Лойиҳа матни 22467-(22467)



Pdf көрінісі
бет1/15
Дата07.12.2023
өлшемі278.75 Kb.
#485766
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Лойиҳа матни - 22467-(22467)



1
ЕДИНАЯ ЭЛЕКТРОННАЯ СИСТЕМА РАЗРАБОТКИ И
СОГЛАСОВАНИЯ ПРОЕКТОВ НОРМАТИВНО-
ПРАВОВЫХ АКТОВ
Проект
ИДОРАЛАРНИНГ БУЙРУҚ ЁКИ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС)
“Асосий воситалар”ни тасдиқлаш ҳақида
IHL-917/20
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти
(5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар”ни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ
буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС)
“Асосий воситалар” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. Ишметов
Тошкент ш.,
2020 йил “__” _________,
____-сон


2
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2020 йил “__” ________даги
__- сон буйруғига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти
(5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар”
(янги таҳрири)
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига
мувофиқ  ишлаб чиқилган ҳамда юридик
шахсларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор
бошқарув ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобини
юритиш ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш тартибини белгилайди.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет