Ч а с т ь I x главный редактор


“Young Scientist” . # 23 (313) . June 2020 Young Scientist O’zbekiston



Pdf көрінісі
бет95/103
Дата08.12.2022
өлшемі4.33 Mb.
#466862
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103
moluch 313 ch9 Z6mUoK3

733
“Young Scientist” . # 23 (313) . June 2020
Young Scientist O’zbekiston
Young Scientist O’zbekiston
Маърифатпарвар жадид сифатида Хамза Хакимзода Ниёзийнинг хизматлари
Кенжаева Зилолахон Сотиволдиевна, ў
қитувчиси
29-умумий ўрта таълим мактаби (Ўзбекистон, Фар
ғона)
Ма́қолада маърифатпарвар шоир, жадид номоёндаси Ҳамза Хакимзода Ниёзий ва унинг марифий фаолияти, жадид-
чилик, мактаб ва маориф тарихига тўхталиб ўтилган. Манба сифатида архив хужжатлари ва Ҳамзанинг шахсий хо-
тира дафтаридан фойдаланилганлиги ма́қоланинг ́қийматини янада оширган.
Калит сўзлар: жадид, мактаб, маърифатпарвар, ́қў́қон, ́қоло́қлик, маданий ҳаёт, янги усул.
Заслуги Хамзы Хакимзода Ниязи как представителя джадидизма
Кенжаева Зилолахон Сотиволдиевна, преподаватель
Школа № 29 г. Ферганы (г. Фергана, Узбекистан)
Статья посвящена истории просвещенного поэта, представителя Джадида Хамзы Хакимзода Ниязи и его образо-
вательной деятельности, джадидизму, школе и образованию. Использование архивных документов и личной записной 
книжки Хамзы в качестве источника еще больше повысило ценность статьи.
Ключевые слова: джадид, школа, просвещение, коканд, отсталость, культурная жизнь, новый путь.
И
нсоният тарихида кўплаб ижтимоий-сиёсий ҳаракат-
лар бўлиб ўтган. Жадидчилик ҳам шундай ҳаракатлар 
сирасига киради. Жадидларнинг асосий мақсадлари жаҳон 
тараққиётидан четда қолган ўз халқлари турмуш тарзини 
ўзгартириш ва асрий қолоқлик исканжасидан олиб чиқиш 
эди. Улар мактаб ва маориф ишларини тўғри йўлга қўйишни 
ва ёш авлодга таълим-тарбия беришни долзарб масала деб 
билардилар. Шу мақсад йўлида XIX асрнинг охирларида 
Туркистонда, хусусан Фарғона водийсида ҳам янги усул 
мактабларини очиш учун ҳаракатларини бошладилар.
Архив хужжатларидаги маълумотларга қараганда, 
Фарғона водийсида дастлабки жадид мактаблари Қўқон 
шаҳрида очилган. Қўқон шаҳрида жадид мактабларининг 
ривожида атоқли ўзбек шоири Ҳамзанинг ҳам хизмат-
лари катта.
Ҳамза ўз хотираларида бу тўғрида шундай деб ёзган эди: 
«Мадрасада ўқиб юрган вақтимизда газета, журналларни 
бировларнинг номига ёздириб олиб, қўлтиғимизга яшириб, 
мадрасанинг қозон қўядиган қоронғу ҳужраларида эшикни 
ичидан беклаб, ўшанда ҳам қўрқиб-қўрқиб ўқир эдик» [1].
Ҳамза 1911 йилда Қўқонда ҳамфикр дўсти Миразиз 
ёрдамида Ҳожибек гузарида янги усул мактабини очиб
унда ўзи дарс беради. Мактабда ўқиш-ўқитиш ишларига 
баъзи бир ўзгаришлар киритиб, қуруқ ёд олиш услубини 
йўқотишга ҳаракат қилади. Ўқувчиларни уриш-сўкишни 
таъқиқлади, синфдан ташқари тарбиявий машғулотларга 
кўп эътибор беради, она тили дарсларига алоҳида аҳамият 
берилиб, бу дарс учун кўпроқ вақт ажратилади.
Ҳамза болаларни ўқув қўлланмалари, овқат ва кий-
им-кечак билан таъминлаш мақсадида «Жамияти хайрия» 
ташкил этади. Ҳамза очган мактабнинг довруғи Қўқон 
шаҳридан ташқарига ҳам тарқала бошлайди. Маҳаллий 
маъмурлар бундан ҳайиқиб, 1913 йилда мактаб ва жами-
ятни беркитадилар.
Ҳамза 1914 йилда Марғилон ва Қўқонда яна жадид мак-
табларини ташкил этади. Афсуски, бу мактаблар ҳам чор 
маъмурлари томонидан мажбуран ёпиб ташланади.
Ҳамза янги усул мактабларини очиш билангина чек-
ланиб қолмай, бу мактаблар учун хусусий дарсликлар ҳам 
яратган. 1914–15 йилларда «Енгил адабиёт», «Ўқиш китоби», 
«Қироат китоби» каби дарсликлар ҳам ёзади. Ҳамзанинг 
1914 йилда ёзилган «Енгил адабиёт» дарслиги бошланғич 
синф ўқувчиларига мўлжалланган эди. Бу дарсликлар 45 
дарсга тақсимланган бўлиб, ундан аҳлоқий-дидактик ҳикоя 
ва шеърий асарлар ўрин олган. Бу дарслик сўз бошисида ўз 
мақсадини бундай деб баён этади: «Демак, ҳозирги ўқитиб 
турган адабиётларимиз ўқувчиларга оғир бўлмаса ҳамки, 
ёш талабаларимизга баъзи луғатларнинг мафҳуми оғир-
лик қилиб турганлиги шояд бошқа муаллимларга тажриба 
бўлгандир.»
Ҳамзанинг «Ўқиш китоби» ҳам 1914 йилда ёзилган 
бўлиб, у 2-синф ўқувчиларига мўлжалланган. Бу дарслик 9 
дарсга тақсимланган бўлиб, муаллифнинг 15та маърифий-
тарбияшуносликка доир асарлари берилган.
1915 йили Ҳамза 2-синф ўқувчилари учун ҳикоялардан 
иборат «Қироат китоби»ни ёзиб тугатди. Бу дарсликда ҳар 
бир мавзу сўзларнинг келиб чиқишини изоҳлашдан бош-
ланади, сўнгра бу тушунчаларнинг фалсафий мазмуни бе-
рилади. Ундан кейин айтилганлар одоб-аҳлоққа оид ҳикоя-
лар билан мустаҳкамланиб, дарс таълим-тарбиявий, хотима 
ясовчи икки қаторли шеър билан тугайди. С. Мамажонов 
эса Ҳамза ёзган дарсликлар ҳақида бундай фикр билдиради: 
«Ҳамзанинг маориф ишларидаги ютуғи шунда бўлдики, ис-
ломни усули жадид билан жипс боғлай олди. Қуръони Ка-
рим ва ҳадислардан фойдаланиб халқни маорифга, мада-
ниятга тарғиб этди. Ҳамза ўз дарсликларининг аввалги 
бобларини Аллоҳни таърифлашга қаратди ва тўғридан 
тўғри «Илм — жаннат эшиги», «Жаҳл — дўзах эшиги» деди. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   103




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет