Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Б. Абдиназаров, «Олмалиқ КМК» АЖ
А. Хурсанов,
«Навоий КМК» АЖ
Қ. Санақулов,
Давлат экология қўмитаси
И. Боқижонов
4. Мис саноати кластери ?чун кадрларни тайё?лаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда соҳада тажриба-конструкторлик ва илмий изланишлар кўламини кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:
мис кластерининг кадрларга бўлган эҳтиёжидан ва замонавий касб йўналишларидан келиб чиққан ҳолда электротехника, электроника, дастгоҳсозлик, машинасозлик, металлургия, материалшунослик, «яшил технологиялар», робототехника, ярим ўтказгичлар физикаси бўйича янги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлашни кенгайтиришни;
муҳандис, техник ва бошқа ўрта бўғин ишчи-ходимларни тайёрлаш бўйича профессионал таълим ўқув дастурларини амалиёт билан узвий боғлиқликда жорий этишни;
мис кластери фаолиятига боғлиқ илмий-тадқиқот ишлари йўналишлари асосида мақсадли давлат буюртмаси портфелини шакллантиришни назарда тутиш.