Абулғози баҳодурхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти


Абулғози асарларида Хива хонлигининг қўшни давлатлар билан алоқалари(сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатлари)нинг ёритилиши



бет12/13
Дата18.06.2022
өлшемі234.43 Kb.
#459301
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
1-3 Боб

3.1. Абулғози асарларида Хива хонлигининг қўшни давлатлар билан алоқалари(сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий жиҳатлари)нинг ёритилиши
“Шажарайи турк” Хива хонлигининг қўшни халқлар ва давлатлар билан, жумладан Бухоро хонлиги, Эрон Сафавийлари давлати ва қатор қўшни қабилалар: туркманлар, қозоқлар ҳамда қалмоқлар билан ўзаро ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳарбий муносабатлари, дипломатик ва этномаданий алоқаларини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Асарда Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ўртасидаги ўзаро муносабатлар анча кенг ёритилган. Жумладан Хива – Бухоро ва Бухоро – Хива урушларига анча кенг ўрин берилган.
Хива хонлиги билан Бухоро хонлиги ўртасидаги ўзаро урушларнинг асосий сабаби сифатида Бухоро хонлигининг Хива хонлиги устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатишга уриниши кўрсатилади. Мисол учун, Бухоро хони Убайдуллохоннинг Хива хонлигига қарши юриш қилишдан кўзлаган асосий мақсади ҳақида Абулғози қуйдагиларни қайд қилади “Убайдхон тақи Урганчнинг бузулғанин эшитти. Агар борсам ярми Амнакхоннинг ўғлонларини-ки бўлса, ярми меники бўлур теди…249. Асарда кўратилишича, Убайдуллохон бу урушни ҳокимият учун ўзаро курашлар даврида Бухорога юборилган Элбарсхоннинг набираси Умарғозининг илтимосига кўра уюштирган 250 ва Элбарсхон авлодларини бир қисмини қатл қилдириб қолганаларини қувғинга маҳкум қилган251 Амнакхоннинг авлодлари Аванешхон, Ақтойхон ва Колхонга қарши қаратилган эди252.
Убайдуллахоннинг Хива қилган юриши тафсилотлари “Шажарайи турк”да анча батафсил ёритилади. Муаллифнинг гувоҳлик беришича бу урушда Убайдуллахондан ташқари Тошкентдан Бароқхон, Самарқанддан Жуванмардхон ва Ҳисордан Ҳамза Махдий султоннинг набиралари ҳам қатнашганлар. “Тақи барча Абулхайрхоннинг ўғлонлари отланмоқға иттифоқ қилиб Тошкенддин Бароқхон, Самарқанддин Жуванмардхон, Ҳисордин Ҳамза Маҳдий султоннинг набиралари, Бухородин Убайдхон барчаси отландилар-да Урганч келдилар…253.
Уруш тафсилотларини қайд этаркан, жумладан ёзадики,” Убайдхон Урганч келди. Аванишхоннинг кейинидин киши юборди. Вазирнинг шимол тарафинда Баёт қири теганда Аванишхоннинг кейинидин етди. Барчасин тушурди. Аванишхонни Умар ғози султонға берди. Қонлинг теб Умар ғози султон Аванишхонни ўлтурди. Ақатойхонни Убайдхон сақлади. Қолхонни Ҳамза Махдийнинг набиралари Ҳисор тўралари сақлади. Урганчни Убайдхон Абдулазизхон отлиғ ўғлина берди. Ул Урганчда туриб қолди. Сарт ва туркман барча раъиятнинг товуқининг оёқин синдурмай ерли еридин тебратмади. Ўзбекнинг уруқларин санади. Тақи тўрт бўлди. Бир бўлагини Убайдхон, бирини Ҳисор тўралари, бирини Самарқанд тўралари ва бирини Тошкенд тўралари олди…”254
Убайдулахоннинг Хива хонлиги устига иккинчи бор лашкар тортиб боришининг сабаби эса Абулғозий томонидан қуйдагича изоҳланади: “Ўз навкарлари икки минг киши; уч минг киши бирлан... Хевақ келдилар. Хевақда бир доруға бор эрди. Беш-ўн кишиси бирлан ани тутуб ўлтурдилар. Ҳазорасбнинг доруғаси қочти. Бу воқеотни эшиткандин сўнг Абдулазизхон султон Урганчни ташлаб отаси қатиға қочти. Убайдуллахон бу ишга қаттиқ номус қилиб чирик чақиртиб Урганч устига юруб Тева бўйниға келди” 255. Бу урушда Аванешхоннинг ўғли Динмуҳаммадхон256 аъёнларнинг норозилги ва иккиланишларини усталик билан баратраф қилиб Убайдуллохонннг 40 минг кишилик қўшнини уч минг кишилик қўшин билан тор-мор келтиради257. Убайдуллохон сулҳ тузишга мажбур бўлади ва Хива хонлгига қарши биринчи уруши чоғида гаровга олган аслзодалар ва оддий аҳолини Динмуҳаммадхонга қайтариб беради 258. Бу жараён бевосита Хожимхон томонидан амалга оширилади.259
Бу воқеадан сўнг узоқ йиллар Хива Бухоро муносабатларида ҳукм сурган осойишталик Бухоро хони Абдуллахон даврига келиб бузилади. Абдуллахон томонидан Хива хонлигига қилинган дастлабки юришга нима сабаб бўлгани кўсатилмаган. Бу юришни Абдуллахон томонидан амалга ошрилган марказлашган давлат тузиш сиёсатининг тақазо қилган дейиш мумкин. Абулғозининг хабар беришича бу юриш Хожимхон тахтга ўтиргандан бир неча йил кейин, Ҳожимхон Хуросондалигида содир бўлади260. Бироқ, унинг укалари Пўлад Султон ва Темур Султонларнинг усталик билан кўрган тадбирлари сабабли Абдуллахон Бухорога қайтиб кетади.
Абулғозий Баҳодурхон Бухоро хони Абдуллахоннинг Хоразмга қилган иккинчи юришининг сабаблари ва жараёнини қуйидагича баён қилган:
“Абдуллахоннинг иккинчи келганининг зикри. Бу келмакликина уч нимарса сабаб бўлди:
Бириси ул ким Абдуллахоннинг овозасини эшитиб рум подшоҳи261 Паёла подшоҳ (пошшо) теганни элчи қилиб юборди. Мен бу тарафдин бўлайин, Абдуллахон ул тарафдин бўлсун. Тақи Шайх ўғлини ўрта ердин кўтарали, теб. Абдуллахон Паёла шоҳни яхши сийлаб қайтарди. Келганда Ҳиндустон йўли бирлан уч йилда келиб эрди. Паёла подшоҳ айтур, мундин Урганч борайин, андин туркман бориб, кемага ўлтуруб, Ширвон борсам, Истанбул бу йўлдин тўрт ойлик ер турур теб, Урганч келди. Ҳожи Муҳаммадхоннинг ўғли Муҳаммад Иброҳим султон барча молини олди. Румға етгудек харж берди. Тақи Манқишлоқға юбориб Ширвон кемасина солиб юборди. Абдуллахон муни эшитиб ёмон оғриди. Тақи (149 а) ул вақтда Ширвон румли қўлинда. Мовароуннаҳрнинг ҳожилари ва савдогари қизилбош юзини кўрмагали теб Урганч усти бирлан Манқишлоқ бориб кемага ўлтуруб Ширвон боратурған.
Абдуллахон Урганчга келмасдин бир йил бурун, Ҳожи Қўтас теган кўп ҳожиларға ва карвонға бош бўлуб Хевақ келди. Пўлод султоннинг улуғ ўғли Боба султон барча молларини олди. Тақи пиёда Бухороға қувалаб қўяберди.
Ҳожи Қўтас Абдуллахон отланғанда бориб юқунуб арз қилур. Анда Абдуллахон айтур, Ҳожи Муҳаммадхон мендай подшоҳ, Урганч бошқа юрт, менинг навкарим эрмас теди. Анда Ҳожи қўтас айтди: «Тангла тангри қози бўлуб, пайғамбар шафоатчи бўлғанда, сени тутуб юкунурман-да, айтурман “Худойим, Ҳожи Муҳаммадхоннинг кучи Абдуллахоннинг бир навкариндин ортуқ эрмас эрди. Абдуллахоннинг кучи ётар эрди, эринди. Тақи бориб менинг ҳаққимни олиб бермади”, дерман. Хон айтибти: “Ҳожи, бир улуғ ердин туттунг. Хўб-хўб, қўлимиздин келса қилали”, тебти. Учунчи сабаб ул ким Аванишхоннинг набираларининг барчаси ўлди. Абулхоннинг лўлидин туқған бир номаълум ўғли қолди. Марв бирлан Обивард анга тааллуқ эрди. Ҳожи Муҳаммадхоннинг иниларининг ўғлонлари ҳар йилда Марвни чопуб, ҳайф Марв бу лўли бачага теб, кўп озор бердилар.
Нурумхон озорға чидамай Абдуллахонға кетди. Бу хаёл бирлан ким, хутбани Ҳожи Муҳаммадхон отина ўқумасам, Абдуллахон отина ўқуғайин. Марвни менга берур, тақи қайта юборур, теб Абдуллахоннинг ўғли Абдулмўминхон Динмуҳаммадхоннинг қизиндин туқған эрди, бу нисбати ҳам бор262.
Юқоридагилар асосида айтиш мумкинки, Бухоро-Хива мунсобатларидаги ўзаро қарама-қаршликларнинг келиб чиқишида иккала давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудларнинг мавждулиги ҳам ассосий сабаблардан ҳисобланади. Шу тариқа Хивага юриш қилиш учун зарур бўлган баҳоналарга эга бўлган Абдуллахон Хивага қарши иккинчи бор ҳужум қилади. Урушнинг биринчи босқичида Хива хонлигининг Хуросондаги ерлари Марв, Обивард, Нисо ва Боғобод Абдуллахон томондан босиб олинди263. Хуросонда Хива хонлиги тассаруфида фақатгина Араб Муҳаммад ҳокимлик қилаётган Дурунгина қолади264.
Абдуллахон Бухорода қишлаб, баҳорда Урганчга юриш қилади. Абулғозихонинг кўрсатишича бу пайтда Урганчда “ўзбекнинг оғзи ола бўлиб”, ярми Абдуллахон келса урушиш, юртни ҳимоя қилш зарур деб ҳисобласа, қолган ярими Абдуллахон келса унинг хизматига кирамиз яхшимиз бек ва ёмонимиз навкар бўламиз265, деган тўхтамга келади. Ҳожи Муҳаммадхон бундай вазиятда мувафаққият қозонолмаслигини англаб, ўғли Муҳаммад Иброҳимни Урганчда қолдириб, бошқа фарзанди Севинч Муҳаммад, унинг икки ўғлини, Муҳаммад Иброҳимнинг бир ўғлини ва навкарлари266 “билан Дурунға Араб Муҳаммаднинг олдига бораман”, деб қиш чилласида Урганчдин чиқиб кетади267. Адуллахоннинг ҳужуми арафасида Ҳазораспда Темур султоннинг уч ўғли, Хевақда тўрт ўғли билан Пўлод султон, Урганчда Ҳожи Муҳаммадхон ўғли Муҳаммад Иброҳим султон ва Вазирда Маҳмуд султоннинг тўрт ўғли ва “икки садақ боғлаган” (жангчи) набираси268 мудофага таёрланмоқда эди.
Абдуллахоннинг Ҳожамқули269 исмли лашкарбошиси уч минг киши билан Хевани эгаллайди. Пўлад султон Олма отишқан қалъаси270га чекинади. Бироқ, Бухоро қўшинлари уларни қувиб етади. Икки ўртада бўлиб ўтган жанг манзарасини Абулғозий қуйдагича тасвирлайди “Арабани бир ерга йиғдилар. Тақи олдинда ясов ясадилар. Жов ясаб келди. Уруш солди. Кишини арабадин ва молдин чиқара билмадилар. Андак уруштилар, тақи қочтилар. Кўп молға бўлди. Тақи киши тушира билмади. Пўлод султоннинг ўғли Қўпчи султонни тирик тушурди. Андин ўзга султонлар барчаси қочиб Вазир бордилар”271. Улар бу ерда икки кун тургандан сўнг Вазир султонлари: “Абуллахонға биз ҳеч ёмонлиқ қилғанимиз йўқ. Ҳожиларнинг ва карвоннинг молин олиб ёмонлиқ қилған киши Бобо султон турур. Муни ичимизда сақламағали теб, қуваладилар272.” Натижада Бобо султон, отаси Пўлод султон, икки укаси Ҳамза ва Паҳлавонқулилар билан Дурунга кетишга мажбур бўлади. Шунга қарамай орадан кўп ўтмай Абдуллахон Вазирга хужум қилиб шаҳарни қамал қилади.
Бу пайтда Вазирда Маҳмуд султоннинг тўрт ўғли, икки набираси, Темур султоннинг уч ўғли Урганчдан келган Ҳожи Муҳаммадхон ўғли Муҳаммад султонлар турар эди. Бир ойдан сўнг Адуллахон элчи орқали Вазирдагиларга “Бобо султоннинг қилған ишина аччиқланиб келиб эрдим. Ул мунда йўқ. Қариндошман. Сизларнинг қилған гуноҳингиз йўқ. Мени келиб кўрунг, теб273” мурожат қилади. Абулғозихоннинг ёзишича, Вазирдаги султонлар кенгашиб элчига “Абдуллахон бирлан бизнинг орамизда қон йўқ ва кийна йўқ. Тақи ул ким Ҳожи Муҳаммадхон ўғлонлари бирлан Хуросонда тирик турғанда, бизга ёмонлиқ қилмас, бориб кўрган яхши, тедилар. Тақи киши қўшуб юбордилар, беклар келиб онт ичсалар, чиқиб кўрали, теб274” жавоб қайтарадилар. Жавобан Абдуллахон Ҳасанхожаи нақиб275, Сархинбий оталиқ276, Муҳаммад Боқи девонбеги, Самарқанд ҳокими Ҳожибий ва парвоначиси Дўстимбий Арғунни277 юборади.
Воқеаларнинг кейинги ривожи “Шажарайи турк”да қуйдагича баён қлинган: Бу бешиси келиб тахта пул устинда ўлтурди-да, ўн султон, ўттуз-қирқ қора киши булар бирга ўлтуруб онт ичтилар. Беклар дарвозаға келган вақтда халқ айтиб турурлар, бу келган кишилар элнинг боши ва юртнинг мадори турурлар. Абдуллахон буларнинг бирисининг тирноқини тамом Урганчга бермас. Тутали, тақи бирга келган кишиларининг қўлина хат берали. Биз буларни душманлиқ учун тутқанимиз йўқ, иззат ва ҳурмат бирлан сақлармиз. Ҳар качон улар давлат бирлан Бухороға бориб тушсалар, биз бу бекларни узатали тегали. Али султон айтиб турур, бу не сўз турурки, сизлар айтатурурсиз? Абдуллахон бирлан ҳеч қачон оғришмаған қариндошимиз. Урганчни бизга бериб кетар. Агар бермаса олиб борур. Тақи ҳар қайсимизға Урганч ва Вазирдин ортуқ ер берур. Ҳожи Муҳаммадхон ўғлонлари бирлан тирик турғанда бизга ёмонлиқ қилмоқ кўнглинда бўлса, тақи қила билмас. Халқ кўп зўр қилиб турурлар. Тўра теган бедавлатларнинг бирисина халқнинг сўзи маъқул бўлмай турур. Онт ичиб ўлтурғанда йигитлар ҳужум қилиб келиб турурлар, султонлардин рухсатсиз бекларни тутали теб. Оқсақоллиқлар манъ қилиб қайтартибтурлар. Бекларнинг онтина инониб тўра ва қора бориб Абдуллахонни кўрдилар. Тўраларни, Додхоҳ ясавули ва ҳам Сағирич ҳокими эрди, Эшимбий теганга топшурди. Ўзбекни сипаҳсалор Ҳожамқули қалмоқға топшурди. Ҳожамқули уруқ-уруқни, эв-эвни хатға олди. Ўн эвликни ва йигирма эвликни бир давлатмандга кафилга берди. Тақи Муҳассил кўюб сурди. Урганч бирлан Вазирни Сари ўғлон теганга берди. Хевақни Дўрман Манглишбийга берди. Ҳазорасбни ўзига навкар бўлуб юруган бир Ҳожа бор эркандур. Ҳазорасбнинг Карвак теган кенддин яна анга берди. Катни Урганчли туркманнинг баёт уруқиндин ўзининг мулла имоми бор эркандур, анга берди. Тарих ҳижрий минг тақи иккида йилон йилинда Урганч юртини олиб қайтиб Бухороға кетди278.
Абдуллахоннинг Бухорога кетганини эшитган Хожимхон Урганчга қайтиб ўз тахтини эгаллайди. Бундан хабар топган Абдуллахон Бухорога гаров тариқасда олиб кетилганлар орасида Ҳожимхонинг яқинларидан 150 нафарини жумладан: Пўлод султоннинг ўғли Қўпчи султон, Ҳожи Муҳаммадхоннинг ўғли Муҳаммад Иброҳим султон, Темур султоннинг уч ўғли – Муҳаммад султон, Қодирберди султон, Абулхайр султон, Маҳмуд султоннинг тўрт ўғли: Муҳаммад султон, Али султон, Араб Муҳаммад султон ва Оқ Бобо султон, Муҳаммад султоннинг икки ўғли: Шоҳали султон ва Шоҳбахт султонларни бир кунда Сағирч вилоятида Оқ сув деган жойда қатл эттиради. Урганчнинг машҳур давлатманд кишилариннингг мол-мулкини мусодара қилиб, оддий кишиларга одам бошига ўттиз тангадан солиқ солади279.
Шундан кейин “Пўлод султон ўғлонлари бирлан Дурунда Ҳожи Муҳаммадхон қатиға борди. Улардин бир ойдин сўнг киши борди, Абдуллахон Урганчни олди теб. Ҳожи Муҳаммадхоннинг улуғ ўғли Севинч Муҳаммад султон, анинг ўғли Ибодулла, тақи бир ўғли Араб Мухаммадхонки фақирнинг отам турур, анинг ўғли Асфандиёр султон, Ҳожи Муҳаммадхоннинг яна бир набираси, Муҳаммад Иброҳим султоннинг ўғли, Ҳожи Муҳаммадхоннинг яна бир ўғли, Муҳаммадқули султон барчаси уч-ўғил, тўрт набира, бир ўғли Абдуллахон бирлан Бухороға кетди” (– Б. 154).
Пўлод султоннинг уч ўғли, Динмуҳаммадхоннинг набираси Абдуллахонға Марвни пешкаш қилған лўли бача, буларнинг барчаси ўн бир тўра Ироқ кетдилар, Шоҳ Аббос мозий қатиға, Пўлод султон ёшим етмишга етғанда кофир ичина нечук борайин, мен бир тентак кишиман, мени Абдуллахон не учун ўлтурур, теди. Тақи қайтиб Абдуллахон қатиға кетди” (Б.154.).
Шу ўринда “Шажарайи турк”да келтирилган яна бир маълумот алоҳида эътиборга лойиқ. Унга кўра Абдуллахон Вазирни эгаллаб турган пайтда Ҳожи Муҳаммадхон Қазвинда Эрон шоҳи Аббос билан учрашади ва у ерда бир муддат туради280. Бизнингча, бу учрашув чоғида Хожи Муҳаммадхон ва Эрон шоҳи минтақада кечаётган сиёсий жараёнларни муҳокама қилган бўлишлари керак ва суҳбат асносида Ҳожи Муҳаммадхон шоҳни Абдуллахонннг Хоразм юриши билан бандлигидан хабардор қилган ва унга қарши кураш учун ёрдам сўраган бўлиши эҳтимоли мавжуд. Воқеаларнинг кейинги ривожи буни тўла тасдиқлайди. Айни пайтда, Абдуллахоннинг ўғли Абдулмўминхон Хуросонга хужум қилиб Асфаройин вилоятни қамал қилади. Танг аҳволда қолган Асфаройин ҳокими чопар жўнатиб шоҳга вазиятни маълум қилади. Шоҳ Аббос катта қўшин билан ёрдамга ошиқади281. Кўриниб турибдики, “Шажарайи турк”да нафақат Хива хонлигининг қўшни давлатлар билан мунособатларига балки унга қўшни давлатларнинг, жумладан Бухоро хонлигининг бошқа давлатлар билан олиб бараётган урушлари ва дипломатик алоқалари ҳақида ҳам баъзи маълумотлар келтирилган.
“Ул вақтда Астробод туркманнинг Имир деган уруғи Алиёрбек деганнинг қўлида бўлгани маълум бўлади. Бистом билан Астробод яқин бўлганидан Султонлар Ҳожи Муҳаммадхон ҳузурига келиб, “Астрободдағи туркман ўз элимиз. Эшитамиз Хевақда сипоҳдин олтмиш киши, Урганчда қирқ киши бор эрмиш. Борсак туркманнинг кўмаки бирлан юртни олиб, андин сўнг фалак нечук айласа, анга лойиқ иш қилур эрдик. Агар шоҳға айтсак рухсат бермас, айтмай шу кеча кеталли дейтурурмиз”, дейишади”282.
Хон уларнинг таклифига рози бўлмайди ва улар хонга қулоқ солмай –Ҳожи Муҳаммадхоннинг икки ўғли, яъни Араб Муҳаммад султон ва Муҳаммадқули султон, Пўлод султоннингг уч ўғли Бобо султон, Ҳамза султон ва Паҳлавонқули султонлар барча ухлаган пайтда отланиб кетадилар. Эрталаб улар туркманлар яшайдиган чегарагача келиб, кун ярмида Астрободга келадилар. Ҳожи Муҳаммадхон эрталаб шоҳ Аббос ёнига бориб, бўлган воқеа ҳақида хабар беради. Шоҳ айтади: «Абдуллахон тирик турғанда юртни талаб қилмоқ ўхшамас, агар олсалар ҳам бошларин берурлар. Эмди улар мендин берухсат кетдилар. Қайтиб менинг қатимға келмакка уялурлар. Ўзга ерга кетарлар, тақи зойиъ бўлурлар. Сен Хонбобо уларнинг кейининдин бор! Айтғил, уялмасунлар, қўрқмасунлар! Яна қайтиб менинг қатимға келсунлар”283.
Ҳожи Муҳаммад бу сўзни эшитгач икки набирасини ва қўшинини қолдириб, Астрободга етиб келди. Ундан Куран тоғига етиб борганларида уларга така ва ёвмут қабиласидан эллик-олтмиш киши қўшилади. Ўша вақтларда Манқишлоқ аҳолиси эрсари манғитнинг ҳужумларидан Кўрдуш ва Ўрта қудуқ деган жойларга келиб яшардилар. Қочоқлар Эрсари ичига келиб кирганларида, улардан яна беш-олти юз киши қўшилади. Така ва ёвмут Маҳмуд султон фарзандлари бошқарув остида бўлган экан.
Маҳмуд султон Ҳожи Муҳаммадхон билан онаси бир бўлганидан, –дейди Абулғозий, –. у Ҳожи Муҳаммадхон фарзандларига эргашадилар. Эрсари эса Пўлад султон ва Темур султоннинг раъияти бўлганларидан, Бобо султонга эргашадилар. Ҳожи Муҳаммадхон икки ўғли билан Урганчга кетиб, Бобо султон икки укаси билан Хевага боради. Сари ўғлон Урганчнинг аркида қамалда қолганда, қошида эллик кишиси бўлган. Кечаси қалъанинг деворини тешиб кириб, Сари ўғлон бошлиқ барча навкарлар ўлдирадилар: “Така ва ёвмутдан беш-олти киши қолади. Ўзгаси ўлжани олди. Тевасига ошлиқни юклади. Тақи эвига қайтди”284.
Бобо султон Хевага юриш қилганида, бухороликларни Улуғ аркида қамал қилиб, ноиби Берди Манглишбийни юз кишиси билан ўлдуради. Ҳазорасб ҳокими ва Кат ҳокими Бухорога қочиб кетади. Бобо султон билан келган эрсари уруғидан фақатгина ўн бешта киши қолади. Қолганлари эса ўлжаларни олиб, ўз уйларига қайтишади.
Бобо султон Хевада ўн кун туриб, Хонқага боради. Иниси Ҳамза султон Хонқада ўн кун дам олиш учун қолади. Бобо султон Ҳазарасбга бориб уни қамал қилиб, уни эгаллайди. Бироқ тўрт ойлик бухороликларнинг қамалидан кейин қўлга олиниб, 18 нафар навкарлари билан ўлдирилади. Унинг укаси Ҳамза султон ҳам Хонқада қўлга олиниб ўлдирилган.
Абулғозий ўз асарида Абдуллахоннинг Хивага учинчи юришини тафсилотлари билан беришга ҳаракат қилган. У ёзади:
“Абдуллахон тарихи ҳижрий минг тақи тўртда, қўй йилинда (1595/96) чирикин келтуруб ялтироқ юлдузи туқған вақтда Бухородин отланди. Мундин илгари айтдуқ ул кунларда ўғли Абдулмўминхон Асфаройинда эрди. Бу қиш ўғлум бирлан Хуросон қишларман. Тақи агар ўхшаса баҳор Ироқ устина юрурман теб, Хўжамқулиға ҳукм қилди. Сен эравул бўл! Тақи Чаҳоржўйдин ўтатурман Кўрдушда ўрдакка қуш солайин теб. Хўжамқулиға тааллуқ лашкар сувдин ўтган вақтда, Ҳазорасб ҳокими қочиб борди-да, бу кун тўрт кун бўлди, Бобо султон Ироқдин келиб Хевақда Манглишбийни ўлтургали теб айтди. Шул замон қочиб келган хожани Абдуллахон олдига юбориб турур.
Хон хабарни сўрғандин сўнг Хўжамқулиға ҳукм қилиб турур. Сен Урганч устига юр ва муна мен ҳам кейинингдин бордим теб.
Бобо султон Хевақни олғандин сўнг ўн уч кунда Хазорасбнинг дарвозасина ёв келди. Ҳамза султонни Хонқоҳда олғандин сўнг Хўжамқули етишди. Шул кечаси Ҳожи Муҳаммадхон устига юруди. Ҳожи Муҳаммадхоннинг кичик ўғли Муҳаммадхон султон ёвға баҳодир, отқучи, туғушли яхши йигит эрди. Ул отасина айтди, сиз ақам бирлан Урганчда турубсиз, мен бир неча кишини олиб Бобо султон қатиға борайин, теб. Урганчнинг чиғатой ва туркманиндин бир неча киши олди. Бухороға олиб борған Урганч ўзбекиндин манғитға савдоға борурман, теб, бу ишлардин ғофил кўп киши келиб эрди, бир икки юз киши топди. Тақи Бобо султон қатиға теб дарё ёқаси бирлан Ҳазорасб кетди. Ғофил чилпуқ қалъасининг рўбарўйи на келиб эрди, олдиндин жов чиқди. Бир ерга йиғилиб турди. Ёв минг кишидин кўп эрди. Боши Хўжамқули қалмоқ келиб уруш солди. Тўгарак қабади. Тақи ҳукм қилди. Султонни кутқарманг тутунг теб. Кўп уруштилар. Ўла ва ярали бўла, Муҳаммадқули султоннинг кишиси оз қолди. Султон айтди, мундағ урушсақ биздин бир киши қолмас. Келинг халқ ўғли бир ердин чопуб чиқали. Эмгаклимиз ўлар, ўразлимиз қутулур. Султоннинг бу сўзини маъқул кўруб, барчаси бир ердин кўтарила чоптилар ёв икки ерила берди. Боши бутун ёвдин чиқдилар. Султон шул қочқандин отаси қатиға бормади. Манғит юртина борди”.
“Шажарайи турк” асари Абулғозихонинг касалланиши ва тез орада вафот этиши муносабати билан Муҳаммад Урганжий томонидан тамомланганлиги юқорида қайд қилинган эди. Шу боис асарнинг “Абулғозихоннинг подшоҳлиқининг ва Хевақни олғанининг зикри” деб аталувчи қисмидан бошлаб, унинг номи “хони жаннат макон” номи билан қайд қилинади.
“Алқисса тамоми туркманни тахти тасарруфлариға киргузуб бир неча йил айш ва фароғатда бўлуб ўлтуруб эрдилар ким ногоҳ Балх хони Субхонқулихондин элчи келди ким, ақам Абулазизхон қасд қилған эрмишким, мени ўлтургай, тақи Балхин ҳам олғай, эмди менинг отам ва ақам сизсиз. Менинг сиздин ўзга пушти паноҳим йўқ. Агар сиз анинг бирлан ёв бўлуб Бухорони чопмасангиз, ул келиб Балхни ҳам олур ва мени ҳам бегуноҳ ўлтурур, теб.
Аммо Субҳонқулихон Абулғозихоннинг туқған инилари Шариф Муҳаммад султоннинг қизини олиб эрди. Хони жаннат маконға куёв эрди. Ул сабабдин бу сўзларни айтиб юбориб эрди.
Тақи Абуллохоннинг ҳам келиб Хоразмни олиб, ўттуз тақи икки подшоҳ ҳама бу хони жаннат маконнинг қариндошлари эрди, ўлтуруб, ўғлон ва ушоқни асир олиб кетганининг шиддати хотири ашрафларида туруб эрди. Балх хонининг сўзи ҳам анинг устига бўлди”.
Асардаги воқеалар баёнини таҳлил қилар эканмиз қуйидаги масалалар алоҳида эьтиборга молик.
Биринчидан, Хива Бухоро урушлари ва Хива хонлигида кечган ўзаро урушлар натижасида содир бўлган миграция жараёнлари;
Иккинчидан, хонликлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар;
Учинчидан, Бухоро хонлигининг Хива хонлигида кечган сиёсий жараёнларда иштироки масаласи.
Шу нуқтаи назардан Эрон шоҳи Таҳмасб (1524-1576)нинг ўзаро урушларга барҳам бериш мақсадида Хива хони Бучғахон(1522-1526)га мурожат қилиб, ўртадаги алоқаларни никоҳ муносабатлари орқали мустаҳкамлашга интилиши, шунингдек, кейинги Хива хонларининг чегарадош давлат бўлган Эрон шоҳи Аббос1(1587-1602) билан олиб борилган дипломатик алоқаларига оид маълумотлар диққатга созовордир. Хива-Эрон чегараларидаги қарама-қаршиликлар, Эрондаги нотинч сиёсий вазият, маҳаллий ҳокимларнинг бошбошдоқликлари, заифлашиб қолган марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш эҳтиёжи шоҳ Тахмасипнинг Хива хонига мурожат қилишига сабаб бўлган эди. Албатта, Эрон шоҳининг ўртадаги муносабатларни никоҳ алоқалари билан мустаҳкамлашга интилиши, асосан, сиёсий мақсадларда амалга оширилган тадбир бўлиб, бу ўша давр дипломатиясининг ўзига хос кўринишларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Асарда Эрон шоҳининг элчи юбориб, “мен хонға ўғил бўлойин”, деб қилган таклифини қабул қилган Хива хони ўзининг қизи бўлмаганлиги туфайли акаси Сўфиёнхоннинг “бўйи етган Оишабеги отлиқ қизи”ни узатишга рози эканлиги маълум қилинади285. Ушбу никоҳ алоқалари муносабати билан иккала давлат ҳукмдорлари ўртасидаги борди-келди ва совға-салом алмашишларни кузатиш орқали Эрон ва Турон халқларининг урф-одатлари, анъана ва маданий қадриятларидаги муштаракликни кўриш мумкин. Яъни, Хоразмдан Эронга тўққиз кишининг юборилганлиги ҳамда келинга тақдим этилган шоҳона ҳадяларнинг тўққизтадан бўлиши иккала халқда ҳам тўққиз рақами ўзига хос рамзий маънога эга эканлигини кўрсатади286.
Мамлакатнинг ички ижтимоий-иқтисодий, сиёсий аҳволи ҳамда ташқи алоқалари унинг маданий маънавий тараққиётида акс этувчи муҳим белгилардан ҳисобланади. Айниқса, ҳудудий жиҳатдан қўшни бўлган давлатлар ва халқларнинг ўзаро таъсир жараёни кучли кечган бўлиб, турли соҳаларда, жумладан, илм-фан, санъат, аҳолининг этник таркибида, урф-одат ва қадриятлардаги муштаракликда кузатиш мумкин.
Шу ўринда халқлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни таъминлашга хизмат қилувчи, уларнинг объектив ва субъектив жиҳатларини келтириб чиқарувчи сиёсий ва иқтисодий омилларни, шунингдек никоҳ муносабатлари ҳамда демографик жараёнларни кўрсатиб ўтиш лозим.
Ўрта Осиёда Шайбонийлар ва Эрондаги Сафавийлар сулоласи ўртасида вужудга келган сиёсий зиддиятлар, мазҳаблардаги қарама-қаршиликлар сўнгги ўрта асрларда чегарадош бўлган Хива хонлиги ва Эрон ўртасидаги ўзаро муносабатларни мураккаблаштирган, маълум даражада иқтисодий, маданий ажралишга олиб келган. Лекин, бу ҳолат анъанавий алоқаларни бутунлай тўхтатиб қўя олмаган. Шу жиҳатдан, шоҳ Исмоил I томонидан таъқиб остига олинган сунний мазҳабидаги кўплаб олиму-фузололарнинг ўзга юртларга кетиб қолиши салбий оқибатларга олиб келган бўлсада, масалага бошқа томондан ёндашганда бу жараён Хуросон, Ўрта Осиё ва Ҳиндистон давлатларига бориб жойлашган эронлик маърифат эгаларининг бу ерларга ўз юрти илм фанининг ютуқ ва тажрибаларини олиб келиши натижасида ўзига хос уйғунлик ва тажриба алмашинувини юзага келтирганлигини ҳам қайд этиш жоиз.
Хусусан, Хуросон ҳукмдори Мирзо ҳусайин Байқаро даврида Хуросонда яшаб ижод қилган олимлар орасида йигирмадан ортиқ форс олимларининг бўлиши, Бухоро саройида машҳур “Меҳмоннома-йи Бухоро” асари муаллифи Ибн Рўзбеҳхон Исфаҳонийнинг фаолият юритиши бунга ёрқин мисолдир. Албатта, Мовароуннаҳр ва Хуросонда вужудга келган илмий муҳит, маданий тараққиёт учун яратилган шароит бу олимларни Ҳирот, Самарқанд, Бухоро каби илм-фан марказларига жалб этганлигини қайд этиб ўтиш жоиз287.
Табризда тасвирий санъат мактабини яратиб, тараққий эттиришга катта ҳисса қўшган Камолиддин Беҳзод у ерда Ҳирот мактаби анъаналарини давом эттирган. Ўз навбатида Ҳирот ва Табриз мактаби Хоразм хаттотчилик анъаналари тараққиётига самарали таъсир кўрсатган288
Ўрта Осиё ва Эроннинг кўплаб меъморий ёдгорликларини ўрганиш асосида хулоса чиқарган Г.А.Пугаченкова Ўрта Осиё ва эрон санъати ғояларининг бир-бирига сингиб, ўзаро таъсирга эга бўлиш жараёни архитектура соҳасида яққолроқ акс этганлигини таъкидлаган289.
Беш минг эронлик устанинг меҳнати билан Хива шаҳрида қурилган “Шерғозихон мадрасаси”(XVIII аср), 1842 йил Хивада Эрон меъмори томонидан “Эроннинг биринчи даражали карвонсаройи намунасида қурилган Мадаминхон мадрасаси”, шунингдек, А.Г.Вамбери ҳайратланиб тасвирлаганидек, “илгариги хонлар томонидан форсчадид(эроний)-услубда” қурилган Хивадаги Рафинак ва Тошҳовуз қалъаларининг Теҳрондаги Ширмон дарвозаси яқинида жойлашган Нигористон қалъасига ўхшашлиги меъморчиликдаги ўзаро таъсир жараёни ҳақида янада тўлароқ тасаввур беради. Албатта, меъморчилик анъаналаридаги таъсир, Хоразмнинг қадимдан йирик илм-фан марказларидан бири бўлиб келганлигини инкор этмайди. Хусусан, Хивадаги энг яхши таълим масканларидан бири сифатида “Маскани фозилон” деб ном олган Шерғозихон мадрасасида ўз даврининг машҳур туркман шоири Маҳтумқули таҳсил олган ва унинг ибораси билан таъриф берилганида “билимларнинг олтин китобини очган”290.
Кенг маданий ва иқтисодий алоқалар, шунингдек турли демографик жараёнлар қўшни ҳудудларда ўзбеклар гуруҳини ташкил этганидек, Хива хонлиги аҳолисининг этник таркибига турли элатлар қаторида форсларнинг ҳам қўшилишига сабаб бўлган.
Кўриниб турибдики, давлатлар ўртасидаги ўзаро дипломатик келишувлар, иқтисодий алоқалар, минтақадаги этнодемографик ва этноинтеграцион жараёнлар халқлар ўртасидаги маданий алмашинувга ҳам кенг йўл очиб, ўзаро бир-бирларини турли янгиликлар билан бойитишга ёрдам беради.
“Шажарайи турк”да Хива хонлиги ва унинг шимоли-ғарбида яшовчи ҳалқларнинг хонлик билан ўзаро муносабатлари ҳақида ҳам эътиборга лойиқ маълумотлар берилган. Хусусан, манбада рус халқи билан алоқалар ҳақида қуйдаги маълумотларга дуч келиш мумкин: “Хон бўлғандин олти ойдин сўнг қўш ёйиқ теганда юруган ўруснинг қозоқиндин минг киши саратоннинг аввали куни ғофил келиб, Урганчнинг қалъасина кирди. Шаҳарда раъиятдин ўзга киши йўқ эрди. Хоннинг ўрдуси ва сипоҳ халқи Аму сувининг лабинда эрдилар. Хевақда хонға киши чобтурдилар. Етти кунда хон келди.
Урганчда раъиятдин минг кишини ўлтурди ва минг қиз бирлан жувонни олди. Минг арабаға яхши моллардин юклади. Бўз ва бўёғли ва палос ва тўн ва тўшак-ястуқ мундағ нимарсаларнинг барчасини ўтға ёқди. Буларни саранжом қилғунча етти кун бўлди. Андин сўнг Урганчдин чиқиб дарс лабига юруди. Араб Муҳаммадхон олдиға бориб ўр қазди ва жибқиди. Икки кун уруштилар, учунчи куни жибни зўр қилиб олиб. Тақи босиб ўтди. Ўрус пиёда, бизнинг халқ отли илғаб икки фарсанг ер юзунда келиб яна ўр қазиб жибқидилар. Бизнинг халқнинг ғарази бу ким, иссиқ кунда чўлда ола кўрали; сувға борғандин сўнг тўғайда ўрус бир кунда қалъа солур. Андин сўнг ўрусға киши юборур. Андин кўмак келур. Ушбу ерда барчамиз қирилали теб, зўр қилдилар.
Ўрус юклаган сувими тамом қилди. Уруштилар ўрус қон ича бошлади. Бешланчи куни қонни ҳам товсутти. Ўзбек ҳар ердин тўп-тўп бўлуб чобти. Ўрусни ўлтуруб-ўлтуруб қайтди. Ул арабадин чиқиб уруша эрди. Ахир арабанинг ичиндин чиқа билмади. Ожиз бўлди. Еттиланчи куни барча иттифоқ бирлан чобтилар. Арабаға келгандин сўнг отдин тушуб Куран ичига кириб қилични қўя бердилар. Халқ ўлжаға бўлғанда юз ўрус қочиб дарё лабига бориб Тук қалъасининг қуйисида яғочдин қалъа солиб балиқ олиб едида ўлтурди. Араб Муҳаммадхон бориб қабади. Тақи ўнбеш кунда олди.Ўрусни олғандин олти ойдин сўнг қалмоқ келди. Мундин илгари ўзбек мусулмон бўлғандин бери ҳеч қалмоқ келгани йўқ эрди. Хожакқули бирлан Шайх Жалил тоғининг орасидин ўтуб сувнинг икки лабинда ўлтурған элни то Тук қалъасинача чобди ва Абуричидин чиқиб кетди. Араб Муҳаммадхон кетидин бориб асирни ва молни олиб қолди. Аммо қалмоқдин киши ола билмадилар”.
Мазкур бўлим бўйича қуйдаги хулосаларга келинди:
– “Шажарайи турк” Хива хонлигининг қўшни мамлакатлар билан олиб борган алоқалари ҳақида маълумот берувчи Хивада яратилган дастлабки манба ҳисобланади;
– “Шажарайи турк”да Хива-Бухоро муносабатларининг қуйидаги жиҳатлари ёритилган;
Биринчидан, Хива хонлиги ва Бухоро хонликлари ўртасида олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар ва урушлар тарихига оид маълумотлар;
Иккинчидан, Хива-Бухоро урушлари натижасида содир бўлган миграция жараёнлари;
Учинчидан, хонликлар ўртасидаги дипломатик муносабатлар;
Тўртинчидан, Бухоро хонлигининг Хива хонлигида кечган сиёсий жараёнларда иштироки масаласи;
Бешинчидан, маданий алоқалар.
– Хива хонлиги ва Эрон Сафавийлари муносабатларининг қуйдаги жиҳатлари Абулғозий томонидан ёритилган:
Биринчидан, Хива хонлигининг Эрон билан олиб борган дипломатик муносабатлари;
Иккинчидан, Сафавийлар давлатининг Хива хонлигида кечган сиёсий жараёнлардаги иштироки;
Учинчидан, Эрон-Хива муносабатларидаги мунозарали масалалар;
Тўртинчидан, Сафавийлар давлати ва Хива хонлиги ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий алоқаларга доир масалалар;
– “Шажарайи турк”да Хива хонлигининг бошқа қўшни давлатлар ва халқлар билан муносабатларининг қуйдаги масалалари ёритилган:
Биринчидан, қозоқлар, жунғорлар ва қалмоқларга қарши олиб борган мудофаа жанглари;
Иккинчидан, Хива хонлиги ва Россия муносабатлари дипломатик, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа жиҳатлар




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет