5. «Яшил» иқтисодиётни ривожлантириш махсус жамғармасини ташкил этиш ва жамғармага молиявий маблағларни жалб қилиш.
Бунда:
замонавий энергия тежамкор технологиялар, асбоб-ускуналар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш ва энергия самарадорликни ошириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш;
энергияни сақловчи (аккумуляция қилувчи) технологияларни барпо этиш бўйича харажатларнинг 30 фоизини қоплаб бериш;
«Яшил» иқтисодиётга ўтиш лойиҳаларини молиялаштирувчи халқаро молиявий институтлар ва бошқа «донор» ташкилотларнинг маблағларини жамғармага жалб этиш чораларини кўриш;
аҳоли ва тадбиркорларни қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишини ривожлантириш дастурини ва қўллаб-қувватлаш механизмларини белгилаш;
«Яшил» иқтисодиётни ривожлантириш доирасидаги лойиҳаларга йўналтириладиган молиявий маблағларни самарали фойдаланиш махсус механизмини йўлга қўйиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
|
2022 йил март
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Бош вазир ўринбосари
Ж. Қўчқоров
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
И. Норқулов,
Энергетика вазирлиги
А. Султанов,
Молия вазирлиги
Т. Ишметов,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ш. Вафаев,
Ташқи ишлар вазирлиги
Ф. Арзиев
|