5.2.3 Умумкасбий фанлар бўйича талаблар
Лингвистик курс
Бакалавр:
-
ўрганилаётган тилнинг морфологик тузилиши ва товуш тизими;
-
ўрганилаётган тилдан ўқитиш олиб борилаётган тилга таржима амалиёти спецификаси ва стилистик хусусиятлари, меъёрий грамматика асослари;
- ўрганилаётган тилнинг ривожи ва тил доирасидаги асосий экстролингвистик шаклланишнинг асосий факторлари ҳамда тарихий манбалари, унинг диалектик хилма-хиллиги ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-
асосий ўрганилаётган тилнинг ёзма, адабий ва турмушдаги шаклларини;
-
тилнинг замонавий ҳолати тавсифи, ёзув, графика, орфография, пунктуация, лексик-грамматик туркумлар, сўз тузилиши, бошқа тиллардан кириб келишнинг умумий тарихини;
- содда ва қўшма гаплар, сўз бирикмалари синтаксиси; лексика ва ёзма нутқ, диалектик лексиканинг асосий хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
-
асосий ўрганилаётган тилнинг ҳозирги замон адабий шаклида турли хил мураккабликдаги матнларнинг ёзма, қатор ҳолларда ўқитиш олиб борилаётган тилга классик таржима;
-
ҳар хил мавзу ва мураккабликдаги матнларни ўқитиш олиб борилаётган тилдан асосий ўрганилаётган тилнинг ҳозирги замон адабий шаклига ёзма таржима;
-
асосий ўрганилаётган тилда суҳбат олиб бориш, чиқиб нутқ сўзлаш;
-
асосий ўрганилаётган адабий тилдан ўқитиш олиб борилаётган тилга суҳбат, нутқ ва сўзга чиқишларни оғзаки, диахрон ва синхрон таржимаси;
-
ўрганилаётган ва ўқитиш олиб борилаётган тилдаги маълумотларни қўллаб аннотация, реферат, маълумотлар тўплаш, тузиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Таржимонлик курси
Бакалавр:
-
чет тилида сўзлашувчи халқнинг таржима соҳасида эришган тажрибаси;
-
Европадаги романлар, скандинавлар ва норманлар истилоси давридаги таржимага бўлган эътибор;
-
қадимий таржима мактаблари ва уларнинг фан, маданиятга қўшган ҳиссалари;
-
Европа ва Марказий Осиёдаги атоқли таржимонлар ҳаёти ва уларнинг таржима назариясига қўшган ҳиссалари;
-
турли асарлардаги таржимачиликдаги пайдо бўлган қарашлар ва муаммолар;
-
юртимизнинг улуғ намоёндалар Ал-Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Фаробий, Бобур, Алишер Навоий ва бошқаларнинг таржимачиликка қўшган ҳиссалари;
-
таржиманинг назарий асослари билан қатнашиш;
-
таржиманинг грамматик муаммолари;
-
таржиманинг лексик муаммолари;
-
таржиманинг фразеологик муаммолари;
-
таржиманинг стилистик ва прагматик муаммолари;
-
таржима типлари;
-
лексик муқобиллик;
-
таржимада қўлланиладиган асосий методлар ҳақида;
-
нотиқ нутқининг асосий мазмунини тезда англаш ва нотиқ нутқидан кечга қолмай таржима қилиш қобилиятини шакллантириш;
-
сўз ва гап маъноларини эсда сақлаш ва нотиқ нутқидаги ноаниқ сўз ва гапларни контекст орқали англаб олиш;
-
нотиқ нутқидаги сўз ва ибораларни синонимлар билан алмаштира билиш;
-
микроревью, компрессия, субституция, трансформация ходисаларини билиши ва уларни синхрон таржимада қўллай олиш;
-
она тили ва таржима қилаётган тилни нечоғлик мукаммал билиш;
-
ватанимизда ва дунёдаги воқеалардан хабардор бўлиш;
-
информацион характердаги ахборотларни таржима қилиш;
-
ўрганилаётган тилда нашр қилинган рўзномалар, журналларнинг номи, уларнинг структураси ва мақолаларни жойлашиши;
-
ўрганилаётган тилда сўзлашувчи халқнинг маданияти, давлат тузуми, конституцияси ва географик тузилиши;
-
сиёсий, ижтимоий, маданий ҳаётда учрайдиган воқеалар, хабарларга оид сўз ва ибораларни билиш;
-
радио, телевидение хабарларини эшитиб тушуниши ва таржима қилиш;
-
рўзнома ва журналлардаги мақолаларни асосий мазмунини сўзлаб бериш ва таржима қилиш;
-
она тилида ёки чет тилида ўқиган турли характерга эга бўлган ҳар қандай мақолани ўрганаётган тилда шарҳлашни билиш;
-
ўтилган мавзу ва ўқилган рўзнома материаллар асосида олиб бориладиган суҳбатларда иштирок эта олиш;
-
радио, телевидение орқали бериладиган хабарларни эшитиб мазмунини тезда англаш ва ўз сўзи билан баён қилиб бериш;
-
турли характерга эга бўлган оммавий ахборот материалларини изоҳлаш ва шарҳлаш малакасига эга бўлиш;
-
синхрон таржимада мавжуд бўлган муаммолар бўйича илмий қарашлар ва уларнинг қўллаш таҳлили ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-
таржима тарихи соҳаси бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бориш;
-
таржима тарихида буюк таржимонлар яратган тажриба ва услубларини ҳозирги замон таржимачилигига тадбиқ эта олиш;
-
назарий билимларни амалиётда қўллашни билиш.
-
таржимашунослик соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
-
олинган назарий билимларни асарлар таржимасида қўллай олиш;
- маориф, маданият, туризм соҳаларида, турли давлат муассасаларида, меҳмонхона, қўшма корхоналар, халқаро ташкилотлар, фирмаларда таржимонлик амалиётини ўташ;
-
амалиёт жараёни касбий кўникма, малакаларни шакллантириш, назарий билимларини қўллай олиш ва уларни ўзлаштиришга имконият яратиш ва талабаларни таржимонлик фаолиятга мослаштириш (адаптация);
-
таржимонлик амалиёти даврида бакалавр билиши ва фойдалана олиши;
-
таржима назарияси ва курси бўйича назарий ва амалий билимларни билиш;
-
таржима турлари ва уларни амалда қўллай олиш;
-
таржимада тил воситаларини онгли равишда танлаш, лексик, семантик, фразеологик услубий матнларни ўзига хосликларини она тили ва чет тилларида инобатга олиш малакасини эгаллашга имкон яратишни билиши ва улардан фойдалана олиши;
-
таржима тарихида юзага келган муаммолар ва олимларнинг улар ҳақидаги баҳслари, фикр- мулоҳазалари;
-
таржима соҳасида яратилган асосий методларни ишлатиш;
-
қадимий таржимонлар ва тадқиқотчиларнинг тажрибаларини ўрганиш;
-
таржимашунослик соҳасида мавжуд бўлган баҳслар ҳақида асосий масалалар;
-
таржимани объектив баҳолай олиш ва таҳлил қилиш;
-
ёзма ва оғзаки таржиманинг асосий хусусиятларини ўрганиш;
-
турли давлат, нодавлат ва маъмурий ташкилотларда таржима қилиш жараёнини ташкил қилиш ва кузатиш;
-
таржимани қабул қилинган таржима қилиш методикаси қоидаларига тўғри келишини баҳолаш;
-
она тили ва чет тилига қилинган материалларни таҳлил қилиш;
-
таржима қилиш вазифаларига мос келадиган мотивацион дидактик материаллар, информацион технологияни тайёрлаш ва қўллаш;
-
кўникма, малакаларни текшириш учун турли топшириқ, вазифаларни тузиш ва қўллаш;
-
таржима амалиётини яхшилашга қаратилган методик таклифларига асосланган хулосалар бера олиш;
-
чет тилидан она тилига ва она тилидан чет тилига таржима бўйича факультатив машғулотлар ўтказиш;
-
амалиёт ўтаётган муассасаларнинг ижтимоий ишларида қатнашиш;
-
талабалар давлат ва нодавлат ташкилотлар, муассаса, идора ва корхоналарда назарий ва амалий билимларни қўллай олиши;
-
танланган соҳалари бўйича фаолият юритишнинг касбий асосларини эгаллаш;
-
кутубхоналарда ахборот йиғиш ва гуруҳлаш технологияси бўйича амалий кўникмаларини намойиш қилиш;
-
иш фаолиятида давлат йўриқномаларидан талаб даражасида фойдалана олиш;
-
талабаларда шахслараро мулоқот маданияти ва коммуникатив компетенциясини шакллантириш ва ривожлантириш каби малакаларига эга бўлиши керак.
Адабиётшуносликка оид курс
Бакалавр:
-
бадиий ижодиётни ўрганувчи фан, яъни адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари;
-
адабиётшуносликнинг мактаб ва йўналишлари;
-
бадиий адабиётнинг психологияси;
-
бадиий адабиётнинг вазифалари;
-
бадиий адабиётнинг борлиқ билан алоқасидаги муаммолар;
-
адабий услуб, жанр ва усулларнинг муаммоли масалалари;
-
Ғарбий Европа адабиётининг антик давридан бошлаб ҳозирги давргача бўлган тарихи;
-
адабиётдаги асосий тўлқинлар, ижодий услублар ва адабий портретлар;
-
ўрганилаётган адабиётнинг жаҳон адабиёти контекстидаги ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
-
таниқли адабиётшунос ва танқидчиларнинг тажрибалари;
-
адабиёт тарихи, адабиёт назарияси, адабий танқид тўғрисида кенг билимни эгаллай олиш;
-
Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда нашр қилинган илмий адабиётлар билан ишлаш;
-
Европа адабиёти анъаналаридан тили ўрганилаётган адабиётнинг миллий хусусиятларини ажрата олиш;
-
ўрганилаётган мамлакат адабиёти бўйича Шарқ ва Ғарб тилларида олиб борилаётган асосий изланишларни билиши ва улардан фойдалана олиши;
-
адабий асарларни ўрганишда назарий билимларни қўллаш;
-
адабий ижодга касбий нуқтаи назардан қараш;
-
жаҳон адабиётидаги жараёнларни ўзаро боғлиқлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;
-
ўз билимларини ҳозирги замон ғарб адабиётидаги оқимларнинг тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти жараёнига таъсирини ўрганишда қўллаш;
-
адабиётни ва унинг асосий намоёндаларини ўрганишда тарихий ва турли методологик принципларни қўллаш;
-
турли адабиёт мактаблари ёдгорликларининг жанр ва услубий фарқларини аниқлаш;
-
ўрганилаётган мамлакат адабиётини унинг гуманистик вазифалари контекстида комплекс ўрганиш каби малакаларига эга бўлиши керак.
5.2.4 Ихтисослик фанлари бўйича талаблар
Бакалавр:
-
ихтисосликка мос асосий илмий тадқиқот муаммолари ва махсус тайёргарлик йўналишидаги ривожланиш истиқболлари, бир-бирига яқин бўлимлар билан уларнинг ўзаро алоқасини тушуниши;
-
муайян ихтисослик асосида йўналишдаги ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ асосий объектлар, ҳодиса ва жараёнларни билиш ва уларни илмий тадқиқотларда қўйилган асосий талабларни шакллантира олиш, уларни тадбиқ этишдаги мавжуд илмий воситаларини билиши.
Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачи-ларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.
6 Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари
6.1 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш таълим дастури кундузги ўқув шаклида 4 (тўрт) йил муддатга мўлжалланган бўлиб, вақт тақсимоти қуйидагича:
Назарий ва амалий таълим
|
136 ҳафта
|
Малакавий амалиётлар
|
12 ҳафта
|
Битирув малакавий иш
|
6 ҳафта
|
Жорий ва давлат аттестациялари
|
18 ҳафта
|
Таътиллар
|
32 ҳафта
|
Жами
|
204 ҳафта
|
6.2 Таълим жараёнида талаба ўқув юкламасининг максимал ҳажми бир ҳафтада 54 соатни ташкил қилади, шундан аудитория ўқув юкламаси – 30(32) соатгача белгиланади, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.
6.3 Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун ҳафталик ўқув юкламалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
6.4 Таълим дастурини ўзлаштириш жараёнида ўқув фанларининг муаммолари ёки саволлари бўйича талабаларнинг мустақил таълими1 кўзда тутилади ва ўқув фанлари асосида тузилади.
6.5. 5120200 – Таржима назарияси ва амалиёти таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни
6.5.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки фанлар мазмуни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ”Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган талаблар” асосида белгиланади.
6.5.2 Математик ва табиий-илмий фанлар
Математик коммуникатив курс
6.5.2.1 Математик ва амалий лингвистика. Информатика ва АТ:
Математик ва амалий лингвистика: математик ва амалий лингвистиканинг асосий йўналишлари; математик тилшуносликнинг лингвистиик фанлар орасида ўрни, фаннинг тушунчалар аппарати ва таҳлил методлари; тилшунослик ва амалий лингвистикада қўлланиладиган бир қатор математик методларининг шартлари, чегаралари ва асослари; назарий ва амалий тилшуносликда тан олинган математик методларнинг моҳияти; тил ва нутқни маделлаштириш методлари; контент таҳлил методикаси; частота лўғатларининг назарий ва амалий асослари; корпус лингвистиикаси; матнни тадқиқ этишда математик лингвистика имкониятлари; машина таржимасининг асосий йўналишлари; математик белгиларнинг лингвистик белгилардан фарқи; комбинатор математика элементлари; синтаксисни моделлаштириш; амалий лингвистик амалларни ечишда математик назариялардан фойдалана билиш; амалий лингвистик амалларни ечишда математик назариялардан фойдалана билиш; тилдамиқдорий ва сифат муносабатларини ифодалаш учун математик символлардан фойдаланиш; эксперемент маълумотларни математик методлар ёрдамида таҳлил қилиш;
информатика ва ахборот технологиялари тушунчаси: ахборот йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва тўплаш жараёнларининг умумий тавсифи; информацион жараёнларни амалга оширишнинг техникавий ва дастурий воситалари; функционал ва ҳисоблаш масалаларини ечиш моделлари; алгоритмлаш ва дастурлаш; юқори даражадаги дастурлаш тиллари; маълумотлар базаси; дастурий таъминот ва дастурлаш технологияси; компьютер графикаси асослари.
моделлаштириш: модел ҳақида тушунча, моделлаштириш турлари, уларнинг ўхшашлиги ва фарқлари; мантиқий моделлар; информацион моделлар; иқтисодий-математик моделлар; муайан жараёнлар учунэҳтимолий моделлар ва шу моделлар кўламида ҳисоблаш; дастурий таъминот ва дастурлаш технологияси; компьютер графикаси; ўртача катаклар ва вариацион қаторлар; ўртача қийматларни аниқлаш усуллари; вариация коэффицентлари;
статик усуллар: абсолют ва нисбий кўрсаткичлар, индекс усули; ўсиш сурати, қўшимча ўсиш, улардан фойдаланиш;
башоратда математик усуллар: экстраполяция усулларини қўллаш, эксперт баҳолаш усули ва ҳ. к.
масофадан туриб ўқитиш усуллари: интернетдаги WEB саҳифалар, E-mail тиллари.
Табиий-илмий курс
6.5.2.2 Экология. Ҳозирги замон табиий фанлар концепцияси:
Табиий фанлар мантиқий тафаккурнинг асоси ҳамда табиий борлиқни ўрганиш объекти сифатида. Илмий-тадқиқот натижаларига таяниш методлари. Хулоса ва статистик манбалардан фойдаланишда табиатшунослик ва филологиянинг умумийлиги.
Табиатшунослик тарихи, ҳозирги замон табиатшунослигининг панорамаси тараққиёт анъанаси, табиатнинг корпускуляр ва контикуал тасифи табиатда хаос, материя, макро-маго-дунёлар суперпозиция тамойили, суперпозиция, ноаниқлик тамойили, динамик ва статистик ҳодисалар, энтиропик тараққиёт, кимёвий ҳодисалар, жисмларнинг реакцион хусусияти, материянинг биологик ҳолати. Эволюцион тамойил, тирик тан тарраққиёти биосфера, генетика, физиология, соғлик, эволюция, ижод, биоэтика, биосфера, коммос, поосфера, жонли ва жонсиз табиат.
- фан ва техника тараққиёти инсониятнинг меҳнати самарасидир, турмуш даражасининг яхшиланишига ижобий таъсир этиш билан бирга, кишилар табиатга асоратли таъсир кўрсатиб, ўта фалокатли оқибатларни келтириб чиқаради;
- атмосфера, гидросфера, ўсимликлар ва ҳайвонот олами, тупроқдан фойдаланиш, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва бошқа жабҳаларда яққол кўзга ташланиши;
- инсоният учун ўта хавфли ифлосланишлар минтақавий ва хатто жаҳоний характерга молик бўлиб бориши.
Курс бўйича ўтиладиган мавзулар бўйича қуйидаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади:
- фаоллаштирувчи, таълим жараёнини интенсификациялаштирувчи технологиялар;
- таълим жараёнини индивидуаллаштириш, тестлар, услубий ва коммуникатив мулоқот ва бошқалар.
6.5.2.3 География. Мамлакатшунослик:
Сиёсий тарих: ижтимоий – иқтисодий муаммолар; дин, санъат, адабиёт, ўрганилаётган мамлакатининг ташқи ва ички сиёсати (ибтидоий жамоа тузумидан то ҳозирги замонгача бўлган вақтлар) ўрганилаётган мамлакатининг бошқа минтақалар ва чет мамлакатлар билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларнинг тарихий тараққиётини қадимий замондан то ҳозирги кунгача бўлган ҳолати; ўрганилаётган мамлакатни халқаро муносабатлардаги моҳияти ва ўрни ҳамда уни жаҳон илми ва маданиятига қўшган ҳиссаси.
Британия, АҚШ, Германия, Франция, Испания, Шарқ, Узоқ Шарк мамлакатлари. Географик жойлашишлар. Маъмурий бўлиниш. Сиёсий тузумлар. Давлат тузилишлари. Конституцион ташкилотлар. Олий бошқарув органлари. Сайлов системалари. Иқтисодий тузум. Халқ хўжалиги. Қишлоқ хўжалиги. Саноат, транспорт. Экспорт ва импорт товарлари. Маданиятлари, урф-одатлари.
Олий ва ўрта махсус таълим. Фан соҳалари. Ўқиш, дам олиш, ёшлар ҳаёти. Маданий ҳаёт. Тили ўрганилаётган мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги ўрни, уларнинг мустақил Ўзбекистон билан маданий, иқтисодий алоқалари. Давлат қурилиши. Географик ҳолатлар, аҳоли ва пул бирликлари.
6.5.3 Умумкасбий фанлар
Лингвистик курс
6.5.3.1 Асосий ўрганилаётган чет тили:
Ўрганилаётган тилнинг шаклланиш босқичлари; тилнинг типологик тадқиқи; ҳозирги адабий тилнинг умумий ҳолати; ёзувнинг шаклланиши, миллий ёзувнинг тарихий тараққиёти; тилнинг фонетик тизими, ёзув ва товуш муносабатлари; фонетик ҳодисалар; орфоэпия; имло хусусиятлари, пунктуация; тилнинг луғат таркиби, ўз ва ўзлашган қатлам; сўз ва унинг маъноси; тилда кўп маънолилик ҳодисаси; синонимия, омонимия, антонимия ҳодисалари; тилнинг морфологик қурилиши; сўз ясалиш усуллари; сўз туркумлари, уларнинг ўзига хос белгилари; грамматик ва типологик категориялар; тил универсалиялари; изоморфизм ва алломорфизм; интерференция ҳодисаси; ўрганилаётган тилнинг синтактик хусусиятлари; сўз бирикмаси, эркин ва турғун сўз бирикмалари, синтагмалар; гап қурилиши, гап бўлаклари; гап турлари, содда ва қўшма гаплар; кўчирма ва ўзлаштирма гаплар; нутқ жараёнида тўлиқсиз гапларнинг тутган ўрни; стилистика, оғзаки ва ёзма нутқ; ўрганилаётган тилнинг функционал услублари; нутқ маданияти масалалари; ёзма ва оғзаки нутқда турли услубий воситалардан фойдаланиш; сўз бойлигини орттириш учун мўлжалланган мавзу гуруҳлари; публицистик ва бадиий адабиёт намуналари; ўрганилаётган тилдан она тилига ва она тилидан ўрганилаётган тилга таржима йўллари; матн таржимаси асослари; талабаларнинг ёзма ва оғзаки нутқини ўстириш; ўрганилаётган тилда расмий ҳужжатлар юритиш ва расмий ёзишмалар усуллари.
6.5.3.2 Тилшуносликка кириш:
Тилшунослик фанининг ўрганиш соҳаси; тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши: тил – ижтимоий ҳодиса; тил ва нутқ бирлиги; тил ва тафаккур бирлиги; тил ва нутқ қатламлари; фонетика ва фонология фанларининг шаклланиши, уларнинг ўрганиш объектлари; товушларнинг физик, физиологик ва лингвистик хусусиятлар; фонетика, фонема, фон ва аллофон тушунчалари; товушларнинг ўзгариш қонунлари; грамматика; грамматика фани шаклланишининг тараққиёт босқичлари; морфология, унинг ўрганиш доираси: морфома, морф ва алломорф; сўз таркибининг ўзгариши; тилнинг грамматик воситалари; грмматик категория; сўз туркумлари; лексикологиянинг ўрганиш мавзулари; сўз, тушунча ва предмет, синонилар, омонимлар, антонимлар, полесемантик сўзлар, тилнинг луғат таркиби; тил луғат таркибининг бойиб бориш омиллари; лексикографиянинг ўрганиш мавзулари; синтаксиснинг ўрганиш доираси ва предмети; гап синтаксиси; синтактик боғланиш турлари ва воситалари; гапни актуал бўлакларга ажратиш масаласи; тилда матн тузиш ананаларининг юзага келиши ва тараққиёти; тилларнинг типологик таснифи: генетик типология; тиллар оиласи тушунчаси; қиёсий типология; тилларнинг функционал типологияси; ёзув; унинг адабий тил тараққиётидаги ўрни; ёзув турлари.
Таржимашунослик курси
6.5.3.3 Таржима назарияси ва тарихи:
Назарий билимларни амалиётда қўллашни билиш; таржиманинг назарий асослари билан танишиш; таржиманинг грамматик муаммолари; таржиманинг лексик муаммолари; таржиманинг фразеологик муаммолари; таржиманинг стилистик ва прагматик муаммолари; таржима типлари; лексик муқобиллик; таржимада қўлланиладиган асосий методлар; таржимашунослик соҳасида мавжуд бўлган баҳслар ҳақида асосий масалалар; таржимани объектив баҳолай олиш ва таҳлил қилиш; ёзма ва оғзаки таржиманинг асосий хусусиятларини ўрганиш ва малакаларини ривожлантириш; таржимада муқобилликнинг турларини англаш; таржимашунослик соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш; олинган назарий билимларни асарлар таржимасида қўллай олиш; таржимада тил воситаларини онгли равишда танлаш, она тили ва чет тилларидаги лексик, семантик, фразеологик услубий матнларнинг ўзига хосликларини инобатга олиш малакасини эгаллашга имкон яратиш; чет тилида сўзлашувчи халқнинг таржима соҳасида эришган тажрибаси; шарқ мамлакатлари халқлари ва Ғарбий Европадаги қадимий греклардан ҳозирги замонгача бўлган даврда ривожланиш тарихи; шарқ мамлакатларига хос адабий жанрлар, Британиядаги романлар, скандинавлар ва норманлар истилоси давридаги таржимага бўлган эътибор; Қадимий таржима мактаблари ва уларнинг фан, маданиятга қўшган ҳиссалари; қадимий Туркистондаги таржимачилик ва унинг тараққиёти; Европа, Шарқ ва Марказий Осиёдаги атоқли таржимонлар ҳаёти ва уларнинг таржима назариясига қўшган ҳиссалари; турли асрларда таржимачиликда пайдо бўлган қарашлар ва муаммолар; юртимизнинг улуғ намоёндалари Ал-Хоразмий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино, Фаробий, Бобур, Алишер Навоий ва бошқаларнинг таржимачиликка қўшган ҳиссалари; таржима тарихида юзага келган муаммолар ва олимларнинг улар ҳақидаги баҳслар, фикр - мулохазалари; таржима соҳасида яратилган асосий методлар; қадимий таржимонлар ва тадқиқотчиларнинг тажрибаларини ўрганиш; таржима тарихи соҳасида илмий тадқиқот ишлар олиб бориш; таржима тарихида буюк таржимонлар яратган тажриба ва услубларини ҳозирги замон таржимачилигига тадбиқ эта олиш.
Таржимонлик мутахассислигига кириш
Таржимон давлатлар ўртасидаги алоқаларни ўрнатувчи ва давлат аҳамиятига эга бўлган мутахассислик эканлиги, таржимон маърифат тарқатувчи, ўз халқининг бошқа халқларнинг буюк олимлари, ёзувчиларининг асарлари билан таништиришга мушарраф этиши, ҳар икки тилнинг миллий руҳи ва ранг - баранг воситаларини ва уларнинг муқобилларини топиш, таржимон фаолияти ва у олиб борадиган машғулот ва ишларни тушунтириш. Таржимон услуби. Асл нусха автори услубини таржимада сақлаш. Тил воситаларидан фойдаланганда таржимоннинг ўзига хос йўли, услуби. Сўзлашиш, билим маданияти, таржима ҳақида олимларнинг фикрлари, таржимоннинг асосий вазифалари, таржимонлар маърифат тарқатувчилардир. Таржимон маҳорати, бадиий асарларни таржима қилишда таржимон маҳорати. Таржимон услуби, шеъриятда таржимоннинг услуби, таржимон услубининг хусусиятлари, таржимон маданияти ва унинг асосий тамоийллари, сўзлашув маданияти, билим маданияти, урф – одатларнинг маданиятга таъсири, таржимон фазилати. Таржима ҳақида умумий тушунча, таржима тушунчасининг мазмуни, таржима ва итерпретация, таржимон ва китобхон, бадиий адабиёт ва бадий таржима, таржимон муаммоси, таржимонлик касби, унинг мақсад ва вазифалари.
Достарыңызбен бөлісу: |