Талаба мустақил ишни тайёрлашда қуйидагилардан фойдаланиши тавсия этилади.
амалий машғулотларга тайёргарлик;
дарслик ва ўқув қўлланмалари бўйича мавзуларини чуқурроқ ўрганиш;
тарқатма материаллар орқали муайян мавзуларни ўзлаштириш;
фаол ва муаммоли ўқиш услубидан фойдланиладиган ўқув машғулотлари.
“Араб тили” фани бўйича мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
ا, ب, ﺕ, ﺙ, ﻥ ҳарфларининг ёзилиш шакллари ва талаффузи. Сўзлар машқ қилиш.
ﻭ, ﻯ, ﺩ, ﺫ, ﺭ, ﺯ ҳарфларининг ёзилиш шакллари ва талаффузи. Сўзлар машқ қилиш.
Чўзиқ ва қисқа унлилар. ﺝ, ﻙ, ﻝ, ﻡ ҳарфларининг ёзилиш шакллари ва талаффузи. Танвинлар. Сўзлар машқ қилиш.
ﺱ, ﺵ, ﻁ, ﻅ ҳарфларининг ёзилиш шакллари ва талаффузи. Сўзлар машқ қилиш.
ﺹ, ﺽ, ﻑ, ﻕ ҳарфларининг ёзилиш шакллари ва талаффузи. Сўзлар машқ қилиш. Ташдид-иккиланиш.
ﺡ, ﺥ, ﻉ, ﻍ, ﻩ ҳарфларининг ёзилиш шакллари ва талаффузи. Сўзлар машқ қилиш.
Ҳамза ﺀ. Васлали ҳамза. Аниқлик артикли. Шамсий ва қамарий харфлар хусусида асосий ва қўшимча адабиётлардан фойдаланган ҳолда чуқурроқ маълумот олиш.
Араб тилида сўз туркумлари. Сўзлар структураси. Ўзак. Ўзак ва ноўзак ҳарфларлар ҳақида қўшимча маълумот ўзлаштириш.
Исмларда жинс категорияси мавзусини такрорлаш ва қўшимча маълумот олиш.
Сон категорияси. Иккилик сон. Асосий ва қўшимча адабиётлар асосида мавзуга оид машқларни бажариш.
Кўплик. Тўғри кўплик. Асосий ва қўшимча адабиётлар асосида мавзуга оид машқларни бажариш.
Синиқ кўплик мавзуси бўйича сосий ва қўшимча адабиётлар асосида машқлар бажариш.
Аниқловчи мавзусига асосий ва қўшимча адабиётлар асосида машқлар бажариш.
Нисбий сифат мавзусига оид машқлар бажариш.
Кўмакчилар. Уларнинг маъноларини ўзлаштиришда асосий ва қўшимча адабиётлардан истифода қилиш.
Бирикма олмошлари. Машқлар бажариш.
Синиқ кўплик турлари. Уларнинг келишикда турланиши ва мослашув қоидаларига оид маълумотларни чуқурлаштириш.
Изофа бирикмаси мавзусини чуқурлаштириш. Мавзуга оид янги машқлар бажариш.
Феъл. I-Боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш. Феълнинг ўтган замон шакли. Машқлар бажариш.
II-Боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш.
V-Боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш. Машқлар бажариш.
III боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш.
VI боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш. Машқлар бажариш.
VII боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш.
VIII боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш. Машқлар бажариш.
Х-Боб феълига оид бошқа маълумотларни ўзлаштириш.
IX-Боб феъли. Машқлар бажариш.
Луғат билан ишлаш кўникмасини доимий ва мунтазам равишда ривожлантириш ва шакллантириш.
“Форс тили” фани бўйича мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:
“Мўнфасил” гуруҳга кирувчи ҳарфларнинг ҳар бир кўринишини ёд олиш ва дафтарга ёзиш.
“Мўттасил” гуруҳга кирувчи ҳарфларни ёд олиш ва уларни дафтарга машқ тариқасида ёзиш.
“С” товушини ифодаловчи ҳарфларни ёзиш.
“З” товушини ифодаловчи ҳарфларни ёзиш.
“Пе” товушини ифодаловчи ҳарфларни ёзиш.
Қисқа унли товушларни ифодаловчи сўзларни мустақил ҳолда топиб, дафтарга ёзиш.
Барча араб сатр усти белгиларидан фойдаланган ҳолда бир нечта форсча сўзларни ёзиш.
1-дарсдаги янги форсча сўзларни ёд олиш.
2-3-дарслардаги янги сўзларни ёд олиш.
1,2,3-дарсларнинг форсча матнларини ўқиш ва ўзбек тилига таржима қилиш.
Сўроқ сўзларни ёд олиш ва улар иштирок этган бир нечта форсча жумлалар тузиш.
Шахс-сон, ҳамда эгалик қўшимчаларини ёдлаш.
Эгалик қўшимчаларининг имлосини мустақил ҳолда ўрганиш ва уларга бир қанча мисоллар ёзиш.
Машқлар (2-топшириқ). Ўзбек тилидаги жумлаларни таржима қилиш.
Феълларни ёдлаш (20 та)
Феълларнинг ҳозирги замон негизларини луғатдан топиб ёдлаш.
Асосий предлогларни ёд олиш “Афлотун” ҳикоятини ўқиб, ўзбек тилига таржима қилиш.
Асосий предлоглар иштирок этган 4-топшириқни ўзбек тилидан форс тилига таржима қилиш
Изофали предлогларни ёдлаш.
“Шоэр-э фақир” ҳикоятини ўқиб, изофали предлогларни аниқлаш.
Янги сўзларни ёдлаш.
2-топшириқ. Тегишли сўзларга “йо” ларни (бирлик ва ноаниқлик) қўйиб ёзиш ва таҳлил қилиш.
Контакт ва дистант ҳолатда келувчи қўшма феълларни ёдлаш.
4-топшириқни форс тилига ёзма таржима қилиш.
6-топшириқдаги форсча мақолларни ёдлаш.
“Бизнинг оила” матнини ўқиб ўзбек тилига таржима қилиш.
Ёшнинг ва Эгаликнинг ифодаланиши. Машқлар бажариш.
4-топшириқдаги мақолларни таржима қилиш ва уларни ёдлаш.
Модал феълларни ёдлаш.
Синоним феълларни ёдлаш.
“Мокиён” номли ҳикоятни ўқиб, ўзбек тилига таржима қилиб, эргаш гапларни аниқлаш.
Изоҳ: Ишчи дастурни шакллантириш жараёнида мустақил таълим соатлари ҳажмига мос ҳолда белгилаш тавсия этилади.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари ва педагогик ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган:
матнларни ва жумлаларни таржима қилиш жараёнида, яъни амалий машғулотларда ақлий ҳужум, гуруҳий фикрлаш педагогик технологиялардан;
феъл замонлари ва сўзларни грамматик таҳлил қилишда кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳий фикрлаш педагогик технологияларни қўллаш назарда тутилади.
Достарыңызбен бөлісу: |