Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет136/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

20.4. Гуруҳларнинг самарасини ошириш
Норасмий ташкилотларни бошқариш масалалари- 
дан ташқари, уларнинг фойдали салоҳиятидан ф ой­
даланиш ва салбий таъсирини камайтириш мақса- 
дида раҳбарият, одатда, гуруҳ жамоалари ва қўмита- 
ларининг самарадорлигини ҳам оширишлари керак. 
Бу гуру\лар расмий ташкилотнинг қисми бўлганли- 
ги сабабли, улар самарали фаолият кўрсатишлари 
учун гуруҳлар фаолиятини режалаштириш, ташкил 
этиш, мойиллик ва назорат қилиш талаб этилади.
276
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бу масалалардан фақат кичик гуруҳ фаолият йўна- 
лишининг биригагина ўз эътиборимизни қаратамиз. 
Мажлислар ўтказиш самарадорлигини ошириш му- 
ҳим, чунки мажлисларда муаммолар ечилади ва ечим­
лар қабул қилинади. Гуруҳларнинг тавсифи ва раҳ- 
барлик усулига қараб унинг мажлиси фойдали ёки 
самарасиз ўтиши мумкин. Агарда истеъдод, тажриба 
ва қобилиятларнинг янги ғоялари бирлашса, у қолда 
ўта самарали инструмент яратилган бўлади.
Мажлиснинг самарали бўлиши учун аввал унинг 
гуруҳ ишининг самарадорлигига таъсир этувчи уму­
мий омилларини ҳисобга олиш лозим. Улар: ўлчами, 
таркиби, гуруҳ меъёрлари, уюшқоқлиги, тўқнашув- 
лик даражаси, мақоми ва унинг аъзоларининг функ­
ционал тутган ўрни.
Раҳбарларнинг ишчи вақтининг катта улуши маж­
лисларда қатнашишга кетади. М ажлисларнинг сама- 
радорлиги, гуруҳ ишининг самарадорлиги каби омил­
лар билан аниқланади. Самарали мажлислар ўтказиш 
бўйича тавсиялар:
— мажлиснинг аниқ кун тартибини тузиш ва маж­
лис олдидан унинг керакли қисмларини қараб чи- 
қиш;
— гуруҳ аъзолари орасида эркин ахборот алмашиш- 
ни таъминлаш;
— гуруҳ аъзоларининг қобилиятларидан тўла ф ой­
даланиш ва уларни қатнашганлари учун рағбатлан- 
тириш;
— ишонч муҳитини яратиш, гуруҳ аъзолари ўз нуқ- 
таи назарларини ва ғояларини билдирсинлар;
— тўқнашувга ижобий омил сифатида қараш ва 
уларни самарали бошқаришга интилиш;
— мажлисни тугата туриб, ўтказилган муҳокама- 
ни қисқача якунлаш ва келажак чора-тадбирларини 
аниқлаш.
Ташкилот фаолиятини бош қариш да қўмиталар 
ёрдамидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Қўмита
— бу ташкилот ичидаги гуруҳ, у қандайдир топши- 
риқларни ёки масалалар мажмуини бажариш учун
277
www.ziyouz.com kutubxonasi


ваколат олган вакиллардан иборат гуруҳ. Қўмиталар 
аксарият кенгашлар, мақсадли гуруҳлар, ҳайъатлар 
ёки жамоалар деб номланиши мумкин. Аммо ҳамма 
ҳолларда ҳам гуруҳли ечим қабул қилиш англанади 
ва қўмита томонидан ҳаракатларни рўёбга чиқариш 
бошқа ташкилий тузилмадан фарқ қилади.
Иккита асосий тоифадаги қўмиталар мавжуд: мах- 
сус ва доимий.
Махсус қўмита — бу маълум мақсадни бажариш 
учун ташкил қилинган вақтинча гуруҳ.
Доимий қўмита — бу аниқ мақсадни кўзлаган таш­
килот ичида узлуксиз ҳаракатдаги гуруҳ. Булар ди- 
ректорлар кенгаши, унинг бўлаклари — тафтиш ҳайъ- 
ати, молия ҳайъати ва ижрочи қўмита. Катта компа­
ния Президентига кўп ҳолларда сиёсатни ишлаб 
чиқиш бўйича ҳайъат, режалаштириш гуруҳи, ходим­
лар ш икоятини қараб чиқиш бўйича ҳайъат, иш 
ҳақини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳайъат кабилар 
бўйсунади.
Қуйи поғонадаги ташкилотда таннархни пасайти- 
риш, ишлаб чиқариш технологиясини ва ташкил 
этишни такомиллаштириш, ижтимоий масалаларни 
ечиш ёки бўлинмалар орасидаги муносабатни яхши- 
лаш учун қўмиталар тузилади.
Юқорида таъкидланганлардан ташқари унутмас- 
лик лозимки, қўмиталар — бу гуруҳлар, шунинг учун 
барча тавсифлари, жараёнлари ва гуруҳ муаммолари 
уларнинг ўзларига ҳам тааллуқлидир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет