I – Мавзу “Бухгалетрия ҳисобининг назарияси” фанининг предмети ва методи



бет6/43
Дата12.07.2016
өлшемі4.32 Mb.
#193019
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43





V – бўлим. Пул маблғлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар


5000

КАССАДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5010

Миллий валютадаги пул маблағлари




5020

Чет эл валютасидаги пул маблағлари




5100

ҲИСОБ - КИТОБ СЧЁТИДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5110

Ҳисоб-китоб счёти




5200

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5210

Мамлакат ичидаги валюта счётлари




5220

Чет элдаги валюта счётлари




5500

БАНКДАГИ МАХСУС СЧЁТЛАРДАГИ ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5510

Аккредитивлар




5520

Чек дафтарчалари




5530

Бошқа махсус счётлар




5600

ПУЛ ЭКВИВАЛЕНТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5610

Пул эквивалентлари (турлари бўйича)




5700

ЙЎЛДАГИ ПУЛ МАБЛАҒ(ЎТКАЗМА)ЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5710

Йўлдаги (жўнатмалар) пул маблағлари




5800

ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

А

5810

Қимматли қоғозлар




5830

Берилган қисқа муддатли қимматли қоғозлар




5890

Бошқа жорий инвестициялар




5900

КАМОМАДЛАР ВА ҚИЙМАТЛИКЛАРНИ БУЗИЛИШИДАН ЙЎҚОТИШ ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР




5910

Камомадлар ва моддий бойликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар




5920

Бошқа жорий активлар





III - қисм. Мажбуриятлар

IV – бўлим. Жорий мажбуриятлар


6000

МОЛ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ВА ПУДРАТЧИЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН СЧЁТЛАР

П

6010

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар




6020

Берилган векселлар




6100

АЛОҲИДА БўЛИНМАЛАР, ШЎЪБА ВА ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА ТЎЛАНАДИГАН СЧЁТЛАР

П

6110

Алоҳида бўлинмаларга тўланадиган счётлар




6120

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар




6200

КЕЧИКТИРИЛГАН МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

6210

Дисконт кўринишидаги (чегирма) муддати узайтирилган даромадлар




6220

Мукофот (устама) кўринишидаги муддати узайтирилган даромадлар




6230

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар




6240

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган мажбуриятлар




6250

Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган даромад (фойда) солиғи бўйича мажбуриятлар




6290

Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар




6300

ОЛИНГАН БЎНАКЛАР ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

6310

Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар




6320

Акцияга ёзилганлардан олинган бўнаклар




6390

Бошқа олинган бўнаклар




6400

БЮДЖЕТГА ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗНИ ҲИСОБИ СЧЁТИ

П

6410

Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)




6500

СУҒУРТА ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ФОНДЛАРИГА ТЎЛОВЛАР БЎЙИЧА ҚАРЗНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

6510

Суғурта бўйича тўловлар




6520

Давлат мақсадли фондларига тўловлар




6600

ТАЪСИСЧИЛАРГА ҚАРЗЛАР ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

6610

Тўланадиган дивидендлар




6620

Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улуши бўйича қарз




6700

МЕҲНАТ ҲАҚИ БЎЙИЧА ХОДИМ БИЛАН ҲИСОБ - КИТОБЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР




6710

Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб - китоблар




6720

Депонентланган меҳнат ҳақи




6800

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР ВА ҚАРЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

6810

Қисқа муддатли банк кредитлари




6820

Қисқа муддатли қарзлар




6830

Тўланадиган облигациялар




6840

Тўланадиган векселлар




6900

ТУРЛИ КРЕДИТЛАРГА БЎЛГАН ҚАРЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР




6910

Тўланадиган қисқа муддатли ижара ҳақи




6920

Ҳисобланган фоизлар




6930

Роялти бўйича қарзлар




6940

Кафолатлар бўйича қарз




6950

Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми




6960

Даъволар бўйича тўланадиган счётлар




6970

Ҳисобдор шахслардан қарз




6990

Бошқа мажбуриятлар





VII – бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар


7000

МОЛ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР ВА ПУДРАТЧИЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ СЧЁТЛАР

П

7010

Мол юборувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар




7020

Берилган векселлар




7100

АЖРАТИЛГАН БЎЛИНМАЛАР, ШЎЪБА ВА ҚАРАМ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИГА БЎЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ ҚАРЗ

П

7120

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган узоқ муддатли қарз




7200

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МАЖБУРИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

7210

Дисконт (чегирма) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар




7220

Мукофот (устама) кўринишидаги муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар




7230

Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли даромадлар




7240

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати узайтирилган узоқ муддатли мажбуриятлар




7250

Вақтлар бўйича фарқлар билан муддати узайтирилган даромад (фойда) солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар




7290

Бошқа муддати узайтирилган узоқ муддатли мажбуриятлар




7300

ХАРИДОРЛАР ВА БУЮРТМАЧИЛАРДАН ОЛИНГАН БЎНАКЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

7310

Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар




7800

УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР ВА ҚАРЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

7810

Узоқ муддатли банк кредитлари




7820

Узоқ муддатли қарзлар




7830

Тўланадиган облигациялар




7840

Тўланадиган векселлар




7900

ТУРЛИ КРЕДИТЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ ҚАРЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

7910

Тўланадиган узоқ муддатли ижара ҳақи




7920

Турли кредиторларга тўланадиган бошқа узоқ муддатли қарзлар




IV-қисм. Хусусий капитал

VIII-бўлим. Капитал, тақсимланмаган фойда ва резервлар


8300

УСТАВ КАПИТАЛИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8310

Оддий акциялар




8320

Имтиёзли акциялар




8330

Пай ва қўйилмалар




8400

ҚЎШИЛГАН КАПИТАЛНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8410

Эмиссия даромади




8420

Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқи




8500

РЕЗЕРВ КАПИТАЛИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8510

Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар




8520

Резерв капитали




8530

Бепул олинган мулк




8600

СОТИБ ОЛИНГАН ХУСУСИЙ АКЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8610

Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий




8620

Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли




8700

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА (ҚОПЛАНМАГАН ЗАРАР)НИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8710

Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)




8720

Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)




8800

МАҚСАДЛИ ТУШУМЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8810

Грантлар




8820

Субсидиялар




8830

Аъзолик бадаллари




8840

Мақсадли фойдаланиш мақсадида берилган солиқ имтиёзлари




8890

Бошқа мақсадли тушумлар




8900

КЕЛГУСИ ХАРАЖАТЛАР ВА ТЎЛОВЛАР РЕЗЕРВЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

П

8910

Келгуси харажатлар ва тўловлар резервлари




V - қисм. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиши

IX – бўлим. Даромадлар ва харажатлар

9000

АСОСИЙ (ОПЕРАЦИОН) ФАОЛИЯТИДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9010

Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар




9020

Товарлар сотишдан олинган даромадлар




9030

Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар




9040

Сотилган товарларни қайтариш

КП

9050

Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар

КП

9100

СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) ТАННАРХИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9110

Сотилган тайёр маҳсулот таннархи




9120

Сотилган товарлар таннархи




9130

Бажарилган ишлар ва хизматлар таннархи




9140

Даврий ҳисобот юритган ҳолда ТМЗ ларни сотиб олиш /харид қилиш




9150

Даврий ҳисоб юритган ҳолда ТМЗ лар бўйича тузатиш




9200

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА БОШҚА АКТИВЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9210

Асосий воситалар тугатилиши




9220

Бошқа активларнинг тугатилиши




9300

АСОСИЙ ФАОЛИЯТНИНГ БОШҚА ДАРОМАДЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9310

Асосий воситаларни тугатилишидан олинган фойда




9320

Бошқа активларни тугатилишидан олинган фойда




9330

Ундирилган боқиманда, жарима ва бурчсизликлар




9340

Ўтган йиллар фойдалари




9350

Қисқа муддатли ижарадан олинган даромадлар




9360

Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан тушган даромадлар




9370

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари




9380

Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам




9390

Бошқа операцион даромадлар




9400

ДАВР ХАРАЖАТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9410

Сотиш бўйича харажатлар




9420

Маъмурий харажатлар




9430

Бошқа операцион харажатлар




9440

Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари




9500

МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9510

Роялти кўринишидаги даромадлар




9520

Дивидендлар кўринишидаги даромадлар




9530

Фоизлар кўринишидаги даромадлар




9540

Валюталар курслари фарқларидан олинган даромадлар




9550

Узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар




9560

Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар




9590

Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар




9600

МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9610

Фоизлар кўринишидаги харажатлар




9620

Валюталар курслари фарқларидан зарарлар




9630

Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар




9690

Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар













9700

ФАВҚУЛОТДА ФОЙДА (ЗАРАР)ЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9710

Фавқулотдаги фойдалар




9720

Фавқулотдаги зарарлар




9800

СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАРНИ ТЎЛАШ УЧУН ФОЙДАНИНГ ИШЛАТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9810

Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар




9820

Фойдадан бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар




9900

ЯКУНИЙ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАНИ ҲИСОБГА ОЛУВЧИ СЧЁТЛАР

Т

9910

Якуний молиявий натижа







VI - қисм. Балансдан ташқари счётлар


001

Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган асосий воситалар

Бт

002

Масъул сақлашга қабул қилинган товар - моддий қийматликлар

Бт

003

Қайта ишлашга қабул қилинган материаллар

Бт

004

Комиссияга қабул қилинган товарлар

Бт

005

Ўрнатиш учун қабул қилинган асбоб - ускуна

Бт

006

Қатъий ҳисобот бланкалари

Бт

007

Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилган қарзи

Бт

008

Мажбуриятлар ва тўловлар таъминоти - олинган

Бт

009

Мажбуриятлар ва тўловлар таъминоти - берилган

Бт

010

Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар

Бт

011

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк

Бт

012

Келгуси даврлар солиққа тортиладиган базасидан чегириладиган харажатлар

Бт

013

Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)

Бт

014

Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари





Тест саволлари:
1. Асосий счётлар нима учун ишлатилади?

A. Маблаглар турлари (актив) мавжудлигини назорат қилиш.

Б. Манбааларни (пассив) назорат қилиш учун.

B. А + Б.


2. Тартибга солувчи счётлар қандай счётларга бўлинади?

A. Актив, пассив ва актив - пассив счётлар.

Б. Контрар, тўлдирувчи ва контрар – тўлдирувчи счётлар.

B. Проводка беришда қатнашмайдиган счётлар.


3. Контрар счётлар бўлади?

A. Контрактив.

Б. Контр пассив.

B. Фақат актив.

Г. Фақат пассив.

Д. А + Б.


4. Йиғиб – тарқатувчи счётларнинг тайинланиши.

A. Фақат харажатлар устидан назорат қилиш.

Б. Фақат харажатларни тўғри тақсимланишини таъминлаш.

B. Фақат айрим фаолият таннархини аниклаш.

Г. А+Б+В.

5. Калькуляция счётлари қайси мақсад учун қўлланилади?

A. Маҳсулот сотишдан бўлган ялпи фойдани аниқлаш.

Б. Ишлаб чиқарилган маҳсулот ва бажарилган иш ва хизматлар таннархини аниқлаш.

B. Меҳнат ҳақи сарфини аниқлаш.


6. Солиштирувчи счётлар қандай мақсад учун тайинланган?

A. Маҳсулот таннархини аниқлаш.

Б. Асосий воситаларни қолдиқ қийматини аниқлаш.

B. Корхонани ликвидлик ҳолатини аниқлаш.

Г. Хўжалик жараёнида олинган молиявий натижаларни аниқлаш.
7. Иккиёқламачи ёзув тизимини биринчи ким кашф этган?

А. Каперник.

Б. Ньютон.

В. Ал Хоразмий.

Г. Пачоли.

Д. Архимед.


8. Муомалалар суммасини иккиёқламали ёзувда қандай акс этгирилади?

A. Бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг ҳам дебетида.

Б. Бир счётнинг кредита ва иккинчи счётнинг ҳам кредитида.

B. Балансли счётнинг дебетида ва балансдан ташқари счётнинг кредитида.

Г. Бир балансли счётнинг дебетида ва иккинчи балансли счётнинг кредитида.
9. Бухгалтерия муомаласи деганда нимани тушунасиз?

A. Муомалалар мазмунига қараб иккита дебетланувчи счётларни аниқлаш.

Б. Муомалаларнинг мазмунига қараб иккита кредитлашувчи счётларни аниқлаш.

B. Муомалаларни мазмунига қараб дебетланувчи ва кредитланувчи счётларни белгилаб қўйиш.

Г. Тўғри жавоб йўқ.
10. Оддий муомала деган нимани тушунасиз?

A. Бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг ҳам дебетига ёзилиши.

Б. Бир счётнинг кредити ва иккинчи счётнинг ҳам кредита.

B. Бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг кредити.

Г. Бир счётнинг дебети икки ва ундан ортиқ счётларнинг кредити.
11. Мураккаб муомала деганда нимани тушунасиз?

A. Бир счётнинг дебети ҳамда икки ва ундан ортиқ счётларнинг кредити.

Б. Икки ва ундан ортиқ счётларнинг дебети ва бир счётнинг кредити.

B. Бир неча счётларнинг дебета ва бир неча счётларнинг кредити.

Г. А+Б.
12. Бухгалтерия хисобида хронологик ёзув деганда нимани тушунасиз?

A. Хўжалик муомалаларини бир йўла ёзиш.

Б. Хўжалик муомалаларини бир ойлигини жамлаб ой охирида дафтарга ёзиш.

B. Иқтисодий жиҳатдан бир хил бўлган муомалаларни кетма - кет (навбат билан) дафтарда акс эттириш.


13. Бухгалтерия ҳисобида тизими (систематик) ёзув деганда нимани тушунасиз?

А. Муомалалар суммасини дафтарга кетма - кетликда акс эттириш.

Б. Муомалалар суммасини гуруҳлаш.

В. Бош дафтарга хронологик тартибда ёзилган муомалалар суммасини счётларнинг дебети ва кредитига тизимли ёзиб бориш.

Г. А+Б.
14. Синтетик счётлар қандай маълумотларни беради?

A. Натура ўлчовидаги маълумотларини.

Б. Пул ўлчовидаги маълумотларни.

B. Меҳнат ўлчовидаги маълумотларни.

Г. Хўжалик маблағлари ва муомалалари ҳақида умумлаштирилган кўрсаткичларни.

Д. А+Б.
15. Таҳлилий (аналитик) счётларда нималар кўрсатилади?

A. Синтетик счёт маълумотларини батафсил кўрсатиб беради ва унда умумий кўринишда акс эттирилган маблагларнинг таркибий қисмларини кўрсатади.

Б. Фақат натура кўрсаткичида акс эттирилади.

B. Бир неча таҳлилий (аналитик) счётлар маълумотлари бир неча синтетик счётлар маълумотларига тенглигини кўрсатади.

Г. Ташкилий счётларда маъсулиятлар фақат сумма кўрсаткичида акс эттирилади.


16. Бир синтетик счёт бўйича очилган бир неча таҳлилий (аналитик) счётларнинг қайси кўрсаткичлари ўзаро тенг бўлиши керак?

A. Фақат дастлабки сальдолари.

Б. Фақат дебет ва кредит оборот (айланма)лари.

B. Фақат охирги сальдолари.

Г. А + Б + В.
17. Айланма (оборот) ведомость (қайднома)лари нима учун хизмат қилади?

A. Счётларнинг қолдиқларини чиқариш учун.

Б. Жорий ҳисоб маълумотларини умумлаштириш учун.

B. Синтетик ва аналитик счётлар маълумотларини таққослаш учун.

Г. Баланс тузиш учун.

Д. Б + В + Г.


18. Айланма (оборот) ведомостида счётларнинг охирги қолдиқлари қандай топилади?

A. Актив счётлар бўйича дастлабки қолдивда кредит айланмасини қўшиб дебет ойланмасини айириш керак.

Б. Пассив счётлар буйича дастлабки қолдиққа кредит ойланмасини қўшиб дебет ойланмасини айириш керак.

B. Актив счётлар бўйича дастлабки қолдиққа дебет ойланмасини қўшиб кредит ойланмасини айириш керак.

Г. Пассив счётлар бўйича дастлабки қолдиққа дебет ойланмасини қўшиб кредит ойланмасини айириш керак.
19. Нима учун ойланма ведомостида дебет ва кредит ойланмалари ўзаро тенг бўлади?

A. Муомалалар суммаси счётларнинг дебети ва кредитига бир хилда ёзилганлиги учун.

Б. Муомалалар суммаси счётларнинг дебетига икки марта ёзилганлиги учун.

B. Муомалалар суммаси счётларнинг кредитига икки марта ёзилганлиги учун.

Г. Муомалалар суммаси бир счётнинг дебетига кўп, иккинчи счётнинг кредитига кам ёзилганлиги учун.
20. Счётлар режасини қандай таърифлайсиз ва у қандай мақсадлар учун мослаштирилган?

A. Счётлар рўйхати ва у бошқарув ҳисоботини тузишга мослаштирилган.

Б. Счётлар таърифи бўлиб статистика ҳисоботини тузишга мослаштирилган.

B. Тизимга келтирилган счётлар рўйхати бўлиб, у молиявий ҳисоботларни тузишга мослаштирилган.

Г. А + Б.
21. Янги счётлар режасида нечта счёт, нечта қисм ва нечта бўлим бор?

A. 249 та балансли счёт, 20 та балансдан ташқари счёт, 7 та қисм, 10 та бўлим бор.

Б. 249 та счёт, 14 та балансдан ташқари счёт, 6 та қисм, 9 та бўлим бор.

B. 249 та счёт, 18 та балансдан ташқари счёт, 9 та к.исм, 6 та бўлим бор.



4 – Мавзу. “Баҳолаш ва калькуляция”

Юқорида айтиб ўтилганидек, бухгалтерия ҳисобининг усули, бошқа унсурлардан ташқари ўз ичига баҳолаш ва калькуляцияни ҳам олади. Баҳолаш ва калькуляция хўжалик кўрсаткичларини пулда ифодалаш учун фойдаланиладиган бухгалтерия ҳисоби объектларини пулда ўлчаш усулидир. Бу усулдан фойдаланиш товар - пул муносабатларининг мавжудлиги билан шартланган. Бундай иқтисодиётни ривожлантириш воситаси, қуроллари ҳисобланган пул, нарх, таннарх, фойда, савдо, кредит, молияларни қўллаш катта аҳамиятга эгадир.

Бухгалтерия ҳисобининг объектлари пулда ўлчаш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ҳақида умумлаштирилган кўрсаткичларни олиш, корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳаражатларини уни сотишдан олинган тушум билан солиштириш, тижорат ҳисоб - китоби принцпларига риоя қилиши устидан назорат этиш имконини беради. Фақат қиймат ўлчовдан фойдаланган ҳолдагина ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги – муайян корхонада янгитдан яратилган қиймат миқдори ҳақида умумий маълумот олиш мумкин.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг актив ва мажбуриятларини баҳолаш тартиби, усуллари тегишли бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари (БҲМC) билан белгиланади.

Активлар ва мажбуриятларни баҳолашда уларни сотиб олинган нархи ёки ишлаб чиқариш харажатлари баҳолаш учун асос бўлиб ҳсобланади.

4 – БҲМCга асосан товар - моддий қийматликлар таннарх баҳосида ёки соф сотиш баҳосида, шу баҳоларнинг қайси бири кам бўлса, шу қийматда баҳоланади.

Сотиб олинган товар - моддий қийматликларнинг таннархи сотиб олиш харажатларини, транспорт – тайёрлов харажатларини ва сақлаш жойларига олиб келиш харажатларини ўз ичига олади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш ва хизмат)лар таннархи, тўғри ишлаб чиқариш харажатлари (материал, ишчиларнинг иш ҳақи, ижтимоий суғуртага ажратма) ва эгри ишлаб чиқариш сарфларидан ташкил топади.

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарнинг бажарган иш ва хизматларини таннархи хизмат кўрсатиш ва ишларни бажариш учун бевосита сарфланадиган ходимларнинг иш ҳақлари, хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган устама харажатлардан, шунингдек бевосита хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган материал харажатлардан ташкил топади.

Башарти, товар - моддий қийматликлар шикастланган ёки нархи пастга тушган бўлса, уларни қийматини тиклаб бўлмайди. Бундай ҳолларда товар - моддий қийматликлар сотиш баҳосида баҳоланади.

Амалда, бундай товар - моддий қийматликлар хўжаликда кўпрок йиғилиб қолган ва айланиши секинлашган ҳоллардагина молиявий ҳисоботда активлар сотилишидан кутилаётган суммани кўп кўрсатмаслик учун уларнинг қиймати пасайтирилади.

Тўлиқ ёки қисман эскирган, нархи пастга тушган материал, хом ашёлардан тайёрланган маҳсулот (бажарилган иш ва хизмат)лар бозор (жорий) баҳоларда сотиладиган бўлса, бундай товар - моддий қийматликларнинг қиймати соф бозор баҳосигача пасайтирилмайди. Шу билан бухгалтерия ҳисобини юритишда муҳимлилик ва томойиллари таъминланади.



Хўжалик маблағларини баҳолаш - унинг пул ўлчовида ифодалаш усулидир. У бухгалтерия ҳисоби усулининг ажралмас унсури ҳисобланади, чунки пул ўлчовисиз умумлаштирилган кўрсаткичларни олиш мумкин эмас. Корхона ресурсларига берилган тавсифнинг объективлиги ҳамда молиявий натижаларни аниқлиги баҳолашнинг тўғрилигига боғлиқдир, харажатлар миқдорини бузиб кўрсатилиши фойда (зарар) миқдорини нотўғри ҳисоблашга олиб келади.

Хўжалик маблағларини баҳолашнинг тўғрилигига унинг (баҳолашнинг) реаллилик ва ягоналик принцпларига риоя қилиш билан эришилади.

Баҳолашнинг реаллиги - бу хўжалик маблағларига киритилган меҳнат сарфларининг ҳақиқий миқдорини пул кўрсаткичида акс эттиришдир. Бу принциларга риоя қилишлик барча натура ва меҳнат кўрсаткичлари нархлар ёрдамида пул кўрсаткичларга ўтказилади. Бунда нархлар ижтимоий зарурий меҳнат сарфларига асосланган бўлиб, бухгалтерия ҳисобида эса баланс моддалари ҳақиқий таннархда ифодаланади.

Баҳолашнинг реаллиги корхонада мавжуд бўлган ресурслар миқдорини аниқлашга, унинг фаолияти молиявий натижалари тўғрисидаги ишончли ахборотни олишга ўз таъсирини кўрсатади. Ишлаб чиқаришга сарфланган материалларни нотўғри баҳолаш, тайёрланган маҳсулот таннархига киритилган меҳнат воситалари амортизациясини аниқ ҳисобламаслик, ҳисобланган иш хақининг суммасини нотўғри аниқлаш - буларнинг ҳаммаси хўжалик ишларини тавсифлашнинг объективлигига таъсир кўрсатади, унинг умумлаштирилган пировард натижаларини бузиб кўрсатади.

Баҳолашнинг ягоналик принципи корхоналарнинг бир турдаги маблағларини бир турдаги пулда ўлчашни англатади, яъни корхона балансида бир турдаги маблағлар бир хил тартибда баҳоланади. Шу билан бирга бундай баҳолаш давра айланишнинг у ёки бу босқичларида хўжалик маблағлари жойлашишининг ҳамма вақтида сақланиб қолади.

Мазкур принцпга риоя қилишликнинг тўғрилиги шунингдек хўжалик маблағлари балансда ҳам, жорий ҳисобда ҳам бир хил (ягона) баҳода кўрсатилишни талаб қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига мувофиқ, ҳамда даромадлар ва харажатларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг ягона услубиятини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 – феврал 54 – сонли Қарори билан Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом* тасдиқланиб 1999 йил 1 - январидан кучга кирди. Ушбу Низом ва бухгалтерия ҳисобининг тегишли миллий стандартлари (БҲМС) билан белгилнган моддий қийматликларни баҳолашнинг умумий тамойиллари мавжуд.

Капитал қуйилмалар қурувчи (буюртмачи)нинг балансида ҳақиқий харажатлари бўйича акс эттирилади; асосий воситалар ва номоддий автивлар уларни харид қилиш ёки қуриб битириш ҳамда етказиб келиш ва ўрнатишнинг барча харажатлари қийматида ташкил топган дастлабки (бошланғич) қийматда, асосий воситалар ва моддий активлар уларнинг қолдиқ қиймати аниқланадиган алоҳида моддалар бўйича кўрсатилади; ишлаб чиқариш заҳиралари (хом ашё, материаллар ёқилғи ва ҳоказо) материалларни харид қилиш, тайёрлаш ва омборга олиб келиш харажатларининг барчасини ўз ичига оладиган ҳақиқий таннарх бўйича; тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситилар, хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, меҳнат ва бошқалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатларидан иборат бўлган ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархида; тугалланган ишлаб чиқариш - ҳақиқий таннархида; дебеторлар ва кредиторлар билан ҳисоб - китоблар корхона бухгалтерия ёзувидан келиб чиқадиган ва улар томонидан тан олинган суммаларда ҳисобга олинади.

Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом моддий ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолашда шунингдек эҳтиёткорлик усулидан фойдаланишни ҳам назарда тутади. Бу тамойил юқорида ҳисобнинг асосий қоидаларидан бири экан ҳақида эслатиб ўтилган эди. Лекин моддий - ишлаб чиқариш заҳираларига нисбатан бу тамойил харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомда ҳам кўзда тутилган. Бу Низом йил мобайнида нархлари пасайган моддий - ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобот йили охирида бухгалтерия балансида, агар улар тайёрлаш (харид қилиш)нинг дастлабки (бошланғич) қийматидан паст бўлса, сотиш мумкин бўлган нархда акс эттирилади ва нархлардаги фарқлар хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади, дейилган.

Халқаро амалиётда қабул қилинган усул бўйича фойдани ҳисоблаш пайтида инобатга олинадиган моддий - ишлаб чиқариш заҳираларининг қолдиқларига келсак, унда эҳтиёткорлик тамойили гавдаланади. Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот даври охирига ишлови тугатилмаган моддий ишлаб чиқариш заҳираларига тўғридан - тўғри муносабатга эга эмас. Бунда шу маъно келиб чиқадики, агар бу умумишлаб чиқариш харажатлари давр охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг моддий - ишлаб чиқариш заҳиралари қолдиқлари ҳисобига олиниб кейинги ҳисобот даврига ўтказилса, унда бу қолдиқлар баҳоланиши оширилиб, ҳисобот даврининг охирига омборда қолган моддий ишлаб чиқариш заҳираларининг нархи пасайтирилган бўлади. Шундай қилиб, ҳисобот даврининг фойдаси оширилиб кўрсатилса, эҳтиёткорлик тамойили бузилган бўлади.

Қайтариладиган чиқиндиларнинг баҳоланиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:



  1. Бошланғич моддий ресурсларнинг пасайтирилган нархлари бўйича, яъни фойдланиш мумкин бўлган нархларда - агар чиқиндилар ҳозирча асосий ишлаб чиқариш учун, лекин оширилган сарфларда (тайёр маҳсулот чиқишининг пасайгани холда), ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кенг истеъмол буюмларини (маданий - маиший ва хўжалик эҳтиёжлари учун товарлар) тайёрлашга ишлатиладиган бўлса;

  2. Бошланғич моддий ресурснинг тўла нархи бўйича - агар ҳисобга олинадиган чиқиндилар четга тўла қийматли ресурс сифатида фойдаланиш учун сотилса.

Ҳисобда реаллилик ва баҳолашдаги ягоналик тамойилининг қўлланиши хўжаликнинг хусусиятлари билан шартланган. Буни хўжалик ҳисобининг объективлиги, унинг тузилишининг тартибга солганлиги ва илмий характери талаб қилади.


3. КАЛЬКУЛЯЦИЯ, УНИНГ МАҚСАД, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТУРЛАРИ


Корхонага самарали раҳбарлик қилиш фақат бутун компания ва унинг бўлинмалари бўйича харажатлар ҳажми ҳақидагина эмас, балки бутун товар маҳсулоти ва унинг турлари ҳамда маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги бўйича ахборотнинг зарурлигини назарда тутади. Бухгалтерия ҳисобида хўжалик маблағларини баҳолаш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар), ўзида ишлаб чиқарилган ва харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда тайёрланаётган товар - моддий бойликлар заҳираларининг таннархи кўрсаткичи асос бўлиб ҳисобланади. Унинг ҳажмини аниқлаш учун калькуляциядан фойдаланилади.

Калькуляция - таннархни ҳисоблаб топиш усулидир. У бухгалтерия ҳисоби усулининг унсурларидан бири бўлиб, унинг бошқа унсуллари билан ва энг аввало, счётлар билан чамбарчас боғлиқдир. Таннархни аниқлаш учун маълумотлар вазифасини бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳисобга олинадиган ҳар хил харажатлар суммалари бажаради. Калькуляция ҳисоб - китобларининг тўғрилиги таъминлаш учун счётларда муомалаларни акс эттириш қатъий илмий асосда тузилган бўлиши керак.

Бошқа томондан, калькуляция бухгалтерия ҳисобининг бошқа унсури - баҳолаш учун замин бўлиб ҳисобланади. Калькуляция ҳисоб - китоблари таннархни ташкил этадиган моддалар рўйхатига эга бўлган ҳужжат кўринишида расмийлаштирилганлиги сабабли, бу ҳужжатлар (амалиётда шунингдек калькуляция деб номланади) бухгалтерия ҳисобининг тегишли объектларининг пулда баҳолаш учун асос бўлиб ҳисобланади.

Калькуляция ёрдамида харид қилинган меҳнат буюмлари, тайёрланган, сотилган маҳсулотлар таннархи аниқланади. Шу қийматликлар барчасининг таннархини ҳисоблаб топиш учун ҳар бир жараён - таъминот, ишлаб чиқариш чиқимлари ҳисоблаб чиқилади. Шундай қилиб, калькуляцияда барча муҳим хўжалик жараёнларини амалга ошириш устидан назорат қилиш учун маълумот келтирилган бўлади.

Калькуляция воситасида ҳисоблаб топилган ҳакикий таннарх кўрсаткичларидаги маълумотлар харажатлар тузилишини ўрганиш имконини беради ва ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган харажатларни бошқариш учун ишлатилади. Шу кўрсаткичларнинг аҳамияти айниқса бозор иқтисодиёти шароитида ўсиб кетади.

Тузилиш вақтига қараб калькуляция олдиндан ва кейинчалик тузилган навбатдаги калькуляцияларга бўлинади. Олдиндан тузиладиган калькуляция одатда прогноз қилинадиган сарфларни тафсифлайди. Уларнинг таркибига режали ва норматив калькуляциялар киради. Режали калькуляция харажатларни режалаштириладиган даврдаги харажатлар (материаллар, ёқилғи, энергия, иш ҳақи) нинг ўртача меъёрларидан келиб чиққан ҳолда аниқлайди. Норматив калькуляция ўртача меъёрлар эмас, балки мазкур ҳисобот даврида амал қилаётган меъёрлар бўйича тузилади.

Навбатдаги калькуляция бухгалтерия ҳисобининг ҳақиқий маълумотлари бўйича тузилади.

Калькуляциянинг тўғрилиги таннархни ташқил қиладиган чиқимларнинг рационал гуруҳланиши, калькуляция қилинаётган объектга қилинган сарфларнинг аниқ ҳисоблаб чиқилиши, ҳамда билвосита харажатларни тақсимлашнинг асосланган усулини танлаб олиш билан таъминланади.

Таннархни ҳосил қиладиган чиқимларнинг рационал гуруҳланиши унинг иқтисодий назария амалий мақсадга мувофиқлиги талабларига тўғри келишлиги билан белгиланади. Иқтисодий назария харажатлар рўйхатини калькуляцияда бир хил турда тузишни тавсия этади. Бу холда маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қиладиган харажатларни уларнинг иқтисодий мазмунига мувофиқ гуруҳлаш қўйидагича бўлади:


  • Моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қиймати чегирилгандан кейин);

  • ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқариш ходимлари бўйича ижтимоий ажратмалар харажатлари;

  • ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар аммортизацияси;

  • ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар.

Бундай гуруҳланиш муайян объектга нима сарфланган деган саволга жавоб беради, унинг ёрдамида калькуляция қилинаётган объект таннархи қандай унсурлардан иборат эканлиги аниқланади. Демак, янги шароитда ишлаб чиқариш таннархига маъмурий, тижорат, умумхўжалик ва молиявий харажатлар киритилмайди. Ҳар бир ҳисобот даврининг бундай харажатлари сотишдан олинган фойдани камайтириш ҳисобига ўтказилади (ҳисобдан чиқарилади). Лекин корхонани ва унинг бўлинмаларини бошқариш учун бошқача гуруҳланиш, яъни моддалар бўйича гуруҳланиш зарур.

Харажатларнинг элементлари харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомда бўйича гуруҳланиши қуйидагича кўрсатилган:



  • хом ашё материаллар (чиқиндилар чегириб ташлангандан кейин);

  • асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи;

  • ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар;

  • умумишлаб чиқариш харажатлари;

  • бошқа харажатлар.

Харажатларнинг бу гуруҳланиши олдингисидан шу билан фарқ қиладики, унда тўғри харажатлар уларнинг турлари бўйича (таннарх унсурлари) бўйича кўрсатилади, эгри харажатлар эса жамланган (комплекс моддалар билан) харажатлар мажмуасидан ташкил топган, яъни бир нечта унсурлардан ташкил топган моддалар билан кўрсатилади. У харажатлар нималарга қилинган деган саволга жавоб беради ва шундай қилиб харажатларни уларнинг юзага келиши жойлари бўйича ҳисоблаб чиқиш ва бошқаришни амалга ошириш имконини беради.

Харажатларни моддалар бўйича гуруҳлаш таннархни бюджетлаштириш (режалаштириш), ҳисоб юритиш ва калькуляция қилишда ишлатилади. Юқоридаги ҳар иккала гуруҳлаш илмий асосда ишлаб чиқилади ва амалдаги низом томонидан фойдаланиш учун тавсия қилинади.

Калькуляцияланаётган объектга қилинган сарфлар ҳисоб -китобининг аниқлиги энг аввало ҳисобнинг тўғри ташкил қилинишига боғлиқ бўлади.

Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби қилинган сарфлар қандай объектга тегишли эканликларига қараб, уларнинг ўртасида аниқ чегараланишни таъминлаши лозим. Бунга эса қилинаётган харажатлар тегишли объектнинг номи келитирилган, яхши ташкил этилган ҳужжатлаштириш ва муайян харажат қандай объект билан боғлиқ эканлигини хатосиз аниқлаб олиш имконини берадиган бухгалтерия ҳисоби тизимида харажатларнинг тўғри гуруҳланиши билан эришилади. Бу ерда харажатларнинг таҳлилий ҳисобини ташкил қилиш алоҳида аҳамиятга эгадир, чунки таннархни калькуляция қилиш учун керакли маълумотлар бевосита таҳлилий ҳисобдан олинади.

Эгри ишлаб харажатларини тақисмлаш усулини танлашнинг асосланганлиги шундан иборатки, танлаб олинган усул шу харажатларни объектлар ўртасида уларнинг ҳажмига таъсир этадиган базага мутаносиб тақсимлаш имконини берадиган бўлсин. Масалан, ҳаракат энергиясини – асбоб - ускуналар ишининг вақтига мутаносиб равишда, маъмурий бошқарув ходимларининг иш ҳақини – маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда, завод ичидаги транспортни асраш бўйича харажатларини кўчириладиган маҳсулот оғирлиги ва масофасининг узунлигига мутаносиб равишда тақсимлаш мақсадга мувофиқдир ва ҳоказо.

Лекин, харажатларни ҳар хил белгиларига қараб алоҳида – алоҳида тақсимлаш таннархни калькуляциялаш билан боғлиқ бўлган ахборот ишларини ҳаддан ташқари қийинлаштириб юборган бўлар эди. Шу сабабли бундай тақсимлаш амалда кенг қўлланишга ўрин топмади.

Амалиётда эгри харажатлар асосан ишлаб чиқариш ишчиларни иш ҳақига мутаносиб тақсимланади. Бу усул жуда оддий ва қулайдир. Тўғри, ундан фойдаланиш кўпинча маҳсулот таннархини бузиб кўрсатишга олиб келиши мумкин, чунки баъзи эгри харажатлар ишлаб чиқариш иш ҳақи билан жуда кам боғланган ёки мутлақо боғланмаган. Ундан ташқари, эгри харажатларни тақсимлашнинг фақат бир усулидан фойдаланиш калькуляцияларда таннарх тузилишини ўрганишни қийинлаштирадиган катта жамловчи моддаларнинг юзага келишига олиб келади.

Эгри харажатларни тақсимлашнинг кўпроқ такомиллашган усули муоммаларини ечиш учун ҳар хил таклифлар мавжуд. Масалан, баъзилар жамловчи (комплекс) моддалардан умуман воз кечишни таклиф этадилар. Лекин бундай таклиф у ёки бу ишлаб чиқариш участкаларида харажатларнинг жамловчи моддаларнинг мавжуд бўлиши уларни бошқариш учун мажбурий ҳисобланган ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш тамойилларига тўғри келмайди. Ундан ташқари, жамловчи (комплекс) моддалардан воз кечиш бу холларда эгри харажатларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўйича ишлар ҳажмининг кескин ўсиб бориши шароитида мумкин эмас.

Бошқалар эгри харажатларни тақсимлаш учун база сифатида иш ҳақи эмас, балки сарфланган материаллар қийматидан фойдаланишни таклиф қилишади ва ҳоказо. Лекин бу усул ҳам ўз камчиликларига эга, чунки барча эгри харажатлар ҳам материаллар сарфига боғлиқ бўлавермайди.

Эгри харажатларни асбоб - ускуналарнинг ишлаши вақтига мутоносиб тақсимлаш ҳақидаги олдинга сурилган таклифлар бу масалани еча олмайди, чунки бу холда асбоб - ускуна томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот турига сарфланган ҳақиқий вақтни ҳисобга олиш зарур бўлади, лекин бундай ҳисоб жуда кўп меҳнат сарфини талаб қилиб, амалий жиҳатдан бошқариш жуда қийиндир.

Эгри харажатларни тақсимлаш муаммосини ечишга корхонанинг техникавий таъминлашини такомиллаштириш ёрдам беради. У ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни яхшилашга олиб боради. Натижада жамловчи (комплекс) харажатлар таркибига кирадиган кўпчилик сарфлар учун нормативлар (стандартлар) ишлаб чиқиш имкониятлари юзага келади. Бу биринчи навбатда муҳим жамловчи модда ҳисобланган умумишлаб чиқариш харажатларига тегишлидир, чунки унга кирадиган кўпчилик сарфлар масалан, асбоб - ускуналар амортизацияси, уларни асраш харажатлари, ҳаракат энергияси, асбобларни эскириши, транспорт харажатлари ва бошқалар бўйича, тегишли нормалар белгилаб, меъёрлаш мумкин; бу харажатлардан ҳар бири калькуляциянинг мустақил моддаси сифатида ажралиб, машина - соатлар коэффициенти асосида норматив ставкаларига мутаносиб тақсимланади.

Шуни таъкидлаш лозимки, бу усул билан асбоб - ускуналарни асраш ва улардан фойдаланиш харажатларининг ҳар бир моддасини алоҳида эмас, балки фақат ҳамма суммасини тақсимлаш мумкин.

Демак, таннархни калькуляциялашнинг иқтисодий асосланган усулини яратиш муаммоси ҳали тўла ечилмаган. Лекин ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва бошқариш харажатларининг мазкур гуруҳини тақсимлашнинг бир прогрессив усулига ўтиш маҳсулот таннархини ҳисоблаб чиқаришни анча яхшилайди.

Умумшилаб чиқариш харажатларининг қолган қисмини ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига ва асбоб - ускуналарни асраш ва улардан фойдаланиш харажатларига мутаносиб тақсимлаш мумкин.

Маҳсулот таннархини калькуляциялаш қуйидаги ишларни ўз ичига олади: ишлаб чиқарилиши тугалланган ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар ўртасида харажатларни чегаралаб олиш, ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотга қилинган сарфларни ҳисоблаб чиқиш, чиқиндилар ва қўшимча маҳсулотнинг баҳоланиши ва ҳар бир калькуляция қилинаётган объектга тегишли бўлган калькуляциянинг ҳар бир моддаси бўйича харажатларни аниқлаш.

Маҳсулот таннархини калькуляциялашнинг илмий асосда тузилиши қуйидаги муҳим принципларга риоя қилишликни талаб қилади:



  • маҳсулот таннархига барча ишлаб чиқариш харажатларини киритиш;

  • ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий белгиси, вақт даври, калькуляция моддалари, ишлаб чиқариш жойлари ва калькуляция объектлари бўйича йиғиш ва гуруҳлаш;

  • бухгалтерия ҳисобининг маълумотларидан таннархни калькуляциялаш учун асосий манбаа сифатида фойдаланиш.

Калькуляцияни такомиллаштириш борасида ҳисобчилик илмида катта ютуқлар билан бигаликда, афсуски, унда айрим камчиликлар сақланиб қолган. Улар энг аввало шундан иборатки, маҳсулот таннархини калькуляциялаш усулларини ишлаб чиқишга катта эътибор бериб, бизда материалларни тайёрлаш ва маҳсулот сотилиши таннархини ҳисоблаб топиш масалаларига камроқ эътибор берилади, бу эса ушбу калькуляция объектларини баҳолашнинг тўғрилигига салбий таъсир кўрсатади. Калькуляция тузишда сарфларни фақат пул ўлчагичида эмас, балки меҳнат ўлчагичида ҳам ҳисоблаб топиш катта эътиборни талаб қилади.

Биринчи навбатда бу меҳнат унумдорлиги, маҳсулотнинг меҳнат сиғими ва шу кабиларга тегишлидир. Айниқса меҳнат сарфининг маҳсулот турлари, уни тайёрлашнинг жараёнлари ва ишлаб чиқариш участкалари бўйича ҳисобга олиш муҳимдир.

Бозор иқтисодиёти ва рақобатчиликнинг ривожланиши шароитида корхонада калькуляциялар тузиш керак, лекин маҳсулот (ишлар, хизматлар) тури бўйича харажатлар ҳақидаги маълумотларни, одатга кўра, қатъий сир тутиш зарур. Калькуляция масалалари билан корхонада умумий (молиявий) бухгалтериядан ажратилган махсус (калькуляция, бошқарув) гуруҳи бажаради, чоп этиладиган ҳисобот эса молиявий ҳисоб маълумотлари асосида тузилади.

Бошқарув ҳисобининг маълумотлари амалда ҳисоботда кўрсатилмайди ва фақат корхона ичида ишлатилади.



Тест саволлари:
1. Калькуляция нима?

A. Харажатларни баҳолаш.

Б. Таннархни ҳисоблаб топиш усули.

B. Тайёр маҳсулотнинг сотиш баҳосини аниклаш.

Г. Молиявий натижаларни аниқлаш.
2. Маъмурий ва тижорат харажатлари...

A. Маҳсулот таннархига киритилади.

Б. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатига киритилади.

B. Фойдани камайтиришга олиб борилади.

Г. Зарарни кўпайишига олиб келади.

Д. В+Г.
5–Мавзу.“Асосий хўжалик жараёнларининг ҳисобининг тамойиллари”



Корхона хўжалик фаолиятини ҳисобга олиш хўжалик маблағлари турлари ва уларнинг манбаларини акс эттириш билан чеклана олмайди. Хўжалик жараёнларини кузатиш, корхонани бошқариш ва ишлаб чиқаришнинг тўғри боришидан четга оғишини тезкорлик билан аниқлаш учун у хўжалик жараёнлари ҳақида турли - туман миқдорий ва сифат кўрсаткичларини ҳам бериши керак.

Корхона фаолиятининг миқдорий кўрсаткичлари у ёки бу жараёнлар ҳажмининг кўрсаткичларидир. Масалан, корхона ишини кузатиш учун энг аввало сотилган товарлар, маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг умуман ва уларнинг айрим турлари бўйича миқдори ҳақида маълумотга эга бўлиши керак. Ҳозирги пайтда энг муҳим миқдорий кўрсаткичлардан бири маҳсулот реализациясининг ҳажми ҳисобланади, чунки у корхонанинг ўз харидорлари олдидаги мажбуриятларини реал бажарганликларини тавсифлаб беради ва шу билан бирга маҳсулот сифатини яхшилашни рағбатлантиради.

Ҳақиқатда, корхона маҳсулот сотиш ҳажмини оширишга интилиб, ўз маҳсулот сифатини - унинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги, узоқ хизмат қилиши ва ҳоказоларни ошириб беради, чунки сифатсиз маҳсулот харидорнинг даъволарига дучор бўлади ва сотиш имкониятини йўқотади. Шунинг учун у ишлаб чиқараётган маҳсулотининг сифатини яхшилаш чораларини кўришга мажбурдир.

Ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажмини топшириқда белгилангани билан солиштириб, қўйилган вазифани бажарилиши даражасини осонлик билан аниқлаб олиш мумкин, бунда топшириқдан четга оғиш омилларини очиш ва чуқур ўрганиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш ҳажмини янада ошириш имкониятларини топиш лозим бўлади.

Сифат кўрсаткичлари у ёки бу жараённи амалга оширишнинг иқтисодий самарасини тавсифлайди. Улардан энг муҳими корхона фаолиятининг молиявий натижалари ҳисобланади, ҳозирги вақтда бундайларга маҳсулот сотишдан олинган ялпи фойда, асосий фаолиятдан, умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда (ёки зарар), соф фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари (фойданинг сотилган маҳсулот ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархига корхона активларига нисбати ва ҳоказо) ва шунингдек меҳнат унумдорлиги, (вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори) киради.

Бошқа сифат кўрсаткичлари корхона хўжалик фаолиятининг хусусиятлари ва муайян жараённинг бошқа белгиларига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш ва траспорт ташкилотларида энг муҳим сифат кўрсаткичлари - ишлаб чиқариш таннархи, яъни пулда ифодаланган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш харажатларининг пулда ифодаси ҳисобланади. Саноат, қишлоқ ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг ишларини тавсифлаётганда улар томонидан ишлаб чиқараётган маҳсулотни ишлаб чиқиш таннархи ҳақида, ҳамда тайёрланаётган меҳнат буюмлари ва сотиладиган маҳсулоти таннархи тўғрисида маълумотларга эга бўлиши зарур бўлади. Транспорт ташкилотларида юк ташиш ёки йўловчиларни ташишнинг таннархи кўрсаткичлари катта аҳамиятга эга. Бу кўрсаткичлар 1 км. ёки 1 тонна - км. га тушадиган сарфлар миқдори сифатида ҳисоблаб чиқилади. Таннарх даражаси шунингдек умумовқатланиш корхоналари, аҳолига маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ишининг муҳим сифат кўрсаткичи ҳисобланади ва ҳоказо.

Савдо ташкилотлари ишининг сифат кўрсаткичларига унинг фаолиятини амалга ошириш учун савдо ташкилотининг сарфларини англатувчи муомила харажатлари киради. Бу харажатларга савдо ходимларининг иш ҳақи, савдо биноларининг ва асбоб - ускуналари сақлаш харажатлари, товарларни олиб келиш харажатлари ва бошқалар киради.

Давлат (бюджет) ташкилотлари ва муассасалари хўжалик фаолиятининг натижалари улар учун тасдиқланган смета харажатларининг ижро этилиши даражасини улар томонидан бажарилгани ҳажми билан солиштириш йўли билан аниқланади. Масалан, даволаш муассасаси (касалхонанинг) иш натижалари улар томонидан даволаш жараёнига қилинган сарфларнинг (даволаш ходимларини сақлаш, медикаментлар сарфи, беморлар овқатланиши ва ҳоказо) хизмат кўрсатилган беморларнинг сонига тўғри келиши билан тавсифланади.

Сифат кўрсаткичларини бошқариш миқдорий кўрсаткичларни бошқаришга қараганда кам аҳамиятли эмас. Сифат кўрсаткичлари туфайли ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ва молиявий интизомни мустаҳкамлашга эришилади ва ҳоказо.

Ҳозирги шароитда корхоналарни бошқариш ва уларнинг фаолияти устидан ҳар томонлама кузатишни таъминлайдиган миқдорий сифат кўрсаткичларидан фойдаланишни назарда тутади. Уларнинг ҳаммаси бошқарув ва молиявий бухгалтерия ҳисобининг тизимида мувофиқ равишда ташкил қилинган ҳисоб воситасида шакллантирилади.


2. ТА’МИНОТ ЖАРАЁНИНИНГ ҲИСОБИ

Таъминот жараёни корхоналарни маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат буюмлари билан таъминлайдиган операциялар мажмуасидир. Корхона мол етказиб берувчилардан материаллар, ёқилғи ва бошқа буюмларни шартнома келишилган нархларида харид қилади. Бу нархлар унинг учун сотиб олиш нархи ёки тайёрлаш қиймати ҳисобланади. Ундан ташқари таъминот (тайёрлов) операциялари билан боғлиқ бўлган сарфлар ҳам жумладан, харид қилинган бойликларни ташиб келтириш, уларни ортиш ва тушириш харажатлари, уларни темир йўл бекати (бандаргоҳлар), омборга етказиб келтириш харажатлари ва бошқалар киради. Бу харажатларнинг барчаси транспорт - тайёрлаш харажатлари деб номланади.

Товар - материал заҳираларини баҳолаш 4-БҲМС билан тартибга солинади.

Харид қиймати ва ҳақиқий (режадаги) транспорт - тайёрлаш харажатлари иккаласи биргаликда харид қилинган меҳнат буюмларининг ҳақиқий (режадаги) таннархини ҳосил қилади.

Таъминот жараёни режалаштирилган тартибда ташкил қилинади ва қуйидагиларни назарда тутади: таъминот ҳажми, яъни корхона томонидан режалаштирилаётган даврада харид қилиниши лозим бўлган меҳнат буюмларининг миқдори ва шу меҳнат буюмларининг режада белгиланган таннархи.

Демак, таъминот жараёнининг асосий мақсади - таъминотнинг ҳақиқий ҳажмини аниқлашдан иборат. Бухгалтерия ҳисоби корхона томонидан ўтган давр ичида ҳарид қилинган меҳнат буюмларининг миқдори ва турлари ҳақида маълумот беради. Бу маълумотлар ҳам натура, ҳам пул ўлчагичларда кўрсатилади. Меҳнат буюмларининг айрим турларининг тайёрланиши ҳақидаги маълумотларга биноан умуман таъминот бўйича топшириқларнинг бажарилишини тавсифловчи умумий кўрсаткич топилади, ва харид қилинган меҳнат буюмларининг ҳақиқий таннархи ҳисоблаб чиқилади. Бухгалтерия ҳисоби меҳнат буюмларининг ҳар бир турини тайёрлашга қилинган корхона харажатларининг ҳақиқий миқдорини аниқлайди. Бунда харид қилинган меҳнат буюмларининг таннархи фақат қилинган харажатларнинг умумий суммасинигина эмас, балки шу харажатларнинг айрим таркибий қисмларини акс эттириди.

Бу вазифаларни ечиш учун бухгалтерия тизимининг ишлаб чиқариш заҳиралари счётларидан фойдаланилади. Таъминотнинг ҳақиқий ҳажми бу счётларда уларни дебети бўйича қатъий (ҳисоб) - режали ёки харид қилиш - нархларидаги айланманинг ҳажми билан аниқланади. Уларнинг ҳақиқий таннархи харид нархларидаги қиймати билан транспорт - тайёрлаш харажатларини қўшиб чиқиш йўли билан аниқланади.

Синтетик счётлар маълумотлари асосида фақат ҳамма тайёрланган бойликларнинг ҳақиқий умумий таннархини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Ваҳоланки, таъминот жараёнини бошқариш учун харид қилинган материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқаларнинг ҳар бир турини таннархини тавсифлофчи аниқ маълумотлар керак бўлади. Бундай маълумотлар ёзувлари алоҳида тартибда юритиладиган тегишли аналитик счётлардан олинади. Моддий бойликларнинг келиб тушиши дебетда икки нархда, яъни ҳақиқий таннархда ва шу корхонада қабул қилинган ҳисоб нархида (масалан, харид нархида) кўрсатилади. Бунинг учун дебетда икки устун ажратилади: биттаси - келиб тушган моддий бойликлар таннархини ҳамда унсулларини (харид қийматини ва траспорт - тайёрлаш харажатларини) ёзиш учун, бошқаси фақат ҳисобда қабул қилинган нархда ёзиш учун. Бундай тартиб натижасида траспорт - тайёрлаш харажатлари суммаси жуда оддий йўл билан аниқланади: у ҳар иккала устун ўртасида фарққа тенг бўлади.

Моддий бойликларнинг айрим турлари ҳақиқий таннархини ҳисоблаб топиш учун олдин транспорт - тайёрлаш харажатларининг харид нархига бўлган нисбати (%)ни топиб олинади, топилган фоиз бўйича, таҳлилий счётлардан фойдаланилган холда, мазкур моддий бойликка тегишли бўлган харажат суммаси ҳисоблаб чиқилади ва унинг суммасини уларнинг нархидаги қийматига қўшилади. Бу сумма калькуляция қилинаётган материалларнинг ҳақиқий таннархини ҳосил қилади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет