ҳинд океани минтақасида интеграция жараёнлари
ҳинд океани мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси.
Бу ассоциация пайдо бўлганига сал кам икки йил бўлди. 1997 йил 7 мартда Маврикий республикасининг пойтахти Порт-Луи шаҳрида ҳинд океани мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси тузилганлиги эълон қилинди. Янги ташкилотнинг хартияси ва ҳаракат дастури қабул қилинган эди.Унинг мақсад ва вазифалари белгилаб олинди.
ҳозирги пайтда ассоциация аъзолари қуйидагилардан иборат: Австрия, ҳиндистон,Кения,Маврикий,Оман,Сингапур, Жанубий Африка Республикаси, шунингдек, Индонезия, Яман, Мадагаскар, Малайзия, Мозамбик, Танзания ва Шри-Ланка.
Қатор мамлакатлар, шу жумладан Миср, Таиланд ва Франция бу ташкилотга аъзо бўлиш, Япония эса унда кузатувчилик мақомини олиш учун ариза бердилар.
Мазкур ташкилот ўзининг амалий фаолияти ва ташкилий жиҳатидан шаклланишига Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги тажрибасига суянишни мўлжаллаган бўлиб, у “жануб” деб аталмиш мамлакатлар учун жаҳон халқаро муносабатларида “шимол”нинг ҳозир мавжуд бўлган якка ҳокимлигига қарши тура оладиган тузилмани барпо этиш йўлидаги дастлабки уринишларидан биридир.
Бугунги дунё уч қутбга бўлинган бўлиб, унда Европа Иттифоқи, Шимолий Америка эркин савдо зонаси ҳақидаги шартнома ва Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигидан иборат учта қудратли блок фаолият кўрсатмоқда, жаҳон иқтисодий айрибошлашларнинг 80%и шулар ҳисобига тўғри келади.
Африка ва ҳинд океани минтақасида бу жараёнлар ҳозирча унчалик сезилмайди
Ваҳоланки, ер юзи аҳолисининг 20 - 25%и шу минтақада яшайди. Унда жойлашган мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо ялпи савдонинг 20%дан сал кўпроғини ташкил этмоқда.
1993 йилги маълумотларга кўра, жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг 6,3 %игина шу минтақа давлатларига тўғри келган, минтақанинг жаҳон савдосидаги салмоғи эса, 10,7 % дан ошмаган.Осиё Тинч океани ҳамкорлигига (АҚШ ва Япониядан ташқари) ҳос бўлган ўша кўрсаткичлар шу тартибда 10,8 ва 21,8 %ни ташкил этади.
ҳинд океани мамлакатлари минтақавий ҳамкорлик ассоциациясининг ривожланиш тарихи.
ҳинд океанида жойлашган давлатларнинг жаҳон иқтисодий тизимида тутган ўрни асосан иккита омил билан белгиланади.
Биринчидан, бу ерда фойдали қазилмаларнинг жуда бой заҳиралари жойлашган. Форс кўрфазининг нефть - газ хавзаси дунёдаги саноати ривожланаётган давлатларнинг аксарияти учун асосий нефть ва газ манбаи ҳисобланади.
Бу минтақа олтин, олмос, қалай қазиб чиқариш, шунингдек, каучук олиш, чой, кофе, шоли, пахта, мойли ва кўплаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда етакчи ўринларни эгаллаб турибди.
Иккинчидан, қитъалараро энг муҳим транспорт йўллари ҳинд океани орқали ўтади.
Европа ва Австралияда истеъмол қилинадиган нефтнинг 50%и, Япония харид қиладиган нефтнинг 98%и ва Африка мамлакатлари харид қиладиган нефтнинг 75 %и ҳинд океани орқали етказиб берилади.
ўзига қарашли саноат базасини мустаҳкамлаш заруратидан бозорга мол чиқариш, шунингдек, замонавий транспорт инфраструктурасини ҳосил қилиш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда минтақа давлатлари янада мустаҳкамроқ иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга бел боғладилар.
Бироқ ҳинд океани мамлакатлари ҳамкорлик ассоциациясини ташкил этиш ғояси бирданига пайдо бўлгани йўқ.
ҳинд океани далвтларининг долзарб вазифаларини биргаликда ҳал этишга бўлган саъй ҳаракати натижасида аввало баъзи суб минтақалар доирасидаги давлатлар ўртасида алоқалар мустаҳкамланди.
ҳинд океани доирасида қуйидаги ташкилотлар шаклланди ва бир хил мувафақият билан фаолият кўрсатмоқда:
-Жануби - Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси;
-Жанубий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлик ассоциацияси.
-Қатор Ғарбий Осиё давлатларини бирлаштирувчи Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ;
-Форс кўрфази араб давлатларининг ҳамкорлик кенгаши;
-ҳукуматлараро тараққиёт агентлиги, бунда асосан Африка Мўгузи давлатлари қатнашади;
-Шарқий ва Жанубий Осиё умумий бозори;
-Африка жануби мамлакатларини ривожлантириш ҳамжамияти;
-ҳинд океани бўйича комиссия, бунга океаннинг жануби-ғарб қисмидаги орол давлатлари бирлашган.
ҳинд океани хавзасидаги мамлакатларда янада кенгроқ даражада умумминтақавий ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни ўрнатиш ғояси аста-секин пайдо бўла бошлади.
ҳозирги пайтга келиб ҳинд океанидаги интеграция жараёнининг ташаббускор мамлакатлари ҳинд океани мамлакатлари ҳамкорлик ассоциацияси фаолиятининг барча жиҳатларини муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрган бўлишига қарамай, кўпгина масалалар ханузгача ҳал этилгани йўқ.
Достарыңызбен бөлісу: |