Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти


-иш. Туфельканинг таъсирланишини кузатиш



бет3/6
Дата12.06.2016
өлшемі0.67 Mb.
#130079
1   2   3   4   5   6

2-иш. Туфельканинг таъсирланишини кузатиш. Буюм -ойнасига бир томчидан тоза сув ва инфузорияли пичан ивитмаси томизилади. Бу иккала томчи ингичка каналча орқали туташтирилади. Туфелькали пичан ивитмаси томчисига бир нечта майда ош тузи заррачалари ташланади. Микроскопнинг кичик объективида туфелькаларнинг ош тузи ташланган сувдан тоза сув томчисига ўтиши кузатилади.

3-иш. Туфельканинг сезгир таёқчаларини отиб чиқаришини ва
ядроларини кузатиш. Буюм ойнасига туфелькали пичан

ивитмасидан томизилади. Бу томчига сирка кислота ва яшил метил бўёғи аралашмасининг сувдаги эритмасидан бир томчи томизилади. Томчини қоплоғич ойна билан ёпиб, микроскопнинг катта объективида кузатилади, Сирка кислота таъсир этганда туфелька сезгир таёқчаларини отиб чиқариб, ҳалок бўлади. Яшил метил бўёғи эса туфельканинг ядроларини яшил рангга бўяйди. Микроскопнинг катта объективида туфелька танаси сиртига отилиб чиққан таёқчалар топилади. Бу таёқчалар туфелька устида тартибсиз жойлашган ингичка иплар шаклида кўринади. Ўша препаратдан ловиясимон катта ядро ва унинг ботиқ томонида

жойлашган кичик ядро топилади. Туфельканинг суратини чизиб, тана қисмлари ёзиб олинади.

1-топшириқ варақаси:



Содда ҳайвонлар тузилишининг қиёсий тавсифлари

Органоидлар

Оддий амёба

Яшил эвглена

Инфузория туфелка

1

2




4

Ҳужайра қобиғи










Ядролари сони










Ҳаракатланиш органоидлари










Озикланиш тарзи










Қисқарувчи вакуоли










Хромотофори










Оғиз тешиги










Ҳалқумчаси










Ҳазтм қилиш вакуоласи










Чиқарув тешикчаси










Кўзчаси










Ҳимоя таначалари










Ҳаракат органоидлари:










ёлғон оёқчалар -










киприкчалар -










хивчинлар -










Юқорида келтирииган содда ҳайвонлар вакилларига хос боиган муайян органоидларн (+)плус, бўлмаганларини (-) минус билан белгиланади.

2-топшириқ варақаси:

Содда ҳайвонларнинг тузилиши ва ҳаёт кечириш хусусиятлари

Белги ва хоссалари

Оддий амёбада

Яшил эвгленада

Инфузория туфелкасида

Яшаш тарзи










Тана ўлчами










Тана шакли










Ҳаракатлани ишорганоиди










Озиқланиш усули










Кўпайиш усули










Мавзу: ҲАЛҚАЛИ ЧУВАЛЧАНГЛАР.
2-лаборатория машғулоти. Ёмғир чувалчангининг ташқи тузилиши, ҳаракатланиши ва рефлекс ҳосил қилиши.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ўқувчилар ҳалқали чувалчанглар типига мансуб ёмғир чувалчангиниг тузилиши, сезги аъзолари ва феъл-атвор хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлишади.

Кўникма: Ёмғир чувалчангини ташқи тана тузилишини, тана қисмларини, яшаш муҳитига мослашганлиги, ҳаракатланиши ҳамда ташқи таъсиротларга жавоб реакцияларини мустақил кузатади.

Малака: Табиатда уларни кузатиш орқали ҳаётий жараёнларини ўрганади, уларни яшаш муҳити билан боғлиқ хусусиятларини таҳлил қилади.

Керакли жиҳозлар: Тирик ёмғир чувалчанги ва унинг рангли жадвали, лупа.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

Тирик ёмғир чувалчанги тупроқдан олиниб, қуйидаги ишлар бажарилади:

1. Танасининг олдинги конуссимон ингичкалашган ва кейинги
бирмунча тўмтоқ томони аниқланади. Олдинги томонининг устки
қисмида жойлашган оғиз тешиги ва кейинги учидаги орқа
чиқариш тешиги лупа ёрдамида топилади.

2.Тана ҳалқалари лупа ёрдамида санаб чиқилади, унинг турли қисмидаги ҳалқаларнинг катта-кичиклиги аниқланади.



  1. Тананинг жигарранг, дўнг, орқа ва оқиш ясси қорин томони топилади, шундан сўнг танасининг олдинги томонидаги белбоғи топилади.

  2. Орқа ва қориндаги йирик қон томирлари топилиб уларнинг йўналиши аниқланади.

  3. Чувалчангни бир варақ силлиқ бўлмаган қуруқ қоғоз устига қўйиб, унинг қоғоз устида юргандаги тукларининг шитирлаш товуши эшитилади.

  4. Жуда эҳтиётлик билан бармоғингизни чувалчангнинг қорин томони бўйлаб орқадан олдинга, кейин олдиндан орқага юритинг. Бунда сиз чувалчангнинг туклари бармоғингизга илинганини сезасиз.

7. Лупа ёрдамида тана ҳалқаларининг қорин томонида
жойлашган тукларни топинг.

8. Чувалчангни ойна устига ва силлиқ бўлмаган қоғоз устига қўйиб, унинг ҳаракатини кузатинг. Унинг ойна устида қийин ҳаракатланиш сабабини тушунтиринг.

9. Чўп ёки қалам учини чувалчанг танасининг турли жойига
теккизиб кўринг ва чувалчангнинг ҳаракатини кузатинг.

10. Чизғич билан чувалчанг танасининг узунлигини ҳар хил


ҳолатда ўлчаб кўринг. Чувалчанг расмини чизиб, аъзоларини
кўрсатинг.

11. Чувалчангни тупроқ устига қўйиб, уни тупроқ зарралари


орасига қандай суқулиб киришини кузатинг.

Мавзу: Бўғимоёқлилар типи.
3-лаборатория машғулоти.Ҳашаротларнинг ташқи тузилиши.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ҳашаротлар синфига мансуб ҳайвонларнинг тузилиши, сезги аъзолари, тўла ва чала ўзгариш билан ривожланувчи ҳашаротларнинг ривожланишидаги фарқ қилувчи хусусиятлар тўғрисидаги билимларни эгаллайдилар.

Кўникма: Қўнғиз, чигиртка, тут ипак курти мисолида ҳашаротлар танасининг бош, кўкрак ва қорин қисмлари аниқланади, уларнинг тузилиши ўрганилади.

Малака: Олган билим ва кўникмалар асосида қуйидаги топшириқларни мустақил бажаради.

Керакли жиҳозлар: Бир неча чигирткалар, яшил тилла қўнғиз, ҳашаротларнинг ташқи тузилишини акс эттирувчи расмлар, кичик қайчилар, қўл лупаси ва қисқичлар.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

Машғулот ўтказишда олдиндан қуритиб, коллекция қилинган ёки қотирилган ҳашаротлардан фойдаланилади. Машғулот қуйидаги тартибда ўтказилади.



  1. Ҳашаротларнинг ташқи кўринишини кузатиб, танасининг узунлиги ва ранги аниқланилади.

  2. Танасининг бош, кўкрак ва қорин қисмлари аниқлаб олинади.

3. Бош қисмида жойлашган кўриш (кўзлар), ҳид билиш
(мўйловлар) органлари ва оғзи оддий кўз билан ёки лупа ёрдамида
текширилади. Мўйловларининг тузилишидаги фарқи аниқланади.

4. Оёқларининг тузилиши, бўғимларга бўлиниши, тирноқлари,


олдинги ва кейинги оёқларининг тузилишидаги фарқ, оёқ билан
тана қисмлари ўртасидаги боғланиш аниқланади.

5. Кўкрак бўлимидаги икки жуфт қанотларидан биринчи жуфти


(устки қаноти) қисқич ёрдамида кўтарилиб, иккала жуфт
қанотларнинг бир-биридан фарқи ёки ўхшашлиги аниқланади.

6. Қанотлар қайчи ёрдамида кесилиб, қорин қисмининг


тузилиши кўздан кечирилади. Лупа ёрдамида қорин қисмида
жойлашган нафас олиш тешиклари топилади.
Мавзу: БАЛИҚЛАР

4-лаборатория машғулоти. Балиқларнинг ташқи тузилиши ва ҳаракатланишини ўрганиш

Кутиладиган натижалар.

Билим: Балиқларнинг тузилиши, нерв системаси, сезги аъзолари ва уларнинг сув муҳитида яшашга мослашганлик хусусиятларини билиб олади.

Кўникма: Балиқнинг ташқи тузилишини, уларнинг ҳатти-ҳаракатини мустақил кузатади.

Малака: Балиқларни сунъий шароитда парвариш қилиш, уларни ҳаётий жараёнларини ўрганиш ва таҳлил қилиш малакаларига эга бўлади.

Керакли жиҳозлар: тирик балиқ, аквариум балиғи билан формалинга солинган балиқ, балиқнинг ҳўл препарати., балиқнинг ички тузилиши барелеф модели, лупа, балиқ скелети,препаровал тўплам.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

Тирик ёки формалин эритмасидаги зоғора балиқнинг ташқи тузилиши ўрганилади. Қотирилган балиқни ўрганишдан олдин уни бир неча соат сувда ювиб, формалин ҳиди йўқотилади.

Балиқии кенгроқ идишга солиб, унинг тана шакли, гавда ранги ва тангачаларининг қандай жойлашганлигига эътибор берилади. Балиқ танаси рангининг қорин ва орқа томони бир хилда бўлмаслик сабабларини тушунтирилади. Гавдасининг бош, тана ва дум бўлимлари қўшилиб кетганлиги, танасининг икки ён томондан сиқиқлиги яшаш муҳити билан боғлиқлигига эътибор берилади. Тирик ёки янги тутилган балиқ териси шилимшиқ модда билан қопланганлиги туфайли балиқни кафтингизда сиқиб ушлаб туриш осон бўлмаслигини текшириб кўринг. Балиқ танасидаги тангачаларнинг жойлашувига эътибор беринг. Тангачаларнинг олдинги учи терига ботиб кирганлиги, кейинги учи эса терисининг устида турганлигини кузатинг. Тери устидаги ён чизиқни топинг.

Балиқнинг оғзи ва кўзларининг жойлашувига эътибор беринг. Лаблари ва кўзларининг ташқи тузилишини ўрганинг. Бошининг устида жойлашган бир жуфт бурун тешикларини топинг. Танасининг икки ён томонида бошидан кейинроқда жойлашган жабра қопқоқларини ўрганинг. Жабра қопқоқларини кўтариб, жабра ёриқларини топинг.

Балиқ танасидаги сузгич қанотларнинг жойлашуви ва тузилишини ўрганинг. Кўкрак ва қорин, орқа, дум ва анал сузгич қанотларини топиб, тузилишини ўрганинг. Уларнинг вазифасини тушунтириб беринг.

Сувли идишда ва аквариумда тирик балиқнинг ҳаракатланишини кузатинг. Ҳаракатланаётган ёки тўхтаб турган балиқнинг сузгич қанотлари ва гавдасининг ҳолатини кузатинг. Балиқнинг оғзи ва жабра қопқоқларининг очилиб-ёпилиши сабабларини изоҳлаб беринг. Аквариумга озиқ ташланганида ёки аквариум деворини шиша таёқча билан урганингизда балиқларнинг хатти-ҳаракатини кузатинг.

Дафтарингизга балиқнинг ташқи тузилишини чизиб олинг.

1-топшириқ варақаси: Балиқ сузгичлари ва уларнинг вазифаларини аниқлаш






Сузгичлар номи

Жойлашган ўрни

Вазифалари

1

Тоқ сузгичлар:

1.

2.



3.







2


Жуфт сузгичлар:

1.

1.







2-топшириқ варақаси: Балиқларнинг сувда яшашга мослашган белгилари.




Белгилари

1




2




3




4




5




6




3-топшириқ варақаси: Балиқ скелети суяклар системаси бўлимлари ва улар функциясини аниқлаш




Скелет бўлимлари

Суякларнинг вазифаси

1

Бош суяги

1.

2.



3.




2

Умуртқа поғонаси

1.

2.






3

Сузгичлари

1.

2.







Мавзу: ҚУШЛАР.

5-лаборатория машғулоти. Қушларнинг ташқи тузилиши.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Қушларнинг ташқи ва ички тузилиши, уларнинг сезги органлари, ва кўпайиш хусусиятларини билиб олади.

Кўникма: Тирик ёки қотирилган каптар муляжи ёрдамида қушларнинг ташқи тузилишини ўрганади ва феъл–атвори хусусиятларини кузатади.

Малака: Қушларни сунъий шароитда парвариш қила олади.

Керакли жиҳозлар: Тирик ёки қотирилган каптар муляжи, лупа, микроскоп, “Қуш патлари” коллекцияси, “Қушнинг ички тузилиши” ҳўл препарати, қушлар скелетининг тарқатма материали.

Ишнинг бажарилиш тартиби:

Пат ва парнинг тузилиши.

Каптар ёки бошқа тур парранда мисолида қушларнинг ташқи тузилишини ўрганинг. Боши, бўйни, қанотлари, думи ва оёқларини диққат билан кўздан кечиринг. Бошидаги тумшуқлари, тили, бурун ва қулоқ тешикларини топинг. Оёқларининг қуйи қисми тангачалар билан қопланганлигига ишонч ҳосил қилинг. Оёқларидаги бармоқларнинг тузилиши ва ҳолатига эътибор қилинг.

Лупа ёрдамида патларнинг тузилишини ўрганинг. Қоплоғич патлардаги ўсиқчаларнинг бирикишига аҳамият беринг. Пат елпиғичини нина билан титиб, микроскопда илмоқчаларни кўринг. Титилган патни сиқилган бармоқларингиз орасидан ўтказинг ва ўсиқчалар ўз ўрнига тушиб, пат елпиғи яна ўз ҳолатига келишига ишонч ҳосил қилинг. Пат билан парнинг тузилишини солиштириб кўриб,уларнинг суратини чизинг.
Мавзу: СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР.
6-лаборатория машғулоти.Сут эмизувчилар скелетининг тузилиши.

Кутиладиган натижалар.

Билим: Сут эмизувчилар скелети тузилиш хусусиятлари тўғрисидаги билимларга эга бўлади.

Кўникма: Ўқувчилар кўргазмали қўлланмалар асосида қуйидаги топшириқларни мустақил бажарадилар.

Малака: Уй ҳайвонларини парвариш қилиш ва уларни кузатиш орқали ҳаётий жараёнларини ўрганиб, таҳлил қилади.
Керакли жиҳозлар: Лупа, қуён скелети.

Ўқув-кўргазмали қўлланмалар: "Биология фанидан плакатлар тўплами" Қушларнинг ташқи ва ички тузилиши (20-21-плакат); "Биология фанидан проексион кўргазмали-методик қўлланмалар" (72-74-бет).

Ишни бажариш тартиби

1. Калтакесак ва қуён скелетининг умумий тузилишини кўриб чиқилади, ўзаро таққосланади.

2. Қуён скелети бўлимлари (бош, умуртқа поғонаси, тана, олдинги ва кейинги оёқ камари скелети) билан танишилади.

3. Тажриба жараёнида бажариладиган ишлар ҳақида тушунчалар берилади.

4. Ўқувчиларни гуруҳларга ажратилади ва ҳар бир гуруҳга алоҳида топшириқ берилади. (дарсликда берилган топшириқлар асосида)

5. Берилган топшириқлар юзасидан гуруҳлар ҳисоботлари тингланади.

6. Ўқувчилар билимлари умумлаштирилади ва баҳоланади. Уйга вазифа берилади.

7. Машғулот якунланади..



1-топшириқ варақаси: Жадвални тўлдиринг.

Тана бўлимлари

Тузилиши

Вазифаси

1. Олдинги оёқлари







2. Орқа оёқлари







3. Танаси







4. Кўзлари








8-синф

ОДАМ ВА УНИНГ САЛОМАТЛИГИ ЎҚУВ ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ

Мавзу: ОДАМ ОРГАНИЗМИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ.


1-лаборатория машғулоти. Эпителиал (қопловчи), бириктирувчи, мускул ва нерв тўқималар тузилиши билан танишиш

Кутиладиган натижалар.

Билим: Ҳужайралар тузилиши, кўпайиши, мембрана ва органоидларининг функцияси, тўқима тузилиши ва турлари тўғрисидаги билимларга эга бўлади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет