Фан бўйича талабаларнинг билими, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
Талабаларга араб (форс) тилида имло қоидалари, сўз ясалиши, ўзак ва у орқали сўзларни топа билиш, араб алифбосидаги матнларни қийинчиликсиз мутолаа қилиб табдил қила олиш, ўзбек тили таркибидаги араб (форс) сўзларни таҳлил қила олиши каби талаблар қўйилади.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Араб (форс) тили фани асосий ихтисослик фанлардан бири ҳисобланиб, 3, 4-семестрларда ўқитилади. Дастурларни амалга ошириш Ўзбек адабиёти тарихи, Тилшунослик, Тарих, Матншунослик каби фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишни талаб қилади ҳамда шу йўналишдаги бошқа фанлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Араб (форс) тилида битилган адабий меросимиз жуда сермаҳсулдир. Эски ва ҳозирги ўзбек тилида араб (форс) тилидан ўзлашган сўз ва бирикмалар ғоят бисёр. Ўзбек адабиёти ва тилшунос мутахассиси араб (форс) тилларидаги сўз ясалиш қоидалари ва улар билан боғлиқ бўлган грамматик нормаларни мукаммал билишлари лозим. Шу сабабли ушбу фан асосий ихтисослик фанларидан бири ҳисобланиб, ўзбек тили ва адабиёт фанининг ажралмас бўлагидир.
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Талабаларнинг "Араб (форс) тили" фанини ўрганишлари учун ўқувчиларнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза, амалий машғулотларда илғор педагогик технологиялардан истифода қилинади.
Асосий қисм
Фаннинг амалий машғулотлари мазмуни
Араб (форс) алифбоси ва ёзуви бўйича қисқача маълумот. Араб алифбосининг ўзига хос хусусиятлари. Мунфасил ва муттасил ҳарфлар. Дифтонглар.
Фонетика
Араб (форс) тили товуш таркиби ва унинг алифбода ифодаланиши, ҳарфларнинг талаффузи, уларнинг ёзилиши ва ўқилиши. Унли ва ундош ҳарфлар. Қисқа ва чўзиқ унлиларнинг ёзувда ифодаланиши. Урғу.
Луғат минимуми
Араб (форс) тили луғат бойлиги дарс жараёнида сўз ёдлаш, уйга вазифа бериш, матнларни ўқиш орқали ўзлаштириш ва бошқа усуллар.
Морфология
Араб (форс) тилида сўз таркиби. От-кесимли содда йиғиқ гап. Сўроқ ва кўрсатиш олмошлари. Сўроқ гапнинг ясалиши. Изофа ва унинг имлоси. Изофа занжири. Отларда сон категорияси. Эгалик аффикслари. Кесимлик категорияси (асосий предлоглар). Феъл. Феъл негизлари ва таркиби. Феъл замонларининг ясалиши. Сифатдошлар ва равишдошлар. Араб (форс) тилида "бирлик" ва "ноаниқлик"нинг ифодаланиши. Феъл майллари. Сифат ва унинг даражалари.
Синтаксис
Араб (форс) тилидаги мақсад ва тўлдирувчи эргаш гап, аниқловчи эргаш гап, шарт эргаш гап, тўсиқсиз эргаш гап, сабаб эргаш гаплар ҳақида қиска ва умумий тушунчалар.
Достарыңызбен бөлісу: |