Абулғози баҳодурхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти


Тадқиқотнинг республика фан ва технодогиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги



бет3/13
Дата18.06.2022
өлшемі234.43 Kb.
#459301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
1-3 Боб

Тадқиқотнинг республика фан ва технодогиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги . Ушбу тадқиқот Республика фан ва технодогияларни ривожлантиришнинг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий ҳуқуқий , иқтисодий инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йуллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг даврий чегараси. Илмий ишнинг хронологик чегараси XVI-XVII асрларни, яъни Абулғози Баҳодирхон яшаб фаолият кўрсатган даврни қамраб олган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Абулғози Баҳодирхон яшаган даври тарихи ва унинг сиёсий ва илмий фаолияти бир қатор мутахассислар томонидан ўрганилган. Хива хонлиги тарихини ўрганишга биринчи навбатда маҳаллий тарихчилар жиддий эътибор қаратишган. Улар орасида Хивада яшаган ва хонликда амалга оширилган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнларнинг шахсан гувоҳи бўлган, Абулғози Баҳодирхон2, Мунис3, Огаҳий4, Баёний5, Комёбнинг6 илмий мероси муҳим ўрин эгаллайди.
Хива хонлиги тарихини ўрганиш ва ёритишга рус ва инглиз тадқиқотчилари катта ҳисса қўшганлар. Рус элчиси И.Д.Хохловнинг ҳисоботи7, А.Женкинсоннинг хотиралари8, А.Бекович Черкасский ҳарбий экспедицияси ҳақидаги маълумотлар9, ҳарбий врач Бланкеннагель10 ва капитан Н.Муравьевнинг саёҳати тафсилотлари11 ҳамда подполковник Г.И.Данилевский12 ва полковник Н.П.Игнатьев13 экспедицияларининг ҳисоботлари муҳим маълумотлар берадиган асарлар саналади.
Хива хонлиги тарихини ўрганиш соҳасидаги янги саҳифа Россия подшолиги босқинидан кейин бошланди14. Руслар билан Хивага келган шарқшунос А.Л.Кун15, Е.Желябужский16, генерал-лейтенантлар В.Н.Троцкий17 ва М.А.Терентьев18, полковниклар Л.Ф.Костенко19 ва Ф.И.Лобысевич20, америкалик журналист А.Я.Мак-Гахан21, В.В.Бартольд22, Н.И. Веселовский23, С.В.Жуковскийнинг24 асарлари аҳамият касб этади.
Шўролар даврида Хива хонлигининг мавзуга даҳлдор тарихини ўрганиш ишига Я.Ғ.Ғуломов, П.П.Иванов, М.Йўлдошев, О.Содиқов, И.В.Погорельский, Ғ.Напесов, М.Муҳаммадбердиев, Н.Қаландаров, Т.Г.Тўхтаметов25 каби олимлар ҳам катта ҳисса қўшдилар. Ўз даврида архивларда сақланган ҳужжатларни ўрганган ва уларни тахлил қилиш асосида илмий асарлар ёзган мазкур олимлар воқеликни объектив ёритишга ҳаракат қилганлар.
Мустақиллик шароитида ўзбек тарихчилари Россия подшолиги ва шўролар даврида шакллантирилган тарихий тушунча ва тасаввурларни қайта таҳлил қилиб чиқдилар. Бу Ўзбекистон истиқлоли таъминланган ҳозирги даврда халқимиз тарихини ёритишдаги айрим хато ва камчиликларни тугатишга имконият яратади. Жумладан, Хива хонлиги тарихи ва маданиятини тадқиқ қилишга қаратилган диссертациялар ва бир қатор изланишлар амалга оширилди. Булардан М.Матниёзов, М.Маткаримов, А.Абдурасулов26, М.Абдураҳмонов, Э.Ахунджонов, М.Исмаилова, Г.Исмоилова, М.Мадаминов, М.Мамажонов, О.Масалиева, О.Муталов, С.Сабурова, Н.Полвонов, М.Қаюмов, К.Худойберганов, Ф.Эрназаров ва Н.А.Аллаева, У. Шерипов, С. Маткаримоваларнинг диссертациялари ва авторефератларини тилга олиш мумкин27.
Абулғози Баҳодурхон ва унинг асарлари масаласига келсак улар XVII асрнинг биринчи чорагидан бошлаб турли мутахассислар эътиборини ўзига тортган. Муаллифнинг “Шажарайи тарокима”28 асари дастлаб А.Г.Туманский томонидан рус тилига таржима қилинган бўлиб29, бу таржимадан В.В.Бартольд, Г.И.Карпов, С.П.Толстов, А.Ю.Якубовскийлар30 туркман ҳалқининг этногенези ва тарақққиёти тарихини ўрганишда фойдаланганлар. “Шажарайи тарокима”нинг А.Г.Туманский томонидан амалга оширилган таржимасида бир қанча камчиликлар мавжудлигини эътироф этган А.Н.Кононов ҳам асарни рус тилига таржима қилади31. А.Н.Кононов фақат таржима билан кифояланмасдан унинг қиёсий матнини ва тилшунос олим сифатида грамматик очеркини ҳам яратган32. Шу нуқтаи назардан А.Н.Кононов таржимаси “Шажарайи тарокима”нинг нисбатан муккаммал нашри сифатида алоҳида илмий қийматга эга.
Абулғози Баҳодурхоннинг “Шажарайи турк” асари XVII асрнинг биринчи чорагидан бошлаб турли мутахассислар диқатини ўзига тортган. У 1726 йили немис ва француз тилларига, 1770 йили рус тилига ва 1780 йили инглиз тилига таржима қилинган33. “Шажарайи турк” асарига бўлган қизиқиш XIX асрда янада юксалган. Натижада асарни немис олими Г.Я. Кер, рус олимлар8 Я. Оª Ярцев ва Г. С. Саблуков34, турвиялик олим Аҳмад Вафиқпошшо, Ризо Нур (1897-1913), форс тилига Алиқулихон Бахтиёри учун 1935 йили35, француз олими П. И. Демизон36 ва бошқалар турли тилларда тадқиқот ишлариеи олиб борганлар.
Бироқ юқорида айтилганидек, бугунги кунга қадар Абулғози Баҳодурхон ва унинг тарихий асарлари тарихий манба сифатида алоҳида тадқиқот объектига айланган эмас. “Шажарайи турк” ва “Шажарайи тарокима” даги факт ва маълумотлар асосан тилшунос ва адабиётчи олимларимиз томонидан изланишлар доирасига тортилган, холос. Ўрта аср тарихчиларининг асарларини ҳар томонлама тадқиқ этиш, улардаги маълумотларни таҳлил этиб, тегишли муаммо ва масалаларни ҳал этиш кунимизнинг долзарб мавзулар ва илмий йўналишлари сирасига киради. Бундан ташқари Абулғози Баҳодурхоннинг тиббиёт ва дорушуносликка оид “Манофеъ ал-инсон” асари ҳам мавжуд бўлиб, унинг ягона нусхаси Абу Райҳон Беруний номидаги ШИ сақланади. Бироқ бу асар ҳалигача олимлар томонидан тадқиқ қилинмаган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет