Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, қуйидагиларни кўзда тутиш:
ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш;
ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;
кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестр» билан бирлаштириш;
эшитиш қобилияти заиф болаларни одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш тизимини жорий этиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси
|
2022 йил апрель
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Бош вазир ўринбосари
Ж. Қўчқоров
|