Машғулотни ўтказиш
1.Биринчи ва иккинчи жадваллар батафсил тушунтирилади.
-
Ҳар қайси ўқувчи ўз ёшини ҳисобга олган ҳолда биринчи жадвалдан фойдаланиб, суткалик овқат рационида неча грамм оқсил, ёғ, углеводлар ва қанча ккал энергия бўлиши кераклигини аниқлайди.
-
Овқат рационига кирадиган оқсил, ёғ, углеводлар юқорида кўрсатилган озиқ маҳсулотлари таркибида неча граммдан бўлиши 2-жадвалдан аниқланади.
-
Суткалик овқат рационига киритиладиган асосий озиқ маҳсулотларининг миқдори (г ҳисобида) ва улардан ажраладиган энергия(ккал ҳисобида) ҳисоблаб чиқилади.
-
Аниқланган натижаларни ўқувчилар дафтарларига ёзиб оладилар.
Мавзу: НЕРВ СИСТЕМАСИ.
8-лаборатория машғулоти. Тизза рефлексини кузатиш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Орқа миянинг ҳаракатлантирувчи рефлекс функцияси ва рефлектор ёйи бўйича олинган назарий билимларни мустаҳкамлайди.
Кўникма: Тизза рефлексини ҳосил қилиш тажрибасини бажаради.
Малака: Тизза рефлекси ҳосил бўлиш рефлектор ёйини дафтарга чизади ва таҳлил қила олади.
Зарур жиҳозлар: Дарсликнинг «Нерв системаси» мавзусида кўрсатилган расм ҳамда шунга тааллуқли жадвал (ўқув кабинетида мавжуд бўлган); резинали болғача.
Ишни бажариш тартиби
1. Ўқувчилар 3-4 тадан кичик гуруҳларга ажратилади.
2. Дарсликнинг "Нерв системаси" ва "Орқа мия рефлекслари" мавзуларида баён этилган тизза рефлекси ҳосил бўлишига тааллуқли маълумотлар билан танишадилар.
3.Сўнгра ўзаро тизза рефлексини ҳосил қилиш тажрибасини бажаришадилар.
4. Бунинг учун текширилувчи стулда оёқларини чалиштириб ўтиради. Унинг юқорида турган оёғининг тизза пайига махсус резина болғача билан секин урганда юқоридаги оёқ силкиниб кўтарилади. Бу тиззанинг харакат рефлексини кўрсатади.
5. Тизза рефлекси ҳосил бўлиши тасвирланган расмни ва рефлекс ёйини дафтарга ёзиб ва чизиб олинади.
Мавзу: Олий нерв фаолияти.
9-лаборатория машғулоти. Нерв тизими гигиенаси.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Нерв тизимининг ташқи таъсирлар натижасида инсон нерв тизимида рўй берадиган ижобий ёки салбий ўзгаришлар тўғрисидаги билимларга эга бўладилар.
Кўникма: Нерв тизимининг ташқи таъсирлар натижасида инсон нерв тизимида рўй берадиган ижобий ёки салбий ўзгаришларини кузатадилар, тинчлантириш гимнастикаси қоидаларини ўрганадилар.
Малака: Кузатиш натижаларини топшириқларни бажариш орқали таҳлил қиладилар.Ақлий меҳнат билан жисмоний меҳнатни фарқлай оладилар.
Жиҳозлар: фанендоскоп, тонометр, Головин-Сивсэв жадвали.
Ишни бажариш тартиби:
1. Синфдан назорат гуруҳи сифатида 5 нафар ўқувчи ажратиб олинади.
2. Машғулотнинг биринчи дақиқалариданоқ уларнинг юрак уриши, қон босими, кўриш ўткирлиги текширилади ва қуйидаги келтирилган жадвалга туширилади.
-
Т/Р
|
Кузатилувчинингинг Исми-шарифи
|
Туғилган йили
|
Олинган натижалар
|
|
юрак уриши
|
қон босими
|
кўриш ўткирлиги
|
1.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3. Кузатилаётган ўқувчиларга 3-4 та тинчлантирувчи машқларни бажариш таклиф этилади.
4. Яна бир бор уларнинг юрак уриши, қон босими, кўриш ўткирлиги текширилади ва жадвалга туширилади.
5. 5 дақиқа давомида оҳанграбо куй садоларида мушоира ўтказилади.
6. Сўнги бор уларнинг кўрсаткичлари олинади ва жадвага туширилади.
7. Жадвал кўрсаткичлари таҳлил этилади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
8. Ўқувчилар 2-3 гуруҳга бўлинади ва топшириқ варақаларини бажариш таклиф этилади.
1-топшириқ варақаси: Инсон табиатнинг энг муҳим мўжизаси бўлган бош мия функцияларини диаграмма шаклида беринг.
1-топшириқ варақаси: Нерв тизимини такомиллаштиришга қаратилган гигиена чораларини расмларда ифодалаб беринг.
1-топшириқ варақаси: Ақлий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни Венн диаграммаси асосида кўрсатиб беринг.
Мавзу: СЕЗГИ ОРГАНЛАРИ.
10-лаборатория машғулоти.Кўриш ўткирлигини аниқлаш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Анализаторлар ва кўзнинг тузилиши тўғрисидаги билимларга эга бўлади.
Кўникма: Кўриш ўткирлигини аниқлай олади.
Малака: Головин жадвалидан фойдаланиб, кўриш ўткирлигини ва кўз қорачиғининг рефлексларини тажрибада мустақил бажара олади.
Зарур жиҳозлар : Головин жадвали , метр, кўрсаткич(таёқ).
Ишнинг бажарилиш тартиби:
-
Головин жадвали ёруғлик яхши тушадиган деворга осиб қўйилади.
-
Текширилувчи ўқувчи жадвалдан 5 м нарида тик туради. У аввал кўзини дафтар (китоб) билан тўсиб, ўнг кўзи билан жадвални юқоридан пастни қаторга томон ўқийди.
-
Текширувчи ёнида туриб, кўрсаткич билан жадвални юқори қатордан пастки қаторга томон кўрсатади.
4. Текширилувчи маълум қаторга келиб ҳарфларни тўғри
аниқлай олмаса, битта олдинги қаторнинг кўрсаткичи унинг кўз
ўткирлигини билдиради. Шу қаторнинг бошида ёзилган рақамга
кўра унинг кўз ўткирлиги белгиланади. Ўнг кўздан сўнг чап кўзнинг
кўриши аниқланади.
Изоҳ. Кўриш ўткирлиги меъёрида бўлган одам жадвалнинг 10-қаторигача ҳарфларни иккала кўз билан алоҳида-алоҳида аниқ кўра олади. Шунда кўзларнинг кўриш ўткирлиги 1,0 деб белгиланади. 10-қатордан юқоридаги қаторни кўра олганда кўриш ўткирлиги ҳар қайси қаторга 0,1 га камая боради. Масалан, 9-қатор-0,9;8-қатор -0,8 ва ҳоказо.
10/2. Кўз қорачиғи рефлексларини аниқлаш
Ишнинг бажарилиш тартиби:
1. Текширилувчи ўқувчи ёруғликка (дераза ёки электролампага)
қаратиб ўтказилади .
2. Иккала кўз қорачиғининг ҳажми бир хил эканлиги
аниқланади.
З.Сўнгра текширувчи (ўқитувчи ёки ўқувчи) бир қўли билан текширилувчининг битта кўзини беркитиб, иккинчи кўз қорачиғи ҳажмининг ўзгаришини аниқлайди, яъни қорачиқ катталашади. Беркитилган кўз очилганда унинг ҳам қорачиғи катталашган бўлади. Бир оздан кейин эса иккала кўзнинг қорачиғи ҳам кичиклашади.
Тажриба қуйидагича тушунтирилади.
1 .Кўз қорачиғи ёруғлик таъсирида тораяди, қоронғилик таъсирида кенгаяди.
2.Ҳар иккала кўзнинг қорачиғи бир вақтда кенгайиш ва торайиш хусусиятига эга. Бунинг боиси шундаки, иккала кўзнинг кўриш нерв толалари, бош нерв толаларининг ярми миянинг чап томонига, чап кўз нерв толаларининг ярми миянинг ўнг томонига ўтади. Бу толалар иккала ярим шарнинг ўрта мия соҳасидаги тўрт тепалик деб аталувчи пўстлоқ ости нерв марказига боради. У ерда кўриш нервидаги қўзғалиш кўз соққасини ҳаракатлантирувчи нерв марказига ўтади ва унинг толаси орқали кўз соққасига келиб, иккала кўзнинг қорачиғини бир вақтнинг ўзида ўзгартиради (қоронғида кенгаяди, ёруғда тораяди).
Юқоридаги тажрибанинг мазмунини ўқувчилар дафтарларига ёзиб оладилар.
9-СИНФ БИОЛОГИЯ
( ЦИТОЛОГИЯ ВА ГЕНЕТИКА АСОСЛАРИ )
Мавзу: ҲАЁТНИНГ ҲУЖАЙРАВИЙ ШАКЛЛАРИ.
1-лаборатория машғулоти. Пичан таёқчаси бактерияси ва кўк яшил сув ўтини микроскопда кўриш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Организмларнинг ҳужайравий тузилиши, прокариот ва эукариот ҳужайралар тўғрисидаги билимларга эга бўлади.
Кўникма: Пичан таёқчаси бактерияси ва кўк яшил сув ўтини микроскопда кузатади.
Малака: Прокариот ва эукариот ҳужайраларни бир-биридан фарқлай олади.
Керакли жиҳозлар: Микроскоп, препаровал нина, пичан солиб олдиндан тайёрланган сувли колба, ташқаридан (сув ҳавзасидан) кўкимтир сувдан олинган намуна, буюм ойнаси, қоплоғич ойна, пипетка.
Ишнинг бажарилиши: Микроскоп қоидага биноан ўрнатилади. 1 ҳафта олдин тайёрланган пичанли сувнинг устки қисмидан бир томчи олиб, уни буюм ойнасига қўйилади, устидан қоплоғич ойна билан беркитилади ва олдин кичик объективда, сўнгра эса катта объективда кўрилиб, расми дафтарга чизиб олинади. Бунда биз пичанли сувда маълум бир ҳароратда ўстирилган содда ҳайвон,
яъни туфелькани кўришимиз мумкин. Унинг тузилиши, ҳаракатлари ўрганилади ва дафтарга расми чизилади.
Шундан кейин ташқаридан олиб келинган кўкимтир кўлмак сувдан бир томчи олиб, буюм ойнасига томизилади. Устидан қоплоғич ойна билан беркитилади, уни микроскопга қўйиб, олдин кичик объективда, сўнгра катта объективда кўрилади. Бунда турли катталикдаги сув ўтларининг ҳужайралари кўрилади. Масалан, яшил хивчинли колонна бўлиб яшовчи волвокслар, яшил эвглена ва бошқалар. Шулардан биз яшил эвгленани объективга тўғрилаб олиб, унинг ҳужайравий тузилишини ўрганамиз ва дафтарга расмини чизиб оламиз.
Мавзу: ҲУЖАЙРАНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ФУНКЦИЯСИ
2-лаборатория машғулоти. Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларини ўрганиш (1 соат).
Кутиладиган натижалар.
Билим: Тирик организмларнинг ҳужайравий тузилиши тўғрисидаги билимларга эга бўлади.
Кўникма: Микропрепаратлар тайёрлаб, уларни микроскопда кўриш орқали хулосалар чиқора олади.
Малака: Ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларини фарқлай олади.
Керакли жиҳозлар: Микроскоп, скальпель, томизгич, стаканда тоза сув, пинцет, препаровал нина, буюм ойнаси, қоплагич ойна, мох, сиёҳга бўялган бақа терисининг эпителийси. Тайёр (ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларидан таёрланган) микропрепаратлар. Ҳужайранинг ички ва ташқи тузилиши тасвирланган рангли расмлар. Тасвирни экранга узаткич асбоб. Ҳужайранинг ҳаёти ҳақида кинолавҳа.
Ишнинг бажарилиш тартиби:
Буюм ойнасининг ўртасига сув томизилади, сўнгра мохнинг битта яшил барги қисқич билан олиниб, сув томчисининг устига қўйилади ва қоплоғич ойна билан ёпилади.
Тайёрланган микропрепарат микроскопнинг олдин кичик, сўнгра катта объективида ўрганилади. Микропрепаратда ҳужайранинг юпқа, рангсиз пўсти, цитоплазмаси, бир неча хлоропластлари ва ядро кўринади.
Ҳайвон ҳужайрасини ўрганиш. Бақа терисининг эпителий пардасини олиш учун бақани сувли шиша банкага солинади, шиша банка оғзи дока билан беркитилади. Уни сувда бир икки кун сақланади. Банкадаги сув бақани кўмар-кўммас даражада бўлсин. Шунда сувда юпқа парда парчалари ҳосил бўлади. Уни Петри ликопчасига олиб, ҳужайра ядроси кўриниши учун бинафша ранг сиёҳ билан бўялади. Оч бинафша рангга бўялган бақа терисининг эпителий тўқима пардаси идишдаги сув ичида турган ҳолда бир неча бўлакларга бўлинади.
Бўлаклардан бири қисқич ёки препаровал нина билан олиниб, буюм ойнасидаги сув томчисига қўйилади, сўнгра букланган жойлари тўғриланиб, усти қоплағич ойна билан ёпилади ва микроскопда кўрилади.
3-лаборатория машғулоти: Ўсимлик ҳужайрасида плазмолиз ва деплазмолизни кузатиш.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Ўсимлик ҳужайрасида борадиган плазмолиз ва деплазмолиз жараёни тўғрисидаги билимларга эга бўлади.
Кўникма: Ўқувчилар физиологик эритмалар билан танишадилар ва изотоник, гипертоник, гипотоник эритмаларнинг ўсимлик ҳужайраларига таъсирини ҳамда осмос жараёнини кузатадилар.
Малака: Ўсимлик ҳужайрасида борадиган плазмолиз ва деплазмолиз жараёнини тажрибада қилиб кўрадилар.
Жиҳозлар: CCД камерали микроскоп, биология хоналари учун лаборатория асбоб-анжомлари тўплами (филтр қоғози, томизғич, буюм ва қоплагич ойналари, петри косачаси), биологиядан тажрибалар ўтказиш учун кимёвий реактивлар тўплами. препаровал тўплам (скалпел, пинцет, препаровал игна), полипропиленли ўлчов идишлари тўплами, гипертоник, гипотоник ва изотоник NаCl эритмаси, қизил рангли пиёзбош.
Ишни бажариш тартиби:
1. Ҳар бир ўқувчи столига лаборатория иши учун керакли бўлган барча жиҳозлар тарқатилади.
2. Ўқувчи скалпел ёрдамида қизил рангли пиёзбош пўстидан юпқа кесиб олиб,буюм ойнасига қўяди ва устига бир томчи сув томизиб қоплагич ойна билан ёпади.
3. Тайёрланган вақтинчалик микропрепарат микроскопнинг кичик обективида кўрилади. Микроскопда ҳужайралар бир текис бўялган ва таранг турган ҳолатида кўринади.
4. Вақтинчалик микропрепаратнинг, қоплагич ойнаси бир четига NаCl нинг 1% ли эритмасидан бир томчи томизилади ва цитоплазма ҳужайра пўстидан аста-секин ажралиши плазмолиз ҳодисаси кузатилади.
5. Бироз вақт ўтгач, қоплагич ойнаси бир четига бир томчи сув томизилиб, иккинчи томонидан дастлаб томизилган 1% ли NаCl эритмаси филтр қоғози орқали шимдириб олинади.
6. Сувнинг ҳужайрага қайта шимилиши натижасида унинг цитоплазмаси сатҳи ортиб, ҳужайра деворига тарқалади, яъни ҳужайра нормал ҳолатга ўтади. Бундай жараён деплазмолиз ҳолати дейилади.
Мавзу: МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИ.
4-лаборатория машғулоти: Амилаза ферментининг крахмалга таъсири.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Углеводларни парчаловчи амилаза ва малтаза ферменларининг хусусиятлари ва амилазани крахмални парчалашда иштирок этиб, уни шакаргача (моносахаридгача) парчалаши тўғрисидаги билимларни мустаҳкамлайдилар.
Кўникма: Амилаза ферментининг мураккаб углевод-крахмалга таъсирини қуйидаги топшириқларни бажариш орқали кузатадилар.
Малака: Олган билимларини умумлаштиради ва амалда қўллай оладилар.
Жиҳозлар: пробирка, колба, томизгич, полипропилен ўлчов идишлари тўплами, дистилланган сув, реактивлар тўплами (1% йод эритмаси, 0,5% крахмал эритмаси), сўлак ферменти.
Эслатма: Униб чиққан буғдой дони ёки 5 кунлик майсаси яхшилаб майдаланади ва колбага солинади. Устига 100 мл дистилланган сув қуйилиб, яхшилаб аралаштирилади ва 30 дақиқа давомида қолдирилади. Кейин филтрланади, филтрдан ўтган суюқлик фермент шираси ҳисобланади.
Ишни бажариш тартиби:
1. Ҳар бир ўқувчи столига 2 тадан пробирка тарқатилади.
2. Унинг биттасига 2-3 мл крахмалнинг 0,5% ли эритмаси қуйилади
3. Иккинчи пробиркага 2-3 мл крахмалнинг 0,5% ли эритмаси унинг устига 1 мл амилаза фермент шираси қуйилади. Вақтни белгилаб, пробиркадаги аралашма чайқатилади.
4. Сўнгра биринчи пробиркага бир томчи ёд томизилади. Бунда пробиркадаги суюқлик кўк рангга киради - суюқлик таркибидаги крахмал ёд таъсирида кўк рангга кирганлигини кўрсатади.
5. Иккинчи пробиркага бир томчи ёд томизилганда амилаза ферменти шираси қўшилган пробиркада унинг миқдорига қараб бинафша, қизил, сариқ ранг ҳосил қилади. Бу амилаза таъсирида крахмалнинг парчаланишидан далолат беради.
Мавзу: ФОТОСИНТЕЗ
5-лаборатория машғулоти: Ўсимлик баргида органик моддаларнинг ҳосил бўлиши.
Кутиладиган натижалар.
Билим: Фотосинтез жарёнининг ёруғлик ва қоронғилик фазалари тўғрисидаги билимларга эга бўлади.
Кўникма: Қуйидаги топшириқларни бажариш орқали баргда органик моддаларнинг ҳосил бўлишини кузатади.
Малака: Ўсимлик баргида органик моддаларнинг ҳосил бўлишини аниқлай олади.
Жиҳозлар: Томизгич, петри косачаси, реактивлар тўплами (йод, спирт)
Ишни бажариш тартиби
1.Лаборатория иши ўтказиш учун баргни 2-3 кун қоронғи шкафда сақлаш лозим.
2.Синфдаги битта ўсимликни 2-3 та баргини қисман бир парча қоғоз билан беркитиб қўйишлари лозим.
3.2-3 кундан кейин қоронғи шкафда сақланган ўсимликдан битта, ёруғда ўсиб турган ўсимликдан битта барг ва бир парча қора қоғоз билан беркитилган баргларни узиб олинади.
4. Узиб олинган барглар спиртга солиб рангсизлантирилади.
5. Рангсизлантирилган баргларни тоза сувда ювиб, уларни Петри идишига алоҳида қўйиб устига ёд эритмаси томизилади.
6. Йод эритмаси таъсирида баргнинг турли қисмлари ранги билан фарқланади. Олинган натижани дафтарга ёзиб изоҳлаб берилади.
Мавзу: ИРСИЯТНИ ЎРГАНИШНИНГ ДУРАГАЙЛАШ УСУЛИ
Бир жуфт алтернатив белгилари билан фарқ қилувчи организмларни дурагайлаш-монодурагай чатиштириш дейилади. Икки жуфт алтернатив белгилари билан фарқ қилувчи организмларни дурагайлаш - дидурагай, кўп белгилари билан фарқ қилувчи организмларни чатиштиришни полидурагай чатиштириш дейилади. Моно, дидурагай чатиштиришлар асосида Г. Мендел доминантлик, ажралиш ва белгиларни мустақил ҳолда ирсийланиши қонунларини яратган. Бир жуфт алтернатив белгилари бўйича гомозиготали организмлар чатиштирилса доминантлик қонунияти кузатилади. F1 да олинган гетерозиготалилар чатиштирилганда ажралиш содир бўлади
Икки жуфт алтернатив белгилари бўйича гомозиготали организмлар чатиштирилганда Ф, да фенотип бўйича бир хил, 100% доминант белгили, генотип бўйича ҳам 100% бир хил дигетерозигота организмлар олинади. F2 да фенотип бўйича 9:3:3:1, генотип бўйича 1:2:1:2:4:2:1:2:1 нисбатда ажралиш олинади. Бу белгиларнинг бир-биридан мустақил ҳолда ирсийланишидан далолат беради (141-проексион кўргазмали-методик қўлланма).
6-7-лаборатория машғулоти: Монодурагай, дидурагай ва генларнинг ўзаро таъсирига оид масалалар ечиш (2 соат).
Кутиладиган натижа: дурагайлаш усуллари билан танишиш, генетик масалаларни ечиш ва уларни таҳлил қилиш. Моно-, ди-, полидурагай чатиштиришларда генотип ва фенотип бўйича олинадиган ажралишларни таҳлил қилиш.
Жиҳозлар: генетикадан магнитли апликациялар тўплами.Генетикадан магнитли апликациялар тўплами
Ўқув-кўргазмали қўлланмалар: Биология фанидан проексион кўргазмали методик қоиланмалар" (139-146-проексион кўргазмали методик қоиланма); "Биология фанидан плакатлар тўплами", Чатиштириш (41,42-плакатлар).
Масала ечиш
1-масала. Қорамол жунининг ранги қора - В, қизил ранги - в. Қуйидаги генотипли организмлар қандай гамета ҳосил қилади? ВВ, Вв, вв.
Ечилиши: ВВ ва вв генотипли организмлар гомозиготали бўлганлиги учун улар фақат бир хил ВВ - В,В ва вв- в,в гаметалар, Вв генотипли организм гетерозиготали бўлганлиги сабабли икки хил Вв – В,в гамета ҳосил қилади.
2-масала. Ипак қурти уруғининг қорамтир ранги (А) оқ ранги (а) устидан доминантлик қилади. Гетерозиготали урғочи капалак шундай эркак капалак билан чатиштиришдан қандай насл ҳосил бўлади?
Ечилиши: Қорамтир ранг доминант белги бўлганлиги сабабли қора ипак қуртларнинг генотипи икки хил АА ва Аа, оқ рангли ипак қуртларининг генотипи аа бўлиши мумкин. Масала шартида чатиштирилган эркак ва урғочи ипак қуртлари гетерозиготали бўлганлиги сабабли уларнинг генотипи аниқ - Аа.
F1 АА, Аа,
Р Аа х Аа Гамета
Демак, авлодда фенотип бўйича 3:1 нисбатда
ажралиш ҳосил бўлиб, шундан 3 қисми - қора рангли (75%) ва 1 қисми - оқ рангли (25%) ипак қуртлари ҳосил бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: |