Alimoff Team Ёшлар ёшлар учун!



Pdf көрінісі
бет35/80
Дата01.04.2023
өлшемі3.88 Mb.
#471535
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80
Самуель Хантингтон Цивилизациялар тўқнашуви

Изоҳлар 
Ҳокимият ва маданият ўртасидаги боғлиқлик умуминсоний 
цивилизация мавжудлиги ёки пайдо бўлиш арафасида эканлигини даъво 
қиладиганлар, шунингдек ғарблаштириш модернизация учун зарур шартдир, 
деб даъво қиладиганлар томонидан эътиборга олинмайди. Улар ўзларининг 
важлари мантиғидан Ғарб ҳукмролигини кенграйтириш ва мустаҳкамлашни 
қўллаб-қувватлашларини талаб қилинишини рад этишади ва агарда бошқа 
жамиятларга ўз тақдирларини белгилаш эркинлиги берилса, улар эски 
дунёқарашга, одатларга ва урф-одатларга универсалистларга кўра тараққиёт 
душмани бўлган янги куч олиб киришади. Умумжаҳон цивилизациясининнг 
фазилатларини улуғлайдиган одамлар, универсал империянинг фазилатлари 
ҳақида гапиришга мойил эмасдирлар. 
6-қисм. Глобал сиёсатда маданий қайта қуришлар 
Гуруҳларга ажратиш: Ўзлик сиёсати. 
Модернизация билан жадаллашган глобал сиёсат маданий чегаралар 
бўйлаб қайта ислоҳ қилиниб келинмоқда. Бир-бирига ўхшаш маданиятга эга 
инсонлар ва мамлакатлар ҳамкорликни ошираётган бир вақтда, турли хил 
маданиятга эга инсонлар ва мамлакатлар бир-биридан ажралишга 
интилмоқдалар. Мафкура ва суперкучлар муносабатларига асосланган 
келишувлар ўз ўрнини маданият ва цивилизациялар билан изоҳланадиган 
келишувларга бўшатиб беряпти. Этник, диний ва цивилизационал маданий 


бирликлар билан ҳамоҳанг бўлиши учун сиёсий чегараларга тобора қайта 
ишлов берилмоқда. Совуқ уруш блокларинининг ўрнини маданий 
бирлашмалар эгаллашаётган бир вақтда, глобал сиёсатда цивилизациялар 
ўртасидаги бўлиниш чизиғи низонинг марказий чегараси бўлиб қолмоқда. Кўп 
мамлакатлар каби Совуқ Уруш даврида бир мамлакат бетараф бўлган бўлиши 
мумкин, аммо ўша мамлакат ўзининг келишувини бир тарафдан бошқасига 
ўзгартиради. Мамлакат лидерлари хавфсизлик манфаати, куч турғунлиги 
ўлчовлари ва мафкуравий афзалликларига асосланган идрокидан келиб чиқиб, 
ўз танловларини амалга оширишади. Шунга қарамай, бу янги дунёда маданий 
ўзлик мамлакатнинг ҳамкорлиги ва антогонизмини шакллантирувчи асосий 
омил ҳисобланади. Бирор мамлакат Совуқ Урушдан қочиб қолган тақдирида 
ҳам ўзлигидан воз кеча олмайди. «Сен қайси тарафдасан?» деган савол ўз 
ўрнини фундаментал кўринишдаги бошқасига бўшатиб берди: «Сен кимсан?» 
Ҳар бир мамлакатнинг ўз жавоби бордир. Бу жавоб, яъни маданий ўзлик, 
жаҳон сиёсатида ўзининг ўрнини, дўсту душманини изоҳлаб беради. 1990 
йилларда дунё жамияти глобал ўзлик инқирозининг отилиб чиқишининг 
гувоҳи бўлди. Деярли барча жойларда одамларнинг ҳар бири «Биз киммиз?», 
«Биз қаерга тегишлимиз?» ва «Биз кимлардан эмасмиз?» деган саволларга 
жавоб излашади. Бу каби саволлар, собиқ Югославия мамлакати каби, янги 
миллий давлат тузишга интилаётган одамлар учунгина марказий эмас, балки 
анча кўпроқ умумий аҳамиятга эгадир. 1990 йилларда миллий ўзлик 
масалалари бир қанча мамлакатларда фаол равишда муҳокама қилинди, бу 
мамлакатлар: Алгерия, Канада, Хитой, Германия, Буюк Британия, Ҳиндистон, 
Эрон, Япония, Мексика, Марокаш, Россия, Жанубий Африка, Сурия, Тунис, 
Туркия, Украина ва Америка Қўшма Штатларидир. Аниқки, ўзлик 
муаммолари турли цивилизацияларга тегишли бўлган, саноқли инсонлар 
гуруҳидан иборат ёриқ мамлакатларда ўта жиддийдир. Ўзлик инқирозининг 
ечими шуки, инсонлар учун қон ва ишонч, эътиқод ва оила ўта аҳамиятлидир. 
Инсонлар ўзларини аждод, дин, тил, қадриятлар ва институтлари ўхшаш 
бўлган инсонларга яқин тутсалар, ўхшашликка эга бўлмаганлар билан масофа 
сақлашади. Европанинг маданий қисми ҳисобланмиш Австрия, Финландия ва 
Швеция Совуқ Уруш мобайнида Ғарбдан ажралишга мажбур ва нейтрал 
қолган бўлсаларда, ҳозирги кунда Европа Иттифоқидаги маданий қардошлари 
билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга. Варшава Пактидаги Католик ва 
Протестант мамлакатлари – Полша, Венгрия, Чехия ва Словакия Иттифоқ ва 
НАТО аъзолиги сари интилаётган бўлишса, Болтиқ мамлакатлари уларнинг 
орқасидан навбатда туришибди. 
Европа кучларининг Европа Иттифоқида бир мусулмон давлати – 
Туркияни истамасликлари ва Европа қитъасида иккинчи бир мусулмон 


давлати – Босниянинг пайдо бўлишидан мамнун эмасликлари кундек равшан. 
Шимолда Совет Иттифоқининг тугаши Болтиқбўйи республикалари ҳамда 
Швеция ва Финляндия ўртасида янги (ва эски) уюшмалар шаклланишини 
рағбатлантиради. Швеция бош вазири Россияга Болтиқбўйи республикалари 
Швециянинг “яқин қўшнилари” эканини эслатиб туради ва борди-ю Россия 
уларга қарши тажовузкор муносабатда бўлса Швеция жим қараб туролмайди. 
Шунга ўхшаш қайта гуруҳлашлар Болқонда ҳам учрайди. Совуқ уруш даврида 
Греция ва Туркия НAТО таркибида, Болгария ва Руминия Варшава 
Шартномасида, Югославия бетараф, Aлбания эса коммунистик Хитойнинг 
ажралмас шериги бўлган. Ҳозирда Совуқ Урушдаги тарафкашликлар Ислом 
ва Православликка асосланган цивилизацияга йўл очмоқда. Болқон 
раҳбарлари Юнон-серб Болгар Православ алянсини кристаллаштириш ҳақида 
гапирмоқдалар. Греция бош вазирининг таъкидлашича, “Болқон урушлари 
православ алоқаларининг акс садосини юзага келтирди. Бу риштадир. У 
турғун эди, бироқ Болқондаги ўзгаришлар билан у қандайдир ҳақиқий 
моҳиятни ўзлаштирмоқда эди. Жуда ўзгарувчан дунёда одамлар ўзига хослик 
ва хавфсизликни қидирадилар. Одамлар номаълум кучлардан ўзларини ҳимоя 
қилиш учун илдизлар ва алоқалар излайди”. Бу каби қарашлар Сербиядаги 
асосий мухолифат партияси раҳбари томонидан ҳам акс садо берди: “Жануби-
Шарқий Европадаги вазият тез орада Исломнинг бостириб киришига қарши 
туриш учун Сербия, Болгария ва Грецияни ўз ичига олган янги Православ 
мамлакатларининг Болқон Иттифоқини шакллантиришни талаб қилади”. 
Шимолни олиб қарасак, православ Сербия ва Руминия католик Венгрияси 
билан умумий муаммоларни ҳал қилишда яқиндан ҳамкорлик қилишади. 
Совет таҳдидининг йўқолиши билан Греция ва Туркия ўртасидаги 
“ғайритабиий” иттифоқ деярли маъносиз бўлиб қолади, чунки улар ўртасидаги 
Эгей денгизи, Кипр, ҳарбий салоҳиятлари, уларнинг НAТО ва Европа 
Иттифоқидаги роли, шунингдек AҚШ билан муносабатларига доир 
зиддиятлар кучаймоқда. Туркия Болқон мусулмонларининг ҳимоячиси 
сифатидаги ролини яна бир бор тасдиқлайди ва Боснияни қўллаб-қувватлайди. 
Собиқ Югославияда Россия православ Сербияни, Германия католик 
Хорватиясини, мусулмон мамлакатлари Босния ҳукуматини қўллаб-
қувватламоқда, серблар эса хорватиялик, босниялик ва албаниялик 
мусулмонларга қарши курашмоқда. Умуман олганда, Болқон яна бир бор 
диний йўналишлар бўйича Болқонлаштирилди. Миша Гленнининг 
таъкидлашича, “Иккита куч пайдо бўлмоқда – бири шарқий православлик 
кийимини кийган, бири исломий либосда. Бу “Белград / Aфина ва Aлбания / 
Турк иттифоқи ўртасидаги таъсир учун курашиш”ни кенгайтирмоқда. Собиқ 
Совет Иттифоқида православ Белорус, Молдова ва Украина Россиянинг 


ортидан бормоқда, рус ва турк қариндошлари арманлар ва озарбайжонларни 
қўллаб-қувватлашга ва низони бостиришга ҳаракат қилаётган бир пайтда улар 
бир-бирлари билан жанг қилмоқда. Россия армияси Тожикистондаги 
мусулмон фундаменталистлар ва Чеченистондаги мусулмон миллатчиларга 
қарши курашмоқда. Собиқ Иттифоқдаги мусулмон республикалар ўзаро 
иқтисодий ва сиёсий алоқаларнинг турли шаклларини ривожлантиришга ва 
мусулмон қўшнилари билан алоқаларни кенгайтиришга ҳаракат қилаётган 
пайтда Туркия, Эрон ва Саудия Aрабистони ушбу янги давлатлар билан 
алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқдалар.
Ҳиндихитойда Покистон ва Ҳиндистон ўртасида Кашмир ва жанговор 
мувозанат сабаб кескин келишмовчиликлар давом этарди. Кашмирда қон 
тўкилиши 
кучаяди 
ва 
Ҳиндистонда 
мусулмонлар 
ва 
ҳинду 
фундаменталистлари орасида янги можаролар пайдо бўларди.
Олти ҳил цивилизация истиқомат қилаётган Шарқий Осиёда 
қуролланиш пойгаси кучаяди ва ҳудудий тортишувлар авж олади. Учта “кичик 
Ҳитой” – Тайван, Хонг Конг ва Сингапур, ҳамда Жануби-Шарқий Осиёнинг 
ҳорижий Хитой ҳамжамиятлари кўпроқ “материк”га эътибор қаратишади, у 
билан ҳамкорлик қилишади ва унга боғлиқ бўлиб қолишади. Икки Корея эса, 
иккиланиб, аммо бирлашиш сари тўғри ҳаракатланишади. Жануби-шарқий 
давлатларда ўзаро алоқалар бир томондан мусулмонлар, бошқа тарафдан эса 
хитой ва насронийлар билан янада кескинлашади ва зҳравонликка қадар 
боради.
Лотин Америкасидаги – Меркосур, Жаҳаннам битими, Учлик битими 
(Мексика, Колумбия ва Венесуела), Марказийамерика Умумий бозори янги 
ҳаётга қадам қўяди. Шу билан бирга Европа иттифоқлиги яққол намойиш эта 
олган, фақат маданий ҳамжамиятга асосланган иқтисодий интеграция анча 
тезроқ ва давомий бўлишини исботлайди. Бир вақтнинг ўзида Қўшма Штатлар 
ва Канада Мексикани Шимолий Америка мустақил савдо ҳудудига қўшишга 
ҳаракат қилади, ва бу жараён маваффақияти Мексиканинг маданий жиҳатдан 
бир тўҳтамга келишига ва Лотин Америкасидан Шимолий Америкага ўтишига 
боғлиқ бўлиб қолади.
“Совуқ уруши” пайти тугаши билан дунё мамлакатлари эски 
зиддиятларни ва келишувларни қайтара бошлашади. Мамлакатлар фаоллик 
билан умумийликни излашади ва шу умумийликни бир хил маданият ва 
цивилизацияга эга бўлган давлатлардан топишади. Сиёсатчилар чақиришади, 
одамлар эса ўзларини давлатлар чегараларидан ошадиган “катта” ёки буюк 
(“катта”) маданий умумийликка тенглаштиришади. Бундай умумийликлар 
орасига “Буюк Сербия”, “Буюк Хитой”, “Буюк Туркия”, “Буюк Венгрия”, 


“Буюк Хорватия”, “Буюк Озарбайжон”, “Буюк Россия”, “Буюк Албания”, 
“Буюк Эрон” ва “Буюк Ўзбекистон” киради.
Сиёсий ва иқтисодий иттифоқлар ҳар доим ҳам маданий ва 
цивилизацион иттифоқлар билан мос кела оладими? Албатта йўқ. кучлар 
мувозанати масалалари вақти вақти билан цивилизациялараро иттифоқларга 
олиб келади. Худди Франц I Габсбургларга қарши Оттоман империяси билан 
иттифоққа киришгани каби. Бундан ташқари бир давр давлатлари фойдасига 
хизмат қилиш учун ташкил топган битимлар модели кейинги даврда ҳам 
қолади. Эҳтимол битимлар кучсизроқ ва камроқ ахамиятга эга бўлиб қолади, 
ва балки янги давр талабларига мослашишларига тўғри келади. Греция ҳамда 
Туркия шубҳасиз НАТО аъзолари бўлиб қолади, аммо уларнинг бошқа НАТО 
аъзолари билан алоқалари эҳтимол заифлашади. Қўшма Штатларнинг Япония 
ва Корея билан келишувлари, Исроил билан де-факто келишуви, ҳамда 
Покистон билан хавсизлик масаласидаги келишувлари ҳақида ҳам худди 
шундай дейиш мумкин. Кўп маданиятли ЖШОМА (Жануби Шарқий Осиё 
мамлакатлари ассоциацияси) каби халқаро ташкилотлар бирдамликни ушлаб 
туришда қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. “Совуқ уруш” вақтида 
турли давлатлар шериги бўлган Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлар, 
эндиликда ўз манфаатларини янгидан аниқлай олади ва воқеъликда замонавий 
сиёсатни кўрсата оладиган янги иттифоқликни излай олади. Совет таъсирига 
зид равишда кўрсатилган Ғарб ёрдамига мухтож бўлиб қолган Африка 
мамлакатлари, энди раҳнамолик ва ёрдам сифатида ЖАРга кўпроқ қарайди.
Нега маданий умумийлик одамлар орасида ҳамкорлик ва бирдамликни 
енгиллаштиради, маданий фарқ эса ажралиш ва келишмовчиликларга сабаб 
бўлади? 
Биринчидан, ҳар кимда бир-бирини тўлдириб турувчи ёки рақобатдош 
бўладиган бир қанча ўхшашлик мавжуд, масалан: қарндошлилик, касбдошлик, 
маданият ўхшашлиги, институцион, ҳудудий, илмий, диний, ғоявий ва хоказо. 
Бир даражадаги ўхшашликлар бошқа даражадагилари билан тўқнаш келиши 
мумкин. Классик ҳолат: 1914 йилда немис ишчи гуруҳлари халқаро 
пролетариат билан синфий ўхшашлиги ҳамда ўзларининг немис халқи ва 
империяси билан миллий ўхшашлигидан бирини танлашига тўғри келган. 
Замонавий дунёда бошқа йўналишдаги ўхшашликлардан айнан кўра маданий 
ўхшашлик кўпроқ аҳамият касб этади.
“Юзма-юз” алоқаларнинг ҳар бир йўналишида ўхшашлик энг муҳим 
аҳамиятга эга. Армия офицери ўзини рота, полк, бўлинма ва қўшин турига 
қараб ажратиши мумкин. Худди шундай хар бир инсон ўзини қавми, этник 
гуруҳи, миллати, дини ва цивилизациясига қараб аниқлаб олиши мумкин. 
Маданий умумийликнинг паст даражада ўсиши унинг аҳамиятини юқори 


даражада ошириши мумкин. Берк таъкидлаганидек, “Айнан мана шу ҳолат 
сабаб бутунликка бўлган муҳаббат сўнмайди... Бўлинмаларга боғланиб қолиш, 
жамиятда биз тегишли бўлган ўша кичик взводни севиш – ўз халқига бўлган 
муҳаббатнинг биринчи принципи (куртаги) хисобланади”. Маданият муҳим 
бўлган дунёда, взводлар бу – қабилалар ва этник гуруҳлар, полклар – халқлар, 
армия эса – цивилизациядир. Дунё бўйлаб одамларнинг 
маданият
белгиларига 
қараб 
бўлинишининг 
кўпайиши, 
маданий 
гуруҳлар 
орасидаги 
келишмовчиликлар янада каттароқ аҳамият касб этишини англатади. 
Цивилизациялар – энг катта даражадаги маданий бутунлик. Шунинг учун ҳам 
турли цивилизациялар орасидаги келишмовчиликлар глобал сиёсат марказида 
туради.
Иккинчидан, 5 ва 4 бобларда кўрсатилгандек, аҳамиятнинг ортиши, 
одатий устунларнинг бузилиши ва бегоналашиш сабаб аҳамиятлироқ 
ўхшашликлар излашга зарурият пайдо бўлиши индивидуал даражадаги 
ижтимоий-иқтисодий модернизация натижаси хисобланади. Бундан ташқари 
ғарбий бўлмаган жамиятларнинг кучи ва таъсирининг ўсиши маҳаллий 
ўхшашликлар ва маданиятлар пайдо бўлишига туртки бўлади.
Учинчидан, ҳар қандай даражадаги шахсият — қабилавий, ирқий, 
цивилизацион бўлсин — фақатгина “бошқа”, бошқа шахс, қабила, ирқ ёки 
цивилизация билан белгиланиши мумкин. Тарихдан маълумки, давлатлар ёки 
бир 
хил 
цивилизациянинг 
бошқа 
субъектлари 
ўртасидаги муносабатлар турли цивилизациялар субъектлари ўртасидаги 
муносабатлардан фарқ қилган. Алоҳида кодекслар “бизга ўхшаган” ва 
“ваҳший”(барбарлар- бегона қабила вакиллари) бўлганларга нисбатан 
муносабатларни тартибга солган. Христиан олами халқларининг бир-бирлари 
билан муносабатлари, турклар ва бошқа “мажусийларга” нисбатан муомала 
қоидаларидан фарқ қиларди. Мусулмонлар Дар-ислом ва Дар-ҳарб аҳлига 
турлича муносабатда бўлишарди. Хитойликлар хитойлик чет элликларга ва 
хитойлик бўлмаган чет элликларга фарқли муносабатда бўлишарди. 
Маданийлашган “биз” ва маданийлашмаган “улар” инсоният тарихида доимий 
ҳодиса бўлиб келган. Цивилизация ва цивилизациялашмаган хатти-
ҳаракатлардаги ушбу тафовутлар қуйидагилардан келиб чиқади: 
1. Ғайриоддий деб қабул қилинадиган халқларга нисбатан устунлик (ва 
баъзан пастлик) ҳисси; 
2. Шу каби инсонлардан қўрқиш ва ишончнинг етишмаслиги; 
3. Тил ва фуқаролик хулқ-атвори деб ҳисобланадиган тафовутлар 
натижасида улар билан алоқа қилишдаги қийинчиликлар; 
4. Бошқа одамларнинг тахминлари, мотивациялари, ижтимоий 
муносабатлари ва ижтимоий амалиётлари билан етарлича таниш эмаслик. 


Бугунги дунёда транспорт ва алоқа соҳасидаги яхшиланишлар турли 
цивилизация халқлари орасида шиддатли, қизғин, кўпроқ носимметрик ва 
кенгроқ қамраб олувчи ўзаро муносабатларни келтириб чиқарди. Натижада 
уларнинг цивилизация идентификаторлари тобора кўтарилиб борди. 
Французлар, немислар, белгияликлар ва голландлар тобора ўзларини 
европалик деб ҳисоблай бошлашди. Яқин Шарқ мусулмонлари боснияликлар 
ва чеченларни қўллаб-қувватлади. Шарқий Осиёдаги хитойликлар ўз 
манфаатларини материкнинг манфаатларига мослаштирадилар. Руслар 
серблар ва бошқа православ халқлари билан бирга тилга олинадиган бўлди ва 
уларни қўллаб-қувватладилар. Ушбу цивилизация идентификациясининг 
кенгроқ даражаси цивилизация фарқларини чуқур англаш ва “бизни” 
“улардан” ажратиб турадиган нарсадан ҳимоя қилиш зарурлигини англатди. 
Тўртинчидан, давлатлар ва турли цивилизациялар гуруҳлари ўртасидаги 
можаронинг манбалари, кўп жиҳатдан, ҳар доим гуруҳлар ўртасида 
тўқнашувларни келтириб чиқарган: одамлар, ҳудудлар, бойлик ва манбаларни 
бошқариш ва нисбий ҳокимият учун, яъни одамларни мажбурлаш қобилияти. 
ўзингизнинг қадриятларингизни, маданиятингизни ва бошқа гуруҳингиздаги 
муассасаларни ушбу гуруҳнинг сизга буни қилиш қобилиятига нисбатан. 
Маданий гуруҳлар ўртасидаги зиддиятлар маданий муаммоларни ҳам қамраб 
олиши мумкин. Марксизм-ленинизм ва либерал демократия ўртасидаги 
дунёвий мафкурадаги тафовутлар ҳал қилинмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда 
муҳокама қилиниши мумкин. Моддий қизиқишдаги тафовутлар борасида 
музокаралар олиб борилиши ва кўпинча маданий муаммоларнинг ечими 
бўлмаганидан фарқли ўлароқ муросага келтирилиши мумкин. 
Голландлар тобора кўпроқ ўзларини европаликлар деб ўйлашади. Яқин 
Шарқ мусулмонлари боснияликлар ва чеченларни қўллаб-қувватламоқда. 
Шарқий 
Осиёдаги 
хитойликлар 
ўз 
манфаатларини 
материкнинг 
манфаатларига мослаштирадилар. Руслар серблар ва бошқа православ 
халқлари билан ўхшашликга эга ва уларни қўллаб-қувватлайдилар. Ушбу 
цивилизация идентификатсиясининг кенгроқ даражаси цивилизация 
фарқларини чуқур англаш ва "бизни" "улардан" ажратиб турадиган нарсани 
ҳимоя қилиш зарурлигини англатади. Тўртинчидан, давлатлар ва турли 
цивилизациялар гуруҳлари ўртасидаги можаронинг манбалари, кўп жиҳатдан, 
ҳар доим гуруҳлар ўртасида тўқнашувларни келтириб чиқарган буларга: 
инсонларни назорат қилиш, ҳудуд, бойликлар, моддий манбалар ва нисбий 
ҳокимият, 
яъни 
ўз 
кучларини 
ўзингизнинг 
қадриятларингизни, 
маданиятингизни ва бошқа гуруҳингиздаги муассасаларни ушбу гуруҳнинг 
сизга буни қилиш қобилиятига нисбатан қарши қудрат. Маданий гуруҳлар 


ўртасидаги зиддият маданий масалаларни ҳам қамраб олиши мумкин. 
Марксист-ленинизм ва либерал демократия ўртасидаги дунёвий мафкурадаги 
тафовутлар ҳеч бўлмаганда ҳал қилинмаса, муҳокама қилиниши мумкин. 
Моддий қизиқишдаги тафовутларда музокаралар олиб борилиши ва кўпинча 
маданий муаммоларда кузатилмайдиган муросага келиш орқали натижага 
эришиш мумкин. Ҳиндлар ва мусулмонлар ўртасида Аёдияда маъбад ёки 
масжид қурилиши керакми ёки масжид ҳам, маъбад ҳам бўлган ибодатхонани 
барпо қилиш керакми, деган масалани ҳал қилиш қийин. Шунингдек, Албания 
мусулмонлари ва православ серблар ўртасида Косовога оид ёки яҳудийлар ва 
араблар ўртасида Қуддусга оид тўғридан-тўғри ҳал қилинадиган муаммо осон 
ҳал қилиниши мумкин, чунки ушбу ҳудудлар ҳар иккаласининг халқи учун 
чуқур тарихий, маданий ва ҳиссий маънога эга. Шунга ўхшаш, на Франция 
ҳукумати ва на мусулмон ота-оналар мактаб ўқувчиларига ўқув йили давомида 
ҳар куни кун бўйи мусулмон либосларини кийишга имкон берадиган муросани 
қабул қилишмайди. Бу каби маданий саволларга «ҳа» ёки «ёъқ» дейиш мумкин 
ёки «нол» миқдоридаги танлов имконияти ҳам бўлиши мумкин. Бешинчиси ва 
ниҳоят, можаронинг мавжудлиги. Нафратланишга сабаб одамнинг 
мавжудлиги. Ўз-ўзини аниқлаш ва уларга мотиватсия бериш учун одамларга 
душманлар керак: бизнесдаги рақиблар, муваффақиятга эришиш учун 
рақиблар, сиёсатдаги рақиблар. Улар табиий равишда ишончсиз бўлиб, 
бошқалардан ажралиб турадиганларга зарар етказиш қобилиятига эга таҳдид 
сифатида қарашади. Битта можарони ҳал қилиш ва битта душманнинг ёъқ 
бўлиб кетиши янгиларини келтириб чиқарадиган шахсий, ижтимоий ва сиёсий 
кучларни келтириб чиқаради. "Биз" ва "улар" қарама-қаршилиги тенденсияси 
Али Мазруи таъкидлаганидек "сиёсий майдонда деярли ҳамма учундир". 
Замонавий дунёда "улар" бошқа цивилизацияга мансуб одамлар бўлиш 
эҳтимоли кўпроқ. Совуқ урушнинг тугаши можароларга барҳам бермади, 
аксинча маданиятда шаклланган янги ўзига хосликлар ва турли маданият 
гуруҳлари ўртасида энг кенг миқёсда цивилизация бўлган тўқнашувнинг янги 
шаклларини келтириб чиқарди. Шу билан бирга, умумий маданият, 
шунингдек, ушбу маданиятни баҳам кўрган давлатлар ва гуруҳлар ўртасидаги 
ҳамкорликни ҳам рағбатлантиради, буни мамлакатлар ўртасида, айниқса 
иқтисодий соҳада минтақавий бирлашма пайдо бўлишида кўриш мумкин. 
Натижада, мақсад ва ёш муҳим рол ўйнаса-да, минтақавий 
ташкилотларнинг 
умумий 
самарадорлиги 
уларнинг 
аъзолиги цивилизацион турфалиги билан аксинча фарқ қилади. Умуман 
олганда, 
ягона цивилизацион ташкилотлар 
кўпроқ 
иш 
қилишади 
ва мултицивилизацион ташкилотларга 
қараганда 
анча муваффаққиятли ҳисобланади.Бу, бир томондан, сиёсий ва хавфсизлик 


ташкилотлари, бошқа томондан, иқтисодий ташкилотлар борасида ҳам 
ўринли.НАТОнинг мувафаққияти- умум қадриятлар ва фалсафий 
гипотезалари бўлган Ғарбий мамлакатларнинг марказий хавфсизлик 
ташкилоти эканлиги натижасидир. Ғарбий Европа Иттифоқи умумий Европа 
маданияти маҳсули. !Бошқа томондан, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик 
ташкилоти аҳамиятли институционал ўзига хослик ва кенг қамровли муҳим 
чора-тадбирларни ривожлантириш йўлида катта тўсиқлар келтириб чиқариши 
мумкин бўлган бир қанча фарқли қадрият ва қизиқишларга эга бўлган камида 
3 та цивилизацияга мансуб мамлакатларни ўз ичига олади. Инглиз тилида 
гаплашадиган собиқ 13 та Британия мустамлакасидан ташкил топган 
ягона цивилизацион Кариб Ҳамжамияти (CАРИCОМ) суб-гуруҳлар орасида 
интенсив ҳамкорлик билан биргаликда экстенсив коорпоратив чора-
тадбирлар ишлаб чиқди.Кариб ҳавзасидаги Англо-Испан тилидаги ёрлиқлар 
чизиғини бир-бир билан боғлаб турадиган кенг Кариб ташкилотларини 
яратиш бўйича ҳаракатлар муваффақиятсиз якунланди. Худди шундай 1985 
йилда ташкил этилган ва 7 та ҳинду, мусулмон ва буддист давлатларини 
қамраб олган Жанубий Осиё Минтақавий Ҳамкорлик Ассоциацияси деярли 
самарасиз бўлиб қолди, ҳаттоки йиғилишлар ўтказа олмаслик даражасигача 
бўлган.3 
Маданиятнинг минтақачилик (регионализм) 
билан 
алоқаси 
иқтисодий интеграцияси жиҳатидан ҳам аниқ.Энг оддийидан то 
мураккабигача қарайдиган бўлсак, мамлакатлар ўртасида иқтисодий 
бирлашишнинг тан олинган 4 даражаси: 
1.Эркин савдо ҳудуди;2.Божхона иттифоқи;3.Умумий бозор;4.Иқтисодий 
иттифоқ 
Европа Иттифоқи умумий бозор ва иқтисодий иттифоқнинг кўплаб 
элементлари билан интеграцион йўлда олдинлаб кетди. Нисбатан бир хил 
(ўхшаш) Меркосур ва Анд Пакт мамлакатлари божхона иттифоқини ташкил 
этиш жараёнида эдилар. Осиёда кўп маданиятли АСEАН фақат 1992 йилда 
эркин савдо ҳудудини ривожлантиришга киришди. Бошқа кўпмиллатли 
ташкилотлар ундан орқада қолишди. 1995 йилда, НАФТАни истисно 
қилганда, бирон бир ташкилот иқтисодий интеграциянинг бошқа бирор 
экстенсив шаклини эркин савдо ҳудудичалик яратмаган эди. Ғарбий Европа ва 
Лотин Америкасидаги маданий умумийлик ҳамкорлик ва минтақавий 
ташкилотни ривожлантиради. Ғарбий Европаликлар ва Лотин Америкаликлар 
уларнинг кўп ўхшаш жиҳатлари борлигини билишади.Шарқий Осиёда бешта 
цивилизация мавжуд (агар Россия қўшилган бўлса, олтита). Шундай қилиб, 
Шарқий Осиё умумий цивилизацияга асосланмаган мазмунли ташкилотларни 
ривожлантириш учун синов даври ҳисобланади.1990 йилларнинг бошларига 
келиб, Шарқий Осиёда НАТО билан таққосланадиган ҳеч қандай хавфсизлик 


ташкилоти ёки кўп томонлама ҳарбий иттифоқ мавжуд эмас эди. АСEАН кўп 
маданиятли минтақавий ташкилоти 1967 йилда битта Синик, битта буддист, 
битта насроний ва иккита мусулмон аъзо давлатлар билан тузилган бўлиб, 
уларнинг барчаси коммунистик исён ва Шимолий Ветнам ва Хитойнинг 
потенциал курашчиларига қарши курашган.АСEАН кўпинча самарали кўп 
маданиятли ташкилотнинг намунаси сифатида тилга олинади 
АСEАН кўп маданиятли минтақавий ташкилот бўлиб, 1967 йилда бир 
хитойлик, бир буддист, бир насроний ва икки мусулмон мамлакатлар ўртасида 
тузилган бўлиб, улар Шимолий Ветнам ва Хитойнинг коммунистик 
қўзғолонлари ва кутилажак ғалаёнларининг фаол муаммоларига дуч 
келдилар.АСEАН самарали кўп маданиятли ташкилотнинг ёрқин намунаси 
сифатида тилга олинади.Бироқ, у бундай ташкилотларнинг чекланганлиги 
мисолидир.Бу ҳарбий иттифоқ эмас.Гарчи баъзида ҳарбийлар икки томонлама 
ҳарбий ҳамкорликни амалга оширсалар-да, улар ҳарбий бюджетларини 
кенгайтиришда ва ҳарбий кучни оширишда давом этишмоқда, бу Ғарбий 
Европа ва Лотин Америкасидаги давлатлар ўртасидаги келишувлардан кескин 
фарқ қилади.Иқтисодий жабҳада, АСEАН дастлаб “иқтисодий интеграцияга 
эмас, балки иқтисодий ҳамкорликка” эришиш ниятида эди ва натижада 
регионализм “камтар суръатда” ривожланди ва ҳатто ХХИ асрга қадар эркин 
савдо зонаси ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмади. 1978 йилда АСEАН вазирлик 
конференциясини яратди. Унда ташқи ишлар вазирлари ва уларнинг мулоқот 
шериклари вакиллари: АҚШ, Япония, Канада, Австралия, Янги Зеландия, 
Жанубий Корея ва Европа ҳамжамияти вакиллари билан учрашишлари 
мумкин.Бироқ, Вазирлик конференцияси икки томонлама музокаралар учун 
асосий форум бўлиб, “ҳар қандай муҳим хавфсизлик муаммоларини” ҳал қила 
олмади.1993 йилда АСEАН янада каттароқ аренани — АСEАНнинг 
минтақавий форумини яратди, унинг таркибига Россия, Хитой, Ветнам, Лаос 
ва Папуа-Янги Гвинея аъзо ва мулоқот шериклари кирди.Бироқ, номидан 
кўриниб турибдики, ушбу ташкилот жамоавий ҳаракатлар эмас, балки 
жамоавий мунозарали жой эди.Кенгаш аъзолари 1994 йил июл ойида биринчи 
йиғилишидан “минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича ўз нуқтаи 
назарларини билдириш учун” фойдаланишган, аммо улар мунозарали 
мавзулардан қочишга муваффақ бўлишган, чунки битта расмий шахс 
айтганидек, агар улар кўтарилган бўлса, “тегишли иштирокчилар бир-бирига 
ҳужум қилишни бошлайдилар.дўст АСEАН ва унинг авлодлари кўп 
маданиятли минтақавий ташкилотларга хос бўлган чеклашлар тўғрисида 
гувоҳлик беришади.Шарқий Осиёдаги муҳим минтақавий ташкилотлар 
Шарқий Осиёнинг маданий ҳамжамияти уларни қўллаб-қувватлаш учун 


етарли бўлсагина пайдо бўлади.Шубҳасиз, Шарқий Осиё жамиятларида 
уларни Ғарбдан ажратиб турадиган умумий хусусиятлар мавжуд.Малайзия 
Бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад бу ўхшашликлар бирлашиш учун асос 
яратади ва Шарқий Осиё иқтисодий ассамблеясини ташкил этишга ҳисса 
қўшади, дея таъкидлайди.Унга АСEАН, Мянма, Тайван, Гонконг, Жанубий 
Корея ва энг муҳими, Хитой ва Япония киради.Маҳатҳирнинг таъкидлашича, 
бу ассамблея умумий маданиятдан келиб чиққан.”Буни нафақат географик 
гуруҳ сифатида, балки Шарқий Осиёда жойлашган маданий гуруҳ сифатида 
ҳам ҳисоблаш керак.Шарқий осиёликлар япон, корейс ёки индонезиялик 
бўлиши мумкин бўлса-да, уларда баъзи маданий ўхшашликлар 
мавжуд.Европаликлар бирлашадилар, Америкаликлар бирлашадилар.Биз 
осиёликлар ҳам бирлашишимиз керак. “Унинг шерикларидан бири 
таъкидлаганидек, унинг мақсади ”бу ерда Осиёга ўхшаш мамлакатлар билан 
минтақавий савдо“ ни кенгайтиришдир.Шундай қилиб, ассамблеянинг асосий 
мақсади иқтисодиёт маданиятига риоя қилишдир.Австралия, Янги Зеландия 
ва Америка Қўшма Штатлари маданий жиҳатдан Осиёга яқин бўлмаганлиги 
сабабли ундан чиқариб ташланган. 
Аммо, Шарқий Осиё Иқтисодий Гуруҳининг муваффақияти жуда кўп 
жиҳатдан 
унда 
Хитой 
ва 
Япониянинг 
иштирокига 
боғлиқ. Маҳатҳир японларни бу гуруҳга қўшилиши учун даъватлар қилди: 
“Сизлар бу геомаданий фактни инкор этолмайсиз. Сизлар шу ерга 
тегишлисиз” деди. Япония эса бир томондан у АҚШга қарши чиқиб 
қолишини, иккинчи томондан ўзи Осиёга тегишлилиги тан олиш-олмаслигини 
устида иккиланиб, ШОИГга киришни истамади. Агар Япония ШОИГга 
кирганида, унда етакчилик қилган бўларди, бу эса Гуруҳ аъзоларида қўрқув ва 
ишончсизлик, Хитой томонидан эса кучли қаршилик туғилишига сабаб 
бўларди. Япония бир неча йиллар давомида Европа Иттифоқи ва НАФТА 
билан мувозанатни таъминлаш мақсадига эга “Ен блоки” тузиш масаласида 
кўплаб учрашувлар ўтказди. Аммо, Япония шундоқ ҳам саноқли бўлган 
қўшнилари билан ҳам етарли маданий алоқаларга эга бўлмаган ёлғиз давлат 
бўлгани учун 1995 йилгача ҳали ҳеч қандай ен блоки вужудга келмади. 
АСEАН секин олдинлаб борган даврда, ен блоки орзулигича, Япония 
иккиланганича, ШОИГ эса ривож топмаганича қолди, аммо Шарқий Осиёда 
иқтисодий муносабатлар жадал ривожланди. Бу ривожланиш Шарқий 
Осиёдаги хитойликлар жамиятларининг маданий алоқалари атрофида 
шаклланди. Бу алоқалар, ўз навбатида, марказда Хитой бўладиган халқаро 
иқтисодиётнинг давомли норасмий интеграциясини вужудга келтирди. У кўп 
жиҳатдан Ҳансеатик Лигага ўхшаб кетади ва де-факто Хитой умумий бозори 
пайдо бўлишига туртки бўлиши мумкин. Бошқа жойларда бўлгани каби, 


Шарқий Осиёда ҳам мукаммал иқтисодий интеграциянинг асосий шарти 
маданий умумийлик ҳисобланади. “Совуқ уруш”нинг тугаши янгилик 
яратишга ва минтақадаги эски иқциодий ташкилотларни яна жонлантиришга 
бўлган ҳаракатларни кучайтирди. Давлатларнинг бундай ҳаракатларда 
муваффақиятга эришиши асосан уларнинг маданий гегемонлик даражасига 
боғлиқ бўлади. Шаймон Перезнинг 1994 йилдаги Яқин Шарқда умумий бозор 
режаси бир муддат “чўлдаги сароб”лигича қолиши мумкин. “Араб дунёси” 
эса, бир араб амалдори айтганидек, “Исроил қатнашадиган бўлса, на ташкилот, 
на ривожланиш банки кўринишида юзага келиши керак эмас”. Кариб 
жамиятларини Гаити ва испан тилида сўзлашувчи бошқа давлатлар билан 
боғлаш мақсадида 1994 йилда тузилган Кариб Давлатлари Ассоциацияси 
амалда турли аъзо давлатлардаги тил ва маданий тўсиқларни енгиб ўтишда, 
собиқ Британия мустамлакасидаги давлатларнинг ўзбошимчалиги ва АҚШга 
томонига ён босишига қаршилик қилишда айтарлик муваффақиятга 
эришолмаяпти. Маданий гегемонлик мавжуд бўлган бошқа ҳаракатлар эса 
самарали фаолият юритмоқда эди. Гарчи, турли цивилизация чизиқлари билан 
ажратилган бўлса ҳам, Покистон, Эрон ва Туркия 1977 йилнинг сўниб 
бораётган Ривожланиш учун Минтақавий Ҳамкорлик ташкилотини қайта 
номлаб, 1985 йилда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига асос солдилар. 
Келишувлар кейинчалик тарифлар ва бошқа турли кўрсаткичлар камайишига 
эриша олди ҳамда 1992 йилда Афғонистон ва Собиқ Иттифоқ таркибида 
бўлган бошқа олти Мусулмон давлатини ўз сафига қўшиб олди. Шу билан 
бирга, Марказий Осиёнинг Собиқ Иттифоқда бўлган беш давлати 1991 йилда 
умумий бозор тузишга келишиб олди, 1994 йилда эса икки йирик давлат – 
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро “Товар ва хизматлар ҳамда капиталнинг 
эркин айланиши”га, қолаверса, фискал, монетар ва тариф сиёсатларини 
биргаликда белгилашга келишиб олди. 1991 йилда Бразилия, Аргентина, 
Уругвай ва Парагвай иқтисодий интеграциянинг нормал босқичларидан 
тезлик билан ўтиб, “Меркосур” ташкилотига бирлашди ва 1995 йилгача 
қисман божхона келишувига эришди. 
1991 йили нормал иқтисодий интеграция жараёнларидан сакраб ўтиш 
мақсадида 
Бразилия, 
Аргентина, 
Уругвай 
ва 
Парагвай Мерcосурга қўшилишди, ва 1995 йилга келиб улар орасида қисман 
божхона иттифоқига ҳам ўрин топилди. 1990 йили ўсиш суръати паст бўлган 
Марказий Америка Умумий Бозори эркин савдо зоналарини яратди, 1994 
йилда эса илгари пассив бўлган Анд гуруҳи давлатлари божхона иттифоқи 
тузишди. 1992 йил Юқориград давлатлари (Полша, Венгрия, Чехия, Словакия) 
Марказий Европа эркин савдо зонасини тузишга келишиб олишди, 1994 йилда 


эса ушбу режани тезроқ амалга ошириш фойдасига, белгиланган реализация 
муддати қайта кўриб чиқилди. 
Савдо муносабатларининг кенгайиши ортидан иқтисодий интеграция 
жараёнлари эргашди, саксонинчи йиллар охири тўқсонинчи йиллар бошларига 
келиб ички регионал савдо минтақалараро савдодан кўра муҳимроқ аҳамият 
касб эта бошлади. 
1980 йилда Европа Иттифоқидан ташқарида бўлган савдо-сотиқ, 
Иттифоқнинг умумий савдо айланмаси миқдорининг 50,6 фоизини ташкил 
қилган бўлса, 1989 йилга келиб бу кўрсаткич 58,9 фоизга ўсди. Худди шу каби 
регионал савдо томонга силжишлар Шимолий Америка ва Шарқий Осиё 
сиёсатида ҳам кўзга ташланди. 
Лотин Америкасида Мерcосурни ташкил этилиши ва Анд пактини 
тикланиши, 1990 йил бошига келиб Лотин Америкасининг ички савдосини 
кучайишига хизмат қилди, 1990-1993 йиллар оралиғида Бразилия ва 
Аргентина савдо айланмаси уч баробарга, Колумбия ва Венесуэланики эса 
тўрт баробарга ошди. 
1994 йилда Бразилия АҚШни сиқиб чиқариб, Аргентинанинг асосий 
савдо шеригига айланди. НАФТАнинг ташкил этилиши Мексика ва Қўшма 
Штатлар савдосини бироз ошишига хизмат қилди. 
Шарқий Осиёдаги ички савдо, ташқи савдога нисбатан тез ўсди, лекин 
бу ўсишга Япониянинг ўз бозорларини ёпиқ тутиш одати тўсқинлик қилиб 
келаётган эди. Хитой маданияти зонаси давлатлари (АСEАН, Гонгконг, 
Тайван, Жанубий Корея ва Хитой) орасидаги савдо 1970 йилдаги умумий 
савдо айланмасини 20 фоизини ташкил этган бўлса, 1992 йилга келиб ушбу 
кўрсаткич 30 фоизга кўпайди, Япониянинг ушбу бозорлардаги улуши эса 
аксинча 23 дан 13 фоизга пасайди. 1992 йилда хитой зонаси давлатларининг, 
айнан шу зонадаги бошқа давлатларга қилган экспорт ҳажми Америка Қўшма 
Штатлари, Япония ва Европа Иттифоқига қилинган экспорт ҳажмидан ҳам 
ошиб кетди. 
Ноёб давлат ва цивилизация сифатида Япония Шарқий Осиё билан 
иқтисодий алоқалар ўрнатишда, Қўшма Штатлар ва Европа билан иқтисодий 
тафовутларни ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келди. 
Япониянинг бошқа Шарқий Осиё мамлакатлари билан савдо-сотиқ ва 
инвестицион алоқалари қанчалик кучли бўлмасин, унинг Хитой иқтисодий 
элиталаридан ва бошқа давлатлардан маданият жиҳатидан кескин фарқ 
қилиши, унга НАФТА ёки Европа Иттифоқи каби ташкилот тузиб, унинг 
лидери бўлишига халақит бермоқда. 


Шу билан бирга Япониянинг Ғарбдан маданий фарқи, Кун чиқар 
давлатнинг Қўшма Штатлар ва Европа билан муносабатларидаги 
тушунмовчилик ва антагонизмни янада кескинлаштирмоқда. 
Агар иқтисодий интеграция маданий умумийликка боғлиқ бўлса (бу эса 
кўриниб турганидек, айнан шундай), маданий алоқаларда яккаланиб қолган 
Японияни яккаланган иқтисодий келажак кутмоқда. 
Ўтмишда, миллатлар савдо модели, миллатлар ўртасидаги алянс 
моделига эргашган ва уни такрорлаган. Ривожланаётган дунёда маданий 
алоқалар савдо-сотиқ структурасига ҳал қилувчи омил сифатида таъсир 
кўрсатади. 
Бизнесменлар ўзлари тушунган ва ишонганлар билан шартномалар 
тузишади; 
давлатлар 
ўзаро 
ишонч 
негизида 
ташкил 
этилган, 
ўхшаш менталитетли мамлакатлар иттифоқларига қўшилиш учун ўз 
мустақилликларидан воз кечишади. Иқтисодий ҳамкорликнинг асосини 
маданий умумийлик ташкил этади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет