўз билими ва кўникмасини эгаллаган лавозимида мустақил фаолият кўрсатиш талабларига ва профессионализмга эга бўлиши керак.

Илмий-тадқиқот фаолиятида:

  • ўтказилаётган илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуси бўйича методлар, дастурий ечимлар, янги тадқиқотлар қилиш ва ишлаб чиқиш; намунавий методикалар ва бошқалар бўйича экспериментал тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларига ишлов бериш; ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий обзорларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;

  • Интернет тармоғида энг янги илмий, конструкторлик, технологик ва эксплуатацион ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналтирилган ҳолда қидириш ва топиш қобилиятига эга бўлиши;

  • илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш жамоаси таркибида (тайёргарлик ихтисослигига мос равишда) касбий фаолият масалаларини ечиш қобилиятига эга бўлиши керак.

Таржимонлик фаолиятида:

- терминологик таржима ишларини ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

- бадиий таржима ишларини ва намунавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

- ўргатилаётган тилларни интенсив шаклда ўргатиш ва хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;

- халқаро конференцияларда синхрон, визуал, кетма-кет таржима қила олиш каби қобилиятларга эга бўлиш;

- амалиётда информацион технологияларни ҳалқаро ва касбий стандартларни, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини қўллаш қобилиятига эга бўлиши керак.



Ташкилий-бошқариш фаолиятида:

  • маориф, маданият, туризм соҳаларида таржимон сифатида иш юритувчи;

  • таълим сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш;

  • таълим жараёнларининг самарадорлигини ошириш учун зарур бўлган педагогик технологияларни режалаштириш;

  • ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш методлари ва механизмларини ишлаб чиқиш;

  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келадиган ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилиш;

  • таълим жараёнида сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш;

  • фикрлар ҳар хил бўлган шароитда бошқарув қарорини қабул қилиш;

  • бажарилаётган иш режасини тузиш ва бу ишни назорат қилиш, ишни бажариш учун зарур бўлган ресурсларни режалаштириш, ўз ишининг натижаларини баҳолаш;

  • таълим жараёнида атроф-муҳитни ва меҳнат хавфсизлигини назорат қилиш тизими талабларига мослигини мониторинг қилиш каби қобилиятларга эга бўлиши керак.

Ахборот-библиографик фаолият:

- Республика, шаҳар ахборот ресурс марказларининг чет эл китоблари бўлимларида ходим бўлиб ишлаш, оммавий ахборот воситаларида библиограф.

Оммавий ахборот воситаларидаги фаолияти:

- чет тилларидаги газета, журналларда, радио-телевидениеда чет тилларидаги эшиттиришларни олиб борувчи сухандон.



ЎМКҲТ тизимида педагогик фаолиятда:

  • ЎМКҲТ ва умумтаълим тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича назарий машғулотларни ўтказиш;

  • ЎМКҲТ ва умумтаълим тизимининг мос таълим муассасаларида тайёргарлик йўналишида назарда тутилган ўқув фанлари бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини, жумладан, ўқув синхрон хоналарида ўтказиш;

  • замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан фойдаланиб ностандарт ўқув машғулотларини ишлаб чиқиш ва ўтказиш;

  • ўқитилаётган фанлар бўйича дарсларни ўтказиш учун зарур бўлган ўқув-методик ҳужжатларни шакллантириш ва тузиш;

  • мустақил таълим ва ижодий қидирув натижасида ўқитилаётган фан ҳамда педагогик фаолият соҳасидаги методлар, воситалар ва шакллар тизимида ўз-ўзини мунтазам такомиллаштириб бориш каби қобилиятларга эга бўлиши керак.

5.2 Таълим дастурлари бўйича бакалаврларнинг билим, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар

5.2.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоклар бўйича талаблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ““Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар” блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар” асосида белгиланади.

5.2.2 Математик ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар

Математик коммуникатив курс

Бакалавр:

  • математик ва амалий лингвистиканинг асосий йўналишлари;

  • математик тилшуносликнинг лингвистиик фанлар орасида ўрни, фаннинг тушунчалар аппарати ва таҳлил методлари;

  • тилшунослик ва амалий лингвистикада қўлланиладиган бир қатор математик методларнинг шартлари, чегаралари ва асослари;

  • назарий ва амалий тилшуносликда тан олинган математик методларнинг моҳияти;

  • ахборот, уни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни узатиш усуллари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

  • контент таҳлил методикаси; частота луғатларининг назарий ва амалий асослари;

  • корпус лингвистиикаси; матнни тадқиқ этишда математик лингвистика имкониятлари;

  • машина таржимасининг асосий йўналишлари;

  • математик белгиларнинг лингвистик белгилардан фарқи;

  • комбинатор математика элементлари;

  • синтаксисни моделлаштириш; амалий лингвистик амалларни ечишда математик назарияларни билиш ва улардан фойдалана олиш;

  • ахборот йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва тўплаш жараёнларининг умумий тавсифи;

  • ахборотлаштириш жараёнларини амалга оширишнинг техникавий ва дастурий воситалари;

  • функционал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделлари; алгоритмлаш ва дастурлаш;

  • юқори даражадаги дастурлаш тиллари;

  • дастурий таъминот ва дастурлаш технологиясидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш керак.

Табиий-илмий курс

Бакалавр:

  • табиатшунослик тараққиётининг асосий босқичлари, замонавий табиатшунослик хусусиятлари, эволюцион ва ньютон парадигмалари;

  • табиатшуносликда ҳолат тушунчаси табиатни ўрганишда корпускуляр ва континуал усуллар;

  • вақт ва атроф-муҳит концепцияси;

  • симметрия ва сақланиш қонуниятлари;

  • табиатшуносликдаги динамик ва статистик қонуниятлар;

  • табиатдаги тартиб ва тартибсизлик муносабатлари;

  • жонли ва жонсиз табиатдаги ўзаро муносабатлар;

  • материядаги элементлар тузилиши иерархияси тўғрисида, оламнинг микродан-макрогача ва мегагача тузилиши;

  • физик, кимёвий ва биологик жараёнларнинг ўзаро алоқаси;

  • жонлилик спецификаси, эволюция тамойиллари, жонли тизилмалардаги ривожланиш ва қайта тикланиши;

  • тирик мавжудотнинг ташкилий даражаси ва вазифавий асимметрияси, иерархиявийлиги;

  • биологик хилма-хиллик, унинг тизимли тамойиллари ва биосфера мувозанатини сақлашдаги роли;

  • психологиянинг физик асослари, ижтимоий хулқи, экология ва инсон саломатлиги;

  • организм ва муҳитнинг узвийлиги, экосистема, табиатни асраш ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш;

  • инсоннинг ўрни ягона маданият парадигмаси ва ноосфера;

- ўрганиладиган мамлакатнинг табиий ва ижтимоий географияси ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • замонавий табиатшуносликда олиб борилаётган изланишларнинг асосий принцип ва услубларини;

  • инсон фаолиятидаги мавжуд турли хил илмий тамойилларни қўллашни;

  • табиат ривожланиши қонунларини;

  • биосфера мувозанат ижтимоий факторнинг ролини;

  • экологик муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини;

  • ижтимоий-экологик мувозанат қоидасини;

ўрганилаётган мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий географияси назарий билимларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • гуманитар ва табиий-илмий фанлардаги ўзаро алоқадорликни аниқлай билиш;

  • табиий фанлар ютуқларини эркин қўллай олиш;

  • ўз касбини тўлақонли эгаллашда ёрдам берувчи тафаккурнинг табиий-илмий услубларидан фойдаланиш;

  • экология қонуниятларини амалда қўллаш;

  • маҳаллий ва ҳудудий экологик муаммолар келиб чиқишининг олдини ола билиш;

  • атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш;

- атлас, статистик жадваллар, сиёсий, табиий ва иқтисодий хариталар билан ишлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет