Углеводород хом ашёсига мавжуд конлар, геология-қидирув майдон ва структураларини таҳлил қилган ҳолда уларга шаффоф механизмлар асосида инвесторларни жалб қилиш орқали қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш.
1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги захираси кам, инфратузилма объектларидан узоқда жойлашган ҳамда қазиб чиқариш харажатлари юқори бўлган камида 5 та конларга риск-сервис шартномалари асосида пудратчиларни жалб қилиш орқали 25 та қудуқларда геологик-техник тадбирларни амалга ошириш ва углеводород қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўз маблағлари, инвесторлар маблағлари
Бош вазир ўринбосарлари
С. Умурзаков, Ж. Қўчқоров
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ш. Вафаев, Энергетика вазирлиги
А. Ахмедходжаев, ?олия вазирлиги
О. Насритдинходжаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Б. Абдиназаров,
Давлат геология қўмитаси
Б. Исламов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ
М. Абдуллаев
2. Республикада мавжуд углеводород кон, майдон ва структураларида, шу жумладан «Ўзбекнефтгаз» АЖга бириктирилган объектларда геология-қидирув ишлари ва қазиб олишга жалб қилиш ҳолатини таҳлил қилиш ва натижаси бўйича, фойдаланилмаётган геологик объектларни давлат захирасига қайтариб олиш ҳамда инвесторларга таклиф этиладиган геологик объектлар рўйхатини шакллантириш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил март
3. Халқаро экспертлар, консалтинг ташкилотларини жалб этган ҳолда геологик объектларни танлаб олиш ва улар бўйича инвесторлар учун геологик материаллар пакетини (геологик маълумот, тизер ва тақдимотлар) ва фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш.
4. Объектлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш рухсатномаларини олиш учун танлов ҳужжатларини шакллантириш ва шаффоф механизмлар асосида инвесторларга босқичма-босқич таклиф этиш.
Танлов ҳужжатлари
2022 йил октябрь
93.
Геология соҳасида замонавий таълим стандартларини кенг жорий этган ҳолда малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш.
1. Геология фанлари университети кластери негизида илм-фан, амалиёт ва ишлаб чиқаришни интеграция қилган ҳолда йилига 250 нафардан ортиқ замонавий фикрловчи олий маълумотли кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш.
2. 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб геология йўналишида нуфузли ва юқори тажрибага эга университетлар билан ҳамкорликда таълим жараёнини йўлга қўйиш:
Италиянинг Пиза университети билан инглиз тилида йилига 50 нафар талабаларни ўқитиш;
Россиянинг М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат университети билан рус тилида йилига 25 нафар талабаларни ўқитиш.
3. Тизимдаги илмий-тадқиқот институтларининг тоғ-кон металлургия комбинатлари ҳамда йирик саноат корхоналари билан 15,9 млрд сўмлик 25 та фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.