Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти



Pdf көрінісі
бет39/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Йўқлама 

қилишни 

утказиш 

ва 

унинг 

натижаларини 

расмийлаштириш  тартиби.  Хар  кандай  йўқлама  қилиш  корхона 

рахбарининг буйруги билан амалга оширилади. Бу буйрукда  йўқлама қилиш 

характери, нималарни руйхат қилиш, йўқлама қилишни муддати ва йўқлама 

қилишни утказадиган комиссия аъзоларининг руйхати кўрсатилади. 

Йўқлама  қилиш  бухгалтерия  ҳисоботи  ва  баланслари  тўғрисидаги 

низомда  ўрнатилган  муддатларда;  моддий  жавобгар  шахслар  алмашганда; 

талон-тарожлик,  угрилик  ёки  суистеъмоллик  аниқланганда;  ут  олганда  ёки 

таббий  офатдан  кейин;  асосий  восита  ва  мол-моддий  қийматликлар  кайта 

бахоланганда  ва  бошқа  холатларда  утказилади.  Жамоа  (бригада)  моддий 

жавобгарлиги  шароитида  агар  унинг  бригадири  (рахбари)  алмашса,  жамоа 

(бригада)  дан  унинг  аъзоларининг  50  фоизидан  кўпи  кетиб  колса  хамда 

жамоа  аъзоларининг  бири  ёки  бир  нечтаси  ҳисобдан  чиқариш  масалалари 

буйича таклифлар ишлаб чикиш, мол-моддий қийматликларни кабул қилиш, 

саклаш ва чиқариш, уларнинг ҳисоби ва бутлиги утсидан назоратни яхшилаш 

масалалари  хамда  меъердан  ортик  ва  фойдаланилмаетган  моддий 

қийматликларни  сотиш  хақда  таклфилар  қилиш,  йўқлама  қилишни  корхона 

буйругида  кўрсатилган  муддатда  утказишва  уни  утказиш тартибини  саклаш 

талаб килчса хам йўқлама қилиш утказилади. 

Кйиматликларнинг  бутлигини  таъминлайдиган  тадбирий  чораларини 

амалга ошириш керак бўлиб колса, йўқлама утказишни ташкил қилиш, ишчи 

йўқлама  қилиш  комиссияларининг  аъзоларига  йул-йурик  бериш,  йўқлама 

қилишнинг  тўғри  утказилишини  текшириш,  йўқлама  қилиш  натижаларини 

тўғри  чиқарилишини  текшириш,  навлар  алмашинуви  натижасида  содир 

бўлган  камомад  ва  ортикчаликларни  ўзаро  беркитиш  хақда  қилинган 

таклифларнинг асослигини текшириш, керак бўлиб колган холларда корхона 



рахбарларининг топшириги билан кайта тула йўқлама утказиш, камомад ёки 

қийматликлар  бўзилишига  йул  куйган  шахслардан  олинган  тушунтириш 

хатларини  кўриб  чикиш  ва  аниқланган  камомад  ва  қийматларнинг 

бўзилишидан  курилган  йўқотишни  тартибга  солиш  хақда  таклифлар  бериш 

учун  корхонада  доимий  харакат  килувчи  йўқлама  қилиш  комиссияси 

тўзилади.  Бу  комиссиянинг  раиси  шу  корхонанинг  рахбари  ёки  унинг 

уринбосари  булади.  Комиссия  таркибига  корхона  бош  бухгалетри, 

булинмаларнинг  рахбарлари  ва  ижтимоий  ташкилотларнинг  вакиллари 

киритилади.  

Жойларда  қийматли  ва  пул  маблағларини  йўқлама  қилиш,  корхона 

бухгалетрияси  билан  биргаликда  йўқлама  қилиш  натижаларини  аниқлашда 

катнашиш,  навлар  алмашинуви  натижасида  содир  бўлган  камомад  билан 

ортикчаликларни  ўзаро  беркитиш  хамда  табиий  камайиш  меъерлари 

чегарасида  камомадларни  руйхатга  езилган  маълумотларнинг  хакикатга 

тўғри  келишини  таъминлаш  ва  йўқлама  қилиш  материалларини  тўғри  ва  ўз 

вақтида  расмийлаштириш  учун  корхонада  қийматларни  йўқлама  килувчи 

ишчи йўқлама комиссияси тўзилди. 

Бу комиссиянинг раиси шу корхона рахбарининг вақили булади. 

Комисия  таркибида  мутахассис  ,  мухандис  ,  бухгалтерия  ходими  ва 

бошқалар  киритилади  .  Комиссияга  қийматликларни  йўқлама  қилиш, 

бахоларни  ва  бошлагнич  хужжатларни  яхши  биладиган  корхона 

хизматчилари кушилиши керак.   

  Йўқлама  қилиш  буйича  такослаш  ведомистини  тўзиш  .  Таққослаш 

ведомости  тўзиш  ва  йўқлама  қилиш  натижаларини  аниқлашлари 

бошлангунга  кадар  корхона  бухгалтерияси  йўқлама  қилиш  маълумотларида 

келтирилган 

 

хамма 


ҳисоб-китобларни 

тўғрилигини 

текшириб 

чикади.Таққослаш  ведомостларига  йўқлама  қилишдан  ҳисоб  маълумотлари 

билан  йўқлама  қилиш  руйхати  маълумотлари  уртасидаги  фарк  кайд 

қилинади. 

  Йўқлама  қилиш  фаркларини  тартибга  солиш  ва  йўқлама  қилиш 

натижаларини  расмийлаштириш  тартиби.Хамма  камомад,ортикча  хамда 

дебитор  қарзлари,даъво  қилиш  муддатини  утказиб  юборилганлиги 

натижасида  курилган  зарар  суммалари  буйича  ишчи  йўқлама  қилиш 

комиссияси  тегишли  ходимларидан  езма  тушунтириш  хатларини  олади.Бу 

тушунтириш  хатлари  ва  бош  хужжатлар  асосида  доимий  харакат  килувчи 

йўқлама 

қилиш 


комиссиясига 

аниқланган 

камомат,нобудгарчилик,қийматликларнинг 

бўзилиши 

ва 

ортикча 


чикишининг  характерини  ўрганади.Бу  комиссия  таққослаш  ведомостлари 

тўзилишининг тўғрилигини текшириб чикади ва йўқлама қилиш натижалари 

буйича ўзининг хулоса ва таклифларини протокол билан расммийлаштиради. 

  Корхоналарда  касса  кирим  ордери  билан  исботланмаган  накд  пуллар 

кассадаги  ортикча  пул  деб  ҳисобланади  ва  бу  сумма  3  кун  ичида  буюджет 

даромадига утказади. 




  Доимий  харакат  килувчи  йўқлама  қилиш  комиссияси  йигилишининг 

протокол корхона рахбари томонидан йўқлама қилиш тамом бўлгандан сунг 

10 кун утмасдан тасдикланиши керак. 

 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет