Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим



бет11/29
Дата07.07.2016
өлшемі7.42 Mb.
#183180
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29

3. Ихтилос, бу ҳаракатнинг кўпини олиб қолиб озини 1/3ни кетказишдир.Ихтилос вақф ҳолатда ҳам, учала ҳаракатда ҳам қўлланаверади.Ҳафснинг ривоятида фақат равм ва ишмомгина жоиз бўлади, лекин يَاأَبَانَا مَا لَكَ لا تَأْمَنَّا عَلَى يُوسُفَ оятидаги تأْمَنا сўзида, аслида تأمَنُنَا эканлигини билдириш учун ишмом қилиш вожиб бўлади. Ҳафснинг қироатида равм ва ихтилос иккаласи бирдир.


3. Калиманинг охири, хоҳ эъроб, ҳоҳ биноники бўлсин заммали ҳамза билан тугаган ҳолат. السُّفَهَاءُ ва وَيَسَمَاءُ каби. Шу хил калималарнинг охирида тўхтасак саккиз иш жоиз бўлади. 1) Ҳолис сукун билан олти ҳаракат 2) Беш ҳаракат 3) Тўрт ҳаракат, 2) Беш ҳаракат ва миқдорида чўзиб ўқиш, худди шундай учала миқдорда, 4) Тўрт ҳаракат, 5) Беш ҳаракат, 6) Ишмом билан олти ҳаракат чўзиш, ва яна 7) Тўрт ҳаракат ва 8) Беш ҳаракат миқдорда равм билан чўзиб ўқиш.

Мунфасил мадлар.

Мунфасил мад деб ҳарфи мад биринчи калиманинг охирида, сабаби мад ҳамза эса иккинчи калиманинг аввалида келган мадни айтилади. Масалан:


إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا

وَفِي أَنفُسِكُمْ أَفَلَا تُبْصِرُونَ
Унинг чўзилиш миқдори тўрт ёки беш ҳаракатдир. Лекин беш ҳаракат миқдорини аниқлаб ўқиш тажрибаси оз бўлган қорилар учун қийин. Бундай ҳолатда, ҳамма вақт бир хил тўрт ҳаракат миқдорда чўзиб ўқиса қори адашмайди. Бу миқдор муттасил мадда ҳам борлиги учун, унга ҳам мос келади. Ва қироатда муқаддам саналади, унинг ҳукми, чўзиш ва қаср қилиш яъни бир алиф миқдорда чўзишнинг жоизлигидир, бироқ Ҳафс дан келган қаср ривояти, Имом Шотибий йўли билан эмас, балки Ибнул Жазарийнинг «тоййибатуннашр» йўли билан келган. Шу боис ўқувчи, қаср йўлларининг ҳукмлари билан яхши таниш бўлмай туриб “қасри мунфасил” усулида қироат қилиши жоиз эмас, токи тиловат чоғида ривоят тариқлари бир бирларига қўшилиб аралашиб кетмасин.

Қуйида аввалги жадвалда “Тоййибатун-нашр” йўли билан, кейинги жадвалда эса “Шотибийя” йўли билан муттасил ва мунфассил мадларнинг чўзилиш миқдори таққослаб кўрсатилган:

Тоййибатун-нашр. Шотибий жадвали Тавассут



Мунфасил

Муттасил

Мунфасил

Муттасил

Мунфасил

Муттасил

2

4

4

6

4

4

2

6

5

5

5

5

3

6

5

6







4

4














Эслатма 1: Баъзи қорилар муттасил мадларни ишбоъ билан чўзадилар ва мунфасил мадни қаср билан ўқийдилар, бундай қилиб ўқиш эса моҳир тиловат эгаларидан, учта тўғри талаққий йўлининг бири билан сабоқ олиб ўргангандан кейингина жоиздир. Лекин қори, китоблардан ўқиган қоидаларига суяниб ёки радио ва кассеталарда ўқийдиган қориларга тақлид қилиб ўқийдиган бўлса, саҳиҳ қироат рукнларининг бирини бузган ва Қуръони Карим ривоятини ёлғонга чиқарган бўлади. Масалан, Ҳафсдан “қасри мунфасил” ни ривоят қилган ровийлар وَاللَّهُ يَقْبِضُ وَيَبْسُطُ ** шунингдек** وَزَادَكُمْ فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً * оятларида сод билан қироат қиладилар ва ҳ.к.(Ал мутафаррид,Ҳаққут тиловаҳ.)

Эслатма 2: Биз юқорида, мунфасил мадда қаср ҳам, мад ҳам жоиз ва яна қасри мунфасил” шотибийя” йўли билан эмас, балки “тоййибатуннашр” йўли билан ривоят қилинган дедик. Ҳафс(р.ҳ.) дан шогирдлари ривоят қилган қироат бизга икки йўл(тариқ) билан келади. Улар мунфасил мадни ўртачаси(тавассути), маддини, шунингдек қасрини ҳам ривоят қилганлар.Булар,1.Убайд Ибн Ассобаҳ йўли 2. Амр Ибн Ассобаҳ йўли. Қироатни Убайд Ибн Ассобаҳдан Ал Ушноний олган ва Амр ибн Ассобаҳдан Аҳмад бин Муҳаммад Алфил , жуссаси катталиги учун “ал фил”лақаби билан лақабланган ва яна ундан қироатни Ибн Заръон Бағдодий олган.(Ал мутафаррид. )

Ҳафс дан “Аннашр” орқали келган “қасри мунфасил” ривояти, муттасил маднинг учта мартабасидан фақат иккитасида келган:

а) Тавассут мартабаси тўрт ҳаракат (икки алиф) миқдорида.

б) Ишбоъ мартабаси, олти ҳаракат (уч алиф) миқдорида.

Кўпинча қорилар кўпроқ такрор қилиб олиш учун, айниқса таровиҳ намозларида тез ўқишга муҳтож бўладилар. Ана шу ҳадр мартабасига муносиб бўлгани учун “қасри мунфасил” ҳукмларини ўз қироатларида қўллаш учун билишлари вожиб.

Бундай қироатнинг важҳ (вариант) лари жуда кўп, шулардан осонларини баён қиламиз. Лекин бу важҳларни аралаштириб бўлмайди, бир ҳолатда, масалан бир намозда фақат бир важҳнигина қўлланилади, акс ҳолда ривоятга хиёнат бўлади.Қасри мунфасил, мутлақ ва муқайядга бўлинади.

Қасри мутлақ учун учта ҳолатни баён қиламиз:

Биринчи ҳолат.Мунфасилда қаср ва муттасилда тавассут мартабасини қўллаш.Бу ҳолатда қори қуйидагиларга риоя қилиши таъйин топади.

1.Суранинг қаеридан бошламасин басмалани айтиб бошлаш.

2. والضحى дан то والناس гача бўлган сураларнинг охирида такбир айтишни тарк қилиш.

3. Муттасил мадни тавассут мартабада(тўрт ҳаракат) чўзиш.

4. “Мадди таъзим” яъни لا اله الا الله даги мунфасил мадни ишбоъ қилиб олти ҳаракат чўзишни тарк қилиш ва қаср йўлини тутиш.

5. Маръям ва шуро сураларидаги كهيعص ва حم عسق оятларида айн ҳарфидаги Мадди линни тавассут мартабасида чўзиб ўқиш.

6. ءَ آلذكَرَيْنِ (Анъом-143-144), ءَآللهُ (Юнус 59, Намл 59) ءَآلآنَ (Юнус 51, 91) мана шу олти калимада ҳамзаи васлийяни алифга қалб қилиб олти ҳаракат миқдорда (ишбоъ важҳи билан) чўзиб ўқиш.

7. ا ل ва شَيْء каби калималарда умумий сакталарни, ( عِوَجًا ) ва унинг шериклари مَرْقَدِنَا , مَنْ * رَا ق * *,



بَلْ رَانَ калималаридаги хос сакталарни тарк қилиб идғом билан ўқиш.

8. ءاتآنِ (Намл-36) калимасида вақфда ҳам, васлда ҳам “ё”ни ҳазф қилиб ўқиш.

9. سَلاسِل * Инсон-4 ) калимасининг иккинчи ломини вақф ҳолатда сокин қилиб тўхташ.

10.* اَ لَمْ نَخْلُقْكُمْ * ( Мурсалот- 77 )да ноқис идғомни тарк қилиб, комил идғом билан қироат қилиш.

11.* يس*وَا لْقُرْآنِ ا لْحَكِيمِ * ва * ن* وَا لْقَلَمِ * оятларида (ن )ни (و )га идғом қилиш жоизлигини қўллаш.

12.* يس وَا لْقُرْآنِ ا لْحَكِيمِ* ва * ن* وَا لْقَلَمِ* оятларидаги ن ни изҳор қилиб ўқилганда (Ал Ғошияҳ-22) даги * بِمُصَيْطِر * калимасини ص билан, ( Бақара-245) даги *وَيَبْصُطُ * ва ( Аъроф-69) даги * وَفِى ا لْخَلْقِ بَصْطَةٌ * оятларини фақат س билан қироат қилиш таъйин топади.

13. Ўн биринчи банддаги қироатни қўллаганда *بِمُصَيْطِرٍ * ни фақат س билан, وَيَبْصُطُ ва بَصْطَةٌٌٌٌ сўзларини фақат ص билан қироат қилиш таъйин топади.

14. Яна ўнбиринчи банд қўлланилганда ( Рум-56) даги * ضَعف * калимасида ض ни замма билан қироат қилиш таъйин топади.

15.* يس وَالْقُرْآنِ الحَكيمِ * ва * ن والْقَلَمِ * да ن ни изҳор қилинганда Рум сурасидаги ضَعف калимасини учала ўринда фатҳа билан ўқиш таъйин топади.

16.(Тур-37) даги الْمُصَيْطِرُون ни фақат س билан қироат қилинади.

17.(Шуаро-63) даги كُلُ فِرْقِِ да ر ни тафхим билан ўқилади.

18.Сукунли нун билан танвин ل билан ر га йўлиққанда идғом қилиниб ғуннасиз ўқилади.

19.(Аъроф-176) يَلْهَثْ ذلِكَ да ث ни ذ га идғом қилиб ўқилади.

20.(Ҳуд-42 ارْكَبْ مَعَنَا да ب ни م га идғом қилиш вожиб бўлади.

21.(Юсуф-11 ما لَكَ لآ تَأمَنا даги ن да ишмом қилиш вожиб бўлади.

Иккинчи ҳолат. Ҳафс дан қилинган муттасил мадда тавассут, мунфасил мадда қаср ривоятига кўра қироат қилинса ўн бир ҳолат мавжуд бўлиб, буларнинг ўнтасини ушлаш вожиб ва биттасида икки важҳ жоиз ёки икковининг бири жоиз бўлади.

1.Сукунли нун ва танвинни ل билан ر га идғом қилинганда ғунна қилмаслик. Масалан:



مِنْ لَّدْنْهُ * هُدًى لِّلْمُتَقِين * مُحَمَدٌ رَّسْولُ ا لله *

2. وَيَبْصُطُ * , * بَصْطَة * ва * بِمُصَيْطِرٍ * калималарида содли қироат йўлини ушлаш вожиб бўлади. Лекин шуни ҳам айтиш керакки шотибийя йўли билан қирооат қилинганда, аввалги икки калимани س билан, кейинги калимани ص билан ўқиш вожиб бўлади. Шунинг учун мусҳафларда аввалги икки калимадаги ص нинг устига, кейинги калимада эса унинг остига кичкина س ёзиб қўйилган.

3. (Ваттур—37) даги الْمُصَيْطِرُون калимасида ص ни س билан қироат қилиш вожиб бўлади. Лекин Ҳафс раҳимаҳуллоҳ ривоятларида, шотибийя ва тоййиба йўллари билан иккала важҳнинг жоизлиги ҳақида ҳам ривоят бор.

4. ءآلذكَرَيْنِ ва унинг шерикларида ҳамзаи васлийяни алифга бадал қилиб ўқиш вожиб бўлади. Булар, Қуръони Мажидда олтита лафз бўлиб, улардаги мадни “мадди бадал”дейилади.

5. *ارْكَبْ مَّعَنَا да ب нинг م га идғоми вожиб бўлади.

6. * يس وَالْقُرْآنِ * ва * ن وَالْقَلَمِ * да ن ни изҳор қилиш вожиб бўлади.

7 * عِوَجًا * ва унинг шерикларида сакта қилиш вожиб бўлади.

8. Маръям ва Шуродаги * كهيعص -عسق * оятларидаги ع нинг маддини тавассут мартабасида ўқиш вожиб бўлади, ишбоъ ва қаср манъ қилинади. Шотибийя йўли билан ишбоъ ҳам ривоят қилинган.Қаср эса тоййибанинг зиёдаларидандир. Бу ҳолатда тавассут мартабасини қўллаш таъйин топади.

9. *سَلاسِلا * нинг иккинчи ломида вақф қилинганда сукун билан тўхташ вожиб бўлади.

10. Рум сурасидаги* ضَعْف * калимасида ض ни фатҳа билан ўқиш таъйин топади. Шуни ҳам айтиш керакки шотибийя ва тоййиба йўллари билан фатҳали ва заммали қироат ҳам ривоят қилинган. Иккала важҳ ҳам саҳиҳ. Лекин ижро қилишда фатҳа муқаддамдир. Шунинг учун бу ҳолатда фатҳали қироат важҳини ушлаш вожиб бўлади.

Аммо икки ҳукм ёки иккисининг бири жоиз бўлган ҳукмга келсак, бу Ваззуҳо сурасидан бошлаб то Ванносгача бўлган сураларнинг охирларида такбир айтишдир. Ҳафс(р.а.)нинг ривоятларида шотибийя йўли билан такбир жоиз эмас, лекин тоййибатуннашр йўли билан икки важҳнинг бири яъни такбирни айтиш ҳам, айтмаслик ҳам жоиздир.

Учинчи ҳолат.Мунфасил мадни қаср (бир алиф вазни) билан, муттасил мадни ишбоъ (уч алиф вазни) билан ўқиганда қори, қуйидаги ҳукмларни маҳкам ушлаши вожиб бўлади.

1. Сукунли ن билан танвинни ل ва ر га идғом қилганда ғуннани тарк қилиш.

2. وَيَبْسُطُ * فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً ва* الْمُسَيْطِرُونَ * лафзларида фақат س билан қироат қилиш.

3. * بِمُسَيْطِرٍ * лафзида фақат ص ли қироат йўлини танлаш.

4. * ءَآلذَّكَرَيْنِ , ءَآللَّهُ *, * * лафзларида мадди фарқни қўллаш. Иншо билан хабарни фарқлагани учун “мадди фарқ” дейилган, яъни ҳамзаи васлийяни ўқилмай ўтилса жумланинг хабарийя ёки истифҳомийялиги билинмай қолади, уни истифҳомийялигини билдириш учун ҳамзаи васлийяни алифга қалб қилинган.

5. * ارْكَبْ مَّعَنَا * оятида ب ни م га идғом қилиб ўқиш.

6 * يس(1)وَالْقُرْآنِ الْحَكِيمِ ва * ن وَالْقَلَمِ * оятларида ن нинг изҳорини танлаш.

7. * عِوَجَا , رَاقٍ * مَنْ , رَانَ * بَلْ калималарини қироат қилганда сакта важҳини ушлаш, *مِنْ مَرْقَدِنَا هَذَا مَا وَعَدَ الرَّحْمَانُ да эса сактани тарк қилиш.

8. كهيعص ва عسق حم ларда ع нинг ي сини қаср қилиб ўқиш.

9. ضَعْفٍ калималарида ض ни фақат фатҳа билан қироат қилиш.

10. سَلَاسِلًا калимасида вақф қилганда иккинчи ل ни сокин қилиб тўхташ.

11. Такбир айтиладиган сураларнинг охирларида такбирни тарк қилиш.


б) Қасри мунфасили муқайяд.
Бу ривоят учун адо этишга яқинроқ бўлган бир важҳни баён қиламиз. Мунфасил мадни (бир алиф миқдорида) қаср қилиб, муттасил мадни (уч алиф вазнида) ишбоъ қилиб ва таъзим маддини яъни тавҳид калималари

لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ , لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ ва لا إِلَهَ إِلا هُوَ кабилардаги мунфасил мадларни ҳам уч алиф вазнида ишбоъ қилиб ўқиганда қори учун қуйидаги ҳукмларни қўллаш таъйин топади.

1. Сукунли нун билан танвинни ل билан ر га киргизганда ғуннани изҳор қилиб ўқиш.



2. وَيَبْسُطُ , فِي الْخَلْقِ بَسْطَةً ва بِمُسَيْطِرٍ калималарида س ларни ص қилиб ўқишни қўллаш.

3. الْمُسَيْطِرُونَ сўзида фақат ص ли қироатни қўллаш.

4. ارْكَبْ مَعَنَا да идғом қилмай ب ни изҳор қилиб ўқиш.

5. وَالْقُرْآنِ الْحَكِيمِ * يس ва ن وَالْقَلَمِ ларда ن ни фақат изҳор қилиш йўлини ушлаш.

6. Хос сакта мақомлари яъни قَيِّمًا عِوَجَا , مَنْ رَاقٍ مَرْقَدِنَا هَذَا مَا وَعَدَ الرَّحْمَانُ مِنْ ва بَلْ رَانَ оятларида сактани

тарк қилиб идрож важҳини қўллаш.

7. ضَعْفٍ калимасида ض нинг фатҳали важҳини қўллаш.

8. Намлдаги آتَان ء калимасида вақф қилинганда ى ни ҳазф қилиб тўхташ.

9. َلاسِلا сўзида вақф қилганда иккинчи ломдан кейинги алифни исбот қилиб тўхташ.

10. كهيعص ва عسق حم оятларидаги ع ҳарфининг маддида тавассут ёки ишбоъ мартабаларини қўллаш.

Мадди таъзимга тегишли сўз шуки, имоми Нававий ўзининг “Ал Азкор” деган китобида,”саҳиҳ мазҳаб шуки ҳар бир Зокир لا إِلَهَ إِلا اللَّهُ нинг маддини ишбоъ билан чўзиши мустаҳабдир”,- деганлар.

Эслатма: Шу ҳукмларга биноан юқорида айтганимиздек, Ҳафс(раҳимаҳуллоҳ) дан «тоййибатуннашр”орқали келган ривоятга биноан мунфасил мадни қаср қилиб, муттусил мадни ишбоъ билан қироат қилмоқчи бўлса, буни бир иснодли моҳир устоздан талаққий ва ривоят йўли билан сабоқ олиб ўрганиши лозимдир ва илло ривоятларни бир-бирига қўшиб, аралаштириб, ривоятга туҳмат қилган одамлар қаторига тушиб қолади.Бундай қилиш жоиз эмас, мамнуъдир.



Алломаи Иброҳим Али Шиҳотаҳ бу аҳкомларнинг 1инчисига “баҳжатул луҳҳоз ли Ҳафсин мин равзатиллуҳҳоз”китобида шундай ишора қилади:

3. Бадал мад.
Ҳамзадан кейин бир калимада мад ҳарфларидан бири келиб, ундан кейин сукун ёки ҳамза келмаса бундай мадни “бадал мад” дейилади. Масалан:

ءَامَنُوا * إِيمَانًا * أُوتُوا .

Бу маднинг мадди ва қасри жоиз, лекин Ҳафс уни фақат қаср билан (бир алиф вазнида) ривоят қилган.

Унинг“мадди бадал”деб аталишига сабаб у кўпроқ ҳамзадан бадал қилинади, чунки бир калимада аввалгиси ҳаракатли, кейингиси сокин икки ҳамза жамъланиб қолади, шу сабаб тахфиф учун кейингисини аввалгининг ҳаракатига мос ҳарфи мадга алмаштирилади. Ушбу қоидага ишора қилиб имоми Шотибий шундай дейди:
وَاِبْدالُ أُخْرَى الهَمْزَتَيْنِ لِكُلِهِمْ اِذا سُكِنَتْ عَزْمٌ كَآدَمَ أُوهِلا
Яъни, икки ҳамза бир калимада жамъ келиб, кейингиси сокин аввалгиси ҳаракатли бўлса, барча қорилар кейингисини ҳарфи мадга бадал қилишни вожиб (азм) деганлар. Агар аввалгиси фатҳали бўлса кейингисини алифга, заммали бўлса вовга, касрали бўлса ё га алмаштирилади. Масалан: ءَادَمُ каби унинг асли ءَءْدَمُ бўлган ва кейинги ҳамзани алифга бадал қилинган, اُوهِلَ нинг асли ءَءْهَلَ нинг мажҳули ءُءْهِلَ бўлган ва кейинги ҳамзани вовга бадал қилинган. اِيمَنًا нинг асли ءِءْمانا бўлган, кейинги ҳамзани ي га алмаштирилган.

Биз юқорида бадал мад кўпроқ ҳамзадан бадал бўлади дедик, чунки унга ўхшаш лекин ҳамзадан бадал бўлмаган мадлар ҳам бор. Масалан: قُرْآنَ * إِسْرَائِيلَ * مَسْئُولاً лардаги мадлар аслий мадлардир.

Бу маднинг таърифида мад ҳарфидан кейин ҳамза ёки сукун келмаса дедик,чунки у ҳолда мад,бошқа ном билан номланади.

Масалан آمِّينَ мадди лозим, بُرَآءُ мадди муттасил, وَجَاءُوا أَبَاهُمْ мадди мунфасил, مَتَابِ вақф ҳолатда мадди оризий. Бу мадлар бадал мадга қараганда қувватли бўлгани учун уни бекор қилинади. Бу тўғрида кейинроқ яна гапирамиз.



Фоида: Билингки бадал мад учун тўрт ҳолат бор.1)Вақфда ҳам, васлда ҳам собит ҳолати: آمَنُوا ** , 2) Васлда собит туриб, вақфда ҳазф қилиш ҳолати: **مَآبٍ ** , 3) Вақфда собит туриб, васлда ҳазф ҳолати: **دُعَاءً **, 4) Калимани ўқишни бошлашда собит бўлиб, агар юқоридаги калимани бу калимага уланиб ўқилганда, бадал мадди йўқ бўлади. Мисол:
**ائْذَنْ لِي ** اؤْتُمِنَ ** ائْتِ **ائْتِنَا **اِئْتِيَا **ائْتُوا **اِئْتُونِي
4. Мадди оризий.
Мад ҳарфидан сўнг маднинг сабабчиси бўлган сукуни оризий воқеъ бўлса, мадди оризий ҳосил бўлади. Сукуни оризий деб тўхташда собит туриб, васлда ҳазф бўлувчи сукунга айтилади. Васл қилиш учун сукуннинг ўрнига ҳаракат келганда у, табиий мадга айланади. Мисоллар:



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет