Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет2/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

 
Таҳрирчи/муҳаррирлар: 
 
1. Жавоҳирбек Абдуллаев
2. Севара Алижонова
3. Дилбар Исматуллаева
4. Дилруҳ Исомиддинова
5. Жахонгир Остонов
6. Дилафруз Абдинабиева
7. Малика Нарзуллаева 
8. Абдимўмин Шодиев 
 
Лойиҳа раҳбари: 
Нурбек Алимов 
 


1-боб: Жаҳон сиёсатида Янги Эра 
 
Кириш: Байроқлар ва маданий айният 
1992 йил 3 январ, Москва шаҳрида ҳукумат биносидаги аудиторияда 
россиялик ва америкалик олимларнинг йиғилиши ташкил этилди. Бундан икки 
ҳафта олдинроқ эса Совет Иттифоқига барҳам берилган, Россия Федерацияси 
мустақил мамлакат дея эълон қилинганди. Бунинг натижасида илгарилари 
аудитория саҳнасига жозиба бериб турган Ленин ҳайкали ғойиб бўлиб, Россия 
Федерацияси байроғи олд деворда кўриниб турар эди. Америкаликларнинг 
кузатишига кўра, биргина муаммо шунда эдики, байроқ тепадан пастга қараб 
тескарисига осилиб турарди. Бу хато россиялик мезбонларга кўрсатилиши биланоқ, 
биринчи танаффусда зудлик билан сездирмасдан тўғрилаб қўйилди. 
Совуқ урушдан кейинги йиллар мобайнида инсонларнинг ўзлиги ва бу 
ўзликни ифодалаб турувчи рамзларда сезиларли ўзгаришларнинг бошланиши 
кузатилди. Глобал сиёсат эса маданий чегаралар бўйлаб қайтадан ислоҳ қилинди. 
Пастга қараб осилган байроқлар ўзгариш белгиси деб қаралган бўлса-да, байроқлар 
янада баланд ва тўғри ҳилпирайверар экан, россияликлар ва бошқа халқлар бу ва 
бу каби янги, маданий айниятини кўрсатувчи рамзлар орқасидан руҳлантирилади 
ва марш қилаверишади. 
1994 йили 18 апрелда Сараевода 2 миллион одам Саудия Арабистони ва 
Туркия байроқларини ҳилпиратган кўйи тўпланишди. БМТ, НАТО ёки Америка 
байроқларининг ўрнига айнан мана шу рамзларни ишлатишди, сараеволиклар 
ўзларининг мусулмонларга дўст эканликларини ифодалашди ҳамда дунёга ким 
ҳақиқий ва ким сохта дўст эканлигини кўрсатиб беришди. 
1994 йил 16 октябр Лос-Анджелесда 70 мингта одам ноқонуний муҳожирлар 
ва уларнинг фарзандларига нисбатан давлат томонидан тақдим этилувчи 
имкониятларини чеклаш тўғрисидаги референдум бўлмиш 187-қонун лойиҳасига 


қарши норозилик намойиши сифатида “Мексика байроқлари дарёси” маршини 
уюштиришди. Кузатувчилар: “Нега улар кўчаларда Мексика байроқлари билан 
юришиб, мамлакат муҳожирларга бепул таълим бериши кераклигини талаб 
қилишяпти? Ахир, улар Америка байроғини ҳилпиратиши керак эди-ку”, – дея 
савол беришди. Икки ҳафтадан сўнг кўплаб норозилар Америка байроғини тепадан 
пастга қаратиб тескари кўтарганча кўчаларда марш уюштиришди. Ушбу байроқлар 
59% калифорниялик овоз берувчилар томонидан маъқулланган 187-қонун 
лойиҳасининг “таъминланган” ғалабасини акс эттирарди. 
Сўнгги Совуқ уруш мобайнида байроқлар ва бошқа маданий айниятнинг 
белгилари: хочлар, яримойлар ва ҳаттоки бош кийимлар ҳам аҳамиятли бўла 
бошлади, чунки маданий айният ва ифодалар кўплаб инсонлар ҳаётига мазмун 
беради. Инсонлар тарихий бўлган айниятни янгича кашф этиб, асли эски бўлган 
байроқларни янгилаган кўйи маршлар қилиб, тарихдаги душманлари билан 
янгитдан душман бўлиб боришмоқда. 
Майкл Дибдиннинг “Ўлик Лагуна” асарида венециялик миллатчи демагог 
томонидан, мана шу янги эрадаги ғамгин тафаккур дурдонаси жуда яхши 
ифодаланган: “Ҳақиқий дўстлар ҳақиқий душманларсиз мавжуд эмас. Биз бу 
тарихий ҳақиқатларни ўз таъсирини кўрсатган риёкорликлар билан бирга, бир 
асрдан сўнг афсуслар билан қайтадан англаб ета бошладик. Кимки буларни рад этар 
экан, ўз оиласини, ўз меросини, ўз маданиятини, аслини ва ўзлигини рад этган 
бўлади. Улар осонликча кечирилмайди!” Тарихий фактлардан келиб чиққан бундай 
ачинарли ҳақиқатни ҳеч қайси бир давлат арбоби ёки олимлар рад эта олмайди. Ўз 
миллатига ва ўзлигига таянадиган инсонлар учун душманлар жуда ҳам аҳамиятли 
ва бундан жаҳоннинг улкан цивилизациялари бўлиниш чизиғида эҳтимолий 
хавфли адоватлар юз беради. 
Ушбу асарнинг асосий мавзуси маданият ва маданий айниятлар, кенг 
маънода Совуқ урушдан кейинги йиллардаги низолар, парчаланишлар ва 
бирдамлик қолипларини шакллантираётган цивилизациявий айниятлардир. 
Асарнинг бешта қисми асосий ғоянинг хулосаларини батафсил ёритиб боради. 


1-қисм: Тарихда илк маротаба 
глобал сиёсат кўп қутбли ва кўп 
цивилизациявий бўлгани; модернизациянинг вестернизациядан фарқ қилиши; на 
ғарбий бўлмаган мамлакатларда вестернизация, на универсал цивилизация ярата 
олинмаётгани ҳақида. 
2-қисм: Цивилизациялар бўйлаб қудрат мувозанатининг ўзгариши ҳақида: 
Ғарб нисбий таъсирда заифлашмоқда; Осиё цивилизациялари ўзларининг 
иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий кучларини кенгайтиришмоқда; ислом дини мусулмон 
ўлкаларда 
ва 
уларнинг 
қўшни 
мамлакатларида 
демографик 
тарзда 
беқарорлашаётган оқибатлар билан ёйилиб бормоқда; шунингдек, ғарбий бўлмаган 
мамлакатлар ўзларининг маданий қадриятларида собит туришмоқда. 
3-қисм: Цивилизацияга асосланган жаҳон тартиби юзага келмоқда: маданий 
ўхшаш жамиятлар бир-бири билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда; жамиятларни бир 
цивилизациядан бошқа цивилизацияга ўзгартиришга уринишлар муваффақиятсиз 
бўлмоқда; мамлакатлар ўз цивилизацияларининг бош ёки асосий давлатлари 
атрофида гуруҳлашяптилар. 
4-қисм: Ғарбнинг универсалист даъволари цивилизацияларда низонинг 
келиб чиқишини ошириб юбормоқда, ислом ва Хитойники эса энг 
жиддийлашаётганидир. Маҳаллий даражадаги бўлиниш чегарасидаги урушларда, 
кўпинча муслим ва муслим бўлмаган мамлакатлар ўртасида қардош 
мамлакатларнинг иттифоқлашуви, чегараларнинг кучайиш хавфи ва шулар 
туфайли ядро қуролига эга давлатларнинг урушнинг тўхтатишга нисбатан 
ҳаракатларини келтириб чиқармоқда. 
5-қисм: Америкаликларнинг ўз ғарбий айниятини тасдиқлаши ҳамда 
ғарбликларнинг уларнинг маданиятини қабул қилиши универсал эмас, балки ноёб 
бўлиб, ғарбий бўлмаган жамиятлардан ҳимояланиши ва янгиланиши Ғарбнинг 
сақланиб қолишига асос бўлмоқда. Цивилизацияларнинг глобал урушларни четлаб 
ўтиши жаҳон етакчиларининг глобал сиёсатнинг мултицивилизационал 
аҳамиятини оширишда ҳамкорлик қилиши ва буни қабул қилишига боғлиқдир. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет