731
“Young Scientist” . # 23 (313) . June 2020
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
Электронное табло для проведения соревнований по борьбе кураш
Зарипов Фазилбек Махсетович, ассистент;
Сейтниязов Дауран Байрамович, ассистент;
Аметов Бахтияр Ачилович, студент
Ташкентский университет информационных технологий, Нукусский филиал (Узбекистан)
В статье рассматривается процесс создание электронного табло для проведения соревнование по виду спорта кураш.
Ключевые слова: кураш, с++, электрон табло, спорт.
Ҳ
озирги кунда маълумот алмашишга бўлга
талаб ортиб
бормоқда, маълумотларнинг инсонларга тақдим қили-
ниш усулларининг ривожланиб бормоқда. Натижада ком-
пьютерлар одатдаги офислардан «кўчага» чиқиб кетмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам электрон таблолар (монитор, дисплей, эк-
ран) инсон умрининг бир бўлагига айланиб бўлди.
Коллектив фойдаланиш таблолари шаҳар кўчаларида,
катта экранларда вақт, ҳарорат даражаси, шунингдек ат-
мосфера босимини кўрсатиб туради. Спорт стадионла-
рини электрон таблосиз тасаввур қилиш қийин. Вокзал
ва аэропортларда рақамли таблолар орқали йўловчи-
ларга регистрация ва рейснинг аниқ вақти кўрсатилиб
турилади.
Лекин коллектив фойдаланиш таблоларида қўллани-
ладиган замонавий усуллар ва технологиялар тўлиқ ри-
вожланмаган. Ҳозирги кундаги кенг тарқалган таблолар
маълумотни ёруғлик
тарқатиш орқали тақдим қилади,
бу эса кундизги вақт унинг яққол кўринишига таъсир
кўрсатади.
Ҳозирги кунда электрон таблолар қўлланилиш соҳалари
кенгайиб бормоқда. Масалан реклама, маълумотномалар,
вақт, об-ҳаво ва спорт мусобақаларида маълумотларни
кўрсатиб туриш учун ишлатилмоқда. Табло орқали маъ-
лумотларни аниқ, тўлиқ кўрсатиб туриш мумкин. Бундан
ташқари ундаги маълумотлар тез алмаштириш имкони
мавжуд. Ҳаттоки спорт мусобақаларида электрон таблони
қўллаш бугинги куна одатий ҳолга айланиб улгурган. Табло-
ларсиз спорт мусобақаларини ўтказиш қийинчилик туғди-
ради. Шу сабабли спорт мусобақаларида
электрон табло-
лардан фойдаланиш, уларни янада қулайли қилиб ишлаб
чиқиш, ривожлантириш бугунги кундаги актуал масалалар-
дан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу мақолада айнан шун-
дай спорт электрон таблоси дастурий таъминотини кураш
спорт тури учун ишлаб чиқишга бағишланган.
Ахборот технологияларининг турли хил соҳаларда
қўлланилиб келмоқда, шунингдек спорт соҳасида маълу-
мотларни кенг оммага тақдим қилиш учун электрон табло
кўринишида кенг қўлланилмоқда.
Электрон табло бу катта
экран бўлиб, одатда светодиодлардан ташкил топади, ахбо-
рот, реклама маълумотларини кўрсатиб туради. Таблолар-
нинг ҳаракати, рангли, товушли турлари мавжуд. Табло-
ларнинг валюта курси, спорт таблолари, ахборот таблолар,
реклама таблолари ва бошқа турлари ишлаб чиқилган.
Электрон таблолар стадионлар, банклар, кинотеатр-
лар, магазинлар ва бошқа ўринларга ўрнатилади.Элек-
трон табло эффектив реклама тарқатувчи бўлиб ҳисобла-
нади. Улар орқали товарлар ва хизматлар ҳақида маълумт
беришга бўлади. Бундан
ташқари бир табло орқали ре-
клама маълумотлари, хабарлар, вақт ва об-ҳаво ҳақидаги
маълумотларни кетма-кет кўрсатиб туриш мумкин. Элек-
трон таблоларни маълумотни оператив тез ўзгартириб ту-
риш мумкин.
Таблолар соҳасига қараб ҳар хил турлари ишлаб чиқил-
ган. Стандарт таблолар ва махсус таблолар бўлиши мум-
кин. Кўрсатиладиган маълумотларнинг тури, унинг ҳаж-
мига қараб таблолар ҳар турли габарит ҳажмларда ишлаб
чиқилади. Таблолар рангли ва монотон бўлиши мумкин.
Замонавий рангли тўлиқ маълумот майдонли светоди-
одли электрон таблолар стандарт модуллардан йиғилади.
Улар ҳар турли ҳажм ва форматда бўлиши мумкин: вер-
тикал табло, горизонтал табло, тор форматли,
кенг фор-
матли ва бошқалар.
Таблолар оригинал форматда ишлаб чиқилиши ҳам мум-
кин, масалан тиббиёт марказлари учун мўлжалланган тиб-
биёт символлари кўринишида бўлиши мумкин.
Таблонинг ранги бол бўлган светодиодлар рангидан ту-
риши ёки уларнинг бирикмасидан йиғилиши мумкин. Си-
фатли таблолар одатда ёруғлик даражаси юқори светоди-
одлардан ишлаб чиқилади. Замонавий таблоларни ишлаб
чиқишда бўлакларга ажратилмайдиган асосий бир модул-
дан иборат таблоларни ишлаб чиқиш технологияси ишла-
тилади.
Светодиодли таблоларни ишлаб чиқишдан ташқари
плазмали модулли таблолар ҳам фойдаланилиб келмоқда.
Улар тўлиқ рангли, матнли маълумотларни, компьютерли
динамик маълумотларни кўрсатиб туриши мумкин. Яшил,
қизи ва кўк рангли ёруғлик тарқатувчи монохром панел-
лардан иборат монохром таблолар ҳам фойдаланилади.
Спорт мусобақаларида электрон
таблолар спортчилар-
нинг олган очколари, ўйин вақти ва бошқа кўрсаткичлар
кўрсатиб турилади. Бундай таблоларнинг оддийлаштирил-
ган, универсал, заллар учун махсус, тўп орқали ўйналадиган
спорт турлари учун махсус турлари, кураш учун махсус тур-
лари ва бошқа турлари ишлаб чиқилган. Спорт таблолари
тек бир спорт тури учун махсус ёки бир неча ўхшаш спорт
турлари учун ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.
Универсал спорт таблоси — бу табло бир неча спорт
турлари учун мўлжалланган. Ўнг ва чап тарафдаги модул-
лар мусобақалашаётган тарафлар учун ажратилган, ҳар та-
рафда тегишли командаларга тегишли кўрсаткичлар қайд
қилиниб борилади. Ўртадаги
майдонда вақт ва пастдаги
майдонда қўшимча маълумотлар қайд қилинади (1-расм).