Лойиҳа матни 22467-(22467)


-§. Амортизацияни ҳисоблаш



Pdf көрінісі
бет7/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)

6-§. Амортизацияни ҳисоблаш
33. Асосий воситалар қиймати амортизация ҳисоблаш йўли билан қопланади.
Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига
амортизация ажратмалари кўринишида тизимли тақсимланади.
34. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект фойдаланишга
топширилган санадан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ
қоплангунга ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар амалга оширилади.
Ташкилотга рахбар қарори асосида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини
ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг
дастлабки санасидан бошлаб ҳисоблаш ҳуқуқи берилади.
35. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг
амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ёки ушбу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган
санадан тўхтатилади.
Агар асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий
воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланган бўлса,
мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ қопланган ёки ушбу объект балансдан
ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади.
36. Асосий воситаларни фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш
тўхтатилмайди, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация
қилишга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни тўлиқ тўхтатиш шарти билан объектни қўшимча
қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник


10
қайта қуроллантириш даври бундан мустасно.
37. Агар ер участкасининг бошланғич қийматида асосий воситалар объектларини демантаж қилиш
ва ушбу участкада атроф-муҳитни қайта тиклаш харажатлари мавжуд бўлса, унда ер участкаси
қийматида мазкур харажатларни ўз ичига олган қисми бундай харажатлардан наф олингунга қадар
бўлган давргача амортизация ҳисобланади. 
38. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги ташкилот
фаолияти натижаларидан қатъий назар амалга оширилади ва у тегишли бўлган ҳисобот давридаги
бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
39. Асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация суммалари бухгалтерия ҳисобида ушбу
суммаларни алоҳида счётда жамғариш йўли билан акс эттирилади.
40. Қуйидагилар амортизация қилинмайди:
ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва
бошқа табиий ресурслар);
маҳсулдор чорва моллари;
ахборот-кутубхона фонди;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;
музей ашёлари;
моддий маданий мерос объектлари;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.
41. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади:
а) амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш.
Амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация асосий воситаларни
фойдали хизмат муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан
ҳолда бир маромда, тенг улушларда ҳисобланади.
Мазкур усулга кўра асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати
давомида тегишли харажатларга бир маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул
амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир
давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни асосий
воситалардан фойдаланилган ҳисобот даврлари сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
Амортизацияни бир маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг
йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизация қиймати ва мазкур объектнинг фойдали
хизмат муддатидан келиб чиқиб аниқланади;
б) амортизацияни бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш
усули).
Амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий воситаларнинг
ишлаб чиқариш қуввати ҳисобга олишга асосланган.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет