4. Доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида 17 турдаги субстанциялар ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини ишлаб чиқиш. Жумладан:
йилига 1 000 тонна эндемик доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида O’z DSt ISO 22000:2019 ҳамда халқаро ISO 22000:2018 стандартига жавоб берадиган «Туркистон аюгаси», расторопша, родиола, люцерна экстрактларини ишлаб чиқариш;
12 турдаги экстракт ва биологик фаол қўшимча тажриба намуналарини ишлаб чиқариш ва сертификатлаш;
йилига 83,8 тонна доривор ўсимликлар экстрактларини (анор қовуғи, қизилмия илдизи, наъматак меваси, узум уруғи ва қовуғи) қайта ишлаш асосида биологик фаол моддалар субстанцияларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
5 турдаги биологик фаол модда субстанциялари ва якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2022 йил март
|
Давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар
|
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
|