Абдуллаев Олимжон " Иқтисодий география ва экология"



бет8/15
Дата14.07.2016
өлшемі1.74 Mb.
#198434
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15

Таянч сўз ва иборалар.

6. Илмий - техника прогресси (ИТП). Илмий - техника инқилоби (ИТИ). Илмий - техника инқилобининг хусусияти. ИТИ ривожланишининг 2-йўли. ИТИ нинг ишлаб чиқаришдаги 6-йўналиши. ИТИ ва экологик муаммолар.


Такрорлаш учун саволлар.

Илмий - техника прогресси ва илмий - техника

инқилоби тушунчалари мохияти нимадан иборат?

Илмий-техника инқилобининг таркибий қисмларини тушунтириб беринг?

Илмий-техника салохияти тушунчаси ва уни бахолаш мезонларини тушунтириб беринг?

Илмий-техника инқилоби ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни аниқланг?

Илмий-техника инқилобининг ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштиришдаги таъсирини кўрсатинг?

Илмий-техника инқилобини дунё хўжалигига таъсирини айтиб беринг?

Илмий-техника инқилоби ва экологик муаммоларни тавсифланг?

7-БОБ. ДУНЁ ХЎЖАЛИГИ ВА УНИНГ ТАРМОҚ ТАРКИБИ.
Дунё хўжалиги.
Халқаро мехнат тақсимоти - дунё хўжалигининг моддий асоси. Дунё хўжалиги мохияти ва босқичлари.

Дунё мамлакатлари миллий хўжаликларини ягона жахон хўжалигига бирлаштириш асосида халқаро мехнат тақсимоти ётади (ХМТ). ХМТ-айрим мамлакатларнинг ўзлари учун қулай ва манфаатли, самарали бўлган табиий шароит ва ресурслар, ахолининг мехнат малакалари ва кўникмалари асосида айрим махсулотлар ёки уларнинг турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви ва бошқа мамлакатлар билан айирбошлашидир.

ХМТ-мамлакатларининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, ижтимоий-сиёсий тузимининг характеридан қатъий назар товарлар, хизматлар ва билимларнинг халқаро айрибошланиши, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, илмий-техник, савдо-сотиқ сохаларда ва бошқа хамкорликнинг объектив асосидир.

ХМТ мамлакатлар ичидаги ва улар ўртасидаги муносабатлар ривожланишининг қонуний натижаси ва ижтимоий мехнат тақсимотининг мантиқий давомидир.

ХМТини харакатлантирувчи куч ва уни рағбатлантирувчи омил мамлакатларнинг унда иштирок этишдан кўзланган мақсади, манфаатлари ва вазифалари иқтисодий фойда олишга қаратилганлигидир. Бу фаоляит халқаро миқёсида қиймат қонунига амал қилишда кўринади. Қиймат қонуни товар ишлаб чиқариш шароитида ХМТ афзалликларидан фойдаланишга ундайди.
Хар қандай ижтимоий-иқтисодий шароитда қиймат ишлаб чиқариш харажатлари, мехнатга хақ тўлаш ва қўшилган қийматдан иборат бўлади. Барча бозорга тушаётган товарлар байналминал қийматнинг ёки халқаро нархларнинг шаклланишида иштирок этади. Товарлар халқаро бозорлар қонуниятларига мос мутаносибликда, жумладан қиймат қонуни асосида алмаштирилади. Бунда эришиладиган иқтисодий самара вақтнинг тежалишида ва мехнат унумдорлигининг ўсишида намоён бўлади.

ХМТ да хар бир мамлакат миллий иқтисодиётнинг тутган ўрни қуйидагиларга боғлиқ:

а) иқтисодий - географик холати (геостратегик мавкеи);

б) агроиқлимий шарт-шароитлар;

в) табиий ресурслари - фойдали қазилмалар билан таъминланганлик даражаси;

г) халқнинг, миллатнинг мехнат анъаналари, маълум ишлаб чиқариш турлари ва хизматларга, кўникмаларга эгалиги;

д) мамлакатнинг иқтисодий-тарихий ривожланиш хусусиятлари;

е) ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси;

ж) мехнат ресурсларининг сифат таркиби, касбий ва маданий интелектуал даражаси, янги касб ва хунарларнинг ўзлаштириш имкониятлари каби бир қатор иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар.

ХМТ ининг мамлакатлар учун манфаатли томонлари:

халқаро айрбошлашнинг қулай шароитларида экспорт қилинаётган товарлар ва хизматларнинг байналминал ва миллий қийматлари ўртасидаги ижобий фарққа эришиш;

арзон импорт товарлар ва хизматлар эвазига миллий товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлардан воз кечиш.


Дунё хўжалигининг мохияти ва босқичлари. Дунё хўжалигининг ривожланиши инсоният тараққиёти билан чамбарчас боғлиқдир.

Буюк географик кашфиётлар, Осиё ва Европа мамлакатлари ўртасида савдо-сотиқнинг ривожланиши халқаро савдонинг минтақавий марказлари, сўнгра халқаро савдо ва халқаро бозорнинг шаклланишига, транспортнинг айниқса, денгиз транспортининг ривожланиши, XVIII аср охири ва XIX асрда Европада ва АҚШ да йирик машиналашган ишлаб чиқариш тизими (“саноат инқилоби”) дунё хўжалигининг шаклланишига олиб келди. XIXаср охири ХХ аср бошларида йирик саноат индустрияси, транспорт ва халқаро бозор негизида-дунё хўжалиги юзага келди.

Дунё хўжалиги - миллий хўжаликларнинг умумлашмаси бўлиб - барқарор суръатда ривожланиб бораётган, бозор иқтисодиётининг объектив қонунларига буйсунган холда халқаро алоқаларнинг ўсиб бориши билан биргаликда ўзига хос қарама-қаршиликларга хам эга бўлган яхлит хўжалик тизимидир.

Дунё хўжалигининг иқтисодий-геграфик модели босқичма-босқич мураккаблашиб бормоқда. Aгар XIX аср охирида “Евромарказ” асосий ўрин тутса, ХХ аср бошларида иккинчи халқаро марказ - АҚШ, ХХ аср 50-йилларида янги халқаро марказлар СССР ва Япония, сўнгра - Хитой, Хиндистон, нефтни экспорт қилувчи Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Канада, Австралия, Бразилия, ХХ асрнинг 80-йилларида эса янги индустриал мамлакатлар ёки “Осиё йўлбарслари” - Корея Республикаси, Тайван, Гонконг ва Сингапур юзага келди ва кўп марказлилик шаклланди хамда барқарор ривожланиб бормоқда.

Яқингача дунё хўжалиги ички тизимда тўртта “қутб” - капиталистик Ғарб ва Социалистик Шарқ “бой” Шимол ва “камбағал” Жануб мавжуд эди. Хозир хам Шимол ва Жануб ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш фарқлари, ёки “марказ” ва “чекка ўлка” лар ўртасидаги фарқлар асосий қарама-қаршиликларни ифодалайди. чунки, 90-йилларда дунё хўжалигининг “чекка” худудларига халқаро ялпи ички махсулотларнинг 15 %, 30 % саноат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари, ёки ахоли жон бошига ўртача 1 минг дол ялпи ички махсулот тўғри келса, иқтисодий ривожланган мамлакатларда ахоли жон бошига ўртача 15 минг дол. ортиқ ялпи ички махсулот тўғри келган.

Дунё хўжалигининг ривожланиши. Замонавий дунё хўжалиги биринчи саноат инқилоби давридан бошлаб шакллана бошлади. Товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши маълум мамлакатларнинг ва худудларнинг у ёки бу махсулотни ишлаб чиқаришга “ихтисослашуви”, “мехнатнинг географик тақсимоти”ни хамда махсулотларни халқаро айирбошлаш заруриятини юзага келтирди.

Алохида даврларда техник янгиликлардан фойдаланиш вақтининг турлича бўлганлиги, ички ва дунё бозорида нархларнинг тебраниб туриши хамда ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари саналмиш ер, мехнат ва капитал ўртасидаги мутаносибликнинг ўзгариб туриши, дунё иқтисодиётида - миллий хўжаликлар ва тармоқ таркиблари ривожланишининг даврий характерга эга бўлишини келтириб чиқаради.

Ривожланиш даврлари XIX асрнинг бошларида яъни биринчи саноат инқилобидан кейинроқ назарий ва амалий жихатдан асослана бошланди. Капитализмнинг даврий бўхронлари назарияси биринчилардан бўлиб К.Маркс томонидан ишлаб чиқилди, унинг фикрича ушбу бўхронларнинг асосий сабаби ишлаб чиқаришнинг асосий фондлари (жихозлар) нинг алмаштириш мухлати билан боғлиқдир. Кейинчалик ортиқча ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўхронларнинг тадқиқ этишга багишланган илмий асарлар кўплаб эълон қилинди.

Бирок дунё хўжалигининг узоқ муддатли ривожланиши шкаласидаги ўрнини аниқлашда 1892-1928 йилларда рус иқтисодчиси Кондратьев Н.Д. томонидан биринчи марта катта босқичлар назарияси “узун тўлқин”лар таклиф этилди. Кейинчалик бу назария янада ривожлантирилди ва қисман дунё хўжалиги тадқиқотларида кенг қўлланилмоқда.

Кондратьев Н.Д. назарияси ва бошқа қатор тадқиқотлар асосида дунё хўжалиги ривожланишида 3 та катта босқични - индустриялашгача бўлган ривожланиш, индустриялаш босқичи, индустриялашдан кейинги ривожланиш босқичини, учта - биринчи, иккинчи ва учинчи саноат инқилобларини хамда “узун тўлқинлар” даврларини, яъни Кондратьев Н.Д. белгилаган беш даврни кўрсатиб ўтиш мумкин.

Хунармандчилик ва мануфактура ишлаб чиқариши хукмронлик қилган индустриялашгача бўлган босқични бошлангич давр деб аталади.

Тўртта “узун тўлқин” га тенг келувчи биринчи ва иккинчи саноат инқилоблари даврида қуйидагилар етакчи мавқега эга бўлдилар.

биринчи даврда - тикувчилик ва хунармандчилик;

иккинчи даврда - кўмир ишлаб чиқариш, қора металларни эритиш, тикувчилик;

учинчи даврда - металлургия, химия ва оғир машинасозлик;

тўртинчи даврда - автомобилсозлик, электроника, органиқ химия, машинасозликнинг турли тармоқлари.

Ушбу тўрт давр индустриялаш босқичига тўғри келади.

бешинчи давр эса ривожланган давлатларда индустриялашдан кейинги ривожланиш босқичига тўғри келади ва учинчи саноат инқилобини англатади. Ушбу даврда электроника, лазер техникаси, мураккаб химия, биотехнология ва ген инжинерияси каби тармоқлар етакчи мавкега эга бўлишди.

Хар бир босқич, саноат инқилоби ва Кондратьев Н.Д. даврларининг бошланиш ва тугалланиш вақти кескин белгилаб қўйилмайди. Ушбу масалади илмий-техник прогресснинг тезлашувидан келиб чикувчи ноаъанавий ёндашув мухим ахамиятга эгадир. Ушбу ёндашувга асосан Ғарбий Европанинг ривожланган давлатларида бу даврларни қуйидагича белгилаш мумкин.

Биринчи давр - 1770-1830 йиллар;

Иккинчи давр - 1830-1880 йиллар;

Учинчи давр - 1880-1930 йиллар;

Туртинчи давр - 1930-1970 йиллар;

Бешинчи давр - 1970 йилдан хозирги давргача.

Хар бир давр учун ўзининг ўртача ахоли жон бошига тўғри келадиган даромади (ўзгармас нархлар билан), “технологик нарвон” поғоналари хамда ишлаб чиқаришнинг ташкилий шакллари хосдир. (2-жадвал). Масалан, бошланғич давр учун (ахоли жон бошига 50-80 АҚШ долл. (1960 йил курси бўйича) тўғри келган.

Кондратьев Н.Д. фикрича “узун тўлқинлар” эндоген характерга эга, яъни у бозор иқтисодиёти хўжалигига хос бўлиб, ушбу хўжаликнинг ўз - ўзини тартибга солиши учун шароит яратади. Ривожланишдаги кўтарилиш ва пасайиш даврлари табиий холдир, уларни олдиндан башорат қилиш мумкин хамда уларга мослашиш ва ушбу босқичларни ташқи таъсир, яъни давлат томонидан бошқариш йўли билан тартибга солиш мумкин. Мазкур механизмнинг бир кўриниши сифатида 30-йилларда Ж.Кейнс томонидан таклиф этилган ва 1929-1933 йиллардаги капитализм бўхронидан сўнг қўлланилган ссуда фоизи ставкалари ёрдамида тартибга солиш услубини кўрсатиш мумкин.

Кондратьев Н.Д. фикрича, тахминан 40-50 йил давом этадиган “узун тўлқинлар” нинг моддий сабаблари “капиталнинг асосий неъматлари” нинг ўзгариб туриши билан боғлиқдир. Ушбу ўзгаришлардан узоқ, муддатли иқтисодий мутаносибликни бузувчи хамда нисбатан осойишта эволюцион ва экстенсив ривожланиш босқичларини, революцион ва интенсив ривожланиш босқичлари билан алмаштирувчи илмий-техника тараққиёти (прогресси) алохида роль ўйнайди.

Революцион босқичларнинг бошланиши дунё хўжалигининг энергетик, техник ва ишлаб чиқариш асоси хамда худудий тармоқ таркиби ва ташкилий тузилмасини кескин ўзгартиришга шароит яратувчи янгиликлар мажмуасини жорий этиш билан боғлиқдир. Кондратьев Н.Д. назарияси, бошқа тадқиқотчиларнинг гипотезаларидан фарқ қилиб, янги “туртки” бошланишини билдирувчи ички ва ташқи омиллар мутаносиблиги мавжудлигига эътиборини каратади.

Янги тўлқин экстенсив босқичда кенг тарқалган технологияларнинг маънавий эскириши сабабли унинг ривожланиш чуккисига эришилган вақтидан бошланади. Капиталнинг тўпланиши унинг нисбатан қадрсизланишига олиб келади. Ссуда фоизлари ва фойда меъёрлари шу даражада пасаядики, бу хол янги техника ва технологияга таваккалига инвестиция солишнинг самарлилигини таъминлайди.

Катта хажмдаги янги қурилишлар кўлами янги корхоналарнинг ишга тушиши, янги тармоқларнинг юзага келиши, бозорларда янги махсулотларни пайдо бўлиши ва бошқалар кўтарилиш босқичи бошланганлигидан далолат беради. Кўтарилиш жараёни ўзининг юқори босқичига ётгандан сўнг капитал ва янгиликларнинг тадбик қилиш захиралари тугайди ва экстенсив ривожланиш босқичи бошланади.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, Кондратьев Н.Д фикрича инсоният хаётида даромад, қўл мехнати ва мануфактура мухим ахамиятга эга (2-жадвал)

Биринчи давр учун - ахоли жон бошига 80-200 АҚШ долл.даромад, механизация, эркин рақобат ва хусусий фирмалар;

Иккинчи давр учун - ахоли жон бошига 200-700 АҚШ долл. даромад ишлаб чиқаришни механизациялаштиришнинг давом этиши ва монополизм;

Тўртинчи давр учун - ахоли жон бошиа 2000-4000 АҚШ долл. даромад ишлаб чиқаришда юқоридаги жараёнларнинг давом этиши ва давлат монополистик бирлашмаларининг ривожланиши;

Бешинчи давр учун - ахоли жон бошига 4000-20000 АҚШ долл. даромад, мўтассил автоматлаштириш, трансмиллий компаниялар ва кичик фирмаларнинг бирикуви хосдир.

Аста-секин кескин рақобат курашлари остида, юксалиш ва бўхронлар шароитида миллий ва халқаро махсулотлар ва фондлар биржалари тизими шаклланди, бусиз йирик кўламдаги халқаро савдони иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли сифатида акционерлик жамиятларини ташкил этиш ва капитални жалб этиш асло мумкин эмас. Миллий хўжаликларнинг турли суръатларда ривожланиши ва умумий ривожланишдаги хар хил суръатлар мавжудлиги қонунияти Кондратьев Н.Д. даврларининг турли мамлакат ва худудларда “капитализмнинг нотекис ривожланиши” га мос тарзда кечишда яққол намоён бўлди ва дунё хўжалиги тизимида бу турлича назарий ва эмпирик тадқиқотлар объектига айланди.

Умуман олганда алохида мамлакат ёки худудлар ривожланишнинг муайян босқичи ёки даврини бошдан кечираётганлигини аниқлаш учун ахолининг тармоқлар бўйича бандлиги статистикаси тахлил этилади. Энг яққол кўрсаткич - бу миллий хўжаликнинг бирламчи, иккиламчи, учламчи, туртламчи секторларида иш билан машгул бўлган ахоли сонининг мўтаносиблигидир. Масалан, бирламчи сектор қишлоқ хўжалиги ва қазиб олиш саноатида иқтисодий ривожланган мамлакатларда 2-8 % ахоли банд, холос.


2-жадвал

Дунё хўжалигининг ривожланиш босқичлари.

Кундаланг жадвал тушади.

Бирламчи сектордаги иш билан машғул ахоли сонининг қисқаришивунинг бархам топишини билдирмайди, зеро иқтисодий ривожланган мамлакатларда ушбу сектор ишлаб чиқариш хажми ва жахон бозорларига махсулот етказиб бериш хажми жихатидан етакчи мавкеини эгаллайди. Аграр секторда ишловчилар сонининг қисқариши энг аввало самарали технологияларнинг қўлланилиши, ўсимликларни химоялаш воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, иш билан банд ахолининг асосий қисми агробизнеснинг бошқа сохалари саналмиш илмий-тадқиқот, маслахат хизмати, сақлаш ва қайта ишлаш, маркетинг ва х.к.да хизмат қилишади.

Ривожланган давлатлардаги илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари хажми дунё хўжалигининг динамикасини белгилайди. Ташкилий жихатдан эса халқаро мехнат тақсимоти кўпроқ ТМК лар мажмуаси билан боғлиқдир. 1980 йилларда махсулот айирбошлашнинг 2/3 қисми айнан ТМК ларга тўғри келди шу билан бирга ушбу айрибошлашнинг 1/3 қисми ТМК ларнинг турли мамлакатларида жойлашган филиаллари ўртасидаги алоқалари хиссасига тўғри келди. Замонавий дунё хўжалиги тизимининг шаклланиши кўп босқичли жараён бўлиб кўп укладли хўжаликларнинг сақланиб қолиши ва дунё мамлакатлари ривожланишнинг турли босқичларида булишлари асосида амалга ошади.

Дунё хўжалигининг мухим қирраларидан бири норасмий сектор бўлиб ушбу сектор дунёнинг кўплаб давлатларида кенг ёйилгандир. Ушбу сектор фаолиятнинг турли хиллари, шу жумладан махсулот ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа хизматлар кўрсатиш билан мавжуд юридик ва солиқ тартиботлари чегарасидан чиққан холда шуғулланади.

Норасмий секторнинг асосий қисмини қонун томонидан тақиқланган махсулотларни ишлаб чиқариш ва хизмат турларини кўрсатиш, жумладан наркобизнес, парнобизнес, қурол-яроғ, валюта ва қимматбахо металларни ноқонуний равишда сотиш ташкил этади. Фаолиятнинг ушбу турлари “қора бозор” нинг пайдо бўлишига шароит яратади. Умуман норасмий сектор хиссасига айрим маълумотларга қараганда халқаро ялпи махсулотнинг 20 % га қадар қисми тўғри келади.

Шу тариқа, дунё хўжалигининг хозирги замон глобал географик тизими учун турли босқичлилик холати хосдир, яъни дунёнинг кўплаб мамлакатлари бир вақтнинг ўзида ривожланишнинг турли босқичларини пост индустриал, индустриал ва индустрлаштиришгача ва Кондратьевнинг “беш” узун тўлқинлари даврларини бошдан кечирмоқдалар. Айнан, ушбу холат дунё хўжалигини макон жихатидан ўзини ташкил этиш кобилиятига эга эканлигини билдиради. Иқтисодий жихатдан ривожланган мамлакатларнинг постиндустриал босқичига ўтишлари олдинги даврлардаги тармоқларнинг силжиши - яъни қазиб олиш ва қайта ишлаш саноатининг кўплаб тармоқларини индустирлаш босқичи бошланган мамлакатлар ва худудларга кучиб ўтиш жараёнлари билан боғлиқдир.

Миллий хўжаликларнинг жахон хўжалигига кушилиш жараёни босқичлари. Дунё хўжалиги жуда мураккаб тизим бўлиб, унинг таркиби кўплаб элементлардан (тизимлар) иборат. Бу тизимнинг асосини халқаро ва айрим миллий давлатлар доирасида моддий ишлаб чиқариш ва маънавиятнинг истеъмоли, тақсимланиши ва айрбошлаши ташкил этади. Бу босқичларнинг хар бири хам халқаро (глобал) хам мамлакатлар доирасида ўзининг роли ва ўрни билан дунё хўжалик тизимининг фаолиятига турлича таъсир қилади.

Миллий хўжалик мажмуалари дунё хўжалиги тизимининг зарурий бўлаклари хисобланади. Бирок, ушбу холатни тадқиқ этишда халқаро мехнат тақсимотида иштирок этувчи хар бир ташкилот ёки муассаса хамда хар қандай тармоқ ёки фаолият турини ўзида мужассам этадиган ресурсларнинг мажмуасини назарда тутмоқ лозим. Хар бир хўжалик бирлиги фирма, саноат корхонаси, транспорт фирмаси, банк ва бошқалар ўз мамлакатларидаги маълум тармоқка хизмат кўрсатишлари, худудий ёки халқаро ахамиятга эга бўлишлари хамда халқаро савдо жараёнида иштирок этишлари лозим. Албатта, дунё бозорининг асосий қисми йирик бирлашмаларга тегишлидир, бирок ушбу қонуният эндиликда ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг нихоят катта хажмга эга бўлишини талаб этмайди. Бу нарса тармоқ тури ва такдим этилаётган махсулот ва хизматлар характери билан хам боғлиқдир.

Шунинг учун хозирги вақтда хўжалик фаолиятининг глобаллашуви шароитида дунё хўжалиги ўз таркибига иқтисодий фаолиятнинг барча турларини қамраб олади ва уларга бевосита ва билвосита таъсир ўтказади. Хозирги вақтда халқаро айирбошлашда фаол иштирок этувчи ва ўз фаолиятини ички бозор билан чеклаб қўйувчи фирмалар, компаниялар ва корхоналар орасида аниқ чегара ўтказиш қийиндир.

Натижада, макон иерархиясининг юқори поғоналарини дунё хўжалигининг худудий ва тармоқ тузилмаларидан иборат интеграцион бирлашмалар, миллий хўжалик мажмуалари, тармоқ ва тармоқлараро миллий корпорациялар ТМК эгаллашади. Ушбу тизимчалар таркибига шартли равишда бирламчи, иккиламчи, учламчи, туртламчи ва алохида тармоқлар ва фаолият турларини киргизиш мумкин.

Бирламчи тармоқга - анъанавий тарзда, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқ хўжалиги;

Иккиламчи тармоқга - қайта ишлаш саноати тармоқлари;

Учламчи тармоқга - транспорт ва хизмат кўрсатиш тармоқлари ;

Тўртламчи тармоқга - информацион фаолиятнинг янги турлари. Бошқарувда маълумотлар йиғиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш, банк - молия сохалари, маркетинг ва консалтинг хизматлари кабилар киради.

Фаолиятнинг ушбу турига эндиликда илмий-тадқиқотлар ва тажриба конструкторлик тадқиқотлари юксак технологиянинг тадбик этиш ва илмталаб ишлаб чиқариш ва фаолиятининг бошқа турлари хам киритилмоқда.

Дунё хўжалигининг фаолият кўрсатишида асосий рол ўйновчи учта географик иқтисодий ва информацион маконлар доирасида фаолият кўрсатувчи тизимлар мухим ахамиятга эга.



Географик макон - бу замонавий алоқа ва транспорт турлари бўлиб бусиз бирорта иқтисодий марказ фаолият кўрсата олмайди. Хозирги пайтда дунёда алоқанинг барча турлари - халқаро, миллий ва махаллий темир йўл, автомобиль, дарё, денгиз, хаво транспорти , қувур транспорти ва ЭУЛ11 йўлга қўйилган. Алоқа йўлдошлари ва замонавий қабул системалари ёрдамида ер юзининг хохлаган нуктаси билан алоқа ўрнатиш имконияти яратилди. Юк ташувчи ва йўловчи ташиш транспортлари турли хил юклар ва йўловчиларни исталган жойга етказиб бориш имкониятига эгадир. Транспорт ва алоқа тизимчаси (подсистемаси) нинг ташкилий шакллари авиакомпаниялар, сув транспорти фирмалари, темир йўл компаниялари, алоқа тизимлари бўлиб, уларнинг фаолияти халқаро шартномалар мажмуаси асосида тартибга солиб борилади.

Иқтисодий макон - тизим ташкил этувчи вазифасини дунё молия муассасалари амалга оширади. Улар ўртасида қуйидагилар етакчи мавқега эгадирлар. Жахон банки, Халқаро Валюта фонди, халқаро савдо ташкилотига айлантирилган таърифлар ва савдо бўйича Бош шартнома - хозирги ХСТ хамда АҚШ (федерал резерв тизими) Буюк Британия, Франция, ГФР ва Япония марказий банкларидир. Айнан ушбу ташкилотлар “олтин стандартлар” дан воз кечилганидан сўнг молиявий хисоб-китобнинг асоси саналмиш АҚШ доллари, фунт-стерлинг, франк, Германия маркаси ва иена каби валталарнинг роли ва мавқеини таъмин этади. XXI аср бошланиши билан ушбу вазифаларни Европа Иттифоқининг ягона валютаси саналмиш “евро” муваффақиятли бажариши мумкин. Дунё молиявий тизимининг мунтазам фаолият курсатишда “халқаро сейф” Швецария банклари концорциуми ва Англиянинг “Ллойд” компанияси каби йирик сугўрта компанияларининг хам хизмати бекиёсдир.
Қатор тадқиқотчиларнинг фикрларича, дунё хўжалигини шакллантиришда информация макон - яъни хулк-атвор стереотиплари, ғоялар ва инсоннинг маънавий хаётининг бошқа қирралари каби қадриятлар тизими хам етакчи мавкега эга бўлмоқда. Ушбу муаммолар фалсафа, жамиятшунослик, рухиятшунослик, маданиятшунослик каби фанлар томонидан етарлича ўрганилган бўлсада, бироқ уларнинг дунё тараққиёти хамда дунё хўжалиги худудий - тармоқ тузилмасини фаолият кўрсатишдаги ролини хар томонлама аниқлаш алохида эътибор беришни тақозо қилади.

Дунё хўжалигининг информацион маконида интеграцион ролни энг аввало истеъмол жамияти стереотиплари ўйнайди. Индустриаллашган жамиятнинг шаклланиш давридаёк оммавий ишлаб чиқариш ва “давлатнинг умумий фаровонлиги” (Гелбрейт) стереотипларининг фаол ривожланиши кўзатилди ва бу “истеъмол обру - эътибори”дан бошлаб ишлаб чиқаришни гуркираб ривожланиши бозорларни махсулотлар айниқса узоқ муддат фойдаланиладиган махсулотлар билан тўлиб тошиши кузатилди.

Кейинчалик иқтисодий ривожланган давлатларнинг ўртамиёна қатламини эхтиёж даражасига ва таркибига эриши кўплаб мамлакатлар ахолисининг асосий мақсадларига айланди. Бу холат биринчи марта 1940 йиллар охирларида Америка иқтисодчиси олими Ж.Дъзженберри томонидан асосланган “намойиш самараси” билан боғлиқдир. Даставвал матбуот воситалари орқали голливуд фильмларининг намойиш этилиши, кейинчалик эса телевизион сериаллар ва бошқа турдаги реклама махсулотларининг пайдо бўлиши ушбу устивор эхтиёжнинг шаклланиши ва ривожланишига катта имконият яратади.

“Талаб-таклиф” занжиридаги қайта алоқаларнинг қонуниятлари информацион маконнинг ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва истеъмол махсулотлари халқаро бозорларини ривожлантиришдаги ролини янада ортиради ва тармоқлараро алоқаларнинг мавжудлиги сабабли дунё хўжалигининг барча тармоқларини ривожланишига кучли туртки бўлди. Хозирги пайтда энг аввало катта харажатли реклама компаниялари хисобига бу жараён дунё хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантириш учун шароит яратди ва агар, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос “допинг” га айланди. Хозирги замонда хўжалик юритишнинг бирор бир тури бусиз фаолият кўрсата олмайди.

Шу тарика, иқтисодий манфаатлар нуқтаи назаридан ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган тизимчалар, элементлар ва оқимлар дунё хўжалигининг худудий - тармоқли тузилмага эга эканлигидан далолат беради. Ушбу тизимнинг ўта мураккаблиги ва юқори даражадаги ноаниқлиги дунё хўжалигининг хусусан, унинг энг нозик саналган молия-валюта тармоғини тартибга солиб турувчи турли - туман механизмларга эхтиёж сезилади. Шу билан бирга дунё хўжалигининг ривожланиши унинг шаклланишининг тарихий шарт-шароитлари ва ички қарам-каршиликлари билан боғлиқдир.

Дунё хўжалигининг ХХ асрда ривожланиш жараёнларини уч босқичга бўлиш мумкин.



Биринчи босқич - ХХ асрнинг 20-30 йиллари оралиғида бўлиб дунё хўжалигининг ривожланишида инқирозли жараёнлар билан ажралиб туради. Россиядаги 1917 йил воқеалари ва Ғарб мамлакатларининг иқтисодий қамали халқаро алоқаларнинг аввалги холатларини тиклай олмайди. Чуқур ижтимоий-иқтисодий инқироз дунё хўжалиги тизимидаги барча мамлакатларни қамраб олди ва иқтисодий алоқаларнинг беқарорлигини кучайтирди. Биринчи жахон уруши ва Буюк турғунлик даври барча бош мамлакатлар иқтисодиётига кучли таъсир кўрсатди.

Иккинчи босқич - ХХ асрнинг 40-80 йилларини ўз ичига олади ва халқаро иқтисодиётда тадбиркорлик капиталининг интенсив ўсиши билан характерланади. Бу босқичда иқтисодий ривожланган мамлакатлар дунё хўжалигининг ташкилий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларга катта таъсир кўрсатди. Ишлаб чиқариш алоқаларида трансмиллий корпорациялар (ТМК) - махсулот ишлаб чиқариш, унинг реализацияси, хисоб-китоби, кредитлаш тизимидан иборат байналминал (халқаро) ишлаб чиқариш мажмуаларини шакллантирадилар. Бу босқичда дунё хўжалигида мухим жараёнлар:

а) АҚШ нинг иқтисодий қудрати юксалди ва иккинчи жахон Ғарбий Европа мамлкатларига (Маршал режаси. 1951 йил) катта иқтисодий ёрдам кўрсатди;

б) Мустамлакачилик тузими емирилгандан сўнг бундай иқтисодий ёрдам суверен давлатларига қаратилди ва 90-йилларда дунё хўжалик тизимида ривожланаётган мамлакатлар гурухи юзага келди.

50-80 йилларда АҚШ иқтисодий ривожланиш даражасига бошқа саноати ривожланган мамлакатлар (ҒарбийЕвропа ва Япония) иқтисодий ривожланиш даражасининг яқинлашув жараёни бошланди.

Аммо, хар бир алохида мамлакат Америка иқтисодиётидаги ривожланиш даражасига етарли даражада яқинланаш олмади. Бу билан бирга АҚШ нинг иқтисодий устунлиги кўп томонлама тизимда янада кучайди.

70-80 йиллардаги жахон иқтисодиётидаги тараққиёт иқтисодий автаркия тенденциясини давом эттирмади. Аксинча, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришнинг барқарор жараёнлари юзага келди. Шундай қилиб, 60-80 йилларнинг 1-ярмида саноати ривожланган мамлакатларнинг экспорт квотаси камаймайди, аксинча, 11 % дан, 21 % гача ўсди, ривожланаётган мамлакатларда эса 18-20 % га ўсди.

Дунё хўжалигининг ривожланишидаги янги 3-босқич бошланиши ХХ асрнинг охирги 10 йиллигига тўғри келди. Бу даврда географик кенгликларни ўзлаштириш даражаси ўсди, иқтисодий ўзаро хамкорлик ва ўзаро боғлиқлик кучайди. Хозирги замон дунё хўжалиги бир хил булмай, ғоят турличадир. Унга ижтимоий таркиби, сиёсий тузилиши, ривожланиш даражаси турлича бўлган, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари, шунингдек, халқаро иқтисодий муносабатларда иштироки, кўлами, характери ва услублари хилма-хил мамлакатлар киради.

Жахон хўжалигида етакчи ўринни 7 саноати ривожланган мамлакатлар АҚШ, Япония, Канада, ГФР, Франция, Буюк Британия ва Италия эгаллайди. Саноати ривожланган мамлакатлар ўртасида улар хиссасига саноат ишлаб чиқаришнинг 80 % и ва жахон саноати ишлаб чиқаришнинг 60 % тўғри келади. Шунга мос равишда электроэнергия ишлаб чиқаришнинг 60-70 %, ялпи товар ва хизматлар экспортининг эса 50-60 % тўғри келади.


7.2. Дунё хўжалиги ва халқаро мехнат тақсимотидаги янги жараёнлар. 80-90 йилларда дунёда юз берган жуда катта иқтисодий-сиёсий-ижтимоий жараёнлар дунё хўжалигига, унинг сифат жихатларига кучли таъсир кўрсатди. Икки тузимнинг қарама-қаршилигининг бархам топиши Европада, қолаверса, бутун дунёда кучларнинг янги нисбатларига олиб келди. Натижада, дунёдаги бир-бирига боғлиқ муаммоларни хал қилиш мамлакатларнинг ривожланиш даражаси билангина эмас балки, ХМТ ва дунё хўжалигидаги иштироки билан характерланади. Даврнинг асосий хусусияти бу интеграциянинг умумлашуви - капитал ишлаб чиқариш ва мехнатни қамраб олганлигидир. Иқтисодий интеграция - турли миллий хўжаликларнинг байналминаллашуви бўлиб икки ва ундан ортиқ миллий хўжаликларнинг ягона хўжалик механизмини яратиш мақсадидаги яқинлашуви ва уйғунлашувидир.

Иқтисодий интеграция бир-бирига яқинлашаётан мамлакатлар хўжаликларнинг бир-бири билан боғлиқлиги асосида юзага келади ва сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа йўналишдаги муаммоларни хал қилиш воситаси, мавжуд табиий шарт-шароит ва ресурслардан оқилона фойдаланиш воситасидир. Интеграция мақсади - интеграцияланаётган мамлакатларнинг жахон бозорларидаги савдо-сотикда рақобатбардошлигини таъминлаш ва фойда олиш, замонавий илмий-техника ва технология ютуқларидан оқилона фойдланишини таъминлашдан иборатдир.

Иқтисодий интеграциянинг мухим шарти мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши даражаларининг нисбатан тенглиги ва бир-бири билан чегарадошлигидир (қўшнилиги). Иқтисодий интеграциянинг асосий хусусиятларидан бири - бу жараён дастлаб Европада (Европа иқтисодий хамжамияти (ЕИХ), Собиқ Ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгаши (СЭВ) бошланди ва кейинчалик бошқа минтақа ва мамлакатларни хам қамраб олди.

Интеграция жараёни, ривожланиш даражасига боғлиқ холда, бешта поғонага ажратилади: 1) эркин савдо минтақаси; 2) божхона иттифоқи; 3) умумий бозор; 4) валютавий-иқтисодий иттифоқ; 5) сиёсий иттифоқ.

Бу борада Европа иқтисодий хамкорлиги (ЕИХ) -Европа иттифоки намуна бўлиб хизмат қилади. Унинг интеграция сохасидаги тажрибасини бошқа минтақаларда хам қўллаш мумкин.

Хозирги вақтда дунёдаги кўплаб интгерация ассоциациялари ЕИХ тажрибасига амал қилган холда интеграциянинг беш поғонасига асосланиб иш олиб бормоқдалар. Эндиликда фақат поғонали интеграция моделига асосланган эркин савдо минтақалари (Лотин Америкаси эркин савдо ассоциацияси) ёки божхона иттифоқлари (Ғарбий Африка божхона Иттифоқи ва Марказий Африка иқтисодий-божхона иттифоқи) билан бир қаторда иқтисодий иттифоқлар хам ташкил этила бошланди (ЭКОВАС -1975 й).


Ғарбий Европада Европа Иттифоқи (ЕИ) 80-йилларнинг ўрталаридан бошлаб ягона бозор ташкил этишни максад қилиб қўйди ва Маастирх шартномасини тузиб, валютавий-иқтисодий иттифоққа ўтишнинг тартибини белгилаб олди. 1989 йилда Шимолий Африка, 1994 йилда Канада ва АҚШ ўртасида эркин савдо минтақаси ташкил этилди, унги Мексика кўшилиши натижасида эркин савдо ассоциацияси шаклланди. Осиё-Тинч океан минтақасида 1989 йилда Осиё-Тинч океан иқтисодий коорпорацияси (ОТИК) тузилди. Хозирда бу ассоциацияга Тинч океани хавзасининг 20 дан ортиқ мамлакати аъзо бўлиб, 2020 йилга бориб, унинг доирасида эркин савдо минтақасини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинган. Ундан аввалрок, 1992 йилда Жануби - Шарқий Осиё мамлакатлари ассоциациясига аъзо бўлган олти мамлакат 2008 йилгача эркин савдо ассоциациясини ташкил қилиш тўғрисида шартнома тузган эди.

Интеграция борасида Ўзбекистон хам мураккаб йўлни босиб ўтди. Чоризм даврида Ўзбекистон иқтисоди умумроссия ягона иқтисодининг таркибий қисми бўлган бўлса, Шўролар даврида Ўзбекистон иқтисоди-мустамлака иқтисоди сифатида Россия давлатига хизмат қилар эди. Шўролар даврида вазият янада мураккаблашди. Ўзбекистон иқтисоди янада махкамрок равишда Марказга бўйсиндирилиб, юртимиздан моддий бойликларни олиб кетилиши аввалгидан хам тезлашди, “ривожланган социализм” йилларида “Бутун иттифоқ ягона иқтисодий мажмуаси” ташкил қилинди. Буларнинг хаммаси мажбурий, зўравонларча интеграциянинг ёрқин мисолларидир. Холбуки, у ихтиёрий ўзаро, манфаатдорлик асосида ва табиий равишда амалга оширилиши керак.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, ўтмишдаги мажбурий интеграция ришталари узилди ва барбод бўлди. Энди мустақил давлатлар, ўзаро хамкорлик ва тенглик асосида, ихтиёрий интеграциянинг янги шакллари ва йўлларни қидира бошладилар. Ўтмишдагидан фарқ шундан иборатки, янги мустақил давлатлар билан хамдўстлиги доирасидагина эмас, балки бошқа “узоқ хориж” даги давлатлар хам иқтисодий алоқалар ўрнатиб, аста-секин бу алоқаларни кенгайтириб, мустахкамлай бошладилар. Аммо, иқтисодий интеграция, биринчи навбатда, МДХ доирасида кун тартибига қўйилмоқда. Чунки, бу ерда гап ўтмишда ўрнатилган иқтисодий алоқаларни янги асосда тузиш тўғрисида боради. МДХ ичида Ўзбекистон биринчи галда Марказий Осиё давлатлари - Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон - билан иқтисодий интеграция тўғрисида сўз олиб борди. Чунки, худуддаги давлатлар ўзаро иқтисодий, рухий тарихий, географик ва бошқа жихат билан боғланган. Катта истиқболга эга интеграцион жараён - 1994 йили Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган Марказий Осиё умумий бозорининг ривожланишидир. Ушбу шартномада минтақавий интеграцион алоқаларни кучайтириш бўйича қатор тадбирлар кўрсатиб ўтилган. Улар қаторига ёқилғи-энергетика мажмуини, транспорт ва ахборот тизимларини, минтақа сув хўжалик тизимини ривожлантиришнинг ягона дастурларини ишлаб чиқиш; умумминтақа эркин савдо худуди ва божхона иттифоқини ташкил этиш; банкларараро хисоб-китобларнинг самарали минтақавий тизимини яратиш; бюджет сиёсати, пул-кредит, валюта муносабатларида мутаносибликка эришиш; минтақа доирасида давлатлар иқтисодий қонунчилигини яқинлаштириш ва хуқуқий меъёрий актлар мувофиқлигига эришиш; кўшма корхоналар, молий-саноат гурухлари тузиш учун зарур шарт-шароит яратиш; ишлаб чиқариш кооперациясининг турли хил давлатлараро шаклларини амалга оширишни (кооперация, ассоциация, бирлашмалар ташкил этиш) киритиш мумкин ва бу тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилади.

Иқтисодий хаётда интеграция бир нечта йўналишларга эга.

Биринчи йўналиш: ишлаб чиқариш кучларининг байналминаллашуви ишлаб чиқариш воситалари ва технологик билимларни айирбошлаш, халқаро ихтисослашув ва кооперацион алоқалар негизида яхлит ишлаб чиқариш ва истеъмол тизими бўлиб, бу ишлаб чиқариш ресурслари халқаро моддий - материал, ахборотнинг халқаро умумлашуви, ташкилий-иқтисодий инфратузилмалардан иборат хамкорлик жараёнини ифодалайди.

Иккинчи йўналиш - ХМТ орқали байналминаллашув жараёни;

Учинчи йўналиш - анъанавий халқаро савдонинг хажми ва сифат жихатининг ўзгариши негизида иқтисодий хаётнинг байналминаллашувидир. Халқаро савдонинг вазифаси “товар-пул” оддий формуласидан, миллий ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат қилувчи чегаралардан чиқиб кетди ва натижада халқаро савдо таркиби хам ўзгарди.

Тўртинчи йўналиш - молия ва ишлаб чиқариш ресурс-ларининг халқаро алмашув тури мамлакатлар иқтисодий хаётининг яқинлашуви ва уйгунлашувига олиб келмокда. Бу жараён халқаро кредит ва хориж инвестициялари шаклида амалга оширилмоқда.

Бешинчи йўналиш - халқаро хамкорликда хизматлар кўрсатиш сохалари моддий ишлаб чиқариш сохаларига нисбатан тез ривожланиб бормоқда.

Олтинчи йўналиш - илмий техник билимларнинг халқаро алмашувининг тез ривожланишидир. Бу жараён халқаро интелектуал мехнат тақсимотининг шаклланишига, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларининг халқаро ихтисослашуви ва кооперациясига олиб келмоқда.

Еттинчи йўналиш - халқаро кўламда ишчи кучи интеграцияси ўсмоқда ва бу жараёнда Россия ва бошқа хамдўстлик мамлакатлари хам иштирок этмоқда хамда у иқтисодий хаётни байналминаллашувининг таркибий қисми бўлиб қолмоқда.

Саккизинчи йўналиш - халқаро миқёсда ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг байналминаллашуви табиий мухитга жиддий таъсир этмоқда ва бу сохада халқаро хамкорликни кун тартибига қўймокда (атроф-мухитни мухофаза қилиш, Дунё океанининг ва космосни, ривожланаётган мамлакатлардаги очлик ва саводсизликни бартараф этиш ва бошқалар).



7.3. Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви ва кооперация.

ХТМ ва халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви ва кооперация (ХИЧИК) бир-бирига боғлиқ ва ажралмас жараён бўлиб, мураккаб ва зиддиятли характерга эгадир. ХМТ халқаро кооперацияга нисбатан кенгрок иқтисодий тушунча бўлиб, халқаро кооперация ХМТ ининг шаклланишида мухим рол ўйнайди. Ўз вақтида ишлаб чиқаришнинг халқаро иктисослашуви кооперациянинг шаклланишига олиб келади. Шунинг учун хам халқаро ихтисослашув ва халқаро кооперация ХМТ нинг оддий шакли бўлибгина колмай, балки унинг мохиятини ифодаловчи жараёнлардир.

Ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви (ИЧХИ) мамлакатлар ўртасидаги мехнат тақсимотининг ўзига хос шакли бўлиб, миллий ишлаб чиқаришнинг табақаланиши асосида бир хил ишлаб чиқариш концентрацияси ва мехнатнинг умумлашуви, хамда алохида мустақил технологик жараёнларнинг мустақил ажралиб чиқиши, ички эхтиёжлардан юқори турган махсулотлар ишлаб чиқарувчи тармоқ ва кичик тармоқларнинг бўлиниши орқали ўзаро табақалашган миллий хўжалик мажмуаларини тўлдиришдир. Юқоридаги жараёнлар халқаро товар айирбошлаш, хизматлар ва илмий-техник билим ва ишланмалар (ноу-хау) айирбошлашни янада интенсивлашувига олиб келмокда.

ИЧХИ нинг асосий турлари предметлар (тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш), деталлар (махсулотлар қисми ёки компонентлар) ва технологик ёки босқичма-босқич (алохида операция ёки алохида технологик жараёнлар) ихтисослашувидир. ИЧХИ турли тарихий босқичларда барқарор ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Бунга ижтимоий ишлаб чиқаришдаги чуқур ўзгаришлар, истеъмолнинг халқаро таркибининг ўзгариб бориши ва ИТИ таъсири катта бўлмоқда.

30-йилларда дунё хўжалигида халқаро тармоқлараро ишлаб чиқариш ихтисослашувида бир тармоқ мажмуаси (ишлов берувчи саноат) бошқа тармоқ (қазиб берувчи тармоқ ёки қишлоқ хўжалиги) махсулотларига асосланган эди. 50-60 йилларда ИЧХИда биринчи тармоқлар (автомобилсозлик, самолётсозлик, пластмассалар ишлаб чиқариш, подшипниклар, радиоаппаратуралар ва бошқалар асосий ўринни эгалласа, 70-80 йилларда ИЧХИ да ички тармоқлараро ва истеъмол йўналишидаги махсулотлар кучайди.

Ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви ва кооперациясининг (ИЧХИК) миллий ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши ва халқаро товар айланмасининг барқарор ўсиш омили сифатидаги ахамияти катта. 70-80 йилларда машинасозлик махсулотлари халқаро савдосининг 40 % гачаси (60-йилларда 4 %) бутловчи махсулотлар хисобидан таъминланди, 60-90 йилларда иқтисодий ривожланган мамлакатларда машинасозлик саноатининг детал ва ўзеллари ва бошқа бутловчи махсулотлари халқаро савдоси 2 марта ўсди. Айниқса, машинасозлик саноатида барча турларга ихтисослашуви кучайди.

Бу жараён, биринчидан, конструктив хусусиятлар билан белгиланган яъни машиналар, жихозлар, механизмлар, кўплаб компонентлардан (агрегат, кисм, деталь) иборат бўлиб, ишлаб чиқариш ихтисослашувини тақозо қилади.

Иккинчидан, - машинасозлик мажмуаси ўзига хос микдор ва сифат хусусиятларига эга. Бу минглаб номдаги (60-йилларда 500-600 минг машина ва жихозлар, 90-йилларда 1 млн. дан ортиқ машина ва жихозлар), турли хажмдаги(якка, майда ва йирик серияли, поток оммавий ишлаб чиқариш) махсулотлар ишлаб чиқаришни ўз таркибига олди. Конструктив жихатдан мураккаб бўлганлиги учун ўнлаб ва юзлаб мамлакатларда минглаб корхоналар кооперациясини тақазо қилади.

Учинчидан, - машинасозлик саноатида ишлаб чикилаётган махсулотлар технологик хусусиятларга эгадир. Миллий бозор бу махсулотларни ишлаб чиқаришга торлик қилади.

Айни вақтда, “халқаро ихтисослашган тармоқ” ва “халқаро ихтисослашган махсулот” тушунчаларини фарқлаш лозим. Халқаро ихтисослашган тармоқ мамлакатларнинг халқаро ихтисослашувидаги характерини ифодалайди, унинг белгиси экспорт хиссасининг бошқа тармоқлардаги нисбатан юқорилиги ва ички тармоқлар ихтисослашуви хамда кооперациянинг ривожланганлигидир. Халқаро ихтисослашган махсулот ИЧХИК ва ишлаб чиқариш дастурларининг тақсимланиши тўғрисидаги икки ва кўп томонлама шартномалар асосидаги товарлардир (махсулотлардир).

Халқаро ихтисослашган тармоқ даражаси кўрчаткичларига нисбатан экспорт ихтисослашувига ихтисослашган тармоқ коээфициенти ва тармоқ ишлаб чиқаришнинг экспорт квотаси киради. Тармоқнинг экспорт ихтисослашуви қуйидаги формула билан аниқланади.

Э т

К0 = --------- (1)

Э ж

Бу ерда Э т - мамлакат экспортида товарнинг хиссаси (тармоқ товарларнинг умумлашмаси);

Э ж - жахон экспортида товарнинг хиссаси.

Тармоқ экспорт ихтисослашуви коэффициенти орқали тахминан мамлакатнинг халқаро тармоқлар ихтисослашуви даражасини (холатини) аниқлаш мумкин. Миллий экспорт таркибида аниқ товар ва товар гурухи хиссаси юқори бўлади, ёки аксинча жараён бўлиши мумкин. Экспорт квота эса миллий саноатнинг канчалик ташқи бозорга йўналтирилганлигини ёки ташқи бозордан ажралиб қолганлигини кўрсатади. Ишлаб чиқаришда экспорт квота хиссасининг ўсиши мамлакатнинг саноатида халқаро алоқаларнинг интенсивлашуви хорижий истеъмолчига қаратилгани ва халқаро ихтисослашган махсулотнинг рақобатбардошлигини яхшиланганлигидан далолат беради.

Халқаро ихтисослашган тармоқ экспорт махсулотларида ишлов берувчи тармоқ махсулотлари хиссасининг юқори бўлиши ижобий бахоланади. Экспорт махсулотларида қазиб берувчи саноат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари хиссасининг юқори бўлиши эса мамлакатнинг ХМТ даги роли пассив эканлигини ифодалайди.

Халқаро ишлаб чиқариш кооперациясининг (ХИЧК) объектив асоси ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши даражаси ва айни вақтда унинг тармоқларга, ишлаб чиқариш корхоналарга бўлинишидир. Тарихан қисқа муддатда ишлаб чиқаришнинг биринчи бўғини - корхона жиддий ўзгардики, бу ижтимоий (халқаро) мехнат тақсимотида ўз ифодасини топди. Корхона таркибида технологик жараёнлар босқичлари бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришнинг алохидалашуви ва уни қисман бошқа корхоналарга бериш билан саноат мехнат тақсимотида сифат ўзгаришлари юз беради. Бу эса кооперацион алоқаларнинг ривожланишига кучли туртки берди.

Умумий, хусусий ва якка мехнат тақсимоти алоқадорлигининг характери хам ўзгарди. Айниқса, якка мехнат тақсимоти мамлакат ичида ва мамлакатлар ўртасидаги ижтимоий мехнат тақсимотида сифат ўзгаришларини юзага келтирди ва ривожланишнинг ўзига хос “эпицентри” вазифасини бажармокда.

Бу жараён тасъирида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг нафақат янги тармоқлари, балки деталлар бўйича ва технологик ихтисослашган кичик тармоқ ва тармоқлар юзага келмокдаки, натижада кооперация ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча секторлари ишлаб чиқариш фаолиятининг таркибий ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.

ИТИ таъсирида ишлаб чиқариш кооперациясининг моддий асослари яратилди. ИТИ халқаро ишлаб чиқаришга фанни (ноу-хау) қўйиш билан унинг характерини хам ўзгартирди. Натижада, ХИЧК нинг бош вазифаси - мехнатнинг кооперацияси - моддий ишлаб чиқаришнинг ва мехнат унумдорлигининг ўсишдан ташқари ғоят мухим, янги бир-неча мамлакатлар ишлаб - чиқарувчиларини бирлаштириш орқали ечиладиган вазифаларни хам қўйди.

ХИЧК сининг асосий белгилари:

Шартномалар асосида биргаликда фаолият олиб бориш учун томонларнинг олдиндан келишуви;

Ўзаро келишилган сохалардаги шерик - корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш;

Турли мамлакатлардан ишлаб чиқариш кооперациясига тортиладиган саноат корхоналарининг (фирмалар) мавжудлиги;

Кооперациянинг бош объектлари, тайёр махсулотлар, компонентлар ва технологиялар бўйича шартномалар асосида мустахкам келишувлар;

Ўзаро келишилган дастурлардаги вазифаларни кооперация мақсадларидан келиб чиқиб шерик - партнерлар ўртасида тақсимланиши;

Кооперация доирасида ишлаб чиқариш дастурларини бажаришда товарлар етказиб боришнинг бир томонлама ёки келишилган алоқаларнинг амалга оширилиши.

Кўриниб турибдики, биргаликдаги фаолият кооперация аъзоларидан махсулотларни ишлаб чиқариш, етказиб бориш, унинг сифати, хажми ва келишилган муддатларига қатъий амал қилишни тақозо қилади. ХИЧК кейинги йилларда “халқаро саноат хамкорлиги” номини олмокда. Чунки, бу жараён таркибига хилма-хил ишлаб чиқариш, тадбиқий фан, техника, савдо, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа сохалар хам кирмоқда хамда мажмуали характер касб этмоқда. 3-жадвал



Қуйидаги белгилар асосида ХИЧК ни синфлаштириш мумкин;

Синфлаштириш тамойиллари


Кооперация характерлари:

А) турлар бўйича

б)Босқичлар бўйи-ча


в) Фойдаланилади-ган усуллар бўйи-

ча

г)Таркибий алоқа-лар бўйича.



д)Худудлар бўйи-ча.

ж)Субъектлар (томонлар) бўйича

Объектлар сони


Иқтисодий кооперация, саноат хамкорлиги, ишлаб чиқариш кооперацияси, илмий-техника кооперацияси, қурилиш ва лойихалаштириш бўйича коо-перация, махсулотларини сотиш (сбыт) сохалари бўйича кооперация, хўжалик фаолиятининг бошқа сохалари бўйича кооперация.

Ишлаб чиқаришга қадар ишлаб чиқариш, тижорат.

Биргаликда дастурларни амалга ошириш, шартномали ихтисос-лашув, кушма корхоналар (КК).

Ички ва фирмалараро, ички ва тармоқлараро, горизонтал, вертика ва аралаш.

Икки ва ундан ортиқ мамлакатлар, минтақа, мамлакатлараро ва халқаро.

Икки ва кўп томонлама

бир ва кўп предметли.


Кооперацион алоқаларнинг асосий усуллари қуйидагилар:

Биргаликда дастурларини амалга ошириш;

Шартномавий ихтисослашув;

Қўшма корхоналар (ишлаб чиқариш) барпо қилиш.

Биринчи усул - биргаликда дастурларни амалга ошириш ХИЧК да икки шаклда пудрат кооперацияси ва қўшма корхоналар кўринишида бўлади. Пудрат кооперацияси саноатдаги энг кадимги тур бўлиб бу унинг мохияти шартноманинг биринчи томони (буюртмачи) иккинчи томонга (бажарувчи) бажариладиган иш учун (вақти, хажми, сифати ва бошқа) олдиндан аниқ талаб қўяди. Пудрат ишлаб чиқариш кооперацияси иккита кўринишга яъни “классик” пудрат бўйича махсулотлар тайёрлаш ва янги махсулот ишлаб чиқаришдан иборат.

Ишлаб чиқариш кооперациясидаги иккинчи усул - шартномали ихтисослашув - томонларнинг ўзаро келишуви асосида бир хил махсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш, биргаликда тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш кабилардан иборат.

Қўшма корхоналарни барпо қилиш кооперациявий алоқаларда мухим ўрин тутади ва бугунги кунда энг кенг тарқалган усулдир. Бундай кооперацион интеграцияда бир неча мамлакатларнинг капитали ўзаро келишилган мақсадларини амалга оширишда иштирок этади.

7.4. Хозирги шароитда халқаро рақобат ва унинг хусусиятлари.

Хозирги шароитда халқаро рақобат халқаро савдонинг, бозор жараёнларининг ажралмас қисми сифатида кўз илғамас кўламда ўсиши ва кескинлиги билан ажралиб туради. Рақобатнинг кўлами - ташқи савдо фаолият иштирокчилари сонининг ўсиши, ХМТида товарлар алмашинувининг ва турли сохаларда халқаро ихтисослашув ва кооперациянинг кучайишини ифодалайди. Дунё хўжалигининг байналминаллашуви рақобатнинг асосларини кенгайтирмокда. Бозор рақобати - курашида йирик гигант монополиялар билан бир қаторда ўртача, кичик ва жуда кичик фирмалар хам иштирок этмокда. Анъанавий, иқтисодий ривожланган экспорт мамлакатлари қаторига янги индустриал мамлакатлар ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатлар гурухлари қўшилмоқда. Хукуматлар ташқи савдо фаолиятини шакллантиришда миллий экспортчиларни хар томонлама қўллаб қувватламокдалар.

Халқаро рақобатнинг кенг ёйилиши ундаги жараёнларни тезлаштирмокда, шакл ва усулларни ўзгартирмокда, янги рақобатбардош товарлар ва янги худудуларни кашф қилиши кенгаймокда. Айниқса, ИТР рақобатга алохида жўшқинлик бахш этмокда. Қаерда рақобат бўлса ўша ерда ишлаб чиқариш харажатларининг қисқариши, сифатнинг ошиши ва фойданинг юқорилиги кўзга ташланмоқда. ИТИ нафақат рақобатнинг асоси бўлибгина колмай, балки унинг катализатори, харакатлантирувчи кучи хам бўлмоқда. ИТИ нинг фаол таъсири дунё хўжалигининг барча босқичларида, алохида фирмалар, мамлакатлар ва мамлакатлар гурухлари муносабатларида хам кўринмоқда.

ИТИ ютуқларидан кенг фойдаланиш товарлар номенклатурасининг доимий янгиланиб туришига кенг имконият очмоқда, бозор эхтиёжларига тез мослашувга, махсулотларнинг сифатига бўлган талабларни кондирмокда. Шунинг учун хам янгилик рақобатбардошликнинг мухим омили бўлиб қолмоқда. Натижада, янги товарлар - мутлако янги эхтиёжларни қондириш орқали (биринчи товарлар) янги бозорларнинг юзага келтирмокда, ёки юқори даражада сифат эхтиёжларини қондириш орқали илгари маълум товарларини такомиллаштирмокда, ёки янада кенгрок истеъмолчиларга йўналтирилганлиги билан илгари сотиб олиш имкони бўлмаган истеъмолчиларга (нархи пасайтирилган товарлар) хам мўлжалланмоқда.

Дунёнинг саноат махсулотлари экспорти тахлили шуни кўрсатмоқдаки, ИТИ таъсирида тез янгиланаётган товарлар - интеграл схемалар, ЭХМ, коммуникация ваоситалари, электрон жихозлар, видеоаппаратуралар, овоз ёзиш (ишлаб чиқариш) воситалари, тўқимачилик жихозлари, целлюлоза - коғоз махсулотлари, темир йўл тортиш воситалари, маиший ва саноат электроник жихозлари, авиадвигателлар, химия саноати жихозлари ортиб бормоқда ва XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида бу товарларга бўлган эхтиёж кўпайиши башорат қилинмоқда.
Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра янги товарларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирган компанияларда уни тадбиқ этгандан сўнг 10 йилда фойда, анъанавий товарлар ишлаб чиқараётган рақобатчилардан қарийб 2 марта юқори бўлган. Яъни товарларнинг бозор муваффақияти, анъанавий товарларга нисбатан нархининг юқорилиги, харидорлиги (сифат, янгилик, ишончлилик) ИТИ воситасидаги рақобат курашининг янги босқичини бошлаб берди. Натижада, хилма-хил техника ва технологик такомиллаштиришлар, патентлар устидан назоратни кучайтиришга уринишлар товарларнинг истеъмол хоссаларини муттасил яхшилаш имконини бермокда ва рақобатнинг асосий усулларидан бирига айланди.

Айни вақтда, фирма ва компаниялар харидорларни жалб қилиш мақсадида ўз товарларига мажмуали хизмат кўрсатиш турларини, яъни кафолатни ва кафолатдан кейинги хизматларини хам амалга оширмокдалар. Чунончи, улар масалан, дастгохлар (ёки бошқа товарлар) чиқарибгина қолмай уни сотадилар, ўрнатадилар, истеъмолчи корхона (ёки мамлакат) ходимларини улардан фойдаланишга ўргатадилар, кафолат ва кафолатдан кейинги хизматларини бажарадилар ва бошқа хизматларини амалга ошириш билан буюртмачи манфаатларига ўзларининг товарларини мослайдилар.

Рақобат курашининг услларига нархий ва нонархий усулларга бўлиш мумкин. Ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчилар томонидан ўзи сотаётган товар ва хизматларнинг нархларини истеъмолчилар ўзгартириши кўзда тутилган бўлади. Сотувчиларнинг бозорда нархларни пасайтиришдан мақсади кўпроқ харидорларни жалб қилиш, товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришда рақобатчилар учун ноқулай шароит яратишдир. Аммо, бу жарённи узоқ давом эттириб бўлмайди. Чунки бундай ишлаб чиқарувчи даромади тезда камаяди. Бу эса нархий рақобатни чеклашга олиб келади. Нархий рақобат сотувчилар томонидан ўзлари сотаётган товарларга монопол юқори нарх белгилаш бўлиб, бунинг мақсади нафақат монопол фойда олиш, балки истеъмолчиларни ишлаб чиқарувчилар учун қулайшароитга солиб қўйишдир. Рақобатнинг нонархий усуллари товарлар нархларнинг эмас, балки товарларнинг истеъмол хоссаларини ўзгартиришга асосланган. Нонархий рақобатларда товарлар сифатида табақалаштириш мухим ўрин тўтади.

Маълумки, рақобатбардош товарни фақат рақобатбардош фирма ёки компания чикара олади ва бундай фирма ёки компанияларга маълум шарт-шароитлар мамлакат томонидан яратилган бўлиши мумкин. Бу жараён тадқиқ килинмокда ва диккат билан ўрганилмокда. Жумладан, Женева шахрида жойлашган “Бошқариш муаммолари Европа форуми” халқаро ташкилоти мунтазам Ғарбий Европа мамлакатлари товар ва махсулотларининг рақобатбардошлигини тадқиқ қилиб ва бахолаб бормоқда. Рақобатбардошлик тушунчаси фирма ва компанияларни, ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказиб бериш, нархий ва нонархий хоссалари билан истеъмолчиларнинг жалб қилишдир.

Мамлакатларнинг рақобатбардошлигини 100 дан ортиқ экспорт-иқтисодчилар 340 та кўрсаткичлар бўйича аниқлайдилар. Бу кўрсаткичлар 10 гурухга бирлаштирилади.

Иқтисодий сиёсат ва иқтисодий ўсиш суръатлари;

Саноат ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги;

Фан ва техниканинг ривожланганлик даражаси, илмий-техник ютуқларнинг суръатлари;

ХМТида иштироки;

Ички бозорнинг кўлами ва ўсувчанлиги;

Молия тизимининг мослашувчанлиги;

Давлатнинг иқтисодиётни тартиблаш воситалари;

Мехнат ресурсларнинг сифати ва интеллектуал таркиби;

Мехнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси;

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ички сиёсий ахволи.

Дунё хўжалиги тизимида АҚШ, Германия, Япония ва Швейцария анъанавий юқори рақобатбардош товарлар ишлаб чиқарувчи мамлакатлардир. Айни вақтда, экспертлар бу мамлакатларнинг рақобатбардошлигини умумиқтисодий асослар билангина эмас, балки ишлаб чиқариш тизимининг таркибий тузилмаси хам мухим омил эканлиги билан изохлайдилар. Чунки, жахон бозори эволцияси эхтиёжларига, иқтисодиётнинг мославшувчанлиги ички имкониятларга мос аниқ миллий ихтисослашув, қаттиқ ва маъносиз рақобатдан кочиш - янги товарларни ишлаб чиқариш ва янги бозорларни забт этиш имконини беради.

Шунингдек, асосий экспортчи мамлакатларнинг бозор муваффакияти сири - халқаро бозор эхтиёжларини олдиндан чуқур тушуниш ва уни ўзлари учун керакли йўналишда фаол шакллантиришдан хам иборатдир.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет