йилда 23.5% эдилар, 1980 йилда эса 19% пасайиш билан 4.5%га тушиб
қолишди. Деярли бир хил ўсиш ва пасайиш Хитойда коммунизмнинг сиёсий
ҳукмронликка келиши билан аҳолисининг аксар қисми анъанавий маҳаллий
динларга
мансуб деб эмас, шунчаки, атеизмга алоқадор деб ҳисобланган
бўлиши мумкин.
Юқоридаги маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, иккита асосий даъват
этувчи динлар бўлмиш ислом ва христианликнинг дунё аҳолисидаги улуши
ўтган аср давомида ошган. Христианларнинг улуши 1900 йилдаги 26.9%
кўрсаткичдан 1980 йилда 30% гача ошган.
Мусулмонларнинг улуши эса,
салмоқли миқдорда ўсган. 1900 йилдаги 12.4% дан 1980 йилда 16.5% га, баъзи
маълумотларга кўра 18% га ошган. Йигирманчи асрнинг сўнгги ўн
йилликларида ҳам ислом дини, ҳам христианлик Африкада сон жиҳатдан
ортди. Ёппасига христианликни қабул қилиш эса Жанубий Кореяда юз берди.
Тезлик билан замонавийлашаётган жамиятларда агар анъанавий динлар
модернизациянинг талабларига жавоб бера олмаса, у ҳолда у ерда ислом ва
ғарбий христианликни тарқалишига шароит пайдо бўлади. Бундай ўлкаларга
ғарб маданиятининг ёйишда энг муваффақиятли инсонлар – булар нео-классик
иқтисодчилар ҳам, салб юриш қилаётган демократлар ҳам,
халқаро
корпорацияларнинг менежерлари ҳам эмас, балки улар ўз эътиқодларини жон
бериб ёяётган христиан миссионерларидир. На Адам Смит ва на Томас
Жеферсон шаҳарга кўчиб келган мигрантнинг ёки оиласидан биринчи бўлиб
олийгоҳни тамомлаган ўсмирнинг ижтимоий, психологик, ҳиссий ва ахлоқий
эҳтиёжларини қондира олмаслиги мумкин. Исо Масиҳ ҳам
уларни
талабларини қондиради деёлмаймиз, лекин унинг имконияти юқорироқ.
Узоқ муддатли курашда, умуман олганда, ислом ютиб чиқмоқда.
Христианлик асосан бошқа эътиқод эгаларини ўз
динига киритиш орқали
нуфузини ошираётган бўлса, ислом ҳам динни бошқалар ўртасида ёйиш, ҳам
юқори даражадаги туғилиш билан сон жиҳатдан ошмоқда. Христианларнинг
дунё аҳолисидаги улуши 1980 йилда 30% га чиқди, аммо кейинчалик ўсишдан
тўхтади ва ҳозирда камайишга ўтди; эҳтимол, 2025 йилга бориб 25% га тушиб
қолар. Ўта юқори даражадаги туғилиш натижасида (5 бобни кўринг)
мусулмонларнинг улуши катта тезликда ошиб бормоқда ва аср охирига бориб
20% ни ташкил этади. Ўша йилларда, эҳтимол, христианларнинг сонидан
ошиб кетади ва 2015 йилга бориб дунё аҳолисининг 30% мусулмон бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: