«UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиалининг автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш.
2022 йил 4 чорак
2. Экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 млрд АҚШ долларига етказиш бўйича «йўл.харитаси»ни ишлаб чиқиш.
Бунда:
ишлаб чиқариладиган автомобилларни хорижий давлатларда SKD технологияси асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
«Нексия» русумли автомобилларни Қозоғистон Республикасида тўлиқ циклда (CKD) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспортини амалга ошириш.
3. Енгил автомобиллар маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.
Бунда, Андижон вилоятида ташкил қилинган «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 млн АҚШ долларлик 8 та янги лойиҳаларни 2022 — 2024 йилларда ишга туширишни назарда тутиш.