Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти



бет2/6
Дата12.06.2016
өлшемі0.67 Mb.
#130079
1   2   3   4   5   6

Мавзу: Илдиз.

4-лаборатория машғулоти. Илдизнинг тизимлари билан танишиш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Илдизнинг ташқи ва ички тузилиши, илдизнинг хиллари тўғрисидаги билимларни эгаллайди.

Кўникма: Илдизнинг ички тузилишини микроскопда кузатади.

Малака: Оддий тажрибаларни мустақил бажара олади.Табиатда илдиз тизимларини, илдизмеваларни фарқлай олади.

Керакли асбоблар ва жиҳозлар: Микроскоплар, лупа, препаровал тўплам, (пинцет, скалпел, препаровал нина), кўргазмали тажрибалар учун биология ўқитувчисининг лаборатория асбоб-анжомлари тўплами.”Илдиз”-ўсимликларнинг морфологик гербарийси, илдизнинг ҳужайравий тузилишига оид тайёр микропрепаратлар.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

1. Микроскоп қоидага асосан ўрнатилиб, кўришга


тайёрланади, агар тайёр микропрепарат бўлса, ундан фойдаланиш
мумкин. Бунинг учун тайёр микропрепарат (пиёз илдизи)
микроскопнинг буюм столчасига қўйилиб, микроскопнинг макро
ва микровинтлари ҳаракатга келтирилади ва илдизнинг
ҳужайравий тузилиши кўрилади, дафтарга расми чизилади. Бунда
алоҳида эътибор илдизнинг пўсти, илдиз тукчаларининг
ҳужайраларига қаратилади.

2. Агар тайёр микропрепарат бўлмаса, уни қуйидагича


тайёрлаш мумкин. Бунинг учун илдиз бўлакчаларидан лезвия
ёрдамида узунасига юпқа кесиб олиниб, буюм ойнасидаги томчи
сувга қўйилиб, ранг берилади ва қоплоғич ойна билан ёпилади.
Тайёр препарат микроскоп орқали кўрилади.

3. Илдизнинг ички тузилиши расми дафтарга чизиб олинади ва асосий қисмлари белгиланади.

4. Қуйидаги жадвал тўлдирилади.

Илдизнинг тузилиши

Илдизнинг ташқи қисми

Илдизнинг ички қисми

1

2


1

2




БОТАНИКАДАН 6-СИНФЛАРДА БАЖАРИЛАДИГАН ЛАБОРАТОРИЯ ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР.

Мавзу: ГУЛ.

1-лаборатория машғулоти.

1.Гуллар билан танишиш. Мева ва уруғ



Кутиладиган натижалар.

Билим: Гулқўрғон, чангчи ва уруғчининг тузилишини лупа остида кўриб ўрганади. Гул формуласи ва диаграммаси, гулларнинг хилма-хиллиги, актинаморф ва зигаморф гулларни,бир уйли ва икки уйли ўсимликларни фарқини, тўпгуллар, уларнинг хилларини билиб олади.

Кўникма: Гул, унинг хилларини, бир жинсли ва икки жинсли гулларни актинаморф ва зигаморф гулларни, тўпгуллар, уларнинг хилларини ажратади.

Малака: Оддий тажрибалар ўтказади. Ўсимликларнинг гул тузилишини тушунтира олади. Гул ва тўпгуллар устида кузатишлар олиб боради ва натижаларини расмийлаштиради.

Керакли жиҳозлар: CCД-камерали микроскоп, лупа, томизгич, препаровал тўплам (пинцет скалпел, препаровал нина); гул моделлари (бир ва икки жинсли, олма ва буғдой гуллар моделлари), доимий микропрепаратлар тўплами (тугунча ва уруғмуртак, чангчининг кўндаланг кесими ва қарағай чанглари кўрсатилган микропрепаратлар) гербарийлар тўплами ва табиий ўсимликлар гуллари (наъматак, қўйпечак, қайин ёки ёнғоқ, лола, итоғиз, гладиолус; жағ-жағ, настарин, ёнғоқ, буғдой, шивит, олча, олма, хризантема, зубтурум), ўсимлик уруғлари тўплами, ўрик маймунжон, узум, буғдой, жағ-жағ, ғўза, бодом, ёнғоқ, заранг, шумтол, олма ўсимликларининг мевалари.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Гулнинг асосий қисмлари билан гул моделида танишилади.

2.Пинцет ёрдамида наъматак гулининг косачабарги, тожибарги, чангчи ва уруғчилари ажратиб олиниб лупа орқали кўрилади ва уларнинг гул ўрнида жойлашиш тартиби билан танишилади.

3. Лола ва наъматак (ёки ғўза) гулларини солиштириб, уларнинг фарқлари аниқланади.

4. Актиноморф ва зигаморф гулларни кўриб уларнинг бир-биридан фарқи аниқланади.

5. Лупа ёрдамида чангчи ва уруғчининг ташқи тузилиши ўрганилади ва чизиб олинади.

6. Чангдон ва тугунчанинг микроскопик тузилиши кўрилади ва шу билан бирга гулнинг асосий қисмлари белгиланиб расми дафтарга чизиб олинади.

7. Уруғкуртак, чангдоннинг кўндаланг кесими ва қарағай чангларидан тайёрланган доимий микропрепаратлар микроскоп остида кўрилади.

8. Кўрилган натижаларга кўра қуйидаги жадвал тўлдирилади ва гулнинг формуласи аниқланилади. Гулнинг формуласи қуйидагича ёзилади: К, Т, Ч, У. К-косачабарг; Т-тожбарг; Ч-чангчилар, У-уруғчи.

1-жадвал.



Ўсимлик номи

Гулқў

ғон тури

Қўшилган ёки эркин гулқўрғонон

Гул шакли:

актиноморф

зигоморф

Чангчи сони

Гул формуласи

1.Ғўза

2. Лола

3. Жағ-жағ

4. Атиргул 5.Гладиолус
















II. Тўпгуллар тури:

1. Гербарий ёки тирик ўсимликларда оддий ва мураккаб тўпгуллар хилларини кўриб, улар фарқланади.

2. Айрим тўпгулларнинг расми дафтарга чизиб олинади.

3. Ёнғоқнинг чангчи ва уруғчи гуллари бир-бирига таққосланади.

Чанчи гул кучаланинг рангига, ўлчамига эътибор берилади. Препаровал нина билан кучалалардан битта чангчи гулни ажратиб, унинг тузилишини лупа остида кўрилади. Чангчи сони аниқланади. Уруғчи гулидан тугунчаси ажратиб олиниб, унинг ташқи тузилиши билан танишилади. Кўндаланг кесими лупа ёрдамида ўрганилади.

4. "Саватча" тўпгулда найсимон ва тилсимон гуллар ажратилади

5. Кузатилганлар асосида уларнинг расми дафтарга чизиб олинади.




Тўпгул номи

Тузилиши

Мисоллар

Оддий

Шингил

Бошоқ


Соябон

Саватча


Сўта







Мураккаб

Мураккаб бошоқ Мураккаб соябон Рўвак








1/2. Мева ва уруғ.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Мевалар, уларнинг хиллари, ҳўл ва қуруқ мевалар, уруғларнинг хилма-хиллиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлади..

Кўникма: Мева ва уруғларни ажрата олади.. Қуруқ мевалар ва улар қайси ўсимликларга хослигини, улар орасидан чатнайдиган ва чатнамайдиганларини фарқлайди.

Малака: Меваларни турларга ажрата олади.

Ишни бажариш тартиби:

1. Ўсимликлар уруғлари тўпламидан уруғлар қайси мева турига кириши аниқлнади.

2. Қуруқ мевалар ва улар қайси ўсимликларга хослиги аниқланади. Улар орасидан чатнайдиган ва чатнамайдиганлари фарқланади.

3. Ҳўл мевалар ва улар қайси ўсимликларга хослиги аниқланади.

4. Меваларнинг хилма-хиллиги чизиб олинади ва уларнинг асосий белгилари кўрсатилади.

Тажрибалар асосида қуйидаги жадвал тўлдирилади:

1-жадвал.

ўсимлик номи

Мева хиллари

Мева эти

Чатнаши

Тузилиши

1

2 3 4


5

Буғдой Жағ-жағ Сурепка Ёнғоқ Ғўза













6

Узум













7 8

Қарағай Ловия













2-жадвал. ўсимлик меваларнинг хилма-хиллиги

Мева

хиллари Уруғлар сони

Тузилиши номи

Ўсимлик номи

Мисоллар

Қуруқ













Ҳўл






1-амалий машғулот. Маданий ўсимликлар уруғларининг унувчанлигини аниқлаш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ўқувчи уруғларнинг нафас олиши, ўсиши ва ривожланиши тўғрисидаги билимларни ўзлаштиради.

Кўникма: Уруғларни петри чашкаларга экади ва униб чиқишини ҳафта давомида кузатади.

Малака: Ушбу тажрибани уйда ҳам мустақил бажаради ва натижаларини дафтарга ёзади.

Керакли асбоб ва жиҳозлар: Петри косачасиси, дока, шиша таёқча, итузум, шўра, маккажўхори, редиска, ғўза ва буғдой уруғлари.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

Петри чашкасидан бир нечта олиниб, уларга тартиб рақамлари ёзиб чиқилади. Олдиндан тайёрлаб қўйилган уруғлардан 25 донадан санаб, тартиб рақамига кўра, Петри чашкачаларига иложи борича бир хил қилиб ёйилади. Масалан, 1№ ли чашкага шўра уруғи. 5 № ли чашкага маккажўхори. Чашкаларнинг устига икки қават дока ёпилиб, улар сув билан ҳўллаб турилади. Чашкалар тартиб рақамига кўра ҳарорати 1,5-2,5°С бўлган жойларга териб чиқилади. Бу тажриба тахминан бир ҳафта давом этиши мумкин. Бир ҳафта ўтгандан сўнг ҳар бир чашкадаги униб чиққан уруғлар саналиб, ботаникадан тутилган дафтарга ёзилади.



Уруғларнинг униб чиқиши


Т.р.

Усимлик уруғининг номи

Уруғ сони

Қайси куни униш бошланди

Ҳафта ўтгандан кейин қанча уруғ униб чиқди.

1.













2.













3.













4.














2-лаборатория машғулоти. Кўп ҳужайрали яшил сув ўтлари.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ўқувчилар бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали яшил сув ўтлари ва уларнинг кўпайиш хусусиятлари тўғрисидаги билимларни ўзлаштириб оладилар.

Кўникма:Ўқувчилар сувўтларининг тузилишини микроскопдан фойдаланиб ўрганадилар, таққослайдилар, улардаги ўзига хос ўхшашлик ва фарқларни аниқлалайдилар.

Малака: Спирогира сув ўтидан мустақил микропрепарат тайёрлайдилар ва конюгация йўли билан кўпайишини микроскопда ўрганадилар.

Керакли асбоблар ва жиҳозлар: тирик хлорелла ва спирогира, ССД-камерали микроскоп, томизғич, буюм ва қоплоғич ойна, петри косачаси, препаровал нинаси, филтр қоғози ва ҳар хил сув ўтлари ўстирилган стаканлар.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

  1. Микроскоп одатдагидек ўрнатилади.

  2. Бир неча кун олдиндан аквариум деворидаги ёки гул тувакларнинг ташқи деворларидаги яшил доғлар пичоқ ёрдамида қириб олиниб, сув солинган стаканга ўтказилади ва етарли ҳароратда бир неча кун ёруғ жойда сақланади. Бунда яшил рангли сув ҳосил бўлади.

З. Томизғич ёрдамида стакандаги яшил эритмадан бир томчи олиниб, буюм ойнасига томизилади. Усти қоплоғич ойна билан ёпилиб, микроскопда кўрилади. Бунда яшил рангли думалоқ бир ҳужайрали хлореллани кўриш мумкин.

4. Ҳовузлардан, зовурлардан ёки секин оқадиган сувлардан ипсимон (спирогира) сув ўтлари ажратиб олинади. Улар сувли идишга солиб, сақланади.

5. Сувли идишдан предмет нинаси ёрдамида спорогира
олиниб, сув томизилган предмет ойнасига жойлаштирилади, усти
қоплоғич ойнабилан ёпилиб, микроскоп орқали кузатилади.

6. Кичик обектив остида спирогира талломи ипсимон ва бир қатор ҳужайралардан иборат эканлиги кузатилади.

7. Ипсимон яшил сувўти доимий микропрепарати микроскоп остида кўрилади

8. Катта обектив остида-ҳар бир ҳужайра ичида жойлашган спирал шаклидаги хроматофори, ядроси, вакуолаларини кўриб, дафтарга расми чизиб олинади.

9. Микропрепаратларда спирогиранинг конюгация йўли билан кўпайиши кузатилади.

10. Конюгация йўли билан кўпайишда спирогиранинг битта ҳужайрасидаги моддалар иккинчи ҳужайрага ўтиши ўрганилади

11. Кузатилганларнинг расми дафтарга чизилади.

2-амалий машғулот. Аниқлагичдан фойдаланиб гулли ўсимликларнинг оилаларини ўрганиш

Кутиладиган натижалар.

Билим: Икки уруғ паллали ўсимликларнинг ўзига хос хусусиятлари, раънодошлар, карамдошлар, шўрадошлар, гулхайридошлар, бурчоқдошлар, итузумдошлар, токдошлар, қовоқдошлар, зирадошлар оиласининг валиллари ва уларнинг гул тузилиши тўғрисидаги олган билимларини умумлаштирадилар

Кўникма: "Ўсимликлар аниқлагичи" билан ишлаш ва шу асосда ўсимликлар оиласини аниқлайдилар.

Малака: Ўсимликларни гул тузилишига кўра систематик ўрнини аниқлайди.

Керакли асбоблар ва жиҳозлар: Ҳар хил оилага мансуб бўлган ўсимлик гербарийлари, ўсимликни аниқлагич қўлланмаси, қўл лупаси.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

Мактабдаги гербарийдан ачамбити, тугмачагул, ғўза, олма, янтоқ, мош, итузум, тамаки, ток, буғдой, олиниб, аниқлагич ёрдамида уларнинг асосий органлари билан танишилади. Органлари таққосланилади, гул тузилишлари синчиклаб ўрганилади ҳамда ўсимлик аниқлагичларидан фойдаланиб,ўсимлик оиласи аниқланади.



Машғулотнинг бориши

1. Ташкилий қисм.

2. Ўқувчилар амалий машғулот давомида бажарилиадиган ишлар ҳақида тушунчалар берилади.

3. Синф ўқувчилари гуруҳларга бўлинади:



  • 1-гуруҳ: раънодошлар, карамдошлар, шўрадошлар оилалари гербарийлари ёрдамида ўсимликларни аниқлаш.

  • 2-гуруҳ: гулхайридошлар, бурчоқдошлар, итузумдошлар оилалари гербарийлари ёрдамида ўсимликларни аниқлаш.

  • 3-гуруҳ: токдошлар, қовоқдошлар, зирадошлар оилалари гербарийлари ёрдамида ўсимликларни аниқлаш.

  • 4-гуруҳ: қоқиўтдошлар, лоладошлар, пиёздошлар, буғдойдошлар оилалари гербарийлари ёрдамида ўсимликларни аниқлаш.

4. Берилган топшириқлар юзасидан гуруҳлар ҳисоботи тингланади.

5. Ўқувчилар билимларини умумлаштирилади ва баҳоланади. Уйга вазифа берилади.

6. Машғулот якунланади.

3-амалий машғулот

Хона ўсимликларини кўпайтириш

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ўқувчилар ўсимликларни вегетатив органлари ёрдамида кўпайиши тўғрисидаги маълумотларга эга бўладилар.

Кўникма: Хона ўсимликларини кўпайтириш учун вегетатив қисмларидан намуналар ва идишларда қум, тупроқ, чириндилар тайёрлайдилар.

Малака: Уйларида гул тувакларга гул новдалари ёки уруғларини экадилар ва уларни парвариш қиладилар.Машғулот давомида олган кўникма ва малакалари асосида ўсимликларнинг кўпайиш усулларини ўзаро таққослайдилар.

Керакли асбоблар ва жиҳозлар: Ўсимлик ўстириш учун турли ҳажмдаги (туваклар) идишлар, қум, тупроқ, чиринди, гул кўчатлари, уруғлари, шохчалари, ток қайчи ёки ўткир пичоқ, плёнка, органик ва минерал ўғитлар мажмуаси.
Ишнинг бажарилиш тартиби:

1 . Тозаланиб қуритилган қум майда тўрдан ўтказилади, яъни эланади.



  1. Тоза жойдан ернинг устки 20 см атрофидаги қавати олиб ташланиб, ёт жисмлардан тозаланиб, яхшилаб майдаланиб, тўрдан ўтказиб олинади.

  2. Маҳаллий чириган чиринди ҳам яхшилаб майдаланиб, элакдан ўтказилади.

  3. Плёнка устида юқорида элакдан ўтказилиб тайёрланилган тупроқ, қум, чириндилар 3.2:1 нисбатда аралаштирилади.

  4. Олдиндан ювиб қуритилган идишлар тайёрланилган аралашма билан (юқорисидан 2-3 см қолгунча) тўлдирилади.

Аралашмалар солиб тайёрланган гул тувакларга исталган гул новдалари ёки уруғлар экилади ҳамда улар вақти-вақти билан керакли миқдорда суғориб турилади

1. Тупларга бўлиш билан кўпайтириш.

1. Бунинг учун тувакда ўсаётган ўсимликни олиб, ёғоч таёқча ёрдамида тупларга ажратилади.

2. Ўсимликнинг синган ва чириган қисмлари кесилиб, олиб ташланади.

3. Ҳар бир ўсимликнинг барги ва илдизини инобатга олиб, кесилган жойлар майдаланган кўмир кукуни билан ишлов берилади.

4. Янги тувакга экилган ўсимликнинг атрофи тупроқ билан тўлдирилади, сув қуйилади ва салқин жойга қўйилади.

2. Қаламча билан кўпайтириш.

1. Бунинг учун ўсимлик дастлаб қум ёки сувга қўйилган ва илдиз чиқарган қаламчаларини олинади.

2. Гул тувакка илдиз чиқарган (геран) ўсимликни ўтқазиб, илдиз атрофидаги бўш жойларини тупроқ билан тўлдирилади ва сув қуйилади.

3. Тувак салқин жойга қўйилади.



3. Барг қаламчаси билан кўпайтириш.

1. Барг қаламчаси илдиз ўсимтаси чиқаргандан сўнг (янги барг пайдо боигандан кейин) уни енгил тупроқ билан тоидирилган гул тувакка экилади ва сув қуйилади.

2. Тувак салқин ва ёруғ жойга қўйилади.
7-синф ЗООЛОГИЯ

Мавзу: БИР ҲУЖАЙРАЛИ (СОДДА) ҲАЙВОНЛАР

1-лаборатория машғулоти.Тирик туфелька ҳаракатини, тузилишини, таъсирланишини микроскоп остида кузатиш.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Инфузория туфелка (оддий амёба, яшил эвглена)ни микропрепарат орқали уларнинг тузилиш хусусиятларини билиб оладилар ва ўрганадилар.

Кўникма: Ўқувчи бир ҳужайрали ҳайвонларнинг тузилиши ва ҳаёт тарзини, ҳаракатланишини кузатади.

Малака: Мустақил микропрепарат тайёрлайди ва микроскоп билан ишлайди. Оддий амёба, яшил эвглена ва инфузория туфелканинг ҳужайравий тузилишини ўзаро таққослай оладилар.

Керакли жиҳозлар: туфелькали пичан ивитмаси, микроскоп, соат ойнаси, буюм ойнаси, қоплоғич ойна, томизғич, қизил конго бўёғи, шиша таёқча, энсиз кесилган фильтр қоғози, яшил метил ва сирка кислотанинг 1:1 нисбатда олинган сувли эритмаси.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

1-иш. Томизғич ёрдамида туфелька кўпайтирилаётган пичан ивитмасидан 1 5-20 томчи олиниб, соат ойнасига томизилади ва унга бироз қизил конго бўёғи қўшилиб, шиша таёқча билан аралаштирилади (конго бўёғи қўшилган ивитма оч қизғиш ранг бўлиши лозим). Томизғич ёрдамида бўёқли ивитмадан бир томчи олиниб, буюм ойнасига томизилади (бу ишни конго бўёғи бўлмаган ҳолларда кўрсатилган тартибда бажариш мумкин).

Ивитмада пичан таёқча бактерияси ҳам бўлиши мумкин. Туфелька эса бактериялардан йирик, туфли кўринишида бўлади. Бактериялар билан туфелькани фарқлай билиш керак. Туфельканинг ҳаракатини секинлаштириш учун томчига бир неча дона пахта толаси қўйилади. Томчининг устини қоплоғич ойна билан ёпилади ва четларидаги сувни фильтр қоғозига эҳтиётлик билан шимдириб олинади. Ана шу усулда тайёрланган препаратни дастлаб микроскопнинг кичик объективида, кейин эса катта объективида кузатилади. Одатда туфелькалар органик заррачалар ёки толалар атрофида ғуж бўлиб тўпланиш хусусиятига эга. Тўпланган туфелькалардан бирини микроскопнинг катта объективида кузатилади. Туфелька танасининг олдинги ва кейинги томони аниқланади. Танасининг ён томонида жойлашган оғиз олди чуқурчасини, олдинги ва кейинги томонидаги иккита қисқарувчи вакуолларни топилади ва улар кузатилади. Киприкчаларнинг бир меъёрда ҳаракатланиши туфелька танаси яқинида ва айниқса, унинг оғиз тешиги атрофида сув оқими ҳосил қилади. Қизил конго бўёғи оғиз билан бй^рга ҳазм қилиш вакуоллари ичига ўтиб, уларни қизил рангга бўяиди. Микроскопда туфелька киприкчаларининг ҳаракати, озиқланиши, ҳазм қилиш вакуоллари ва цитоплазма оқими билан ҳаракатланиши кузатилади.

Туфельканинг олдинги ва кейинги томонида биттадан қисқарувчи вакуоллар жойлашган. Ҳар қайси вакуола суюқликни цитоплазмадан йиғиб келтирувчи бир неча узун ва ингичка найчалардан, суюқлик тўпловчи пуфакчадан ва ажратиш найчасидан иборат. Қисқарувчи вакуоллар навбат билан қисқаради. Бир неча дақиқа давомида вакуол пуфагининг сув билан тўлиб, бўшаши кузатилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет