Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет10/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29

Мад ҳарфлари.

Мад ҳарфлари учта бўлиб уларни, товуш узайтирилиб осонлик билан бекулфат талаффуз қилинганлиги учун “мад ва лин” ҳарфлари деб аталади.

1. Алиф ا , доим олдида фатҳа бўлади.

2. Вов و ўзи сокин ва олдида замма бўлиши шарт.

3. Ё ى ҳарфи, сокин ва олдида касра бўлиши шарт.

Мад ҳарфлари واى калимасида, шартлари билан نُوحِيهَا калимасида жамланган.Агар ё ва вовнинг ўзлари сокин бўлиб, олдинги ҳарф фатҳали бўлса фақат ҳарфи линга айланиб қоладилар.Масалан: الْبَيْتِ خَوْفٍ га ўхшаш.

Агар лин сўзига боғламай мутлақ айтсак мадга ҳам, линга ҳам тегишли бўлади.Юқорида айтилганлардан маълум бўладики алиф доим ҳарфи мад ва лин бўлади. Вов билан ё ҳарфи эса ҳарфи мад ҳам, ҳарфи лин ҳам ва шарти топилмаганда оддийгина ҳарфи иллат ҳам бўлади.

Мазкур қоидаларни “туҳфа” соҳиби шундай ифодалайди.




مـِنْ وَاىٍ وَهْىَ فـِى نُـوحِيهَا

حُــرُوفـُهُ ثـَلآثـَةٌ فـَعِيهَــا

شَرْطٌ وَفَتْحٌ قَبْلَ أَلْفٍ يُلْتَزَمْ

وَالَكَسْرُ قَبْلَ الْيَاء وَقَبْلَ الْوَاوِ ضَمْ

أِنِ انْــفِتاحٌ قَبْلَ كـُلٍ أُعْلِنَا

وَللِينُ مِنْهَا الْيَا وَوَا وٌ سُــكِنَا

2.Мад қисмлари.

Мад, а) аслий ва б) фаръий қисмларга бўлинади. а)Аслий мад, табиий мад деб ҳам номланиб, ҳарфи мад ҳам, ҳар қандай мадли калима ҳам шу аслий мад билан тўғри бўлади. Аслий мад бўлиши учун, мад ҳарфининг на олдида ва на орқасида ҳамза ёки сукун келмаслиги керак

Аслий мад чўзилишининг заманий миқдори икки ҳаракат миқдоричадир. Бу, қўл бармоқларининг ўртача ҳаракат билан ёзилиш (юмилиш) миқдорига ёки тахминан бир сонияга тенгдир.

Аслий мад бошқа мадларга нисбатан асил-асос бўлгани ва доим фақат икки ҳаракат миқдоридагина чўзилгани ва калима шу мад билан қоимлиги учун“аслий мад”дейилди.



Аслий маднинг турлари.

Аслий мад уч хил бўлади:

1. Мад ҳарфи васлда ҳам вақфда ҳам собит бўлиши, бунда у, сўзнинг ўртасида ҳам охирида ҳам келаверади.Мисол: مَالِك , يُوصِيكُمْ , بِيَمِينِهِ ,وَضُحَاهَا , قَالُوا , وَأُمْلِي لَهُمْ ва яна у ёзувда ҳам лафзда ҳам собит бўлади. Баъзи сураларнинг бошида келадиган икки ҳарфли “ҳуруфи муқттаот”ларнинг мадлари ҳам аслий маднинг шу навига киради.Бу ҳарфларнинг ҳаммаси бешта бўлиб, Жамзурий уларни حَىٌ طَهَر калималарида жамлаган.

М: Етти ҳавамим сураларидаги حم каби. Бу ҳарфлар хусусида кейинроқ батафсил сўз келади.

2. Вақф ҳолатда мансуб танвиндан бадал қилиниб, васл ҳолатда зоҳир бўлмайдиган алифлар.Масалан: عَلِيمًا حَكِيمًا

Шунингдек маднинг бу турига вақф ҳолатда мад бўлиб тўхталадиган, устига думалоқ сукун қўйилган ( اْ )лар ҳам киради. Масалан: أَنَاْ نَذِيرٌ, لَكِنَّاْ هُوَ اللَّهُ رَبِّي , الظُّنُونَاْ , كَانَتْ قَوَارِيرَاْ .

Шунингдек وَقَالاَ الْحَمْدُ لِلَّهِ , وَمَا فِي الْأَرْضِ , قُلْ ادْعُوا اللَّهَ даги ижтимои сокинайн бўлганлиги учун васл ҳолатда ҳазф бўлиб, вақф ҳолатида собит турадиган мадлар ҳам шу турга киради.

3. Вақф ҳолатида собит бўлмай васлда собит бўладиган мадлар. М: إِنَّهُو هُوَ , كَانَ بِهِى بَصِيرًا . Бу Мадди аслийни Мадди сила деб ҳам юритилади ва ғоиб сиғадаги ҳои замирга тегишли бўлиб бу ҳақда кейинроқ сўз келади. Унинг Қуръондаги аломати заммали “ҳо”дан кейин кичкина و , касрали ي дан кейин кичкина ى нинг қўйилишидир.



б) Фаръий мадлар.

Аслий маддан ортиқча чўзиладиган мадни “фаръий мад” дейилади. Унинг иккита лафзий сабаби бор, сукун ва ҳамза. Фаръий мад беш турли бўлади:

1. Мадди муттасил. 2. Мадди мунфасил. 3. Мадди бадал, бу учала маднинг сабаби ҳамзадир. 4. Мадди оризий лиссукун- оризий сукунга дуч келган мад. 5. Мадди лозим. Бу иккисининг сабаби сукун.

Унинг ҳукмлари учта- 1) вожиб, 2) жоиз, 3) лозим. Вожиблик фақат Мадди муттасилга хос. Жоизлик ҳукми мадди мунфасил, оризий сукунга дуч келган мад ва Мадди бадалга хосдир. Лузум эса фақат Мадди лозимга хос.

Мадди муттасилни Мадди табиийдан ортиқ чўзиш вожиб бўлганлигидан, барча қурролар иттифоқи билан бу мад вожиб бўлди.

Мад ҳам, қаср ҳам мумкин бўлганлиги учун Мадди мунфасил билан Мадди оризийнинг ҳукми жавоз яъни жоизлик бўлди. Мадди лозимни олти ҳаракат миқдорида чўзиш қатъий бўлганлиги учун унинг ҳукми лузум бўлди.

Қуйида бу беш хил маднинг ҳар қайсисига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

  1. Мадди муттасил.

Мад ҳарфидан кейин бир калимада ҳамза ҳарфи келса бу мадни “Мадди муттасил” дейилади. М:



جَاءَ ; قُرُوءٍ ; هَنِيئًا مَرِيئًا
Мадди муттасил, юқорида айтиб ўтганимиздек табиий маддан бил иттифоқ зиёда чўзилади.Имом Ибнул Жазарий “тоййибатун-нашр” китобида шундай дейди:”Муттасил мадни қаср қилиб ўқиш хусусида кўп суриштирдим, лекин уни на саҳиҳ ва на шоз қироатлардан тополМаддим,аксинча уни чўзиб ўқиш зарурлигига далил топдим”,-деб Абдуллоҳ Ибн Масъуд  ҳадисини зикр қилади.У зотга бир киши Қуръон ўқиб бераётиб:

إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ даги мадди муттасилни қаср қилиб ўқиб қўйди, Ибн Масъуд:“Менга Росулуллоҳ бундай ўргатган эмас”,- дедилар. Бўлмаса қандай ўқитганлар эй Або Абдирраҳмон деди саҳобий. Абдуллоҳ: إِنَّمَا الصَّدَقَاتُ لِلْفُقَرَاءِ وَالْمَسَاكِينِ деб لِلْفُقَرَاءِ даги муттасил мадни чўзиб ўқиб бердилар.Кейин Ибнул Жазарий бу бобда бу ҳадис зўр ҳужжат ва далиллигини ва иснод ровийлари ишончли эканликларини сўзлайди.

Унинг чўзилиш миқдори васлда ҳам, вақфда ҳам тўрт ёки беш ҳаракат, агар мад сабаби бўлган ҳамза сўзнинг охирида келса олти ҳаракат чўзиш ҳам мумқин.

Мана шу кейинги ҳолат уч турли бўлади.

1.Калима охиридаги ҳамза фатҳали бўлган ҳолат. Бу фатҳа хоҳ эъроб, хоҳ бино фатҳаси бўлсин фарқи йўқ. Мисол учун:



جَاءَ * ва وَالسَّمَاءَ бу ҳолатда муттасил маднинг миқдори уч хил бўлади, тўрт ҳаракат, беш ҳаракат ва ҳамзани холис сукун қилиб олти ҳаракат миқдорида чўзилади.

2. Калима охиридаги ҳамза, ҳоҳ бино, ҳоҳ эъробники бўлсин касрали бўлган ҳолат. Масалан: وَالسَّمَاءِ * ва هَؤُلآء каби. Агар шу ҳамзада вақф қилсак беш важҳ жоиз бўлади.1) Холис сукун билан муттасил мадни тўрт, 2) беш ҳаракат миқдорида чўзиш, 3,4) худди шу миқдорда равм билан чўзиш ва 5) холис сукун билан олти ҳаракат миқдорида чўзилади.



Аҳли адолар айтадиларки охири замма билан ёки рафъ ҳолатда тугаган калималарда маҳз сокин,равм ва ишмомларнинг бири билан тўхташ жоиз. Кейинги икки усул ҳам сукун ҳолатларидан бўлиб ҳисобланади.

Охири касра билан ёки жар ҳолатда тугаган калималарда холис сукун ва равм жоиз.

Охири фатҳа билан ёки насб ҳолатда тугаган калималарда фақат маҳз сукун билан тўхташ жоиз халос.

Бу қоидалар бизни равм, ишмом шунингдек ихтилоснинг таърифига чарлайди.

1. Равм. Бунда икки хил таъриф бор а) Замма ёки касрада овознинг кўпроқ қисми-учдан иккиси (2/3)ни кетказиб қолгани ўқилади.Товуш яқин туриб қулоқ солган одамгагина эшитилади. б) Замма ва касра ҳаракат миқдорининг фақат 1/3 қисминигина қолдирилади.Равмни фақат моҳир устозларнинг оғизларидангина олиб ўрганиш мумкин.Масалан: الرَّحِيمِ * ва نَسْتَعِينُ каби.

2. Ишмом. Бунда ҳарфни сокин қилингандан кейин ҳаялламай лабларни бироз очиқ қолдириб, заммага ишора қилиб юмилиб товушсиз бажарилади. Қарамай турган одамга билинмайди. Ҳафснинг қироатидаги: لاتأْمَنا каби.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет