Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет135/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

20.3. Норасмий ташкилотни бошқариш
Норасмий ташкилотлар расмийлар билан вақти- 
вақти билан ўзаро муносабатда бўладилар, раҳбар- 
лар буни тушунишлари жуда муҳим. Бу омилга би- 
ринчилардан бўлиб Джордж Хомане эътибор берди. 
Гуруҳларни тадқиқот қилиш соҳасидаги назариётчи 
Хоманс андозасида фаолиятнинг кўриниши деганда 
унинг кишилар томонидан бажарадиган масалалари 
тушунилади. Бу масалаларни бажариш жараёнида 
кишилар ўзаро таъсирда қатнашадилар, натижада 
улар орасидаги муносабатда ва бошлиқлик қилишда
274
www.ziyouz.com kutubxonasi


ижобий ва салбий ҳиссиёт пайдо бўлади. Бу ҳиссиёт 
кишилар ўз фаолиятини амалга оширишда ва кела­
жакда ўзаро муносабатига таъсир кўрсатади. Гуруҳ, 
ҳиссиёт масалаларига ҳам, ўзаро муносабатга ҳам таъ­
сир этади, улар расмий ташкилотнинг самарадорли- 
гига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳиссиётнинг тав­
сифи (мақбул ва номақбул)га қараб, улар корхона 
фаолиятини баҳолаш учун муҳим омил (ишдан кечга 
қолиш, ходимлар қўнимсизлиги, шикоятлар ва бош- 
қа ҳодисалар) бўлиб хизмат қилиши мумкин, улар­
нинг ижобийлари корхона самарасини ошириши мум­
кин, салбийлари — аксинча. Шунинг учун, ҳатто рас­
мий ташкилот раҳбар хоҳиши билан ташкил этилмаган 
бўлса ҳам ва унинг тўла назоратида бўлмаса ҳам, унинг 
олдида турган мақсадларига эришиш учун, уни дои­
мо самарали бошқариш керак.
Гуруҳлар ва норасмий ташкилотларни самарали 
бошқаришга халақит берувчи энг кўп тарқалган қи- 
йинчиликлардан бири — бу қадимдан мавжуд улар 
ҳақида раҳбарлар эътиборининг пастлиги. Баъзи раҳ- 
барлар норасмий ташкилотлар — бу самарасиз бош- 
қаришнинг натижаси деб ҳисоблашади. Норасмий 
ташкилотларнинг пайдо бўлиши, юқорида биз ишон- 
тирганимиздек, табиий ҳодиса ва кенг тарқалган
улар ҳар бир ташкилотда мавжуд. Бошқа омиллар каби 
бошқариш соҳасида ҳам, улар салбий ҳамда ижобий 
дамлар келтириб чиқаради.
Баъзи бир норасмий гуруҳлар, ҳақиқатда ҳам, ўзи- 
ни самарасиз тутиши, расмий мақсадларга эришиш- 
га халақит бериши мумкин. Норасмий канал бўйича 
раҳбариятга салбий муносабатлар пайдо қилувчи ёл- 
ғон миш-мишлар тарқалиши мумкин. Гуруҳтомони­
дан қабул қилинадиган меъёрлар раҳбарият белгила- 
ган унумли ишга зарар келтиради. Ҳар қандай ўзга- 
ришлар ва анъаналарга қаршилик кўрсатиш одати 
ишлаб чиқаришни замонавийлаштиришга халақит 
беради. Бироқ, бошлиқларнинг бундай гуруҳларга му-. 
носабати кескин ўзгаришларга олиб келиши мумкин. 
Тўғрими ёки йўқ, аммо гуруҳ аъзолари ноҳақ муно­
сабатда бўлаётганларини биладилар.
275
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бундай салбий ўзгариш ҳолатлари баъзан раҳбар- 
ларга норасмий ташкилот туфайли кўпгина салоҳи- 
ятли қулайликни кўра олишларига халақит беради. 
Чунки гуруҳ аъзоси бўлиш учун гуруҳга содиқлиги 
ташкилотга бўлган содиқлигидан юқори бўлиши ке­
рак. Кўпгина кишилар ўзларининг ижтимоий алоқа- 
ларини бузмаслик учун юқорироқ ҳақ тўланадиган 
лавозимларга ўтиб ишлашга розилик бермайдилар. 
Гуруҳ мақсадлари расмий ташкилот мақсадлари би­
лан мос тушиши, бироқ норасмий ташкилотнинг 
самарадорлик меъёри расмий ташкилот меъёридан 
юқори бўлиши мумкин.
Норасмий ташкилотлар билан самарали ўзаро му­
носабат усулини тополмай ёки уларни эзиб ташлаш- 
га ҳаракат қилиш билан раҳбарлар аксарият бу ютуқ- 
ли салоҳиятни бой берадилар. Ҳар қандай ҳолатда, 
норасмий ташкилот зарарли бўладими ёки фойдали- 
ми, у мавжуд, у билан ҳисоблашиш керак. Бордию, 
агар раҳбарият қандайдир гуруҳни йўқ қилиб юбор- 
ганда ҳам, унинг ўрнига раҳбариятга олдиндан сал­
бий муносабатда бўлган бошқа гуруҳ пайдо бўлади.
Норасмий ташкилотни бошқариш учун норасмий 
ташкилотнинг мавжудлигини тан олиш ва тушуниб 
етиш керак, уларни қўрқитиш ўрнига, улар билан 
ишлаш керак. Норасмий гуруҳларнинг аъзолари ва 
раҳнамолари фикрини эшитиш лозим, тўғри хулоса 
чиқариш фойдали.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет