195.
|
Транспорт ва логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш.
|
1. Транспорт ва логистика хизматларини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. Бунда:
18 та катта, 22 та ўрта ва 80 та кичик шаҳарлар ўртасида транспорт-логистика тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш;
Жаҳон банкининг «Логистика самарадорлиги» индексида (LPI) Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 77-поғонадан паст бўлмаган даражагача кўтариш;
ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказлари тармоғини ташкил этиш;
халқаро юк ташишлардаги транспорт ҳужжатларини («e-Permit», «e-TIR», «e-CMR») электрон кўринишга босқичма-босқич ўтказиш;
юк ташиш харажатларини 30 фоизгача камайтириш;
мавжуд контейнер терминалларини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш;
темир йўлда контейнер ташишлар улушини камида 2 баробарга ошириш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
|
2022 йил август
|
Қарорда белгиланган маблағлар ва молиялаштириш манбалари доирасида
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов,
Бош вазир ўринбосари
С. Умурзаков
|
Транспорт вазирлиги
И. Махкамов,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Л. Кудратов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|