1. Кириш Цехларнинг ишлаш режаси Цехда ишлаб чиқариш Хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар



бет4/5
Дата17.05.2023
өлшемі0.54 Mb.
#473812
1   2   3   4   5
Зўриқувчан цемент ишлаб чиқариш

Маҳсулотнинг фазилати.
Домна шлаки энг қулай кимиявий таркибда бўлиб, донадорланаётганда деярли тула шишаланса-да, бундай шлакдан туйиб тайёрланган порошок етарли даражада мустакил гидравлик хоссали булмайди, яъни сувда корганда жудаям секин котади. Гидравлик хоссалари юксак шлак цементлар олиш учун донадорланган шлакларни кузгатгич (активлаштиргич) лар деб аталадиган махсус қўшилмалар ишлатиш керак бўлади. Ана шундай кузгатгичлар ёки шлакнинг қотишини тезлатгичлар сифатида баъзи ишқорлар ва сулфатлар кулланади. Шлак-портландцемент – бу портландцемент клинкер ва донадор домна шлагини бирга туйиш ёки алохида-алохида майда порошок холигача туйилган клинкер билан домга шлагини қуруқлигича обдан аралаштириб ва иккала холда ҳам бутун аралашма оғирлигиниг 5 % гача миқдорда гипс қўшиб ишланган гидравлик боғловчи моддадир. Шлак-портландцементда оғирлиги бўйича камида 20% ва кўпи билан 85% шлак бўлиши зарур, ўртача 50 – 60%. Шлак-портландцемент қотишининг дастлабки муддатларида портландцементга нисбатан секин, кейинчалик эса тез мустаҳкамлана боради. Муҳит паст мусбат температурада бўлганида шлак-портландцемент мустаҳкамлигининг усиши нихоятда кескин пасайиб кетади. Етарли даражада нам муҳитда температуранинг ошиши путссолан портландцементнинг қотишига қандай яхши таъсир этса, шлак- портландцементга ҳам ана шундай таъсир қилади. Шлак-портландцемент олти маркага бўлинади: 150; 200; 250; 300; 400; 500. Хозирги вақтда асосан 300 ва 400 маркали шлак-портландцемент ишлаб чикарилади. Шлак-портландцементнинг чучук сувга, шунингдек сулфатга чидамлилиги портландцементникига қараганда юқори. Чунки қотиш махсулотларида калсий гидрат оксиди кам. Шлак-портландцементининг совуқка чидамлилиги каноатланарли. Бирок дам намланиб, дам куриб, шунингдек дам музлаб, дам эриб туриш шароитларида шлак- портландцемент асосида ишланган бетон портландцемент асосида ишланган бетонга қараганда ҳар холда анча чидамсиз бўлади. Шлак-портландцементнинг кимматли хоссаларидан бири, унинг утга нихоятда чидамлилигидир. Бу ҳам қотиш махсулотларида калсий оксиди камлигидан.
Шлак-портландцемент хатто узоқ вақт жуда катта (1000 гача) температура таъсир қилиб тургани такдирида ҳам уз мустаҳкамлигини бушаштирмайди. Шлак-портландцемент ҳам амалда одатдаги портландцемент қандай соҳаларда ишлатилса, худди шундай соҳаларда ишлатилади. Юмшоқ сувлар, шунингдек баъзи минераллашган сувлар таъсирига жуда чидамли бўлгани сабабли, дегиз суви ёки бошқа агрессив сув таъсирида бўладиган гидротехник иншоотларга ишлатилгани маъкулрок. Котаётганида кам иссик чиқариш ва утга нихоятда чидамлилигини назарга олиб, шлак-портландцементни яхлит бетон иншоотларда, шунингдек иссик цехларнинг утга чидамли темир-бетон конструксияларида ишлатиш фойдали бўлади, деб хисоблаш лозим. Шлак-портландцементни тез-тез музлаб-эриб ва намланиб куриб турадиган конструксияларга ишлатиш тавсия килинмайди. Қурилишда активлиги жиҳатидан тенг портландцементга қараганда шлак- портландцемент ишлатиш (клинкердан оз сарфланиши сабабли) иктисодий жиҳатдан жуда фойдалидир. Оҳак-шлак цемент – бу куритилган донадор домна шлаги ва оҳакни бирга туйиб ёки алохида-алохида майда порошок холигача туйилган шлак билан оҳакни қуруқлигича яхшилаб аралаштириб тайёрланадиган гидравлик боғловчи моддалар. Оҳак оғирлиги бўйича 10 дан 30% гача бўлади. Тишлашиш ва қотиш муддатларини керагича узгартириш учун аралашмага гипс қўшилади. Цементда калсий сулфатидан 5% гача бўлиши мумкин. Технологик жараён. Оҳак-шлак цемент олиш технологик жараёни шлак- портландцементникига жуда ухшайди (тайёр клинкер ишлатилса). Асосий фарқи шундаки, портландцемент клинкер урнига оҳак қўшилади. Оҳак- шлак цемент ишлатилаётганда оҳак-пушонка, шунингдек, кайнама оҳак ҳам ишлатилиши мумкин. Қотиши. Оҳак-шлакли цемент тишлашиш ва котаётганда жуда кам иссик ажратади. Баъзи яхлит бетон иншоотлар кураётганда бу жуда кул келади. Бирок оҳак- шлак цемент унчалик катта бўлмаган мусбат температураларда (камида +8о) жуда секин котади ва манфий температураларда эса амалда котмайди. Шунинг учун бетоннинг ташкил этувчиларини албатта иситиш, ёткизилган бетонни (куз-киш шароитларида ишлатилаётганда) бекитиб куйиш керак бўлади. Оҳак-шлак цемент ҳам нормал ҳароратда нисбатан секин котади, бу жараённи тезлатиш учун қоришма ва бетонларни юқори ҳароратда намиктириш (буглаш, электр токида иситиш ва х.к.) зарур.
Хоссалари. Оҳак-шлак цемент уч маркада чикарилади: 50, 100 ва 150. Бу цементда калсий оксиди кам (40 – 50% гача) бўлгани сабабли (портландцементда 60 – 66%) оҳак-шлак цемент юмшоқ чучук ва баъзи минераллашган сувларнинг бузиб юборгудек таъсирига карши жуда яхши чидайди. Бу қурилишда кўп марта тасдикланган. Шу сабабли ер ва сув остида куриладиган бир катор конструксияларни ишлашда оҳак-шлак цементдан фойдаланиш айниқса яхши фойда беради. Оҳак-шлак цемент гишт-тош териш ва сувоқ учун зарур қурилишбоп қоришмалар тайёрлашда, паст маркали енгил бетон, шунингдек 50 – 100 маркали одатдаги бетонлар, жумладан, гидротехник иншоотларнинг айрим қисмлари, бино ва машина пойдеворларини ишлашда кулланилади. Оҳак-шлак цемент кўп марталаб навбатма-навбат сув ва муз таъсирида бўлиб турадиган, ёки куриб, намланиб турадиган конструксияларда ишлатилмайди.Бундай гидравлик богловчи модда (цементни) сулфатли сувга нихоятда чидамли киладиган муайян минералогик таркибдаги портландцемент клинкерини майда туйиш натижасида хосил булади.Цементнинг тишлашиш муддатларини керагича узгартириб туриш учун туяётганда цементга СО3 микдорининг 3% дан ошмайдиган кисмича гипс кушишга юл куйилади, сувга чидамлилигини ошириш учун 15% гача гидравлик кушилмалар солинади.Юқорида айтиб утилганидек, одатдаги портландцементнинг сулфатли сувда коррозияланишига асосий сабаб уч калсийли гидроалюминатнинг сувда эриган гипс билан узаро таъсир этишишидадир. Натижада калсий гидросулфоалюминати («цемент батсилла») хосил булади. У цемент тош ковакларида кресталланиб, тошни бузиб юборишга интилади. Демак, клинкерда C3А минерал юк булса,сцемент сулфат агрессиясига бардош бера олади. Лекин клинкерда бутунлай С3А булмаслиги хам мумкин эмас, чунки бу холда, юкорида айтилганидек, цементнинг котиши нихоятда секинлашиб кетади. Шунинг учун хам сульфатга чидамли портландцемент клинкерида оз булсада, лекин C3А албатта булади. Аммо 5% дан ошмаслиги лозим. Клинкерда С3А дан маълум даражадагина булганида гил - тупрок модул
Ал2О3 /Фе2О3 микдори камида 0,7 булиши лозим.
Сулфатга чидамли портландцемент 300; 400 ва 500 маркаларда ишлаб чикарилади.Сулфатга чидамли портландцемент сульфатли сувларга нихоятда чидамли булиши билан бирга совукка жуда яхши чидайдиган ва дам намланиб, дам куриб туриш шароитларига яхши бардош бера оладиган бетон ишлашга имкон тугдиради. Шунинг учун хам у такрор-такрор намланиб-куриб ёки музлаб-эриб туриш вактида сулфатли сувлар таъсирида буладиган бетон ва темирбетон конструксиялар ишлаб чикаришда кулланиб келинмокда.
Бетон нихоятда совуққа ва коррозияга чидамли булиши талаб килинган холларда йигма бетон ва темирбетон конструксиялар ишлаб чикаришда сулфатга чидамли портланцемент ишлатилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет